17. Нима учун режалаштириш ва назорат қилиш ўзаро бог-
лик?
18. Замонавий назорат ўтказиш ларга тавсиф беринг.
2 0 - б о б
МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМИДА ГУРУҲЛАРНИНГ
ЎЗГАРИШИ ВА РАҲНАМОЛИК
20.1. Гуруҳлар ва уларнинг аҳамияти
Маълумки, ташкилот — бу ихтиёрий яратилган,
мантиқан далилланган тузилмадир, у ўз
навбатида
тажрибали бошқарувчи раҳбарлигида тўла назоратда
бўлади. Ташкилот — бу ижтимоий тоифа ва бир вақт-
да — мақсадларга эришиш воситаси, кишилар му
носабатларини тузадиган ва ўзаро
таъсир этадиган
жой. Шу боис ҳар бир расмий ташкилотда инсон гу-
руҳлари мавжуд. Демак, раҳбар гуруҳларнинг ва жа-
моаларнинг асосий ижтимоий-руҳий қонуниятлари-
ни билиши шарт.
Инсон ўзаро муносабатга эҳтиёж ҳис этади ва бун
дай алоқадан қониқиш, қувонч олади. Кўпчилиги-
миз бошқа кишилар билан ўзаро таъсирда бўлишга
фаоллик ҳам қиламиз. Кўп ҳолларда бошқа кишилар
билан учрашув узоқ давом этмайди. Бироқ, агар икки
ёки ундан зиёд кишилар узоқ вақт бир-бирлари би
лан яқин ҳамкорликда бўлсалар, улар
аста-секин ру-
ҳан бир-бирларига суяна бошлайдилар. Буни тан олиш
вақги ҳолатдан ва кишиларнинг ўзаро боғлиқлик тав-
сифидан келиб чиқади.
Ҳар биримиз бир вақтда кўпгина гуруҳларга ман-
субмиз. Биз — бир неча оилалар гуруҳининг аъзола-
римиз. Кўпгина инсонлар яна дўстлар гуруҳига ман-
суб. Талабалар гуруҳи маълум мақсадлари амалга ош-
гач тарқаб кетадилар.
Достарыңызбен бөлісу: