Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати



Pdf көрінісі
бет15/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   164
1-секция

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
1. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. – Т.: 1997. 
2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.– Т.: Маънавият, 2008. 
3. Мирзиѐев Ш. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини 
биргаликда барпо этамиз Т, Ўзбекистон- 2016 
4. Мирзиѐев Ш ,Қонун устуворлиги ва инсон манаатларини таъминлаш-
юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т Ўзбекистон- 2016 
5. Муҳиддинов М. Катакларда яширинган олам. -Т.: Ўзбекистон, 1976. 
6. Муҳиддинов М. Ўн тўққиз чемпион. –Т.: Юлдузча, 1998. 
7. Халайев М , Шахмат алифбоси –Т : Тафаккур -2015


27 
ЁШ АВЛОДНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ МАВҚЕИ 
 
Г.Юсуфалиева, Н.Насриддинова, М.Эгамбердиева 
Гулистон ДУ 1-курс магистрантлари 
Инсонга берилган энг улуғ неъмат ҳаѐт бўлса, инсоният ҳаѐти давомида 
интилиб келган энг улуғ максадлар тинчлик ҳамда барқарорликдир. 
Ватанимизнинг ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган энг буюк бойлиги 
ҳамжиҳатлик хисобланади. Халқимизнинг бой интеллектуал мероси ва 
умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиѐт, фан, 
техника ва янги технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайѐрлашнинг 
мукаммал тизимини шакллантириш – Ўзбекистон тараққиѐтининг муҳим 
шартидир. 
Қатъий ишонч ва алоҳида ифтихор билан айтиш мумкинки, 
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши кўп миллатли республикамизда 
миллатлараро муносабатларни янада такомиллаштириш ҳамда миллатлараро 
тотувликни мустаҳкамлаш борасида ҳам янги даврнинг бошланишига асос 
бўлди.
Хеч кимга сир эмас, биз хозир тарихий тақдиримизнинг ниҳоятда муҳим 
ва мураккаб даврини бошдан кечирмокдамиз. Бутун дунѐ тан олган 
мустақиллигимиз туфайли асрлар оша давом этган дахшатли таназзул ва 
мустамлака балоларидан халос бўлмокдамиз. Қуръони Каримда ўзининг 
чукур ифодасини топган инсонни иймонли, эътиқодли, виждонли, ҳалол, пок, 
мехр-оқибатли қилиш биз олиб бораѐтган сиѐсатнинг асоси бўлиб туради. 
Барчага илоҳий мухаббатнинг чексизлигини идрок этиш, инсоният такдири 
учун масъулиятни тўлалигича хис килиш ва ѐшларнинг аҳлоқий камолоти 
йулида тинмай кайғуриш – буларнинг ҳаммаси тараққиѐтнинг мухим 
омилларидир. 
Узбекистон истиклолга эришгач, аждодлар қолдирган бой маданий 
меросни тиклаш ва янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. 
Буюк аллома ва азиз авлиѐларимиз муқаддас кадамжоларини таъмирлаш ва 
ободонлаштириш, уларнинг бой илмий-маданий меросни ўрганиш борасида 
улкан ишлар амалга оширилди. Имом ал Бухорий, Имом ат Термизий сингари 
беназир алломаларнинг муборак номлари қайта тикланиб, уларнинг меросини 
ўрганишга эътибор кучайди. ―Масжиди Калон‖, ―Шохи Зинда‖, ―Кўкгумбаз‖ 
каби кўплаб масжид ва мадрасалар кайта таъмирланди. 
Юртбошимиз раҳнамолигида виждон эркинлигини таъминлаш, диний 
анъана ва удумларни тиклаш ва ривожлантириш, ислом дини маданияти 
ѐдгорликларини таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида кенг кўламли 
ишлар амалга оширилмоқда. 
Бундан кўзланган асосий мақсад ѐш авлодимизнинг ўртасидаги маданий 
алоқаларни ривожлантириш, ислом маданиятига оид илмий-маърифий, 
тарихий-меъморий меросни ўрганиш, тиклаш ва тарғиб этиш, динлараро 
мулоқотни кучайтириш ҳамда рағбатлантиришдан иборатдир. 
Айтиш жоизки, мамлакатимизда умуммиллий қадриятларни – бой 
маданий мерос ва ѐдгорликларни асраб-авайлаб, муносиб тарзда келажак 


28 
авлодга етказиш бўйича ишларга мустақилликнинг илк йиллариданоқ 
киришилган эди. Бевосита юртбошимиз ташаббуси билан диѐримиздаги хеч 
бир тарихий-маданий ѐдгорликлар эътибордан четда қолмади. Кўплаб бошка 
бунѐдкорликлар қаторида бобомерос иморатлар ўам бугун ўзлигини 
йўқотмай савлат тўкиб турибди. 
Маърифат соҳиби бўлган инсон кек, хусумат, адоватдан баланд бўлади, 
кимсанинг 
бошига 
мусибат-изтироб 
солмайди, 
инсонпарварлик, 
тинчликсеварликни шиор килиб яшайди. Жоҳилда вахшийлик унсурлари 
устунрок, аѐнки, вахшийлар тилдан, каломдан, турли ихтилофларни муроса 
билан хал этиш имтиѐзидан махрумлар. Оқил эса ўз эхтиѐжи, эътиқоди, 
миллати, ватанини суйгани янглиғ ўзгаларнинг эхтиѐжи-туйғуларини хам 
хурмат қилади. Суқроти хакимдан иқтибос: ―Хакикий маърифатга эришган 
инсон удирки, ундан нафакат дўстлари осойишта, балки душманлари ҳам 
тинч хаѐт кечирадилар‖. 
Ватанимиз мустақиллиги бу орзуларнинг энг буюги, энг муқаддаси 
ҳисобланади. Шукурким, биз Ўзбекистон Истиклолга етган кунларни кўрдик. 
Энг буюк орзунинг амалга ошгани бошка орзуларга етишмоғимизга ҳам 
имкон яратиши шубхасиз. Бу орзу, бу армон Илму маърифатга, Хақ висолига, 
Хақиқатга интилишдан иборат эди. Абу Райхон Беруний, Абу Наср Фаробий, 
Абу Али ибн Сино каби илму фан қутблари яшаган, бугун илмий доираларда 
Марказий Осиѐ Ренессанси дея тилга олинаѐтган даврда ҳам ана шу уйғунлик 
мукаммал даражада эмас эди. Бу кунги Мустақил Ватан, осойишта тинч ҳаѐт, 
демократик принциплар асосида қурилаѐтган жамият улуғ аждодларимизнинг 
орзуси эди. Бугун орзулар ушалган кун келди, хали хануз хеч бир жамиятда 
бўлмаган тула уйғунликни бунѐд этиш, Абу Наср Фаробий мурод айлаган 
фозил одамлар шахрини қуриш имкони қўлга тегди. 
Хулоса килиб айтганда, ѐшларни Ватанга садокат, юксак ахлок, 
маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиш рухида 
тарбиялаш умумлаштирган холда кадрар тайѐрлаш тизимининг шаклланиши 
ва фаолият кўрсатишнинг асосий вазифаларидан биридир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет