Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Сўздан бошқа символ билан ахборот алмашиш



Pdf көрінісі
бет80/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

10.5. Сўздан бошқа символ билан ахборот алмашиш
Ахборот алмашишнинг асосий воситаларидан бири 
компьютердир. Электронлй алоқа, телефакс, компью­
тер ҳам ёки хат билан ахборот алмашиш ҳам маълум 
тўсиқларга эга. Булар маълумотни ҳар хил ўзлашти- 
риш ва тушунтириш, ҳар қандай символлар (сўздан 
бошқа) орқали сигнал бериш, сифатсиз жавоб қай- 
тариш ва эшитишга етарли эътибор бермаслик каби- 
лардан иборат.
Узатиладиган сўзларни ишлатиш усулини ва маъ- 
носини ўрганиш, яъни симантикага эътибор бериш 
зарур. Чунки ҳар хил одам учун символлар турли хил 
маънода қабул қилиниши мумкин.
Символлар тизими тарзида, сўздан фойдаланил- 
май жўнатилган мактуб сўздан бошқа символ билан 
ахборот алмашищдир. Кейинги вақгда ушбу соҳа олим- 
лар ва мутахассислар диққатини кўпроқ жалб этмоқ- 
да. Сўздан бошқа символ билан ахборот алмашиш 
самарали: 37 % - товушнинг баланд-пастлиги ва 55 % 
юз ифодаси. Айниқса, мактуб жўнатувчининг сўз 
қисми қарама-қарши бўлса, сўздан бошқа символ 
билан ахборот алмашишнинг самаралилиги намоён 
бўлади. Мактубнинг аҳамиятини олувчи сўздан бош- 
қа ахборот алмашиш қисмидан кўпроқ англайди. 
Сўздан бошқа ахборот алмашишнинг асосий турла­
ри 7- жадвалда келтирилган.
168
www.ziyouz.com kutubxonasi


7-жадвал.
С ў зд а н б о ш қ а а х б о р о т а л м а ш и ш
Сўздан бош қа ахборот 
алмаш иш нинг асосий 
турлари
Мисоллар
Гавда ҳаракати
И ш оралар, юз (бет) ифодаси, кўз ҳара- 
кати, дахлдорлик, гавданинг туриши
Ш ахеий жисмоний 
сифати
Гавда тузилиш и, оғирлиги. бўйи, соч ва 
т е р и л а р н и н г р а н ги , г а в д а н и н г ҳ и д и , 
мускуллари
Нутқи
Товуш нинг сифати, саводлилик, нутқи- 
н и нгтезлиги, нутқида бегона сузларнинг 
борлиги, кулги, эснаш и ва ш.к.
Муҳитдан
фойдаланиш и
Т аш қи қурш овдан ф ойд алани ш усули, 
муҳитда хоналарини ўзига нисбатан мос- 
л а ш т и р и ш и , м уом алада қан д ай м асо- 
фада бўлиш и, худуднинг «ўзимники» ва 
«бошқаники» эканлигини хис этиши
Ж исмоний муҳит
Х о н ан и н г б езати л ган л и ги , то за л и к ва 
са р ан ж о м -сар и ш тал и к , ёруғлик, ш ов- 
қин, ж и \озлар
Вақт
К еч и к и ш , эрта келиш , ўзини кутиш га 
мажбур этиш вақтининг ва мақомининг 
нисбати, вақтнинг маданияти
Муомала санъатини такомиллаштириш зарурлиги 
ва унга тавсиялар махсус адабиётларда етарлича ёри- 
тилган. Энг муҳими, раҳбар сўзлардан фойдаланиш 
усулини ўрганиши ва узатиладиган сўзларга аҳамият 
бериши фойдадан холи эмас. Ташкилотларда ахборот 
алмашишни яхшилаш (жавоб қайтариш тизимини 
яратиш, ахборот банки, маълумотлар оқимини соз- 
лаш, информацион бюллетенлар, бошқарувчилик 
таъсирига ўргатиш маълумотларни маҳсулот ишлаб 
чиқарувчи кучга айлантириш, таклифлар йиғиш ти­
зими, механизациялаш, автоматлаштириш ва ш.к.ни 
қўллаш ҳисобига) катта самара келтиради.
Демак, ташкилот фаолиятини бошқаришда ахбо­
рот алмашишдан самарали фойдаланиш маҳсулот 
ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни такомиллаш- 
тиришга ҳам сабаб бўлади.
169
www.ziyouz.com kutubxonasi




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет