Никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан мақсад - Соғлом оила қуришнинг асосий шартларидан бири аёлнинг биологик ва руҳий тарафдан вояга етган ёшда турмушга чиқишидир. Қизларнинг физиологик жиҳатдан тайёр эмаслиги бир қатор салбий оқибатларга сабаб бўлади. Шунинг учун мамлакатимизда никоҳдан олдинги тиббий кўрик белгиланган.
- 1. Руҳий касаллик.
- 2. Гиёҳвандлик.
- 3. Сил касаллиги.
- 4. Жинсий йўллар билан юқадиган касалликлар.
- 5. ОИТС.
Эрта турмуш қуришда эмоционал салбий ҳолатлар - Эрта она бўлиш аёлнинг жуда кўп имкониятларини чеклаш билан бирга саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Эмоционал ўзгаришлар юз беради. Ўсмир қизлар эрта ҳомиладор бўлганда руҳий тушкунликка тушади ва бу ҳолат уларда узоқ вақт сақланиб қолади. Баъзи ўсмир қизлар тушкунликка тушганида кўпроқ зарарли одатларга берилувчан бўлиши мумкин, яъни чекиш, спиртли ичимликлар, наркотик моддаларни қабул этишга мойил бўлади.
Эрта оила қуриш оқибатида қиз болалар биринчидан ўз эркинлигидан чекланади, яна турмушда бўладиган муаммоларни тўғри ечишда қийналишади. Яъни фарзанд тарбиялаш, уй ишларини олиб бориш, умр йўлдоши ва оила аъзолари билан муносабат ўрнатиш, ўқишга улгуришда машаққатларга дуч келади. Фарзанд тарбиясида тажрибасизлиги сабабли муаммолар юзага келади. Эрта турмуш қуриш оқибатида ўз тенгдошлари сингари ҳаётнинг гўзалликларидан тўлиқ баҳра олалмайди (ўз истаклари ва орзуларига етиша олмаслигиям мумкин). - Эрта оила қуриш оқибатида қиз болалар биринчидан ўз эркинлигидан чекланади, яна турмушда бўладиган муаммоларни тўғри ечишда қийналишади. Яъни фарзанд тарбиялаш, уй ишларини олиб бориш, умр йўлдоши ва оила аъзолари билан муносабат ўрнатиш, ўқишга улгуришда машаққатларга дуч келади. Фарзанд тарбиясида тажрибасизлиги сабабли муаммолар юзага келади. Эрта турмуш қуриш оқибатида ўз тенгдошлари сингари ҳаётнинг гўзалликларидан тўлиқ баҳра олалмайди (ўз истаклари ва орзуларига етиша олмаслигиям мумкин).
Шунингдек, эрта уйланган йигитлар оталик вазифаларини бажаришда қийинчиликларга учраши мумкин. Иқтисодий тарафдан ота-онага қарам бўлади. Масалан, бола туғилиши билан оилада моддий талаблар ҳам кўпаяди. Бола парваришида тажрибасизлик боланинг касалланиши айрим ҳолларда нобуд бўлишигача олиб боради. Охир-оқибатида ёш оилада бахтсизлик ҳукм суриши эҳтимолдан ҳоли эмас. - Шунингдек, эрта уйланган йигитлар оталик вазифаларини бажаришда қийинчиликларга учраши мумкин. Иқтисодий тарафдан ота-онага қарам бўлади. Масалан, бола туғилиши билан оилада моддий талаблар ҳам кўпаяди. Бола парваришида тажрибасизлик боланинг касалланиши айрим ҳолларда нобуд бўлишигача олиб боради. Охир-оқибатида ёш оилада бахтсизлик ҳукм суриши эҳтимолдан ҳоли эмас.
- Бунинг сабаби нимада? Ёшлар кўпинча ўз имкониятларини ҳисобга олмасдан олдиларига эришиш кийин бўлган мақсадлар қўядилар, ҳаётдан керагидан ортиғини кутишади, ҳавойи ҳавасларга берилади. Натижада, омадсизлик, тушкинлик, асаб бузилишлари кабилар юзага келади. Бу ҳолатлар оиланинг бузилишига олиб келади. Реал ҳаётда эса ҳаёлий орзуларнинг амалга ошиши қийин. Рус ёзувчиси Л.Н.Толстой шундай ёзади: «Асарларда, романларда, кинофильмларда барча воқелар қувонч билан якун топади, ҳамма мурод-мақсадига эришади, ҳақиқий ҳаёт эса тўйдан кейин бошланади». Шунинг учун ҳам оила масаласига жуда жиддий, бунинг бир ўмрлик ва инсон ҳаётидаги энг асосий масала сифатида қарашимиз шарт.
Достарыңызбен бөлісу: |