қиш (ахлоқий ёки моддий) ҳосил қилса, у ташкило-
тининг ўз -мақсадларига эришишига ёрдам берган
бўлади. Бошқариш учун киши ҳаракатини нима мақ-
садга қаратилганини билиш жуда муҳим, чунки мой
иллик ёрдами билан бу \аракатлар йўналишини аниқ
мақсадларга мўлжаллаш мумкин.
Айтиб ўтилганлар
мойиллик тушунчасини аниқ-
лашга имкон беради. Демак, мойиллик киши фаоли
ятини маълум зўр бериш ёки куч билан мажбур этиш-
га, маълум ҳаракат қилиш даражасида ва маълум да
ражада қатъиятлик, ҳалоллик билан мақсадларга
эришишга қаратилган кучларнинг ҳаммасидир.
М ойиллик назариясининг йўналишлари ичида
«ички мойиллик» ва «ташқи мойиллик»ларнинг му
носабати ҳақидаги саволлар етарлича ўрганилмаган.
Ҳақиқатда ҳам «ички» ва «ташқи» мойилликлар че-
гарасини аниқ ажратиб бўлмайди.
Мойиллик билан меҳнат
натижалари орасидаги
фарк жиддий бошқариш муаммосини келтириб чи-
Каради. Масалан, бир ходим ишининг натижасини
қандай баҳолаш ва уни қандай рағбатлантириш ке
рак? Бу муаммони ечиш ҳолатий тавсифга эга.
Мойиллик жараён бўлиб, назарий жиҳатдан нав-
батма-навбат келувчи олти боскичдан иборат. Булар
инсон эҳтиёжларининг пайдо бўлиши (физиологик,
руҳий, ижтимоий), эҳтиёжни бартараф қилиш йўли-
ни излаш (қондириш, йўқотиш, сезмаслик), ҳара-
катлар мақсадини топиш (эҳтиёжни
қондириш учун
мен нима олишим керак; нимани хох^таётган бўлсам,
унга эришишим учун мен нима қилишим керак; ни
мани истаётган бўлсам, мен унинг нимасига эриш и
шим мумкин, ҳаракатни амалга ошириш (бу бос-
қичда киши ҳаракатини амалга ошириши учун катта
куч сарфлайди, оқибатда мойилликка тескари таъ
сир этади ва эҳтиёжи қондирилади), ҳаракатни амалга
оширгани учун рағбат олиш, эҳтиёжни бартараф этиш
(бу
олтинчи босқич амалга ошгач, янги эҳтиёж пай
до бўлгунга қадар киши фаолиятини камайтириши
мумкин) (33-чизма).
245
www.ziyouz.com kutubxonasi
Мойиллик жараёнининг мантиқи, билими бу жа-
раёнларни бошқаришда жидций афзаллик бермайди.
Бу ерда муҳим омил шундаки,
сабаб ва далиллар
ноаниқцир. Қандай важлар бўлиши мумкинлиги фа-
раз қилинади, аниқ бир кўринишда ажратиш имко-
пи йўқ. Етарли далил олмоқ учун узоқ вақт давомида
кузатувлар олиб бормоқ
лозим ва оқибатда киши-
нимг мойиллик жараёнида етакчи, ҳаракатлантирув-
чи сабабинн айтиш мумкин бўлади.
Яна шуми унутмаслик лозимки, мойиллик жараё
ни ўзгарувчандир. Ижтимоий эҳтиёж ақл-заковатнинг
даражасига қараб ўзгарганидек, уни қондириш тав
сифи кўп омилларга боғлиқ. Шу сабабли кўпгина ҳар
хил мойиллик назариялари мавжуд. М ойилликнинг
ҳар хил назарияларини мазмуний ва жа'раёнга оид
тоифага бўлиш мумкин.
33-чизма. М ойиллик ж араёнининг схемаси
246
www.ziyouz.com kutubxonasi