- Инсон ўзига аталган бахтнинг 4/3 қисмини оиладан, қолган қисмини бошқа нарсалардан олади. Оила чин маънода ҳаёт мактаби, ундаги билимлар бир умр давом этади. Ҳаётда юз берадиган муаммо ва тўсиқларни сабр билан енгиб ўтиш учун инсон ҳар тарафлама камолотга эришиш, яъни оила қуришдан олдин ёшлар физиологик ҳамда психологик томондан тайёр бўлиши керак. Руҳий тайёргарлик шахснинг турли ҳолатларни тўғри баҳолай олиш, дардкаш бўлиш, ғам-ташвишларда шериклик, сабр-тоқат, ўзаро ёрдам каби руҳий сифатларни ўзида мужассамлаштиради. Шахсда турмуш машаққатларини ечишга хизмат этадиган ўз мустақил фикри, кўз қарашлари оила манфаати учун хизмат эта олиши шарт.
Никоҳ олди шартларининг энг характерли тарафи оила қураётган ёшларнинг ёш фарқидадир. Сабаби бу кўрсаткичлар никоҳнинг мустаҳкамлигини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди. Демографик томондан олиб қараганда оила қуриш бир инсонни эмас бутун бир авлоднинг оила қуриши назарда тутилади. Ушбу масалада шуни айтишимиз керакки, авлод ёш тарафдан қанчалик катта бўлса шунча етук бўлади. 20-24 ёшли гуруҳлар 20 ёшдан кичик бўлган авлодга қараганда ҳаёт тажрибасига кўпроқ эга бўлади. Биринчи гуруҳ вакиллари ижтимоий-иқтисодий етуклик даражасига кўра ҳам юқори бўлади. Сабаби ушбу ёшда улар ўрта ва олий ўқув юртларини тамомлаб ёки муайян бир касбни эгаллаган бўлади. - Никоҳ олди шартларининг энг характерли тарафи оила қураётган ёшларнинг ёш фарқидадир. Сабаби бу кўрсаткичлар никоҳнинг мустаҳкамлигини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди. Демографик томондан олиб қараганда оила қуриш бир инсонни эмас бутун бир авлоднинг оила қуриши назарда тутилади. Ушбу масалада шуни айтишимиз керакки, авлод ёш тарафдан қанчалик катта бўлса шунча етук бўлади. 20-24 ёшли гуруҳлар 20 ёшдан кичик бўлган авлодга қараганда ҳаёт тажрибасига кўпроқ эга бўлади. Биринчи гуруҳ вакиллари ижтимоий-иқтисодий етуклик даражасига кўра ҳам юқори бўлади. Сабаби ушбу ёшда улар ўрта ва олий ўқув юртларини тамомлаб ёки муайян бир касбни эгаллаган бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |