бўлмайди. Ҳақиқатда ҳам, уларнинг барчаси умумий
назорат тизимининг ажралмас қисмларидир. Агар
на
зоратни ўтказиш вақтларига қараб, у ни
уч асосий: на
зорат олди, жорий ва якуний турга бўлиб танишсак,
бу ҳолат янада тушунарли бўлади (38-чизма):
Назорат
олди
Ж орий
назорат
Якуний
назорат
Вақт
38-чизма. Н азоратнинг асосий турларини ўтказиш вақти
Назоратни ўтказиш ёки бажариш шакли бўйича мана
шу барча асосий тур назоратлар ўхшаш,
чунки бир мақ-
садга эга: амалда олинадиган натижалар иложи борича
талаб этилаётганига яқин бўлишига таъсир этадилар. Улар
фақат ўтказилиш вақтлари билан фарқланадилар.
Назорат олди одатда маълум сиёсат, назорат ўтка-
зиш тартиби ва қоидалари шаклида амалга оширилади.
Аввало у меҳнат, моддий ва молия неъматларига нис
батан қўлланилади. Молиявий назоратни ўтказиш учун
ҳар бир хўжалик бўлим ёки бўлинмаларнинг стандарт
шаклига оид фаолиятнинг асосий иқтисодий кўрсат-
кичлари бўйича молиявий ҳисобот олади.
Бунда асосий
эътибор фойда даражасига, ишлаб чиқаришнинг хара-
жатлари ва уларнинг соф сотилган маҳсулотга писба
ти, сармоя киритишнинг самарадорлиги, хусусий во-
ситалар билан таъминланганлиги, молиявий ҳолати ва
бошқа кўрсаткичларга қаратилади.
Жорий назорат иш бажарилаётган вақтда ижро
этилади ва одатда ишларни
назорат қилиш уларнинг
айнан бошлиқлари томонидан ўтказилади. Якуний
назорат иш тугагандан сўнг ёки унга ажратилган вақт
тутагач ўтказилади.
Достарыңызбен бөлісу: