Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


- мавзу: Жигар касалликларни ташхисслашда замонавий диагностика



Pdf көрінісі
бет41/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

5- мавзу: Жигар касалликларни ташхисслашда замонавий диагностика 
усулларини қўллаш. 
 
Режа: 
1. Жигар касалликлар  ва уларнинг тарқалиши хакида тушунча бериш 
2. Жигар касалликларнинг замонавий таснифи ва ташхисслаши 
3. Жигар касалликларни  ташхисслашда замонавий диагностика усулларини 
қўллаш 
 
5.1 ЖИГАР ЦИРРОЗИ – бу аномал регенератор тугунлар ва ортиқча фиброз 
ҳосил бўлиши билан кечувчи патологик процесс. 
Жигар циррози термини Лайенек томонидан 1819 йилда киритилган. 
Эпидемиология: Жигар циррози патолого-анатомик кўрсаткичлар бўйича 
ўртача 2-3% учрайди. Эркаклар аѐлларга қараганда 2 марта кўп касалланади. 
Европа мамлакатларида ўлим кўрсаткичи 100000 ахолига 10 та, баъзи давлатларда 
эса бу кўрсаткич 20 ни ташкил этади.
Этиология ва патогенези: Жигар циррозининг асосий сабаблари 70-80% 
беморларда В,С,Д гепатит ҳисобланади, 15-20% беморларда сабаби ноаниқ 
бўлади. Жигар циррози сабаби бўлиб қон айланиш етишмовчилиги, ўт 
ажралишнинг бузилиши, дорилар билан захарланиш, гемохроматоз ва Вильсон-
Коновалов касалликлари, 1 антитрипсин етишмовчилигида.
6
Жигар циррози учун 
портал гипертензия хос. Портал гипертензия натижасида портал нанстомозлар 
ҳосил бўлади (қизилўнгач шиллиқ ости қавати веналари ва ошқозон кардиал 
қисми веналарнинг варикоз кенгайиши). 
6
Harrison’s Principles of Internal Medicine 19/E (Vol. 1 Vol2) - USA 2015 English.,Р.-2045


61 
5.2 Таснифи. Гавана классификацияси бўйича Жигар циррозининг 3- 
морфологик формаси ажратилган: портал, постнекротик ва билиар. 
Акапулько классификацияси жигар циррози йирик тугунли, майда тугунли 
ва аралаш формаларга ажратилган. Майда тугунли форма алькоголли цирроз
гемохроматоздага цирроз, ўт йўллари обструкциясидан кейинги цирроз, Бодди-
Киари синдромида. 
Йирик тугунли форма асосан постнекротик циррозда, Вильсон-Коновалов 
касаллигида, 1 антитрипсин етишмовчилигида учрайди. 
Клиник кечиши: жигар циррози паст активлик билан кечувчи асосан 
симптомсиз кечади ва касаллик асоратлари юзага келганда ѐки тарминал стадияда 
аниқланади. Юқоридага кечиш 80% ҳолларда учрайди. Юқори активлик билан 
кечувчи формада беморларда тез чарчаш, ўнг қовирға устида ўтмас оғриқ, пешоб 
рангининг ўзгариши, қорин шишига шикоят қилади.
Беморни кўздан кечирганда склера субиктериллиги, гинекомастия, 
телеангиоэктазиялар, пальмар эритема хос. Жигар ўлчамлари кенгайган, нормал 
ѐки кичрайган. Кўпчилик беморларда катталашган қора талоқ аниқланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет