Эпидемиология фанидан – кўп жавобли тестлар



бет4/5
Дата05.07.2016
өлшемі0.5 Mb.
#178903
1   2   3   4   5

Б. тери*

В. тери ва бубон шакли

Г. висцерал шакли*

Д. септик шакли

337. Эпидемик жараён биринчи звеносига қандай чора – тадбирлар қаратилган:

А. дезинсекция

Б. изоляция*

В. госпитализация*

Г. мулоқотдаги шахслар ўртасида шошилинч профилактика ўтказиш

Д. фагопрофилактика

338. Ич терламанинг сув орқали авж олишларини, эпидемиологик текширишда қайси профилдаги шифокорлар жалб қилинади:

А. коммунал гигиена шифокори*

Б. эпидемиолог, бактериолог*

В. бактериолог, болалар ва ўсмирлар гигиенаси шифокори

Г. мехнат гигиенаси шифокори, бактериолог

Д. ветеринар, бактериолог

339. Ўткир ичак инфекциясининг озиқ-овқатдан бўладиган эпидемик авж олишларини эпидемиологик текширишда қайси профилдаги шифокорлар жалб қилинади:

А. коммунал гигиена, бактериолог

Б. овқатланиш гигиенаси шифокори*

В. бактериолог, болалар ва ўсмирлар гигиена шифокори

Г. меҳнат гигиенаси шифокори, бактериолог

Д. бактериолог, эпидемиолог*

340. Болалар жамоасида А гепатитининг эпидемик авж олишида, ўчоқни эпидемиологик текширишни эпидемиолог қайси профилдаги шифокорлар билан ҳамкорликда олиб боради:

А. коммунал гигиена, эпидемиолог

Б. бактериолог, эпидемиолог*

В. болалар ва ўсмирлар гигиенаси шифокори*

Г. меҳнат гигиенаси шифокори, бактериолог

Д. ветеринар, бактериолог, эпидемиолог

341. Ретроспектив тахлил натижалари нима учун қўлланилади:

А. эпидемик ўчоқни эпидемиологик текшириш учун

Б. эпидемияга қарши чора – тадбирларни режалаштириш*

В. келажакда касалланишни башорат қилиш*

Г. оператив эпидемиологик таҳлилни ўтказиш

Д. режаларни коррекциялаш

342. Барча эширихиозларда госпитализация қилиниши керак бўлган беморлар:

А. қоравуллар

Б. мактабгача болалар муассасасига қатнайдиган болалар*

В. катта ёшдагилар ва нафақахўрлар

Г . аҳолининг барча гуруҳлари

Д. болалар уйи ва мактаб интернатларда тарбияланувчи болалар*

343. Организмнинг мойиллигига қарши қандай тадбирлар қўлланилмайди:

А. иммунопрофилактика

Б. дезинфекцион*

В. шошилинч профилактика

Г. фагопрофилактика

Д. дератизацион*

344. А гепатити билан оғриган бемор атрофдагилар учун қачон хавфли ҳисобланади:

А. яширин даврнинг дастлабки кунларида

Б. яширин даврнинг охирги 7 кунида*

В. яширин даврнинг биринчи 5 кунида

Г. продромал даврда ва сариқлик даврининг 2-3 кунида*

Д. яширин даврнинг дастлабки икки кунида

345. Антропонозларда юқиш механизмига қаратилган чора-тадбирлар:

А. беморни аниқлаш ва алоҳидалаш

Б. беморнинг шахсий буюмлари*

В. бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш

Г. бемор билан мулоқотда бўлганларга тезкор профилактика ўтказиш

Д. уйини дезинфекция қилиш*

346. Ишлаб чиқариш жараёнларида ва маиший шароитларда одамлар қора оқсоқ билан қайси йўллар орқали зарарланадилар:

А. трансмиссив

Б. алиментар*

В. сув


Г. мулоқот, аспирация*

Д. ҳайвонлар тишлаганда

347. Қора оқсоқ билан касалланиш қайси фаслда кўпрок кузатилади:

А. баҳор*

Б. ёз*

В. қиш фаслида



Г. куз-қиш фаслларида

Д. йил давомида

348. Қора оқсоқда табиий юқиш омили:

А. сув


Б. сут*

В. гўшт, гўнг, пешоб*

Г. тупроқ

Д. пашшалар

349. Иерсиниозларда эпидемиологик назорат:

А. режали эмлаш

Б. санитария-ветеринария*

В. дезинсекция

Г. санитария-гигиеник *

Д. карантин

350. Иерсиниозларда касаллик манбаи:

А. қушлар

Б. йирик ва майда шохли ҳайвонлар*

В. искод каналари

Г. чўчқа, сичқонсимон кемирувчилар*

Д . пашшалар

351. Энтеробиозга қарши курашда қандай чора-тадбирлар ўтказилади:

А. дератизация

Б. даволаш –профилактик*

В. дезинсекция

Г. санитария-ветеринария назорати

Д. санитария-гигиеник чора-тадбирлар*

352. Бир оилада бир неча касалланиш ҳодисалари қайд этилишига олиб келувчи юқиш йўлларини кўрсатинг:

А. сув, озиқ-овқат*

Б. сут маҳсулотлари орқали*

В. мулоқот

Г. трансмиссив

Д. барчаси нотўғри

353. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари орасида куйдирги касаллигини олдини олиш мақсадида тавсия этилади:

А. қишлоқ хўжалик ҳайвонларини эмлаш, касал ҳайвонларни алоҳидалаб қўйиш*

Б. ўчоқда дезинфекция чора-тадбирларини ўтказиш, карантин жорий қилиш*

В. антибиотикларни қўллаш

Г. тартиб-чекловчи чора-тадбирлар

Д. обсервация

354. Куйдирги ўчоғида эпидемияга қарши ўтказиладиган чора-тадбирлар:

А.эпидемиологик кўрсатмалар бўйича эмлаш*

Б. ўлган ҳайвонлар мурдаларини зарарсизлантириш, ўчоқда дезинфекция ўтказиш*

В. дезинсекция

Г. дератизация

Д. карантин

355. Қутуриш касаллигини умумий профилактикасига киради:

А. дезинсекция

Б. жароҳат олганларни ўз вақтида аниқлаш, рўйхатга олиш, ташхисот*

В. обсервация

Г. кемирувчиларга қарши курашиш

Д. дайди итларни тутиш ва қириш*

356. Одамлар орасида куйдирги касаллигининг олдини олиш мақсадида ўтказилади:

А. «хавфли» гуруҳларни эмлаш*

Б. санитария-тушунтириш ишларини кучайтириш*

В. касаллик ўчоғидаги аҳолига фаг ичириш

Г. дератизация тадбирлари

Д. мулоқотда бўлганларни лабораторияда текшириш

357. Санитария назорати пунктлари қаерда ташкил қилинади:

А. аэропорт*

Б. темир йўл вокзалларида*

В. меҳмонхоналарда

Г. касалхоналарда

Д. дам олиш уйларида

358. Қутуриш касаллигини умумий профилактикасига киради:

А. жароҳат олганларни ўз вақтида аниқлаш, рўйхатга олиш*

Б. дайди итларни овлаш ва қириш*

В. дезинсекция

Г. обсервация

Д. кемирувчиларга қарши курашиш

359. Ўлат бемор билан мулоқотда бўлганларга нисбатан ўтказиладиган эпидемияга қарши чора – тадбирлар:

А. 6 суткалик обсервация*

Б. шошилинч профилактика*

В. ўчоқда дезинфекция чора – тадбирлари ўтказилади

Г. мулоқотда бўлганларни санация қилиш

Д. карантин жорий қилиш

360. Қутуришда эпидемиологик назоратнинг мақсади:

А. инфекция манбаини йўқотиш*

Б. касалланишнинг олдини олиш*

В. каратин жорий қилиш

Г. дезинфекция чора – тадбирларини ўтказиш

Д. дератизация чора – тадбирларини ўтказиш

361. Қутуришда эпидемияга қарши чора – тадбирлар:

А. жароҳатланганларни эрта аниқлаш*

Б. антирабик эмлаш ва аҳоли орасида санитария – тушунтириш ишларини ўтказиш*

В. дезинфекция

Г. дезинсекция

Д. дератизация

362. Ўлат қўзғатувчисининг табиий резервуари:

А. юмронқозиқлар, каламушлар*

Б. қумсичқонлар*

В. итлар, бўрилар

Г. чия бўрилар, тулкилар

Д. буғулар

363. Куйдиргининг юқиш йўллари:

А. трансмиссив

Б. алиментар*

В. ҳаво - томчи

Г. аэрозол

Д. мулоқот*

364. Одам Ку - иситмасини юқтириши мумкин:

А. каналар чаққанида*

Б. ҳайвонларни парвариш қилганда*

В. сув ичганда

Г. кўкатлар истеьмол қилганда

Д. ифлос қўллар орқали

365. Сил билан оғриган беморларни аниқлаш мақсадида флюрография текширувидан ўтиши шарт бўлган шахслар:

А. туғруқхоналар, МБМ, мактаб, колледж ходимлари*

Б. поликлиника ва умумий овқатланиш тармоқлари ходимлари*

В. хат ташувчи

Г. овчилар

Д. юристлар

366. Қизамиқ ўчоғида инфекциянинг юқиш механизимига қаратилган эпидемияга қарши чора–тадбирлар:

А. тез-тез шамоллатиш, намли йиғиштириш*

Б. жорий дезинфекция*

В. камерали дезинфекция

Г. дератизация

Д. дезинсекция

367. Вабо ўчоғида қилинадиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар:

А. изоляция*

Б. антибиотиклар билан шошилинч профилактика*

В. дезинсекция, дератизация

Г. дератизация, жорий дезинфекция

Д. мулоқотда бўлганларга иммуноглобулинопрофилактика

368. Дифтерия бактериясининг юқиш йўли:

А. ҳаво-томчи, вертикал

Б. ҳаво-томчи*

В. маиший-мулоқот*

Г. сув орқали, озиқ-овқат орқали

Д. вертикал, трансмиссив

369. Дифтерия эпидемиологик назоратининг асосий мақсадлари:

А. касалликни бутун дунёда йўқотиш, дератизация

Б. касалланишнинг олдини олиш*

В. касалликни баъзи ҳудудларда батамом тугатиш*

Г. дезинсекция устидан назорат, ўлим кўрсаткичини пасайтириш

Д. касалланиш устидан назорат, дезинсекция, дератизация

370. Қутуриш ўчоқлари:

А. синантроп ўчоқ, ўрмон ўчоқлари

Б. антропургик ўчоқлар*

В. табиий ўчоқлар*

Г. лаборатория ўчоқлари, уй ўчоқлари

Д. уй ўчоқлари, сунъий ўчоқлар

371. ОИВ да инфекция манбаи:

А. ноаниқ этиологияли тромбоцитопения билан оғриган одам

Б. ОИТС билан оғриган беморлар*

В. ОИВни юқтирган киши*

Г. реципент

Д. иммун танқислик ҳолати намоён бўлган одам

372. Шахсий қўшинларга санитария ишлов бериш турлари:

А. қисман махсус ишлов*

Б. тўла махсус ишлов*

В. қисман дегазацион ишлов

Г. қисман дезактивацион ишлов

Д. қисман дезинфекцион ишлов

373. Бактериал рецептуралар гуруҳларини кўрсатинг:

А. намли рецептуралар *

Б. қуруқ рецептуралар*

В. иссиқ, илиқ рецептуралар

Г. совуқ, музли рецептуралар

Д. совуқ, ҳўлли рецептуралар

374. Ҳайвонлар тишлаганда жароҳат тананинг қаерида жойлашганда ўта хавфли ҳисобланади:

А. елка, билак

Б. бош, юз, бўйин*

В. қўл бармоқлари*

Г. тана

Д. елка, оёқ



375. Қутуриш касаллигининг олдини олиш чора тадбирлари:

А. беморларни ва қутурган ҳайвонларни ўз вақтида аниқлаш*

Б. дайди итларни йўқотиш*

В. карантин эълон қилиш

Г. кемирувчилар ва қушларни йўқотиш

Д. дезинфекция қилиш

376. Ич буруғда мактабгача болалар муассасаларида (МБМ) қандай профилактик чора-тадбирлар ўтказилади:

А. фагопрофилактика*

Б. санитария – гигиена чора-тадбирлар*

В. вакцинация

Г. гаммаглобулинли профилактика

Д. антибиотикотерапия

377. Сальмонеллез касалликларининг олдини олишга қаратилган чора – тадбирлар:

А. вакцинация

Б. санитария – гигиена ва эпидемияга қарши*

В. иммунотерапия

Г. гамма-глобулиновая профилактика

Д. ветеренар – санитария*

378. Қора оқсоқ билан касалланиш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари:

А. чўпонлар*

Б. чорвадорлар*

В. хизматчилар

Г. ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари

Д. талабалар

379. Аҳолини эпидемиядан ҳимоялаш тизимининг нотиббий кучларини кўрсатинг:

А. ҳокимиятлар*

Б. хўжалик органлари ва муассасалари, корхоналар ва бирлашмалар*

B. қишлоқ типидаги ДСЭНМ

Г. стационарлар, касалхона, ДСЭНМ

Д. шаҳар типидаги ДСЭНМ

380. Санитария оқартув ишларининг турини кўрсатинг:

А. мутахассисларни сўраб-суриштириш кўринишида

Б. алоҳида-алохида ёки гуруҳли суҳбатлар*

B. даволашни намойиш қилиш кўринишида

Г. маърузалар кўринишида*

Д. сапроноз касалланиш кўринишида

381. Беморларни қайси ажратмаларидан полиомиелит вирусини аниқлаш мумкин:

А. ахлатдан*

Б. бурун-халқумдан*

B. сийдикдан

Г. қондан

Д. балғамидан

382. Гриппни шошилинч профилактикасида қўлланиладиган препаратлар:

А. интерферон, ремантадин*

Б. оксолин*

B. диазолин, антивирон, сифлокс

Г. вирусга қарши фаг

Д. витаминлар, антивирон

383. Қизилча касаллигининг асосий инфекция манбаи:

А. ҳайвонлар

Б. касалликнинг яширин даври охиридаги бемор*

B. симптомсиз бемор*

Г. касалликдан соғайган болалар

Д. касалланиб ўтган кексалар

384. Қизилча вирусининг организмдан ажралиш шакллари:

А. йўталганда, сўзлашганда*

Б. нафас чиқарганда*

B. сийдик орқали

Г. дефекацияда

Д. қайд қилиш пайтида

385. Уйма – уй юриб текшириш ўтказиш учун тузилган бригада таркибига киради:

А. дезинфектор

Б. тиббиёт ҳамшираси*

В. энтомолог

Г. участка шифокори

Д. санитария фаоли*

386. Аскаридозга қарши курашда энг самарали усул:

А. дезинсекция

Б. аҳоли турар – жой пунктларини санитария ободонлаштириш*

В. ўғит учун қўлланиладиган фекалийни зарарсизлантириш*

Г. намли йиғиштириш

Д. дератизация

387. Шифохонада ўткир вирусли гепатити беморлари дастлаб қандай маркерларга текширилиши керак:

А. анти-НАV IgG

Б. HbsAg, анти-НАV IgM*

B. анти-HСV, анти-HBc IgM*

Г. анти-HEV IgG

Д. анти-НВs

388. Оқсим ҳайвонлардан одамларга асосан қайси йўллар орқали юқади:

А. алиментар*

Б. мулоқат*

B. ҳаво-томчи

Г. трансмиссив

Д. маиший-мулоқот

389.Қора оқсоқ касаллигининг мавсумийлиги:

А. қиш, куз

Б. баҳор*

B. ёз *


Г. куз

Д. қиш


390.Экспериментал /тажриба/ усулининг йўналишини кўрсатиб беринг:

А. назарияни исботлаш*

Б. миқдорий баҳолаш*

В. дератизацион тадбирларни баҳолаш

Г. миазматик ва контагиоз назарияларни тузиш ва баҳолаш

Д. қолдиқли кўрсаткичларни баҳолаш

391.Қузғатувчини юқтирувчи омилларини кўрсатинг:

А. ҳаво,сув*

Б.тупроқ,озиқ-овқат*

В. ГОСТ талабларига мос келадиган сув

Г. сертификациядан ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари

Д. серонегатив қон

392.Эпидемиологик таҳлилнинг турини кўрсатинг:

А. ретроспектив эпидемиологик таҳлил*

Б. оператив эпидемиологик таҳлил*

В. график эпидемиологик таҳлил

Г. юқиш йўлларини кўп йиллик таҳлили

Д. ўчоқларни эпидемиологик текширув таҳлили

393.Эпидемиологик назоратнинг услубий асоси:

А. тасвирий-баҳолаш*

Б. аналитик*

В. назарий

Г. ликвидацион

Д. физиологик

394.Касаллик ўчоғида мойил шахслар учун олиб бориладиган эпидемияга қарши чора - тадбирларни кўрсатинг:

А. бемор билан мулоқатда бўлган шахсларни кузатиш*

Б. махсус профилактика ўтказиш*

В. мулоқатда бўлганларни санитария ишлови

Г. мулоқатда бўлганларни дезинфекция қилиш

Д. мулоқатда бўлганларни режали текшириш

395. Эпидемиологик текширув усулларни курсатинг:

А.тасвирий баҳолаш*

Б. аналитик /тахлилий/,математик моделлаштириш*

В.сунъий,табиий,биологик,ижтимой

Г.дисперсион, дискритив, моделлаштириш

Д.химик ва физик моделлаштириш

396. Сил касалликда режали ревакцинация муддати:

А. 7-ёш*


Б. 16-17 ёш*

В.14 -16 ёш

Г. 3 - 4 ёш, 10-11 ёш

Д. 16-ёш


397.Вабода инфекция манбаи:

А. вабо билан касалланганлар*

Б. вибрион ташувчилар*

В. реконвалесцентлар*

Г. 5 йил аввал вабо билан касалланган киши,геобионтлар

Д. озиқ-овқат билан ишловчилар

398.Полиомиелитда инфекция манбаи:

А. полиомиелит беморлари*

Б. симптомсиз шаклдаги беморлар*

В. соғлом вирус ташувчилар*

Г. полиомиелитни 2 йил олдин ўтказган ва атрофик фалажликдаги бемор

Д. энцефаломиелит беморлари, полиомиелит вирусини ташувчи ҳашоратлар

399. Эндемик касалланиш қуйидагиларга хос:

А. барча юқумли касалликлар учун

Б. барча юқумли бўлмаган касалликлар учун

В. айрим юқумли касалликлар учун*

Г. айрим юқумли бўлмаган касалликлар учун*

Д. хамма жавоблар

400. Сапроноз қўзғатувчиларининг манбалари:

А. одам


Б. иссиқ қонли ҳайвонлар

В. ҳашоратлар

Г. тупроқ*

Д.сув*


401. Сапроноз қўзғатувчилари:

А. одамда касаллик чақирувчи ҳайвон паразитлари

Б. ҳайвонда яшовчи одам паразитлари

В. одамда касаллик чақирувчи эркин яшовчи микроорганизмлар*

Г. одамда, ҳайвонда касаллик чақирувчи эркин яшовчи микроорганизмлар*

Д. қушларда касаллик чақирмайдиган микроорганизмлар

402. Сапронозларда асосий этиологик омиллар:

А. вируслар

Б. микоплазмалар

В. хламидия

Г. бактериялар*

Д.қўзиқоринлар*

403. Зоофил гуруҳ сапронозларига қуйидагилар киради:

А. легионеллезлар

Б. мелиоидоз

В. куйдирги*

Г. вабо*

Д. хламидиялар

404. Крим-Конго иситмаси ўчоғида қилинадиган асосий чора-тадбирлар:

А. карантин ўрнатиш

Б. беморни албатта госпитализация қилиш

В. дезинфекция*

Г. дезинсекция, дератизация*

Д. махсус профилактика

405. Ич терлама ташхисида қўлланадиган серологик усулларни кўрсатинг?

А. Видал реакцияси*

Б. РПГА*

В. комплемент боғлаш реакцияси

Г. Асколи реакцияси

Д. Бюрне реакцияси

406. Сальмонеллёзлар госпиталлигининг асосий мезонларини кўрсатинг:

А. антибиотикларга чидамлилиги*

Б. одатдаги дезинфекцион воситаларга чидамлилиги*

В. антибиотиксезувчанлик

Г. барча дезинфекцион воситаларга сезувчанлиги

Д. фаготиплар кўплиги

407. Сальмонеллёз беморларни аниқлаш учун бактериологик усул ёрдамида текшириладиганларни кўрсатинг:

А. ноаниқ этиологияли ЎЮИК беморлари*

Б. озиқ-овқатдан заҳарланиш ташхис қўйилган*

В. аниқ этиологияли ЎЮИК беморлари

Г. сальмонеллез ташхиси қўйилган беморлар

Д. ичак дисфункциясига гумон қилинганлар

408. Вирусли гепатит В билан касалланиш хавфи юқори бўлган ўрта тиббиёт ходимлари:

А. муолажа ва операцияда қатнашувчи ҳамширалар*

Б. физотерапевтик кабинет жиҳозлари

В. клиник ва биохимик лаборатория лаборантлари*

Г. марказлашган стерилизация бўлими жиҳозлари

Д. барча шифокорлар

409. Гепатит В касаллигини табиий йўл билан юқишини олдини олиш учун:

А. антиген ташувчи ёки бемор фойдаланадиган барча буюмларни индивидуаллаштириш*

Б. сийдик, ахлат, қусук массаларини зарарсизлантириш

В. барча тоифадаги донорларни текшириш

Г. механик контрацепт воситаларидан фойдаланиш*

Д. болаларни текшириш

410. Гепатит В касаллигини сунъий йўл билан юқишининг олдини олиш учун:

А. беморни ва антиген ташувчиларни алоҳида шахсий гигиена буюмлари ва чойшаблар билан таъминлаш

Б. тиббиётга доир буюмларни дезинфекция ва стерилизация қоидаларига риоя қилиш*

В. аутогемотрансфузиядан фойдаланиш*

Г. бемор жойлашган хона дезинфекцияси

Д. контрацепциянинг механик воситаларидан фойдаланиш

411. Вирусли гепатит В касаллигини олдини олиш мақсадида донорликдан четлатиладиган шахслар:

А. бир неча йил олдин қон қўйилган одам

Б. охирги 6 ой ичида стоматологга мурожаат қилганлар

В. этиологияси номаълум бўлган сурункали жигар касаллиги бор бемор*

Г. вирусли гепатит В билан оғриган бемор*

Д. вирусли гепатит А билан оғриган бемор

412. Вабо қўзғатувчисининг характерли хусусиятлари:

А. грамманфий, факультатив анаэроб*

Б. ишқорли муҳитни яхши кўради, хивчинлари мавжуд*

В. аэроб, спора ҳосил қилади

Г. граммусбат, хивчинлари йўқ

Д. кислотали муҳитни яхши кўради

413. Вабонинг ўта хавфли инфекциялар қаторига киритилишини белгиловчи ҳолатлар:

А. эпидемиянинг тез ривожланиши*

Б. ўлим ҳолатининг кўплиги, ижтимоий зарарнинг юқорилиги*

В. инфекцион жараённинг сурункали кечиши

Г. алоҳида ҳудудлар учун эндемиклик хусусияти

Д. эпидемиянинг секин ривожланиши

414. Вабо ўчоғида қилинадиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар:

А. изоляция, антибиотиклар билан шошилинч профилактика*

Б. дезинфекция, лаборатория текширувлари*

В. дератизация жорий дезинфекция

Г. мулоқотда бўлганларга иммуноглобулинопрофилактика

Д. профилактик дезинфекция

415.Юқумли касалликларнинг тасниф белгиси сифатида қўлланилади:

А. инфекция манбаи*

Б. касалликнинг клиник кечиш шакли

В. қўзғатувчининг филогенетик яқинлиги*

Г. инфекциянинг юқиш механизми*

Д. касалланиш динамикаси.

416. Тери ва шиллиқ қаватлар юқумли касалликлар қўзғатувчисининг юқиш йўллари:

А. жинсий*

Б. озиқ-овқат

В. вертикал*

Г. маиший-контакт*

Д. хаво-томчи

417. Хозирги вақтда зоонозларнинг этиологик агентлари орасида кўп тарқалган:

А. вируслар*

Б. бактериялар

В. гельминтлар*

Г. замбуриғлар*

Д. микоплазмалар

418.Синантроп кемирувчилар:

А. қора каламушлар*

Б. кул ранг каламушлар*

В. уй сичқонлари*

Г. оддий дала сичқонлари

Д. катта қум сичқонлари

419.Қон сўрувчи бўғимоёқлилар:

А каналар*

Б. чивинлар*

В. москитлар*

Г. уй пашшалари

Д. бургалар

420.Сурункали ташувчилардан юзага келувчи юқиш механизмлари:

А. фекаль-орал*

Б. мулоқот

В.трансмиссив*

Г. аэрозол*

Д. хаво-томчи

421.Қон сўрувчи бўғимоёқлилар орқали юқиши мумкин:

А. безгак*

Б. тошмали тиф*

В. вирусли гепатит В

Г. канали энцефалит*

Д. ОИТС-инфекцияси

422.Эпидемияга қарши – чора тадбирлар, бу илмий асосланган чора-тадбирлар муажмуаси бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

А. аҳолининг баъзи гуруҳлари орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш*

Б. аҳоли орасида юқумли касалликлар билан касалланиш даражасини пасайтириш*

В. аҳолии орасида ноинфекцион касалликлар билан касалланиш даражасини пасайтириш

Г. алоҳида инфекция турларини йўқотиш*

Д. айрим ёшдаги аҳоли орасида ноинфекцион касалликлар билан касалланиш холатларини камайтириш

423.Тиббиётга оид бўлмаган кучлар орқали ўтказиладиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар:

А. юқумли касалликлар билан касалланганларни алохидалаш

Б. ҳайвонлар вакцинацияси*

В. ичимлик сувини зарарсизлантириш*

Г. тезкор профилактика

Д. аҳоли яшаш жойларида санитар тозалов ишларини ўтказиш*

424.Тиббиётга оид кучлар орқали ўтказиладиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар:

А.юқумли касаллик билан оғриганларни даволаш*

Б.бактерия ташувчиларни аниқлаш*

В.қаровсиз қолдирилган хайвонларни тутиш

Г. радиоактив чиқиндиларни кўмиш

Д. аҳолини эмлаш*

425.Эпидемияга қарши чора-тадбирлар самарадорлиги баҳоланади:

А. эпидемиологик*

Б. ижтимоий*

В. иқтисодий*

Г. табиий

Д. биологик

426. Юқумли касалликлар манбаини фаъол аниқлашга киради:

А. озиқ - овқат муассаса ходимларини режали равишда ва эпидемик кўрсатма бўйича текшириш*

Б. шифокорлар, кичик ва ўрта тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда тиббий кўрикдан ўтказиш*

В. беморнинг чақриғи бўйича уйига ташриф

Г. режали госпитализациядан олдин бактерия ва антиген ташувчиларни аниқлаш*

Д. талабаларни таътилдан сўнг тиббий кўрикдан ўтказиш

427.Инфекцион бемор билан мулоқотда бўлган шахсларни алохидалаш давомийлиги қуйидагиларга боғлиқ:

А. касалликнинг нозологик шакли*

Б. иш жойига

В. бактериологик текширув натижаларининг олиниш муддатига*

Г. беморни алохидалаш шаклига*

Д. беморни даволаш муддатига

428. Дезинфекция- бу қўзғатувчиларни йўқ қилиш ёки ўлдириш:

А. касаллик қўзғатувчиларини одамнинг тана ва қўл териларидан*

Б. хамма қўзғатувчиларни ташқи мухит объектларидан

В.юқумли касаллик қўзғатувчиларни одамни ўраб турган ташқи мухит объектларидан*

Г. юқумли касаллик қўзғатувчиларни тиббиётга оид буюмлардан*

Д. касаллик қўзғатувчиларини одам танасининг сочли қисмларидан

429.Профилактик дезинфекция қуйидаги холларда ўтказилади:



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет