Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Менежмент — бозор иқтисодиёти шароитида



Pdf көрінісі
бет19/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

2.2. Менежмент — бозор иқтисодиёти шароитида 
бошқаришдир
М енежментнинг услубий асосларидан «Менеж­
мент» ва «Бошқариш» атамалари орасидаги механизм- 
ларининг фарқига риоя қила билишдир.
Менежмент — бозор иқтисодиёти шароитида ху­
сусий фирмани бозор талаби ва таклифига мўлжал- 
лаш, доимо ишлаб чиқариш самарадорлигини оши- 
ришга интилиш, хўжалик юритишда мустақил ечим 
қабул қилиш, бозор ҳолатига мос равишда мақсад- 
лар ва дастурларга доимо ўзгаришлар киритиш, фирма 
фаолиятининг пировард натижасини аник^ашларда 
ифодаланади. Шу билан бирга, менежмент ўз фаоли- 
ятини белгилашда, илмий асосланган ечимларни да- 
лиллашда, кўпвариантли солиштириш ишларида ком­
пьютер техникаси билан замонавий маълумотлар не- 
гизидан фойдаланиш назарда тутилиши шарт, акс 
ҳолда моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фой­
даланиш даражаси юқори бўла олмайди, менежмент­
нинг тамойиллари, 
функциялари ва иқтисодий 
механизм усулларини қўлланилиши кутилган илғор 
савияда деб ҳисобланилмайди.
«Менежмент», «менежер» атамалари бизнинг лу- 
ғатимиздаги «бошқариш», «бошқариш фаолияти», 
«раҳбар», «директор» сўзлари ўрнига кириб келди.
«Менежмент» атамаси аслида «бошқариш» атама- 
сига синоним деб қаралсада, улар аксарият ҳолларда
32
www.ziyouz.com kutubxonasi


тўлиқ, синоним бўла олмайдилар. Чунончи, «бош- 
қариш» атамаси менежментнинг объектида ишлатил- 
ганида у бир оз торроқ доирада фойдаланилади (1- 
бобдаги 1-чизмага қаралсин). Борди-ю, у инсон фао­
лиятининг турли кўринишида (мисол учун, ҳайдовчи 
автомобилини бошқариши); турли фаолиятлар дои- 
расида (жонсиз табиатда, биологик тизимда бошца­
р и т , давлатни бошқариш); бошқариш органларида 
(давлат ва жамоат ташкилотларининг бўлинмалари 
қамда корхоналар ва уюшмаларда) бошқариш ата­
маси кенг маънода қўлланилади.
«Менежмент» атамаси бозор иқтисодиёти амал 
қилаётган мамлакатларнинг фирмалари савиясидаги 
иж тимоий-иқтисодий ж араёнларни бош қариш да 
ишлатилади фақат, шу билан бирга кейинги вақтда 
АҚШдаги тадбиркорлик муносабатида бўлмаган таш- 
килотларда ҳам қўлланила бошлади.
«Менежмент» тушунчаси мазмунини қараётганда 
унга кирувчи баъзи бир ҳолатларни аниқлаш муҳим. 
Улар қуйидагилар:
— менежмент мустақил касбий фаолият туридир 
(ишлаб чиқариш, сотиш ёки харид қилиш, молия, 
ИТТКИ ёки НИОКР ва б.);
— менежмент ўзининг мустақил иқтисодий меха- 
низмига эга (ички ишлаб чиқариш ни бошқариш, 
ишлаб чиқаришни бошқариш, ходимларни бошқа- 
риш);
— менежмент бошқариш фани ва амалиётидир;
— менежмент фирмани ташкилий бошқаришдир;
— менежмент бошқарув ечимларини қабул қилиш 
жараёнидир;
— менежмент иқтисодий, ижтимоий-психологик, 
ҳуқуқий ва ташкилий-техник йўналишларга эга.
Ушбу назария ва амалиётлар турли даврларда ўзи- 
га хос кўринишларда шаклланди. 
Масалан, про- 
фессорлар М. Шарифхўжаев, Ё. Абдуллаевларнинг 
баён қилишларича:
— 50—60-йилларда бошқарувнинг ташкилий тар- 
киби диққат марказида турган бўлса, 60—70-йиллар-
3 - 7 7
33
www.ziyouz.com kutubxonasi


да стратегик режалаштириш вужудга келди; 80-йиллар- 
дан бошлаб эса, илғор ғарб фирмаларида стратегик 
режалаштиришдан стратегик бошқаришга ўтилди1.
Ҳозирги замон бошқарув фани — фанлараро фан- 
дир. Бошқарувнинг ҳар бир вазифасини бутун махсус 
фанлар:
— индустриал-муҳандислик социологияси;
— ижтимоий психология;
— ижтимоий муҳандислик (эргономика);
— маркетинг кабилар бажаради.
Албатта, бошқарув мақсадларига қараб мақсадла- 
рининг тури турлича бўлиши мумкин:
— умумжамият миқёсидаги муносабатларни акс 
эттиришига қараб — қиёсий, иқтисодий, ижтимо­
ий, маьрифий-маьнавий, халқаро муносабатлар со- 
ҳасидаги мақсадлар;
— бошқарув поғоналарига қараб —худудий бошқа- 
рув, мамлакат, вилоят, туман, қишлоқ, ишлаб чи- 
қариш, халқ хўжалиги, тармоқ ёки сектор, якка хо­
дим мақсадлари;
— амалга ошириш муддатига қараб — жорий, ис- 
тиқболдаги, узлуксиз ёки кундалик мақсадлар;
— бошқаришнинг содир бўлишига қараб — фур- 
сатли, бир марталик мақсадлар;
— кутиладиган натижаларига қараб — пировард, 
оралиқцаги, оддий ёки анъанавий, муаммоли мақ- 
садлар;
— мураккаблик даражасига қараб —инновацион 
мақсадлар.
Мазкур туркумланишдан кўриниб турибдики, мақ- 
садлар ўзаро боғлиқ бўлиб, муайян иерархияга, яъни 
юқори ва қуйи мақсадларга эга бўлиши, бир мақсад 
эса бошқа бир мақсадга бўйсуниши мумкин. Ҳар қан- 
дай ҳолатда ҳам охирида қандайдир ўзгараётган ҳоди- 
са, муносабат, жараён ва тизимларга таъсир этиш 
бошқариш, деб аталади. Бошқа қисм ва тузилмаларга
1 М. Шарифхўжаев, Ё. Абдуллаев Менежмент: 100 савол ва 
жавоб. Т., «Меҳнат» 2000, 17-бет.
34
www.ziyouz.com kutubxonasi


таъсир эта оладиган унсур бўлиши керак. Мавжудот- 
га таъсир этиш самарали бўлиши мақсадга мувофиқ- 
дир.
Бошқарувчи ва бошқарилувчилар орасида икки 
томонлама ахборот алмашиш зарур, ечим қабул 
қилиш лозим, жараён ва фаолиятларни ташкил этиш, 
уларни режалаштириш, уларда қатнашган ходимларни 
рағбатлантириш керак.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бошқа- 
риш — моддий тизимнинг ўз сифат муайянлигини 
сақлаш, муҳит билан динамик мувозанатни сакдаб 
туриш, такомиллашиш қобилиятидир.
Бошқариш жараёнлари моддий тузилмаларнинг 
ҳаммасига хос бўлмай, балки фақат биологик, иж­
тимоий тарздаги мураккаб ҳаракатчан тизимларга 
ҳамда инсон ақл-заковати билан яратилган автома­
тик қурилмаларга хосдир. Булар ҳақида кибернетик 
бошқарув фанларида атрофлича ўрганилади.
Бошқариш жамият тараққиётининг ҳар қандай 
босқичида унга ичдан хосдир, у кишилар меҳнати- 
нинг ижтимоий тавсифидан, меҳнат фаолияти жара- 
ёнида алоқа боғлаш, бу фаолият маҳсулотларини 
айирбошлаш заруратидан келиб чиқади.
Бошқариш инсонларнинг ижтимоий хатти-ҳара- 
катларига таъсир кўрсатиб туради, чунки улар ҳами- 
ша ижтимоий тизимлар, жамоалар (формация, синф, 
гуруҳ) шароитида ҳаракат қиладилар ва тизимлар, 
жамоалар улар олдига муайян талаб (х,уқуқий, ахло- 
қий, ва ш.к. талаблар) қўяди. Демак, биз бундан буён 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет