9. Ёшлар орасида «Ўзини каттасираш зўравонлиги» (дедовщина)нинг келиб чиқиши ва унинг салбий оқибатлари - Ёшлар орасида «Ўзини каттасираш зўравонлиги» (дедовщина) ининг келиб чиқиш сабаблари бу армияда юзага келган бўлиб олдин хизмат қилаётган аскарлар билан энди хизматга келган аскарлар ўртасида вужудга келган ғайриоддий ва ахлоққа зид муносабат хисобланади. Бу муносабат аста-секин нафақат армияда бу барча таълим муассасаларида мактаб, касб-ҳунар колледжлари, Академик лицей ўқувчилари орасида одат тусига айланиб, кучайиб бормоқда. Бу муносабатни психологик томондан таҳлил қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, ёшлар ўртасида юқумли касалликдек тарқалиб кетган бу иллатларнинг ёшлар психикасига таъсири қандай?
- Албатта, бу биринчи навбатда ёшларда агрессив хулқ-атворнинг ривожланишига олиб келади. Бу муносабат ҳар бир ёш умрининг охиригача, рухиятида жиддий асорат қолдиради.
- Ўтиш даврида бўлганликлари сабабли аксарият ёшлар ҳар ҳил нарсага қизиқувчан, армияга бориб келган акаларидан эшитган нарсаларни ижобий-салбийлигини ажратиб, охири ўйлаб ўтирмасдан амалда қўллаб кўришга иштиёқманд бўлишади ва бу ўларнинг «оддий одати»га айланади. Аммо бунинг оқибати нималарга олиб келишини ҳаёлларига ҳам келтиришмайди. Чунки уларда бу жараённи анализ, синтез қилиш қоблияти ҳали тўлиқ шаклламаган бўлиб, қилаётган ишларининг мазмун моҳиятини тўлиқ тушунишга қодир эмаслар. Олий ўқув юртлари талабаларида эса 3-4 босқичга келиб ақлий етуклик даври бошланади. Булар ўзини идрок қила олишади, аммо илгари ўзлари бошидан ўтказганлиги учун, ўларнинг онгида муҳрланиб қолган агрессив хулқ-атворини энди келган 1-курс талабаларига кўрсатиб ўзларининг ич-ичидаги стрессларини чиқариш мақсадида қилишлари мумкин.
- Бу психологик томондан ёшлар ўртасидаги «ўч олиш касаллиги» ҳисобланади. Бу касалликни ўлар «ўч олиш қарзи» деб идрок этиб, ҳаёлида туйиб юрган ҳар бир ёш индивидуал хусусиятларига қараб турлича бажарадилар. Агар ўлар орасида интроверт шахслар бўлса, у ёшларга жуда қийин бўлиб, бу жараён уларда анча мураккаб кечади, ҳатто иродаси суст, ҳаётий позицияси тўғри шаклланиш йўлига тушмаган ёшлар ўз жонларига қасд қилишлари ҳам мумкин. Агар экстраверт бўлсалар ўлар ҳам ичидаги агрессив хулқ-атворни ташқарига чиқариш учун ўзлари тўғри деб ҳисоблаган турли-туман ҳаракатлар қилишадилар.
- Шахснинг қайси типга киришидан қатъий назар унга иккинчи бир шахс томонидан етказилган руҳий, жисмоний зуравонликни кўтариш қийин кечади. Руҳий томондан эзилган шахс, руҳиятидаги салбий ҳаракатлар оқибатида юзага келган салбий ҳолатларни чиқариб ташлаш, енгиб чиқиш учун номаълум вақтлар талаб қилинади.
10. Диний экстремизм ва терроризм - ёшлар келажагига таҳдид Диний фанатизмнинг салбий оқибатлари “ҳижрат” ва “жиҳод” - ДИҚҚАТЛАРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!!!
Достарыңызбен бөлісу: |