Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет119/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

18.2. Мойиллик мазмунининг 
назариялари
Мойиллик мазмунининг назариялари мойиллик- 
ка таъсир кўрсатувчи омилларни тақлил қилади. Мойил­
лик назарияси — руҳий омил бўлиб, кишилар ҳара- 
кати мақсадли ва аниқ йўналишга эгалик бахш эти- 
шидир. Бу назарияларнинг диққат маркази маълум 
даражада эқтиёжлар ва уларни мойилликка таъсири- 
ни тақлил қилишда мужассамлашади. Бу назариялар 
эҳтиёжларнинг тузилмасини, улар мазмунини ифо- 
далайди ва эҳтиёжлар киш ининг мойиллиги фаолия­
ти билан боғлиқлигини кўрсатади.
Бошқарув вазифаси — бу бошқарувчипииг ақли, 
унинг марказий асаб тизими, бошқариш вазифаси 
қанчалик мураккаброқ, табақалаш ганроқ бўлгани 
сари, раҳбарлик қилиш олдида ҳар қапдай вазифа 
ичида ҳам ва вазифалараро йўналишда ҳам бошқа- 
ришни такомиллаштира олиш вазифаси туради.
Натижада, бош қариш вазифасидап аста-сскии 
бошқаришни такомиллаштиришнинг мустақил вази­
фаси сифатида хусусий вазифа ажралиб чиқали — бу 
вазифа мойилликдир, яьни кишилар фаолиятини 
руҳий йўллар билан мақсадга мувофик^аштиришдир. 
Бунда ходимни бошқаришнинг мақсади самарали ва 
маҳсулдор ишлаши учун уларнинг қобилиятларини 
ривожлантиришга қўзғотишдир.
Мойиллик мазмунининг назарияси инсон кўнгли- 
ни унинг фаолиятига мажбур этиш (ундаш)га қара- 
тилган. Бу гуруҳ мойилликнинг назариялари ичида 
кенг тарқалганлари:
1) Абрахам Маслоу томонидан ишлаб чиқилган 
эҳтиёжларнинг иерархик назарияси;
2) Клейтон Альдерфер томонидан ишлаб чиқил- 
ган эҳтиёжларнинг мавжудлиги, алоқа ва ўсиш наза­
риялари;
3) Дэвид Мак Клелланднинг эқтиёжлар эришган 
назариялари;
4) Фредерик Герцбергнинг икки омиллар назария­
лари.
247
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мойиллик мазмунининг назарияси сезиш ва би- 
лишга, яъни киш ининг ички хоҳишларининг эҳти- 
ёжларини тенглаштиришга асосланган. Мисол тари- 
қасида Абрахам Маслоу, Дэвид Мак Клелланд, Фре­
дерик Герцберг назарияларини келтириш мумкин.
Маълумки, инсон эҳтиёжларини айнан кузатиш 
ёки ўлчаш мумкин эмас. Уларни одамларнинг хулқи- 
га қарабгина мулоҳаза қилиш мумкин. Эҳтиёж ҳара- 
катга сабаб бўлиб хизмат килади. Эҳтиёжлар — бу ҳара- 
катга уйғотувчи истак бўлиб, у тан олинган нимадир 
етишмаслиги.
Маслоу назариясига биноан эҳтиёжлар беш гуруҳ- 
да мавжуд: физиологик эҳтиёжлар (овқат, сув, ҳаво, 
бошпана ва ш.ў.), хавфсизликка эҳтиёж (қўрқинч, 
оғриқ, касаллик ва бошқа азоблардан сақланиш), 
мансублик ва дахлдорлик эҳтиёжлари (киши умумий 
ҳаракатларда қатнашишга интилади, у дўстлик, му- 
ҳаббатни, қандайдир одамлар уюшмасининг аъзоси 
бўлишни, жамоат ишларида қатнашишни ва ш.ў.лар- 
ни истайди), ҳурматга сазовор бўлиш ва ўзини намо- 
ён килиш эҳтиёжлари, ўз фикри, ғояси, дунёқара- 
шининг эҳтиёжи (34-чизма).
34-чизма. Маслоу пирамидаси. 
248
www.ziyouz.com kutubxonasi


Маслоу тузган эҳтиёжлар пирамидаси эҳтиёжлар 
табиатини ифодаламаса ҳам, бу назария киши мойил- 
лиги фаолиятига таъсир этишида ҳаракатини ифода­
лайди.
Маслоу каби, Альдерфер ҳам ўз назариясида киши 
эҳтиёжларини бўлак гуруҳларга бириктириши мум­
кин. Аммо Маслоунинг иерархияли эҳтиёжлар наза- 
риясидан фарқи, унинг фикрича, бундай эқтиёжий 
гуруҳдардан учтаси мавжуд:
— эҳтиёжлар мавжудлиги;
— эҳтиёжлар муносабати;
— эҳтиёжлар юксалиши.
Бу назариянинг эҳтиёжлар гуруҳи Маслоу назария- 
сининг эҳтиёжлар гуруҳлари билан ўзаро муносабат- 
далар. Уларнинг ўзаро боғланишлиги 35-чизмада кел- 
тирилган.
35-чизма. Маслоу ва А льдерф ерларнинг эҳтиёжлар назарияла- 
рин инг иерархик ўзаро муносабатлари
Бу учта эҳтиёжлар гуруҳлари, Маслоу назарияси- 
дагидек, иерархик жойлашган. Аммо Маслоу ва Аль­
дерфер назариялари орасида муҳим ва жиддий битта 
фарқ бор; Маслоу бўйича, эҳтиёжлардан эҳтиёжлар- 
га ўтиш пастдан юқорига қараб ҳаракатланади. Паст
249
www.ziyouz.com kutubxonasi


поғонадаги эҳтиёж қондирилдими кейингисига ўти- 
лади ва шунга ўхшаш. Альдерфернинг фикрича, ҳара- 
кат икки томонга ўтади. Агарда қуйи поғонанинг эҳти- 
ёжи қондирилмаса, юқорига ва агарда юқорироқца- 
ги поғонанинг эҳтиёжи қондирштмаса, пастга ҳара- 
кат қилади.
Мак Клелланднинг эҳтиёжлар назарияси киши 
хулқига таъсир этувчи муваффакиятларга эҳтиёж, ара- 
лашишга эҳтиёж ва ҳукмронлик қилишга эҳтиёжлар- 
ни ўрганиш ва ифодалаш билан боғлиқ. Мак Клел­
ланднинг фикрича, агарда бу эҳтиёжлар кишида ўта 
кучли бўлса, киши хулқига сезиларли таъсир қила- 
ди, оқибатда у бунга эришиш учун катта куч сарф- 
лайди.
Герцбергнинг икки омилли назарияси: ирсий 
омиллар, эҳтиёжларнинг ҳар хил назарияларини 
солипггириш ва уларни бошқариш амалиётида қўллаш. 
Одатда киши ўзининг ҳаракатларидан, атрофдаги- 
лардан, ўзининг ҳолатидан қониқиши ва булардан 
қониқмаслиги мумкин, киши кайфияти ушбу ора- 
лиқларда бўлиши мумкин. Герцбергнинг бу ҳақдаги 
хулосаси шуки, кониқмасликка олиб келувчи омил- 
ларни бартараф этиш қониқишга олиб келавермай- 
ди. Ва аксинча, қониқишга олиб келувчи қандайдир 
омиллар, бари бир қониқмасликнинг ўсишига таъ­
сир этмайди.
«Қониқиш-қониқмаслик» жараёни асосан ишнинг 
мазмуни билан боғлиқ, яъни ишдаги омилларга му­
носабати бўйича ичкилари ҳал қилувчидир. Бу омил­
лар киши хулқида кучли мойиллик таъсирини кўрса- 
тиши мумкин.
Бирламчи назария, яъни қониқмаслик манбала­
ри (корхона сиёсати, назорат, меҳнат шароити, иш 
ҳақи, ҳуқукий ҳолат, оила ва ёш ишчилар билан му­
носабат ва меҳнат хавфсизлиги) бўлса, иккиламчи 
назария, яъни юқори қониқтириш манбалари (ютуқ- 
ларга эришиш, ҳурмат қозониш, ишдан қониқиш, 
масъулият, юксалиш ва ўсиш) Герцбергга қуйида- 
гиларни хулоса килишга асос бўлди: аьутли раҳбар 
ҳар икки омилларга ҳам таяниб иш кўради.
250
www.ziyouz.com kutubxonasi


Юқорида баён қилинган ғоялардан хулоса қилиш 
мумкинки, киши мойиллиги асосида нима ётишини 
қандайдир таълимот қоидасига айлантириш ва мойил- 
ликни нима билан аниқлаш мумкин эмас. Ҳар бир 
ифодаланган назариялар маълум жиддий фарққа эга. 
Демак, уларни амалиётда айнан қўллаш имкони чек- 
ланган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет