Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет27/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

4.3. Фирмада стратегик бошқариш
Фирмада стратегик бошқариш тизими — бу бешта 
ўзаро бир-бирига боғлиқ бошқариш жараёнларининг 
йиғиндиси деб қаралади. Бу жараёнлар мантиқан 
бири-биридан келиб чиқади. Аммо барқарор тескари 
боғлиқлик мавжуд ва мос равишда ҳар бир жараён 
қолганларига ва уларнинг барча йиғиндиларига таъ­
сир ўтказади. Бу эса, стратегик бошқариш тизими- 
нинг муҳим хусусиятидир. Стратегик бошқариш ти- 
зимининг тузилишини қуйидаги схемадагидек ифо- 
далаш мумкин (3-чизма).
3-чизма. Стратегик бошқариш тизимининг тузилиши
Муҳитни таҳлил этиш одатда стратегик бошқариш 
тизимининг бошланғич жараёни ҳисобланади, чун­
ки у фирманинг юксак вазифалари ва мақсадларини 
аниқлаш ҳамда фирма ўзининг юксак вазифа ва мақ- 
садларига эриш моқ уч^н стратегик хулқни ишлаб
59
www.ziyouz.com kutubxonasi


чиқишга асос яратади. Муҳитни таҳлил қилиш уни 
уч қисмга бўлиб ўрганишни мўлжаллайди: макроқам- 
ров; бевосита қамров; ички муҳит.
Макроқамровни таҳлил этиш иқтисоднинг ҳола- 
ти, ҳуқуқий созлаш ва бошқариш, сиёсий жараён- 
лар, табиий муҳит ва неъматлар, жамиятнинг ижти­
моий ва маданий таркиблари, жамиятнинг илмий- 
техник ва технологик ривожланиши, инфратузилма 
каби муҳит компонентларининг таъсирини ўрганиш- 
лардан иборат.
Бевосита қамров қуйидаги асосий компонентлар 
бўйича таҳлил қилинади: сотиб олувчилар; жўнатув- 
чилар; рақобатчилар; ишчи кучининг бозорлари.
Ички муҳитни тақлил қилиш фирманинг рақобатли 
курашда ўзининг мақсадларига эришмоқлик жараё- 
нида зарур бўлган ички имкониятлари ва салоҳияти- 
ни ҳисоблаб чиқишни ойдинлаштиради. Ички муҳитни 
таҳлил қилиш ташкилотнинг юксак вазифалари ва 
мақсадларини яхшироқ тушунтиришда уларни тўғри 
ифодалашга имкон беради. Унутмаслик лозимки, ҳар 
бир ташкилот атрофдагилар учун маҳсулот чиқариб- 
гина қолмай, ўзининг аъзоларини иш, фойда олиш, 
улар учун ижтимоий шароитлар яратиш кабилар би­
лан таъминлаши лозим.
Ички муҳит қуйидаги йўналишлар бўйича таҳлил 
этилади:
— фирма ходимлари, уларнинг салоҳияти, мала- 
каси, манфаатлари ва ш.ў.;
— бошқаришни ташкил этиш;
— ишлаб чиқариш, у билан боғлиқ бўлган таш­
килий, операцион ва техник-технологик тавсифлар, 
илмий тадқиқотлар ва ишланмалар;
фирманинг молияси;
— маркетинг;
— ташкилий маданият.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет