Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет130/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

19.6. Режалаштириш ва назорат қилишда 
ахборотли-бошқариш тизими
Бошқаришнинг вазифалари орасида режалашти­
риш ва назорат қилиш ўзаро ўта кучли боғлиқдир. 
Режалаштириш ва назоратларнинг ўзаро боғликушк- 
ларини қуйидагилар билан ифодалаш мумкин:
— расмий маълумот тизимига зарурат (маълумот- 
бошқариш тизимининг энг муҳим вазифаси зарур 
одамга ўз вақтида керакли маълумотни бериш);
— компьютер революцияси ва ахборотли-бошқа- 
риш тизими;
— ахборотли-бошқариш тизимини лойиҳалаш;
— ахборотли-бошқариш тизимининг самарадор­
лигини ошириш.
Ҳар куни қабул қилинадиган ечимлар учун зарур 
бўлган маълумотлар норасмий йўллар билан олина- 
ди. Бошқарувчи бўйсунувчилари билан муомала қила- 
ди, ҳамкасблари ва мижозлар билан гаплаш ади, 
рўзномалар ва ишига тааллуқли даврий нашрларни 
ўқийди. Бу манбалардан у кўпгина фойдали маълу- 
мотларни билади, аммо бу маълумотлар ҳатто кич-
265
www.ziyouz.com kutubxonasi


кина ташкилот учун ҳам бошқариш бўйича ечим қабул 
қилишга етарли эмас. Корхона фаолиятини муваф- 
фақиятли олиб бориш учун раҳбарият қўллаши зарур 
бўлган маълумотлар сони расмий усуллар билан йи- 
ғилади ва уларга ишлов берилади.
Ташкилотнинг катталашиши билан фаолиятни бо- 
шқаришда маълумотлар сони сезиларли даражада ор- 
тади. Ички ва ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ҳақида ўз 
вақтида маълумот олинмаса, ташкилот учун оқибати 
оғир кечиши мумкин. Ташкилот ишининг муваффа- 
қиятли олиб борилиши ва маъмурият самарали ечим 
қабул қила олишида маълумотлар оқимини удцалаш 
мақсадида ахборотли-бошқариш тизимидан фойда- 
ланилади. Ахборотли-бошқариш тизимининг баъзи 
турларида компъютерсиз юқори суръат ва аниқ иш- 
ловда маълумот олиб бўлмайди.
Компьютер революцияси ташкилотдаги маълумот- 
ларга ишлов беришда катта ўзгаришларга олиб кел­
ди. Ташкилотларда компьютерларнинг кенг тарқали- 
ши барча поғонадаги бошқарувчилар ўз фаолиятла- 
рида кагга ҳажмдаги маълумотлардан фойдаланишига 
имкон яратди.
Ахборотли-бошқариш тизимининг мақсади баъзи 
маълумотларга ишлов бериб ва фақат уни фойдала- 
нишга узатиш билан чекланмайди. Ахборотли-бошқа- 
риш тизими фойдаланувчига мўлжалланади, яъни 
маълумот бош қарувчиларнинг эҳтиёжига хизмат 
қилиши керак. Маълумот тизимини лойиҳалашда бош- 
қарувчиларнинг ахборотларга бўлган ҳар хил талаб- 
лари эътиборга олинади.
Роберт Н. Энтони бошқарувчиларнинг ахборотли 
эҳтиёжларидаги фарқни ўрганиш натижасида қуйи- 
даги уч тоифадаги бошқаришли фаолиятни ажратди: 
устувор режалаштириш; бошқарувчилик назорати; 
тезкор назорат. Бу фаолиятларнинг тоифалари олий, 
ўрта ва қуйи бўғиндаги бошқарувчиларнинг вазифа­
сига мос келади.
Ахборотли-бошқариш тизимининг лойиҳалаш бос- 
қичлари қуйидагилардан иборат:
266
www.ziyouz.com kutubxonasi


— ечим қабул қилиш тизимини та\лил қилиш;
— ахборотли талабларни таҳлил қилиш;
— ечимларни ажратиш;
— ахборотга ишлов бериш жараёнини лойиҳалаш;
— назорат тизимини лойиҳалаш ва назорат қилиш.
Демак, тизимни шундай лойиҳалаш керакки, у
эгилувчан ва мослашадиган бўлсин.
Ахборотли-бошқариш тизимини лойиҳалаш савол- 
ларини муҳокама қилинаётганда унинг самарадор­
лигини ошириш талабларига эътибор бериш керак. 
Бунинг учун фойдаланувчилар тизимни лойиҳалаш- 
да қатнашиш, фойдаланувчиларни ўргатиш жараё­
ни, харажатлар мезони-самарадорликни ўрганиш, 
зарур маълумотларни танлаб олиши, хизмат кўрса- 
тувчи шахе ва ускуналарнинг ажратилиши, тизим­
лар ва бошланғич маълумотларнинг замонавийлаш- 
тирилиши мақсадга мувофиқ.
Илмий-техника, режа, назорат, ҳисоб-китоб ва 
тах,лилий ахборотлар олишга йўналтирилган ахборот­
лар жараёни ахборотлар тизимида бир шаклга кел- 
тирилган ва электрон ҳисоблаш технологиясига асос­
ланган ахборотлар ва уларни автоматик тарзда қайта 
ишлаш меҳнат унумдорлигини оширишнинг муҳим 
омилидир.
Ҳозирги даврда ахборотларни узатиш, тарқатиш 
ва баҳолашда, шунингдек режалаштириш ва назо­
ратни амалга оширишда катта ҳажмли ЭҲМ ва шах­
еий компьютерлардан, митти процессорлардан, те­
лекоммуникация тизимидан, электрон ёзув машин- 
к а л а р и , к о м п ь ю т е р л а р ва м и к р о -Э Ҳ М л а р г а
ўрнатилган қурилмалардан; матнли ахборотларни 
автоматик тарзда қайта ишлаш воситаларидан ф ой­
даланиш катта самара беради.
Тезкор бошқаришнинг ишлаб чиқариш тизимида 
микро-ЭҲМдан қуйидаги мақсадларда фойдаланил- 
мокда: ишлаб чиқаришнинг тезкор режаларини ту­
зиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш; ишлаб 
чиқариш жараёни учун зарур материаллар захираси 
ҳаракатини назоратда тутиш; иш ҳақини ҳисоблаш;
267
www.ziyouz.com kutubxonasi


буюртмалар келишини назорат қилиш; маҳсулот со­
тиш ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш; тўлов- 
ларни ўз вақтида келишини назорат қилиш; ҳисоб ва 
ҳисобот ишларини олиб бориш ва назорат қилиш.
ЭҲМдан фойдаланиш ташкилот фаолиятини на­
зорат қилиш тизимида муҳим ўрин тутади. Назорат 
жойларида ўрнатилган ЭҲМлар йиғувга келаётган 
қисмлар ва буюмлар сифатини текширади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет