48
Қадимги зардуштийларнинг храм-обсерваторияси-Қуй қирилган қалъа
ѐки қадимий грек-рим скульптураларидан қолишмайдиган «Тупроққалъа»
билан «Ақшаханқалъа» саройларининг ажойиб скульптуралари билан
деворлардаги фрескалари, Буюк Хитой деворларидан
олдин барпо этилган
Устюртдаги «Даукескен» девори, эртаклардаги ер ости саройларини
эслатувчи «Назлимхан сулув» каби ажойиб мерослар тарихи билан яқиндан
танишган ҳар бир ѐш авлодда ғурурланишига, уларнинг маънавий бойишига,
ўз халқига севинч туйғусини яна ҳам бойитишига шубҳа йўқ. Мана шу бебеҳо
мерослар билан танишиш орқали пайдо бўлган ажойиб образлар ҳар бир ѐш
авлодта «Ватан» туйғусининг бир бўлагига айланиши шубҳасиз.
Шунингдек, ўрта аср мусулмон дунѐсида отлари маълум Султон Вайс
бобо, Абдулла Наринжоний, Шибилийота, Сулаймон Бақирғоний, Шайх
Жалил бобо каби ислом динининг йирик вакиллари тасаввуф шайхлари ва
замонамиз
етук
шоирлари
кабиларининг
қорақалпоқ
тупроғида
жойлашишининг ўзи халқ ғурури. Буни яна бир бор Ўзбекистон
Республикаси биринчи президенти И. Каримовнинг келтириб ўтган
жумлаларидан ҳам кўришимиз мумкин: «Бу ердаги Қиятқалъа ва Қирққиз,
Миздақхан ва Гулдурсин, Аѐз ва Айдос қалъага ўхшаган
кам учрайдиган
археологик ѐдгорликлар ва ўлкада қандай қадимий маданият ва цивилизация
мавжудлигини кўрсатади. Айниқса, Султон ўайс бобо ва Шоҳ Аббас валий,
Наринжон бобо ва Ҳаким ота каби азиз авлиѐларнинг ўгитлари, Ажиниѐз ва
Бердақ, Кунхожа каби буюк шоирларнинг бебаҳо мерослари қорақалпоқ
халқининг маънавий етуклигига асрлар давомида мустаҳкам пойдевор бўлиб
келаѐтганлиги барчамизга аѐн ва бу буюк инсонларнинг ишончларини
ҳамиша ҳурмат билан тилга оламиз».
Шундай экан, асрлардан асрларга сақланиб келаѐтган мана шу бoй
тарихий ва маънавий мерос намуналарини Жанубий Оролбўйлари асрлар
давомида қорақалпоқ халқининг ота макони эканлигининг кўрсаткичи бўлиб
ҳисобланади.
Достарыңызбен бөлісу: