Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет21/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   177
1- (1)

УЧИНЧИ БОСҚИЧ –


классик табиатшунослик
(янги давр табиатшунослиги) даври
Бу даврда Европадаги уйғониш даврида ижод қилган олимларнинг илмий жасорати туфайли жонланган табиий илмий билимлар системага солинди. Поляк олими Николай Коперникнинг гелиоцентрик олам системаси қарор топди.
Ж.Брунонинг оламларнинг кўплиги назарияси, Р.Декартнинг физик қонуниятлари, И.Ньютоннинг механика қонунлари, Г.Лейбницнинг мантиқий системаси, П.Лаплас ва И.Кеплернинг осмон жисмлари механикаси классик табиатшуносликни юқори чўққига олиб чиқди.

ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧ –


релятивистик табиатшунослик
(ХХ аср табиатшунослиги) даври
XIX асрнинг охирида табиатшунослик фанларида қилинган кашфиётлар: радиоактивлик ҳодисаси, атомнинг мураккаб тузилганлиги ҳақидаги тасаввурлар, ёруғлик нурининг тарқалиш тезлигининг ёруғлик манбаига боғлиқ эмаслиги ҳақидаги тасаввурлар табиатшунос олимлар қаршисига олам ҳақидаги классик тасаввурларни тубдан ўзгартириш заруриятини туғдирди. 1905 йили немис олими А.Эйнштейн хусусий нисбийлик назариясини яратди ва нисбийлик принципларини илгари сурди. Унга кўра классик физикадаги «барча механик жараёнлар барча инерциал ҳисоб системаларида бир хилда ўтади» деган принципга «ёруғлик тезлиги ёруғлик манбаининг ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ эмас, у доимийдир» деган принципни қўшиш лозим. А.Эйнштейннинг нисбийлик назариясида фазо ва вақтнинг хусусиятлари системанинг ҳаракат тезлигига боғлиқ бўлиб у Лоренц алмаштиришларига мувофиқ келади. Умумий нисбийлик назариясига кўра, фазо, вақт ва ҳаракат модда массасига боғлиқдир. Квант механикаси асослари яратилди. Физик вакуум ва сингулярлик ҳодисалари, шунингдек, физик реалликнинг синергетик манзараси яратилди. Бу ғоялар коинотнинг тузилиши ва ривожланиши қонуниятлари ҳақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартириб юборди.

МЕТОДОЛОГИЯ


Метафизика (юн. meta ta physika – физикадан сўнг) – борлиқнинг сезгилардан юқори турувчи принциплари ва умумий асослари тўғрисидаги фан. Физикада тадқиқотчи бевосита ҳиссий объектлар устида изланиш олиб борса, метафизикада тадқиқотчи сезгилар воситасида англаб олиш мумкин бўлмаган объектларни тадқиқ этади. Метафизиканинг тадқиқот мавзуига кирувчи объектлар – сифат, миқдор, мазмун, шакл, моҳият, ҳодиса ва б.лар тўғрисида фикр юритганда уларни бевосита кўриб бўлмайди, улар бошқа нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорликлари жараёнида намоён бўлади. Бу сўз дастлаб Платон ва Арасту асарларида қўлланилган.
Диалектика (юн. dialektike (techne) – суҳбат олиб бориш, баҳслашиш санъати) – борлиқнинг вужудга келиши, унинг тараққиёти ҳақидаги фалсафий таълимот ҳамда воқеликни билиш ва унга асосланган тафаккур услуби. Юнон фалсафасида диалектика мухолифнинг муҳокамасидаги зиддиятларни очиб ташлаш, мунозара орқали ҳақиқатни топиш санъатини англатган. Кейинчалик бу усул табиат ҳодисаларига татбиқ этила бошлаган, билиш услубига айланган. Бугунги кунда диалектика табиат, жамият ва инсон тафаккури ривожланишининг энг умумий қонуниятларини ва принципларини ўрганувчи фан сифатида талқин этилмоқда. Диалектика қонунларини Г.Гегель системалаштириб берган.
Синергетика (юнон. sinergia – ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик) – мураккаб ночизиқли ривожланувчи системаларда ўз-ўзини ташкиллаш механизми ҳақидаги фан бўлиб, бундай механизм барча табиатшунослик ва жамиятшунослик фанларига бирдай хосдир. Синергетика системаларнинг ўз-ўзидан ташкил бўлиш назарияси, ўз-ўзини бошқариш, ночизиқли ҳодисаларни ўрганиш, дунёни мураккабликда изоҳлаш, табиий, ижтимоий-иқтисодий мураккаб структурали жараёнларнинг табиатини билишга қаратилган илмий йўналиш, тафаккур услуби. Бу фан ўтган ХХ асрнинг 60–70 йилларида шаклланди ва унинг вужудга келишида Г.Хакен, И.Пригожин, И.Стенгерс, Г.Николис, А.Климонтович муҳим роль ўйнашган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет