Факультети



Pdf көрінісі
бет17/23
Дата29.11.2022
өлшемі0.71 Mb.
#466021
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
(деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳисобга олмаган ҳолда) етди. 
Энди масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Покиза туз савдо” 
корхонаси фаолиятини кўриб чиқамиз. Мазкур корхона юридик шахс 
ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда 
қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуни, таъсис шартномаси ва 
ушбу жамият Устави асосида фаолият юритади. Масъулияти чекланган жамият 
шаклидаги “Покиза туз савдо” корхонаси 2010 йил ташкил этилган бўлиб, унинг 
асосий фаолият доираси халқ хўжалиги ва аҳолини халқ истеъмол молларига, 
ишлаб чиқариш маҳсулотларига ва турли фаолият соҳаларида хизматларга 
эҳтиёжларини қондириш ҳисобланади.
16
Корхона элликдан ортиқ фаолият турлари билан шуғулланиб, улардан энг 
асосийлари туз, қандолат маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари, макорон 
маҳсулотлари, трикотаж, тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари, оёқ 
кийимлари, спорт анжомлари, халқ истеъмол моллари ва технгик ишлаб 
чиқариш йўналишидаги маҳсулотлар, полипропилен, полиэтелен ва полистрол, 
шунингдек улардан тайёрланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш, 
полипропилен, полиэтелен ва полистрол ярим маҳсулотларини, иккиламчи 
ресурсларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини йиғиш, қайта ишлаш, тайёрлаш 
ва сотиш, маиший кимё, ювувчи ва тозаловчи воситаларни ишлаб чиқариш ва 
бошқа шу кабилардир.
Мазкур корхонанинг устав фонди 126 млн. 814 минг 868 сўмдан иборат 
бўлиб, иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари энг катта улуш 68,46 
фоизи тегишли, қолганларда эса 23,66 фоиз ҳамда икки киши 3,94 фоиздан 
16
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Покиза туз савдо” корхонасининг Устави 


улушга эга. 
Жадвал маълумотларидан шуни кўриш мумкинки, 2012 йилда соф тушум 
таркибида сотилган маҳсулотларнинг таннархи 73,8 фоизни ташкил этган бўлса, 
2013 йилда у 82,4 фоизни ташкил этган. Шу сабабли ҳам маҳсулотларни 
сотишнинг ялпи фойдаси мос равишда 26,2 фоиздан 17,6 фоизга пасайган.  
Корхонанинг маъмурий харажатлари ушбу йилларда соф тушумнинг 9,8 
фоизи даражасидан 5,2 фоизигача тушди. Бироқ бошқа операцион 
харажатларнинг соф тушумдаги улуши шу даврда 0,8 фоиздан 2,3 фоизгача 
кўтарилди. Оқибатда асосий фаолиятнинг фойдаси улуши 2012 йилда 11,6 
фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилда бу улуш бор-йўғи 9,8 фоизни ташкил 
этди.
Энди мазкур корхона фаолиятининг молиявий фаолиятига эътибор 
қаратсак, бу фаолият фақат 2013 йилда амалга оширилган бўлиб, асосий ва 
молиявий фаолият натижасига кўра корхона соф фойдасининг корхона соф 
тушумидаги улуши 2012 йилдаги 5,6 фоиз даражасидан 2013 йилда 3,4 фоизгача 
пасайди.  
6-жадвал 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет