Факультети


Истиқболда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик корхоналари



Pdf көрінісі
бет21/23
Дата29.11.2022
өлшемі0.71 Mb.
#466021
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Истиқболда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик корхоналари 


томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши (миллион сўм ҳисобида)
21
 
Ҳудудлар 
2010 й 
2015 й 
2015 
йилда
2010 
йилга 
нисбатан 
ўсиши, фоизда 
Ўзбекистон Республикаси 
1089938,7 1223039,2 
112,2 
Қорақалпоғистон Республикаси 
24982,3 
27045 
108,3 
Андижон 
82564,9 
90880,7 
110,1 
Бухоро 
55413,5 
58893,1 
106,3 
Жиззах 
43245,9 
46670,5 
107,9 
Қашқадарё 
74356,2 
79479,4 
106,9 
Навоий 
29100,5 
33135,9 
113,9 
Наманган 
74505,1 
88925,4 
119,4 
Самарқанд 
85090,5 
95409,0 
112,1 
Сурхондарё 
104434,0 
121034,5 
115,9 
Сирдарё 
46562,7 
52173,1 
112,0 
Тошкент 
123143,6 
133621,5 
108,5 
Фарғона 
141715,6 
166116,9 
117,2 
Хоразм 
54666,5 
65282,6 
119,4 
Тошкент ш. 
287813,5 
327426,6 
113,8 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 
ривожланиши билан мамлакатимизда ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш 
вазифасини бевосита ҳал қилишга эришамиз. Кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва унинг асосий даромад 
манбаи бўлган муҳим соҳага айланади.
ХУЛОСА 
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида саноат корхоналарини 
ривожлантириш йўллари масалалари бўйича мавзуни ўрганиш асосида биз 
қуйидаги хулосага келдик. 
Модернизация умуммиллий стратегия бўлмоғи керак, фақат шундай ҳолда 
мамлакатнинг барча ресурсларини модернизация масалаларини ҳал этиш учун 
марказлаштириш ва жалб этиш таъминланиши мумкин. 
Бунинг 
учун 
мамлакатда 
қуйидаги 
ижтимоий 
шарт-шароитлар 
шаклланиши лозим: жадал ривожланиш учун фақат ресрусларни жалб 
21
“2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш 
бўйича Ўқув қўлланма 2012, 234 б маълумотлари асосида ҳисобланди 


этишнигина эмас, балки бу лойиҳани амалга оширишда жамият аъзоларининг 
сезиларли қисмини моддий манфаатдорлигини таъминловчи модернизация 
стратегиясининг мавжудлиги; модернизация стратегиясини онгли равишда ва 
узоқ вақт давомида амалга оширишга тайёр жамият аъзоларининг фаол қисмини 
розилиги; узоқни кўрган ҳолда фикр юритувчи ва ижтимоий масъулиятни ҳис 
этувчи жамият аъзолари. 
Кўрсатилган шартларни амалга ошириш учун уларга мос келувчи 
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, идеологик ва маданий жалб этиш механизмлари 
шаклланиши лозим. Ўзгаришлар концепцияси миллий ишлаб чиқаришни тиклаш 
ва ривожлантиришга қаратилиши, ижтимоий соҳани юксалиши, аҳоли 
турмушининг юқори даражаси ва сифатини таъминлаш билан боғлиқ бўлиши 
керак. Бу йўналишдаги ҳатти-ҳаракатлар инфратузилмавий, таълим, технологик, 
бошқарув ва бошқа шу каби инновацияларни қўллашни кўзда тутади.
Давлатнинг саноат соҳасидаги сиёсатида кўзда тутилган мақсадли чора-
тадбирлари ҳисобланади. Бундан мақсад мураккаб шароитда ички ва ташқи 
хўжалик муҳитини оқилона тузилишини таъминлаш бўлиб, у миллий 
иқтисодиётга фойда келтирмайдиган, бироқ ишлаб чиқариш фаолиятидан 
ресурсларни олиб қўяётган барча ортиқча нарсаларни йўқотишни кўзда тутади.
Бундай ёндошув саноат ривожланишидан фақат миқдор эмас, балки сифат 
натижаларини ҳам олишга, уларнинг ўзгариш ҳолатлари ва тенденцияларини 
комплекс баҳолашни ўтказишга, инқироз муаммоларини ҳал этишни 
муаммоларини ҳал этишнинг турли стратегияларини қўллаш ва самарадорлигини 
солиштиришга имкон беради. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, 
иқтисодиётни модернизациялашнинг мақсади – мамлакат иқтисодиётини янгилаш, 
фан сиғимкорлиги юқори бўлган устувор соҳаларни ривожлантириш асосида 
мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожлантириш йўлига ўтказиш, мамлакат 
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва аҳолининг ўсиб, ўзгариб 
бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш ҳисобланади. Бу борада “... 
иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник 


ва технологик қайта жиҳозлаш, транспорт коммуникацияларини янада 
ривожлантириш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш ҳал 
қилувчи устувор йўналишга айланди”.
22
Ушбу хулосаларга таянган ҳолда биз қуйидагиларни таклиф қиламиз. 
Саноат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш даражасини таркибий жиҳатдан 
янгилашнинг стратегик вазифаларини ишлаб чиқиш лозим, чунки бу қуйидаги 
афзалликларга олиб келади:


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет