34
билан яшайдиган, мустақил фикрлайдиган, иймон - эътиқодли, баркамои
инсонлар этиб тарбиялашимиз керак деган талаблардан иборатдир. Шу
сабабли ҳозирда таълим тизими олдида ѐш авлодни ҳаѐтга қатий эътиқод
руҳида, менталитетимизга ѐт бўлган зарарли таъсирлар ва
оқимларга қарши
тура оладиган, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида
тарбиялашимиз керак ва ѐшларда соғлом турмуш тарзига интилишни
шакллантириш ҳам мазкур соҳага тегишли бўлиб, унда ОИТС, гиѐҳвандлик,
кашандалик ва бошқа зарарли одатларга қарши кураш бўйича профлактика
чора-тадбирларини амалга ошириш, ѐшларнинг бош вақтини мазмунли
ташкил этишларга қанчалик эътибор қаратилиши лозим.
Шунинг учун ҳам бундай офатларни тарқатувчилар вакиллари айнан ана
шундай ―маънавий қашшоқ‖ қатламни кўзлаб иш тутади. Шунинг учун
ҳозирда дунѐ миқѐсида кенг тарқалаѐтган турли
хил маънавий таъсир ва
таҳдидларнинг олдини олишда, турли ѐт ва зарарли таъсирлардан
фарзандларимизнинг онгу-тафаккурини ҳимоя қилишда илм-фан ва техника –
технология, маданият жамоатчилиги, ижод аҳлининг ўрни ва роли тобора
ортиб бормоқда. Бундай салбий таъсир ва таҳдидлардан ўқувчи –
ѐшларимизни асраш учун энг аввало, ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслигимиз
керак. Бу борада ўқувчи-ѐшларимизни халқаро терроризм, сиѐсий
экстремизм, наркоагрессия, ОИТС, шовинизм, одам савдоси каби иллатларга
нафрат руҳида тарбиялаш алоҳида – алоҳида катта ижтимоий муаммодир.
Бу заруриятни ўқувчиларга маънавий тарбия
бериш нуқтаи назаридан
қарайдиган бўлсак, узлуксиз маънавий тарбия тизимини амалиѐтга жорий
этишда ахборот технолигияларидан фойдаланиш бу соҳадаги оптимал
эчимлардан бирини кафолатлайди. Шунинг билан бирга жамият тараққиѐти
босқичларига мос маънавий-аҳлоқий тарбия, хусусан маънавий тарбияга оид
маълумотлар кўлами ниҳоятда кенг ва қамрови турли-туман. Албатда, бундай
катта ҳажмдаги маълумотларни, айниқса, дидактик маълумотлар ва
материалларни ҳар қандай таълим олувчи ҳам ва ҳаттоки таълим берувчи ҳам
бир пайтнинг ўзида эсда сақлай олмайди. Бундай муаммони ҳал қилишга
ҳозирда кенг имкониятлар яратилган, яъни
ахборот технологиялари ва
ахборот-коммуникатсион тизимларнинг барча соҳаларда қўлланилиши
ҳозирги даврнинг муҳим талабларидан бири бўлиб, улар орқали жамият
тараққиѐти ривожланишдаги бардавонлик кузатилмоқда.
Демак бундай муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ўқувчиларга
маънавий тарбия бериш жараѐнини вариантив асосида ташкил этишни
оптималлаштиришга кенг имконият берувчи ахборот коммуникацион
технологиялари воситаларидан самарали фойдаланишга тўғри келар экан.
Бунга сабаб, замонавий ахборот коммуникацион технологиялари ѐшларнинг
маънавий дунѐқарашини юксалтиришдаги ҳар бир ўқув предметини
интелектуал даражасига кўра танлашга ва ўқувчининг қизиқиши ҳамда
режаларга мувофиқ ҳолда ижодий ўрганишга имкон беради.
Шу сабабли узлуксиз маънавий тарбия тизимини амалиѐтга жорий
этишда ўқувчиларни турли салбий таъсирлар ва таҳдидлардан асрашнинг
35
ахборотли технологиясини ишлаб чиқишга киришдик ва бу орқали қўйилган
муаммо оптимал ечимини топишда
фойдаланиш ижобий педагогиc
самарадорликни қўлга киритишга кенг имкониятлар яратади.
Бунинг учун ўқувчиларга узлуксиз маънавий тарбия беришнинг
ахборотли технологиясини ишлаб чиқишга ва мазкур жараѐнда қуйидагидек
маълумотлар билан бажариладиган амалларни ҳал этишга имконият яратди:
-ҳозирда мавжуд бўлган турли салбий таъсирлар ва таҳдидлар
тўғрисидаги маълумотларни белгилаб олиш;
-тўпланган, тизимлаштирилган, ахборот кўринишига келтирилган
маълумотлардан ўқувчиларга узлуксиз маънавий тарбия беришнинг
алгоратмик тизимини ҳамда шу асосда ѐшларни салбий таъсирларва
таҳдидлардан асрашнинг ахборот-коммуникатсион
технологиясини ишлаб
чиқишда фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш;
-узлуксиз маънавий тарбия тизимини амалиѐтга жорий этиш учун мақсад
функтсиялари, элеcтрон қомусий луғат ва ахборотли ўқув – дидактик
мажмуаларни тайѐрлаб олиш.
Юқорида қайд этилган амалларни бажариш ўзига хос ижодий фаолият
бўлиб, унинг амалиѐтга жорий этилиши натижасида узлуксиз маънавий
тарбия жараѐнини олиб боришнинг оптимал вариантларидан бирини ишлаб
чиқишга ва ундан таълим-тарбия жараѐнида кенг фойдаланишга шароит
яратилади. Қайд этилган ахборот-коммуникацион технологиялар тўғрисида
маърузада батафсил маълумот берилади.
Достарыңызбен бөлісу: