Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Борлиқнинг миқёсий тузилиш даражалари



бет28/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   177
1- (1)

Борлиқнинг миқёсий тузилиш даражалари – бир-биридан фундаментал кучларнинг таъсир доираси билан фарқ қилувчи системалар бўлиб, уларга микродунё, макродунё ва мегадунё киради.
Микродунё – кучли ва кучсиз ядровий ўзаро таъсир кучлари билан чегараланган элементар заррачалар дунёси. Атом ва унинг таркибий элементлари миқёсидаги кичик дунё. Атом структураси кучли ва кучсиз ядровий ўзаро таъсир кучлари туфайли структуравий яхлитлигини сақлайди. Кучли ядровий ўзаро таъсирлар атом ядросини ташкил этувчи протон ва нейтронларнинг структуравий яхлитлигини таъминлайди. Протон ва нейтронларни ташкил этувчи гипотетик заррачалар кварклар орасидаги ўзаро алоқадорликларни таъминловчи глюонлар кучли ядровий ўзаро алоқадорликнинг намоён бўлишидир. Бу кучнинг миқёсини англаш учун қуйидаги қиёслашни келтириш мумкин: фараз қилинг, футбол тўпидек катталикдаги жисм (магнит тош дейлик) ундан 32 км. Узоқликда жойлашган теннис шарчасидек жисмни (темир шарни) ўзига тортиб оладиган даражадаги куч кучли ядровий ўзаро алоқадорлик кучидир.
Макродунё – электромагнит ўзаро таъсир кучлари билан чегараланган дунё. Атом миқёсидан планета миқёсигача бўлган биз одатланган ўлчовдаги дунё. Электромагнит майдони – ёруғлик нури туфайли ер юзида ҳаёт мавжуд ва бу дунёнинг фаолияти давом этади. Электромагнит ўзаро таъсир кучлари макродунёнинг, молекулалар ва жисмларнинг структуравий яхлитлигини таъминлайди. Электромагнит ўзаро алоқадорлик кучлари элетр зарядли заррачаларни, ионларни бир-бирига бирлаштирувчи кучдир. Бу куч бўлмаса молекуланинг атомлари тартибсиз сочилиб кетган бўлар, умуман на молекулалар на макро жисмлар ҳосил бўлмас эди.
Мегадунё – гравитацион ўзаро таъсир кучларибилан чегараланган катта олам. Ер шари миқёсидан тортиб бутун Коинот миқёсигача бўлган дунё. Гравитация кучи бутун Коинотдаги объектларнинг ўзаро муносабатлари структуравий яхлитлигини сақлаб туради. Бу куч бўлмаса бутун коинотда юлдузлар, планеталар системалари ҳосил бўлмас, бутун коинот ўз яхлитлигига эга бўлмаган бўлар эди. Мегадунёнинг ўзига хос қонуниятлари бу дунёнинг макро- ва мегадунёлар билан ўзаро алоқадорликларга киришишидан далолат беради. Мегадунё макро- ёки микродунёга айланиши мумкин.
Табиат – табиатшуносликнинг ўрганиш объекти. 1) Кенг маънода: бутун мавжудот, барча хилма-хилликлари билан олинган бутун дунё, олам, космос, универсиум, Коинотнинг барча моддий-энергетик ва ахборот дунёси. 2) Тор маънода: кишилик жамияти яшайдиган табиий шарт-шароитлар мажмуи бўлиб, унга зид қиёс маданиятдир. Инсон «иккинчи табиат»нинг яратувчисидир. Табиат одамга, жамиятга боғлиқ бўлмаган қонуниятларга бўйсунади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет