Эпидемиология фанидан – кўп жавобли тестлар


Диспансерное наблюдение устанавливается за



бет2/5
Дата05.07.2016
өлшемі0.5 Mb.
#178903
1   2   3   4   5

124. Диспансерное наблюдение устанавливается за:

А. инфекционным больным в разгар заболевания

Б. здоровыми лицами, находившимися в контакте с инфекционным больным

В. больным с хронической формой инфекционного заболевания*

Г. больным с рецидивирующим течением инфекционного заболевания*

Д. здоровый человек

125. Ҳақиқий зоонозларга қуйдигилар киради:

А. туляремия*

Б. клостридиоз

В. листериоз

Г. ласса иситмаси*

Д. мелиоидоз

126. Табиий ўчоқлилик қуйидагиларга хос:

А. трансмиссив зоонозларга*

Б. нотрансмиссив зоонозларга*

В. барча трансмиссив антропонозларга

Г. барча сапранозларга

Д. антропонозларга

127. Одамдан одамга тез юқувчи зоонозларга қуйидагилар киради:

А. қора оқсоқ

Б. ласса иситмаси*

В. трихенеллез

Г. ўлат*

Д. сил


128. Одамдан одамга камдан - кам юқувчи зоонозларга қуйидагилар киради:

А. қутириш*

Б. Марбург иситмаси

В. Эбола иситмаси

Г. лейшманиоз

Д. САП*


129. Сапроноз қўзғатувчиларининг манбалари:

А. одам


Б. иссиқ қонли ҳайвонлар

В. ҳашоратлар

Г. тупроқ*

Д. сув*


130. Сапроноз қўзғатувчилари:

А. одамда касаллик чақирувчи ҳайвон паразитлари

Б. ҳайвонда яшовчи одам паразитлари

В. одамда касаллик чақирувчи эркин яшовчи микроорганизмлар*

Г. одамда, ҳайвонда касаллик чақирувчи эркин яшовчи микроорганизмлар*

Д. қушларда касаллик чақирмайдиган микроорганизмлар

131. Сапронозларда асосий этиологик омиллар:

А. вируслар

Б. микоплазмалар

В. хламидия

Г. бактериялар*

Д. қўзиқоринлар*

132. Зоофил гуруҳ сапронозларига қуйидагилар киради:

А. легионеллезлар

Б. мелиоидоз

В. куйдирги*

Г. вабо*

Д. хламидиялар

133. Зооноз лейшманиозларда эпидемиологик аҳамиятга эга бўлган касаллик манбаи:

А. синантроп кемирувчилар*

Б. йирик шохли қорамоллар

В. тулкилар

Г. итлар*

Д. қушлар

134. Якуний дезинфекцияда қуйидаги объектлар доимо зарарсизлантирилади:

А. кўрпа - тўшаклар

Б. хона юзалари*

В. идиш товоқлар*

Г. китоблар

Д. ертўла

135. Хлорли оҳак қуйидагиларни дезинфекция қилшда қўлланилади:

А. яшаш хоналарини

Б. суюқ ажралмаларни*

В. идиш товоқларни

Г. ахлат хоналарни*

Д. кийим кечакларни

136. Буғли камерага дезинфекция учун қуйидаги буюмларни юбориш мумкин:

А. ичбуруғ бўлимидан бемор соғайиб чиқиб кетгандан сўнг кўрпа ва ёстиқларини*

Б. қорин тифи билан оғриган беморни устки кийимларини*

В. туғруқ хонадаги аёлларни кўрпа - ёстиқларини

Г. терапевтик бўлимидан бемор соғайиб чиқиб кетгандан сўнг курпа ва ёстиқларини

Д. теридан тайёрланган пўстинни

137. Ошхона идишлари ва оқлиқларни зарарсизлантириш йўллари:

А. қайнатиш*

Б. дезинфекцион эритмага солиш*

В. автоклавга юбориш

Г. дезинфекцион камера ёрдамида

Д. оддий ювиш

138. Лаборатория тестлар ёрдамида аниқланадиган муассасаларда дезинфекция сифатини назорат қилиш сонини курсатинг?

А. юкумли касаллик шифохоналарда, тез тиббий ёрдам хизматида - ҳар чоракда 2 маротаба*

Б. поликлиника, лабораторияларда - ҳар чоракда 1 маротаба*

В.бошқа даволаш профилактика муассасаларида йил давомида 2 маротаба*

Г. юқумли касаллик шифохоналарда - ҳар чоракда 1 маротаба

Д. поликлиника,лабораторияларда ҳар ойда 2 маротаба

139. Ич терлама касаллигида инфекция манбаи:

А. соғлом бактерия ташувчи

Б. касалликнинг ўткир шаклидаги бемор*

В. касалликнинг сурункали шаклидаги бемор

Г. сурункали бактерия ташувчи*

Д. соғлом одам

140. S.typhi бактерия ташувчанлигини аниқлашда қуйидаги текширувлар ўтказилади:

А. қонни бактериологик текшириш

Б. ахлатни, сийдикни ва ўт суюқлигини бактериологик текшириш*

В. Видаль реакцияси ёрдамида қон зардобини текшириш

Г. РПГА га цистеин билан қон зардобини текшириш*

Д. сўлакни бактериологик текшириш

141. Ич терлама ташхисида қўлланадиган серологик усулларни кўрсатинг?

А. Видал реакцияси*

Б. РПГА*

В. комплемент боғлаш реакцияси

Г. Асколи реакцияси

Д. Бюрне реакцияси

142. Дизентерия ва ЎЮИКда ретроспектив эпидемиологик таҳлили йўналишини кўрсатинг?

А. касалланишнинг кўп йиллик ва йиллик динамикасини таҳлили*

Б. ҳудудлар бўйича касалланиш таҳлили*

В. касалланишнинг йиллик ва мавсумий динамикаси таҳлили*

Г. касалликнинг клиник шакллари буйича таҳлили

Д. эпид.жараён омилларини аниқлаш учун клиник таҳлил

143. Шигеллёзларнинг овқат билан боғлиқ бўлган эпидемик авж олишда кузатиладиган белгилар:

А. оғир ва ўртача оғирликда кечувчи белгиларнинг кўплиги*

Б. беморлардан асосан бир хил фаготипларнинг ажралиши*

В. касалланиш инфекция манбаси билан яқин мулоқатда бўлганларда кўпроқ учрайди

Д. беморлардан ҳар хил фаготиплар ажралиши

144. Ротовирусли гастроэнтеритнинг юқиш механизми қуйидаги йўллар билан амалга ошади:

А. сув орқали *

Б. озиқ -овқат орқали*

В. трансмиссив

Г. парентерал

Д. вертикал

145. Барча эшерихиозларда госпитализация қилиниши керак бўлган беморлар:

А. 14 ёшгача бўлган болалар

Б. катта ёшдагилар

В. аҳолининг барча гуруҳлари

Г. овқатланиш корхоналарида ишлайдиган ишчилар*

Д. мактабгача болалар муассасасига қатнайдиган болалар, болалар уйи ва мактаб интернатдаги болалар*

146. Касалхона ичи инфекцияларини асосий юқиш йўллари

А. лаборатория текширувларида*

Б. тиббий манипуляциялар, операцияларда*

В. томография, УЗИ диагностикада

Г. электрокардиограммада

Д. энцифалограмма, УЗИда

147. Энтеровирусли полиомиелит эмас касалликларида касалланишнинг эпидемиологик белгилари:

А. глобал тарқалганлиги *

Б. болалар ва ёшлар орасида касалланишнинг юқорилиги*

В. эпидемиянинг ва эпидемик авж олишнинг йўқлиги

Г. касалликнинг кўп йиллик динамикасида даврийликнинг мавжудлиги

Д. эпидемик авж олишнинг бўлиши

148. Энтеровирус инфекцияларида касаллик манбаи:

А. касалликнинг яширин давридаги бемор

Б. манифест шаклдаги бемор касалликнинг авж олган даврида*

В. инаппарант шаклдаги бемор*

Г. соғлом вирус ташувчи

Д. соғлом одам

149. В гепатитнинг табиий йўл билан юқишини олдини олиш учун:

А. антиген ташувчи ёки бемор фойдаланадиган барча буюмларни индивидуаллаштириш*

Б. сийдик, ахлат, қусуқ массаларини зарарсизлантириш

В. барча тоифадаги донорларни текшириш

Г. механик контрацепт воситаларидан фойдаланиш*

Д. болаларни текшириш

150. В гепатитнинг сунъий йўл билан юқишининг олдини олиш учун:

А. беморни ва антиген ташувчиларни алоҳида шахсий гигиена буюмлари ва чойшаблар билан таъминлаш

Б. тиббиётга доир буюмларни дезинфекция ва стерилизация қоидаларига риоя қилиш*

В. аутогемотрансфузиядан фойдаланиш*

Г. бемор жойлашган хона дезинфекцияси

Д. контрацепциянинг механик воситаларидан фойдаланиш

151. Вирусли В гепатитнинг олдини олиш мақсадида донорликдан четлатиладиган шахслар:

А. бир неча йил олдин қон қўйилган одам

Б. охирги 6 ой ичида стоматологга мурожаат қилганлар

В. этиологияси номаълум бўлган сурункали жигар касаллиги бор бемор*

Г. вирусли гепатит В билан оғриган бемор*

Д. вирусли гепатит А билан оғриган бемор

152. Полиомиелитда инфекция манбаи:

А. беморлар, симптомсиз шаклли полиомиелит беморлари*

Б. соғлом вирус ташувчилар,реконвалесцент вирус ташувчилар*

В. касал ҳайвонлар, энцефаломиелит беморлари

Г. полиомиелитни 2 йил олдин ўтказган ва атрофик фалажлиги бор кишилар

Д. полиомиелит вирусларини ташувчи ҳашаротлар

153. Грипп вирусини ўзгарувчанлигини кўрсатувчи нейраминидазанинг сероварини кўрсатинг?

А. N1*

Б. N2*


В. N3

Г. N0


Д. N8

154. Менингококкли инфекция ўчоғида ўтказиладиган асосий чора-тадбирлар:

А. беморни шифохона махсус бўлимига жойлаштириш, ўчоқда жорий дезинфекция ўтказилади*

Б. бемор билан мулоқатда бўлганлар устидан 10 кун давомида тиббий назорат урнатилади ва уларни бир маротаба бактериологик текширилади*

В. уй шароити яхши бўлганда эпидемиолог ва инфекционист рухсати билан уйда даволанади

Г. ўчоқда якуний дезинфекция ўтказилади, мулоқатда бўлганларга 21 кун давомида тиббий назорат ўтказилади

Д. мулоқотда бўлганларни 3 маротаба бактериологик текшириш.

155. Қизилчада инфекция манбаи:

А. манифест шаклдаги бемор*

Б. қизилча билан туғилган бола*

В. вирус ташувчи

Г. соғлом одам

Д. реконвалисцент

156. Ташқи муҳитда эпидемик паротит вирусининг юқумлилик хусусиятининг сақланиши:

А. 180-С да 5-6 ой*

Б. 200 С да 4-6 кун

В. 40 С да 1 ой*

Г. 180 –С да 6 ой

Д. 180-С да 1 йил

157. Қора оқсоқда фаол диспансеризация ўтказишнинг муддатини кўрсатинг?

А. биринчи йили ҳар 4 ойда 1 марта*

Б. иккинчи йилдан ҳар 6 ойда 1 марта*

В. биринчи йили ҳар 3 ойда 1 марта

Г. иккинчи йилдан ҳар 5 ойда 1 марта

Д. учинчи йилдан ҳар 5 ойда 1 марта

158. Одамни қора оқсоқ билан касалланиш йўллари:

А. алиментар*

Б. мулоқат*

В. сув орқали

Г. трансмиссив

Д. парентераль

159. СI.botulinum юқиш омили:

А. гўштли консерва*

Б. колбаса*

В. нон

Г. сметана



Д. шарбатлар

160. Куйдирги ҳайвонлардан одамларга юқишининг олдини олишда қандай чора-тадбирлар қўлланилади?

А. II типдаги ўлатга қарши костюмини қўллаш, эпид. кўрсатмаларга асосан ҳайвонлар билан ишловчи шахсларни эмлаш*

Б. тери қопламлари шикастланмаган шахсларга ишлашга рухсат этилади*

В. I типдаги ўлатга қарши костюмини қўллаш

Г. режали эмланганларга ишга рухсат этилади

Д. тўлиқ схема бўйича эмланган, тери қопламлари шикастланган шахслар ишлашга рухсат этилади

161. Қутуриш касаллиги табиий ўчоқларида қўзғатувчи манбалари:

А. тулки*

Б. бўри*


В. каламушлар

Г. кучуклар

Д. мушуклар

162. Қутириш ўчоқлари:

А. табиий ўчоқлар*

Б. антропургик ўчоқлар*

В. лаборатория ўчоқлари

Г. уй ўчоқлари

Д. ўрмон ва чул ўчоқлари

163. Қутуришга қарши профилактик эмлаш ўтказилувчи касб эгалари:

А. овчилар, ит овловчилар*

Б. ветеринар-диагностик лаборатория ходимлари*

В. цирк артистлари

Г. тракторчилар

Д. агрономлар

164. Ҳайвонлар орасида қутиришга қарши ўтказиладиган профилактик тадбирлар:

А. ёввойи ҳайвонлар сонининг кўпайишига йўл қўймаслик, эгасиз ит ва мушукларни қириш*

Б. уй ҳайвонларини қутиришга қарши профилактик эмлашни ҳар йили ўтказиш*

В. уйсиз ит ва мушукларни парвариш қилиш

Г. эмлаш шарт эмас

Д. соғлом уй ҳайвонларга ва мушукларининг овлаш ва қириб ташлаш

165. Ҳайвон тишлаган киши тиббий муассасага мурожаат қилганда 1-чи ёрдам кўрсатишнинг босқичлари

А. яра, тирналган, тишланган жойларни совунли сув билан ювиш*

Б. яра четларига 40-70% спирт ёки йод билан ишлов бериб бинт билан боғлаш*

В. яра четларини куйдириш

Г. ярага хирургик ишлов бериш

Д. ярага антирабик фаг юбориш

166. Қутуришда шикастланишнинг турини кўрсатинг?

А. енгил*

Б. ўртача оғир*

В. оғир*

Г. ҳавфли

Д. катта бўлмаган

167. Қутуриш ривожланишини характерловчи босқичлари:

А. гидрофобия,аэрофобия*

Б. фотофобия,акустикофобия*

В. қоронғуликдан қурқиш

Г. клаустрофобия

Д. зоофобия, ксенофобия

168. Қутуриш зоонозларга киради:

А. облигат-трансмиссив

Б. факультатив-трансмиссив

В. но трансмиссив*

Г. табиий-ўчоқли*

Д. факультатив-ўчоқли

169. Қутуриш касаллигида итлар инфекция манбаи бўлиши мумкин:

А.қутуриш аломатлари бўлган ит*

Б. ит касалланишидан 7 кун олдин*

В. ит касалланишидан 14 кун олдин

Г. ит касалланишидан 21 кун олдин

Д. ит касалланишидан 30 кун олдин

170. Листериоз билан касалланиш хавфи юқори бўлганлар:

А. чорвачилик ишчилари*

Б. ветеринарлар*

В. қурувчилар

Г. тиббиёт ходимлари

Д. талабалар

171. Паразит ривожланиш цикли асосан бир хўжайин организмида кечади:

А. энтериобиозда*

Б. тениозда

В. гименолипедозда*

Г. аскаридозда

Д. тениаринхозда

172. Безгакка текширилиши лозим бўлганлар:

А. 2 йил мобайнида тропик мамлакатлардан қайтган Ўзбекистон фуқаролари*

Б. патогенетик даволашга қарамасдан, тана ҳарорати даврий кўтарилиб турувчи шахслар*

В. шимолий кенглик мамлакатларидан қайтган Ўзбекистон фуқаролари

Г. патогенетик даволашга қарамасдан,тана ҳарорати доимий юқори бўлган шахслар

Д. барча аҳоли

173. ОИВ –инфекциясининг манбаи:

А. ОИТС билан оғриган бемор*

Б. ОИВ – инфекцияси ташувчи*

В. ИФА усули билан ОИВ -антителаси бир маротаба аниқланган одам

Г. иммун танқислик ҳолати намоён бўлган одам

Д. ноаниқ этиологияли тромбоцитопения, лейкопения ва анемия билан оғриган одам

174. Оқсим юқишининг асосий омилини кўрсатинг:

А. гўшт*

Б. сут ва сут маҳсулотлари*

В. тухум

Г. жун


Д. суяк уни

175. Оқсимнинг маиший – мулоқот йўли билан тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари:

А. дезинфекция*

Б. озиқ-овқат маҳсулотларига термик ишлов бериш*

В. дератизация ва дезинсекция

Г. озуқа маҳсулотларини сақлашда совуқлик режимига риоя қилиш

Д. дезинсекция

176. Оқсимни ҳайвонлардан одамларга юқиш йўли:

А. озик-овкат орқали*

Б. маиший-мулоқот*

В. каналар оркали

Г. хаво-томчи

Д. трансмиссив

177. Ку-иситмасининг тарқаладиган йўллари:

А. алиментар*

Б. ҳаво-чанг*

В. сув орқали

Г. сўлак орқали

Д. сўзлашганда

178. Ку-иситмаси тарқалганда касал ҳайвонларни парвариш қилиш учун қуйиладиган шахслар:

А. Ку-иситмасига қарши эмланганлар*

Б. Ку-иситмаси билан оғриб ўтганлар*

В. соғлом болалар

Г. катта ёшли кишилар

Д. ветеринарлар

179. Юқумли касалликларнинг тасниф белгиси сифатида қўлланилади:

А. инфекция манбаи*

Б. касалликнинг клиник кечиш шакли

В. қўзғатувчининг филогенетик яқинлиги*

Г. инфекциянинг юқиш механизми*

Д. касалланиш динамикаси.

180. Тери ва шиллиқ қаватлар юқумли касалликлар қўзғатувчисининг юқиш йўллари:

А. жинсий*

Б. озиқ-овқат

В. вертикал*

Г. маиший-мулоқат*

Д. хаво-томчи

181. Ичак инфекцияларининг юқиш йўллари:

А. сув*

Б. озиқ-овқат*



В. трансмиссив

Г. маиший-мулоқат*

Д. вертикал

182. Қон инфекцияларининг юқиш йўллари:

А. сув

Б. озиқ-овқат



В. трансмиссив*

Г. вертикал*

Д. артифициал*

183. Асосий аэрозол юқиш механизми:

А. хаво-томчи*

Б. хаво-чанг*

В. озиқ - овқат

Г. сув


Д. трансмиссив

184. Асосий фекал-орал юқиш механизми:

А. хаво-томчи*

Б. маиший-контакт

В. озиқ – овқат*

Г. сув*


Д. трансмиссив

185. Асосий мулоқот юқиш механизми:

А. хаво-томчи

Б. маиший-мулоқот*

В. озиқ - овқат

Г. трансмиссив

Д. жинсий *

186. Зоонозларнинг этиологик агентлари орасида кўп тарқалган:

А. вируслар*

Б. бактериялар

В. гельминтлар*

Г. замбуриғлар*

Д. микоплазмалар

187. Синантроп кемирувчилар :

А. қора каламушлар*

Б. кул ранг каламушлар*

В. уй сичқонлари*

Г. оддий дала сичқонлари

Д. катта қум сичқонлари

188. Зооноз инфекциялар манбаи бўлиши мумкин:

А. уй хайвонлари*

Б. кемирувчилар*

В. қушлар*

Г. тупроқ

Д. суяк уни

189. Қон сўрувчи бўғимоёқлилар:

А каналар*

Б. чивинлар*

В. москитлар*

Г. уй пашшалари.

Д. бургалар

190. Сурункали ташувчилардан юзага келувчи юқиш механизмлари:

А. фекаль-орал*

Б. мулоқот

В. трансмиссив*

Г. аэрозол*

Д. хаво-томчи

191. Каналар қайси касалликларда ташувчи хисобланади:

А. канали энцефалитида*

Б. лайма касаллигида*

В. геморагик иситма

Г.туляремия*

Д. ўлат

192. Қон сўрувчи бўғимоёқлилар орқали юқиши мумкин:



А. безгак*

Б. тошмали тиф*

В. вирусли гепатит В

Г. канали энцефалит*

Д. ОИТС-инфекцияси

193. Зооноз инфекцияларнинг турли бўғимоёқлилар орқали юқишида рўй беради:

А. қўзғатувчининг механик йўл билан юқиши

Б. ташувчилар организмида қўзғтувчиларнинг кўпайиши ва тўпланиши*

В.ташувчилар организмида қўзғатувчиларнинг кўпайиши ва тўпланиши хамда қўзғатувчиларнинг трансовариаль юқиши*

Г.қўзғатувчиларнинг одам организмида ривожланиш цикли рўй бериши билан кечувчи юқиш*

Д. биологик юқиш

194. Эпидемияга қарши – чора тадбирлар - бу илмий асосланган чора-тадбирлар муажмуаси бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

А. аҳолининг баъзи гуруҳлари орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш*

Б.аҳоли орасида юқумли касалликлар билан касалланиш даражасини пасайтириш*

В. аҳолии орасида ноинфекцион касалликлар билан касалланиш даражасини пасайтириш

Г. алоҳида инфекция турларини йўқотиш*

Д. айрим ёшдаги ахоли орасида ноинфекцион касалликлар билан касалланиш холатларини камайтириш

195. Тиббиётга оид бўлмаган кучлар орқали ўтказиладиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар:

А. юқумли касалликлар билан касалланганларни алохидалаш

Б. ҳайвонлар вакцинацияси*

В. ичимлик сувини зарарсизлантириш*.

Г. тезкор профилактика

Д. аҳоли яшаш жойларида санитар тозалов ишларини ўтказиш*

196. Тиббиётга оид кучлар орқали ўтказиладиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар:

А.юқумли касаллик билан оғриганларни даволаш*

Б.бактерия ташувчиларни аниқлаш*

В.қаровсиз қолдирилган хайвонларни тутиш

Г. радиоактив чиқиндиларни кўмиш

Д. аҳолини эмлаш*

197. Эпидемияга қарши чора-тадбирлар самарадорлиги бахоланади:

А. эпидемиологик*

Б. ижтимоий*

В. иқтисодий*

Г. табиий

Д. биологик

198. Юқумли касалликлар манбаини фаъол аниқлашга киради:

А. озиқ -овқат муассаса ходимларини режали равишда ва эпидемик кўрсатма бўйича текшириш*

Б. шифокорлар, кичик ва ўрта тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда тиббий кўрикдан ўтказиш*

В. беморнинг чақриғи бўйича уйига ташриф

Г. режали госпитализациядан олдин бактерия ва антиген ташувчиларни аниқлаш*

Д. талабаларни таътилдан сўнг тиббий кўрикдан ўтказиш

199. Юқумли касаллик бемор билан мулоқотда бўлган шахсларни алохидалаш давомийлиги қуйидагиларга боғлиқ:

А. касалликнинг нозологик шакли*

Б. иш жойига

В. бактериологик текширув натижаларининг олиниш муддатига*

Г. беморни алохидалаш шаклига*

Д. беморни даволаш муддатига

200. Дезинфекция- бу қўзғатувчиларни йўқ қилиш ёки ўлдириш:

А. касаллик қўзғатувчиларини одамнинг тана ва қўл териларидан*

Б. хамма қўзғатувчиларни ташқи мухит объектларидан

В. юқумли касаллик қўзғатувчиларни одамни ўраб турган ташқи мухит объектларидан*

Г. юқумли касаллик қўзғатувчиларни тиббиётга оид буюмлардан*

Д. касаллик қўзғатувчиларини одам танасининг сочли қисмларидан

201. Профилактик дезинфекция қуйидаги холларда ўтказилади:

А. ич буруғ касаллиги билан оғриган бемор госпитализациясидан сўнг

Б. мактабгача бўлган болалар муассасасида юқумли касаллик қайд этилмаган холда*

В. мактабгача бўлган болалар муассасасида дифтерия касаллигига карантин даврида*

Г. туғруқхонада даврий равишда*

Д. кун давомида узлуксиз хирургия бўлимининг боғлов хонасида

202. Профилактик дезинфекция одатда қуйидаги муассасаларда ўтказилади:

А. терапевтик бўлимда*

Б. мактабларда

В. болалар муассасаларда

Г. куйганлар бўлимида*

Д. туляремия билан касалланганлар бўлимда*

203. Якуний дезинфекцияни бемор ўлган холлардан сўнг ўтказилади:

А. грипп билан касалланиб ўлган

Б. ўлат билан касалланиб ўлган*

В. гепатит -В билан оғриганда гепатокарценомадан сўнг

Г. дифтерия билан касалланиб ўлган *

Д. йирингли перитонит операциясидан сўнг ўлган*

204. Якунловчи дезинфекция ўтказилганда доимо зарарсизлантирилади:

А. ўрин тўшаклар*

Б. хона юза қатламлари*

В. идиш-товоқлар*

Г. китоблар

Д. бемор уст кийимлари

205. Дезинфекцияловчи воситаларга бўлган талаблар:

А. қуруқ холда ишлатилиши

Б. сувда яхши эриши*

В. махсус эритмаларда яхши эриши

Г. оқсил мавжудлигида активлигини сақлаши*

Д. мухитнинг рН ўзгарганда активлигини сақлаши*

206. Даволаш профилактика муассасасида дезинфекция назоратини қайси усул билан олиб боришади:

А. бактериологик*

Б. вирусологик

В. визуал*

Г. кимиявий*

Д. ижтимоий

207. Стерилизация қилиниши шарт бўлган ашёлар, агар улар мулқотда бўлса:

А. жаррохат юзаси билан*

Б. қон билан*

В. инъекцион препаратлар билан*

Г. тери қатламлари билан

Д. орган тўқималари билан*

208. Тиббий асбобларни стерилизация қилишдаги технологик жараён босқичлари:

А. дезинфекция*

Б.стерилизация олди ишлов*

В. стерилизация*

Г. стерилизациянинг сифат назорати

Д. кварцлаш

209. Тиббий анжомларни стерилизация қилиш усуллари:

А. термик*

Б. химиявий*

В. радиацион*

Г. биологик

Д. механик

210. Стерилизация олди ишлов сифатини назорат қилувчи синамалар:

А. азопирамли*

Б. сульфадан- III

В. Фенолфталеинли*

Г. амидопиринли*

Д. сульфаниламидли

211. МАНТУ синамаси қўлланилади:

А. туберкулёзнинг бошланғич шаклларини эрта аниқлашда*

Б. туберкулёзга қарши ревакцинация ўтказиладиган контингентларни аниқлашда*

В. 12 ойлик ва ундан катта бўлган болаларни бирламчи вакцинациядан олдин аниқлаш мақсадида

Г. туберкулёз микобактерияси юқтирилганлигини аниқлаш учун*

Д. туберкулёз билан даволаниш ишларининг самарадорлигини бахолаш учун

212. МАНТУ- синама реакциясининг мусбат натижаси бу:

А. инфекциядан кейинги аллергия*

Б. вакцинадан кейинги аллергия*

В. туберкулёз қўзғатувчисини юқтирилганлиги*

Г. туберкулёзга мойиллиги

Д. тери ости абцесси

213. Дифтерия ўчоғида вакцинапрофилактика кимларга нисбатан қўлланилади:

А. ёшига мос равишда эмланган, касал билан мулоқотда бўлиб анатоксиннинг охирги дозаси билан эмланганлигига 5 йил бўлмаган шахслар

Б.эмланган, касал билан мулоқотда бўлиб 5-йилдан аввал анатоксиннинг охирги дозаси билан эмланган шахслар*

В. касал билан мулоқотда бўлган ва эмланмаган шахслар*

Г. касал билан мулоқотда бўлган ва эмланганлиги номаълум бўлган шахслар*

Д. касал билан мулоқотда бўлган ва касал бўлиб ўтганлар

214. Дифтерия анатоксини юборилганда юз берадиган асоратлари:

А. юборилган жойда қизариш ва шиш пайдо бўлиши*

Б. тана хароратининг пасайши

В. турли тошмалар тошиши*

Г. холсизлик*

Д. милкларнинг қонаши

215. Тирик қизамиқ вакцинаси юборилади:

А. тақвим режасига асосан 12 ойлик болаларга*

Б. тезкор холларда 5 ойлик болаларга

В. тезкор профилактика юзасидан эмланмаган ва касалланмаган 12 ойликдан катта бўлган болаларга*

Г. тақвим режасига асосан 6-ёшдаги болаларга*

Д. янги туғилган чақалоқларга

216. Қизамиқ ўчоғида тирик қизамиқ вакцинаси билан эмланадиганлар:

А.қизамиқ билан эмланмаган ва касалланмаган, 2 кун олдин бемор билан мулоқотда бўлган 22 ёшдагилар*

Б. қизамиқ билан эмланмаган ва касалланмаган, 10 кун олдин бемор билан мулоқотда бўлган 3 ёшли бола

В. қизамиқ билан эмланмаган ва касалланмаган, 2 кун олдин бемор билан мулоқотда бўлган 12 ойлик соғлом бола*

Г. 2 кун олдин бемор билан мулоқотда бўлган 9ойлик эксудативли диатези бор бола

Д. қизамиқ билан эмланмаган ва касалланмаган, 20 кун олдин бемор билан мулоқотда бўлган 5 ёшли бола

217. Полиомиелит ўчоғи аниқланганда тезкор вакцинация ўтказилади:

А. полиомиелит билан эмланган 3 ёшли бола*

Б. полиомиелит билан эмланмаган, туғма юрак нуқсони билан хаста 3 ёшли бола*

В. полиомиелит билан эмланганлиги номаълум бўлган 4 ёшли бола*

Г. полиомиелит билан эмланмаган катта ёшлилар

Д. полиомиелит билан эмланган катта ёшлилар

218. Хозирги вақтда қутуриш профилактикасида қўлланиладиган препаратлар:

А. активлиги сусайтирилган культурал қуруқ, антирабик вакцина (Рабивак-Внуково-32)*

Б.активлиги сусайтирилган культурал қуруқ, тозаланган, концентрланган антирабик вакцина*

В. атирабик мия вакцинаси

Г. отнинг қон зардобидан тайёрланган иммуноглобулин*

Д. итнинг сўлагидан тайёрланган иммуноглобулин

219. Қутуришга қарши эмлаш ўтказиш учун шифохонага ётқизилади:

А. қишлоқ худудларида яшовчилар*

Б. таниш ит тишлагандан сўнг, 3 кун ўтиб мурожаат қилганлар

В. юқори хавфлилик даражасидаги жойлардан кўплаб тишланганлар*

Г. сурункали неврологик анамнезга эга бўлганлар*

Д. таниш ит тишлагандан сўнг, 25 кун ўтиб мурожаат қилганлар

220. Қутуришга қарши эмлаш ўтказилмайди:

А. қалин устки кийим йиртилмасдан тишланганда*

Б. ҳайвон касалланишидан 30 кун ва ундан ортиқроқ олдин, тишлаганда, сўлаги текканда, тирнаганда

В.қутуриш бўйича хавфсиз хисобланган худудлардаги уй хайвонларининг сўлаги текканда тери бутунлиги бузилмаган бўлса*

Г. нотаниш ҳайвон тирнаганда, 20 кун мобайнида шу ҳайвон соғлом қолса

Д. қалин оёқ кийими йиртилмасдан тишланганда*

221. Қоқшолнинг тезкор профилактикасига кўрсатмалар:

А. соннинг юмшоқ тўқималарининг кучли эзилиши

Б. 2-даражали куйиш*

В. ич терлама билан касалланган беморни ингичка ичагининг тешилиши

Г. болдирнинг ит томонидан жарохатланишида*

Д. авария натижасида суякларнинг очиқ синишида*

222. Болалар поликлиникасида эмлаш режасини тузиш учун қуйидагилар зарур:

А. эмлаш тақвими*

Б. болаларни рўйхати*

В. профилактик эмлаш картаси*

Г. профилактик эмлаш тўғрисидаги сертификат

Д. оила азъолари тўғрисидаги маълумот

223. Белгиланган хисобот шакллаларига, эмлаш ўтказилганлиги хақида қуйидаги маълумотлар киритилиши зарур:

А. вакцина юборилган санаси*

Б. вакцинанинг шакли

В. вакцина миқдори (дозА)*

Г. вакцинанинг назорат рақами ва серияси*

Д. вакцинанинг сақланиш муддати

224. Вакцинанинг сифат кўрсаткичлари:

А. стериллик*

Б. иммуногенлик*

В. зарарсизлиги*

Г. чиқарилиш шакли

Д. токсигенлиги

225. Жамоанинг иммунитет даражаси қуйидагиларга боғлиқ:

А. организм даражасида иммунитет ишлаб чиқаришни белгиловчи омилларга*

Б. эмлаш ўтказилиши лозим бўлган ахолисини тўлиқ қамраб олинишига*

В. эпидемик вазиятга*

Г. аҳолининг сонига

Д. қуёш радиациясига

226. Касалхона ичи инфекциялари қўзғатувчиларига киради:

А. вируслар*

Б. бактериялар*

В. содда жониворлар*

Г. сув утлар

Д. ўсимликлар

227. Туғруқга ёрдам берувчи муассасаларда йирингли септик қўзғатувчилардан чақалоқларда кўп учрайди:

А. клебсиеллалар*

Б. протейлар

В. серрациялар

Г. эшерихиялар*

Д. тилларанг стафилакокклар*

228. Касалхона ичи инфекцияларнинг юқиш йўллари:

А. аэрозол*

Б. трансмиссив*

В. фекал-орал*

Г. мулоқат*

Д. вертикал

229. Даволаш шароитида касалхона ичи инфекциялари қуйидаги йўллар билан юқиши мумкин:

А. озиқ – овқат*

Б. хаво томчи*

В. маиший мулоқот*

Г. артифициал*

Д. вертикал

230. «Госпитал штамм» лар хусусиятлари:

А. юқори вирулентлик*

Б. антибиотикларга полирезистентлик*

В.дезинфектантларга чидамлилик*

Г. фаготурғунлик

Д. антибиотикларга тез сезувчанлик

231. Йирингли септик инфекцияларни келтириб чиқарувчи хавфли омиллар:

А. шифохонада узоқ муддат даволаниши*

Б. ёндош касалликлар*

В. иммунитетнинг пасайганлик холати*

Г. жинси


Д. беморнинг вазни

232. Шифохона эпидемиологининг вазифалари:

А. шифохонада эпидемияга қарши чора- тадбирларни олиб бориш

Б. ретроспектив ва оператив анализ қилиш*

В. шифохонда эпидемияга қарши чора -тадбирлар ўтказилиш тартибининг назорати*

Г. касалхона ичи инфекцияларини рўйхатга олиш ва диагностика қилиш

Д. тиббий анжомларни дезинфекция ва стерилизация қилиш назорати*

233. Касалхона ичи инфекцияларнинг эпидемиологик назоратига қуйидагилар киради:

А. беморларнинг касалланишини тахлил қилиш*

Б. ҳайвонларнинг касалланишини тахлил қилиш

В. госпитал штаммларнинг турини аниқлаш*

Г. ўтказилган чора тадбирларнинг самародорлигини баҳолаш*

Д. касалхона ичи инфекцияларига қарши профилактик чора - тадбирлар режасини тузиш

234. Касалхона ичи инфекцияси хисобланади агар:

А. соматик касалхонага келганидан 3 кундан сўнг болада Филатов доғлари пайдо бўлса

Б. соматик касалхонага келганидан 9 кундан сўнг болада Шигелла Зонне аниқланса*

В. жаррохлик бўлимидаги 4 нафар беморларда ўтказилган оперциядан сўнг йирингласа*

Г. патология билан туғилган чақалоқлар бўлимида, 6-та болада диспептик холатлар кузатилди, лаборатория тахлилда 4-та чақалоқдан клебсиеллалар аниқланди*

Д. соматик касалхонага келганидан 1 кундан сўнг болада Шигелла Зонне аниқланса

235. Қуйидаги холатларда касалхона ичи инфекцияси деб хисоблаш мумкин:

А. касалхонага келган болада 8 кун ўтиб сув чечак аниқланса

Б.бир микрорайонда яшовчи 3 кишида бир вақтнинг ўзида дифтерия аниқланди, уларнинг барчаси касалланишдан 4-5 кун олдин худудий поликлиниканинг стоматолог кабинетида бўлган*

В.куйиш бўлимига келган 2 беморда, 3 кундан сўнг йирингли септик инфекция аниқланди, бактериологик текширишда бу беморларда кўк йиринг тайёқчаси аниқланди*

Г.реанимация бўлимида 4 кундан сўнг, буйрак тош касаллиги билан операция қилинган беморда пневмония аниқланган*

Д. касалхонага келган болада 2 кун ўтиб қизамиқ аниқланса

236. Сальмонеллезда касалхона ичи инфекциясининг хусусиятлари:

А. сальманеллез ўчоғи асосан болалар стационарларида пайдо бўлади*

Б. кўп холларда касаллик қўзғатувчисининг манбаи бўлиб одам хисобланади*

В. асосий юқиш йўли маиший мулоқат*

Г. касаллик қўзғатувчисининг хаво-чанг йўли билан юқиши

Д. кўп холларда касаллик қўзғатувчисининг манбаи бўлиб хайвонлар хисобланади

237. Паратиф В да касаллик манбаи хисобланади:

А. касал одам*

Б. соғлом ташувчи

В. йирик шохли қора моллар*

Г. майда шохли қора моллар*

Д. уй парандалари

238. Ич терлама касаллиги қўзғатувчиси:

А. соғлом ташувчилар

Б. ўткир шаклидаги беморлар*

В. сурункали шаклидаги беморлар

Г. сурункали ташувчилар*

Д. бактерия ташувчилар*

239. Ич терламанинг озиқ - овқат маҳсулотлари орқали эпидемик авж олишнинг белгилари:

А. худудлар бўйлаб бир текис тарқалиши*

Б. оғир ва ўртача оғирликдаги клиник шаклларинг кўп номоён бўлиши*

В. эпидемик авж олиш давомийлиги битта яширин давр муддатидан ортиқроқ бўлиши

Г.касалланганлардан қўзғатувчининг бир фаготипи ажратилиши*

Д. касалликнинг беморлар бўйига қараб кўпаяди

240. Дизентерия билан касалланган бемор қайси даврда юқумли хисобланади:

А. инкубацион даврда

Б. продромал даврида

В. касаллик авж олган даврида*

Г. реконвалесценция даврида*

Д. хамма даврларда

241. Шигеллёзларда бактерия ташувчилик шаклланишига таъсир этади:

А. касалланишнинг этиологик шакли*

Б. ҳайвонларнинг ошқозон ичак йўлининг преморбид холати

В. антибиотиклар билан нотўғри даволаш*

Г. иммун системасининг холати*

Д. беморнинг психолагик холатига

242. Сутнинг шигеллалар билан зарарланишида рўй бериши мумкин:

А. сут ишлаб чиқариш хужаликларида*

Б. сут сотиладиган сут дўконларда*

В. сут ишлаб чиқариш корхонасидазаводларида*

Г. катталар учун мулжалланган сут ошхоналарида

Д. сутни сақлаш жараёнида

243. Шигеллез касаллигидан кейин пайдо бўладиган иммунитет:

А. туркумга хос*

Б. турга хос*

В. кучли узоқ давом этадиган

Г. узоқ давом этадиган

Д. иммунитет хосил бўлмайди

244. Шигеллезларнинг сув орқали эпидемик авж олишида асосий эпидемиологик ахамиятга эга бўлган белгилар:

А. одатда, касаллик қўзғатувчиларининг хар хил турга ва туркумга хослиги*

Б. касалликнинг оғир кечиши

В. кичик ёшдаги болаларнинг касалланиши

Г. оғир ва ўта оғир клиник формаларининг кўп номоён бўлиши

Д. касаликнинг сув манбаига “худудий боғлиқлиги”*

245. Дизентерия Зонне эпидемиологисининг ўзига хослиги кўпинча қуйидагилар билан белгиланади:

А. қўзғатувчининг бошқа шигеллаларга нисбатан вирулентлиги пастлиги*

Б. зарарланиш миқдоринг пастлиги

В. сут маҳсулотларида қўзғатувчининг кўпайиш тезлиги

Г. қўзғатувчининг экзотоксин ажратиб чиқиш хусусиятига

Д. бошқа шигеллаларга нисбатан ташқи мухит омилларига ўта чидамлилиги*

246. Дизентерия Шига эпидемиологисининг ўзига хослиги кўпинча қуйидагилар билан белгиланади:

А.бошқа турдаги шигела қўзғатувчиларига нисбан ўта вирулентлилиги*

Б. юқиш дозасининг кўплиги

В. бошқа турдаги шигеллаларга нисбатан, озиқ овқат махсулотларида кўпроқ сақланиши

Г. дори дармонларга ўта турғунлиги*

Д. юқиш дозасининг кўплиги

247. Менингококк инфкциясида энг кўп эпидемиологик ахамиятга эга:

А. ўткир назофарингит касаллар*

Б. менингоэнцефалит билан касалланганлар

В. менингококкнинг соғлом ташувчилари*

Г. менингит билан касалланганлар

Д. менингококсемия билан касалланганлар

248. Менингококк инфекциясида энг кўп эпидемиологик ахамиятга эга бўлган сероварлар:

А. А*

Б. Ж


В. С*

Г. Д


Д. Е


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет