Республикада 2012 йилда саноат тармоқларидаги корхоналар
томонидан яратилган саноат маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқаришнинг
ўсиш суръатлари
14
Саноат тармоқлари
2012 йилда ишлаб
чиқарилган саноат
корхоналари
маҳсулоти миқдори,
млрд. сўм
Ўсиш суръати, аввалги
йилга нисбатан, фоизда
2011 йил
2012 йил
Жами саноат корхоналари
маҳсулоти
50730,6
106,4
107,7
Электроэнергетика
саноати корхоналари
4007,3
101,1
102,4
Ёқилғи саноати
корхоналари
9294,8
100,7
106,2
қора металлургия
саноати корхоналари
1240,2
105,8
103,6
рангли металлургия
саноати корхоналари
5065,5
102,5
102,6
Кимё ва нефт кимёси
саноати корхоналари
2670,8
110,4
106,4
Машинасозлик ва
метални қайта ишловчи
саноат корхоналари
8627,9
112,7
112,4
Ёғочни қайта ишловчи ва
целлюлоза-қоғоз саноати
корхоналари
589,8
112,2
104,6
Қурилиш материаллари
саноати корхоналари
2719,2
110,9
111,0
Енгил саноат корхоналари
6529,0
104,0
112,0
Озиқ-овқат саноати
корхоналари
7087,9
113,5
106,5
Бошқа саноат
корхоналари
2898,2
113,7
109,8
Шу билан бирга, 2013 йилда электротехника маҳсулотларининг
огоҳлантириш-ҳимоя кабеллари каби турларини ишлаб чиқариш ҳажми ошди.
Хусусан, 2012 йилга нисбатан 49,8 фоизга, радиочастотали сим ва кабеллар 38,4
фоизга, шаҳар телефон алоқаси кабеллари 27,2 фоизга, бронекабель 19,1фоизга,
маиший ўтказгичлар 16,4 фоизга, қобиқли симлар 5,3 фоизга кўпайиши
14
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотлари
кузатилди.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан истеъмол
товарларининг қуйидаги турлари, яъни ясси панел телевизорлар ишлаб чиқариш
– 3,6 мартага, энергия тежамли лампалар – 82,8 фоизга, кир ювиш машиналари –
31,9 фоизга, болалар учун велосипедлар ишлаб чиқариш – 20,9 фоизга ўсди.
Тармоқ корхоналари томонидан 2013 йилда 3940,7 млрд сўмлик
маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 13,6
фоизга кўпайган.
Республиканинг йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноат
корхоналари томонидан, 2012 йилга нисбатан қатор маҳсулот турларини ишлаб
чиқариш ҳажмларининг оширилишига эришилди, жумладан юмшоқ том ёпиш
материаллари ва изол ишлаб чиқариш – 1,7 мартага, қуруқ қурилиш
аралашмалари – 1,5 мартага, сендвич панеллар – 1,4 мартага, деворларни ички
қоплаш учун керамик плиталар – 1,3 мартага, гипс – 1,3 мартага, йиғма темир-
бетон конструкциялари – 5,8 фоизга, цемент ишлаб чиқариш ҳажми – 3,1 фоизга
ошди.
Шунингдек, қайд этилган қурилиш материаллари билан бир қаторда,
монтаж кўпиги ишлаб чиқариш – 2,8 мартага, харсангтош – 1,7 мартага, шағал –
1,4 мартага, асфалтбетон – 1,4 мартага, бойитилган каолин – 1,4 мартага, товар
бетон – 1,3 мартага, оҳактош – 1,3 мартага, гипсли тош ишлаб чиқариш – 1,2
мартага ўсган.
Енгил саноат корхоналари томонидан 7955,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар
ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 113,2 фоизни ташкил
этди. Ҳисобот даврида, республика тўқимачилик саноати корхоналари
томонидан 6680,8 млрд. сўмлик, яъни 2012 йилга нисбатан 111,2 фоиз, шу билан
бирга пахта тозалаш саноатида – 105,6 фоиз, ип-газлама саноатида – 114,3 фоиз,
трикотаж саноатида – 131,8 фоиз, тикувчилик саноати корхоналари томонидан
718,1 млрд.сўмлик, 2012 йилдагига нисбатан 123,8 фоиз, чарм-поябзал саноатида
422,5 млрд.сўмлик 2012 йилдагига нисбатан 120,3фоиз маҳсулотлар ишлаб
чиқарилди.
2012 йилга нисбатан, енгил саноат тармоғидаги йирик корхоналар
томонидан тайёр ип газламалар ишлаб чиқариш – 1,4 мартага, трикотаж полотно
– 1,3 мартага, ип калавалар – 1,2 мартага, трикотаж маҳсулотлар – 7,4 фоизга,
аралаш газламалар ишлаб чиқариш – 7,0 фоизга оширилди. Шунингдек, ўтган
йилга нисбатан тўқимачилик атторлик буюмлари ишлаб чиқариш – 2,3 мартага,
пойафзал ишлаб чиқариш учун материаллар – 1,9 мартага, ипак тола ипи – 1,4
мартага, чулки-пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 4,8 фоизга ўсди.
Сўнгги йилларда саноат корхоналари ичида кичик саноат корхоналарига
республикамизда бўлаётган эътибор турли имтиёз, преференция ва дастурларда
ўз аксини топмоқда. Бу борадаги стратегик вазифаларни янада жадаллаштириш
эса миллий иқтисодиётимизнинг бундан кейинги даврларда ҳам барқарор ўсиш
суръатларини таъминлаб беради.
Мамлакатимизда бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада
либераллаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбикорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга
оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнес субъектларининг
республикамиз иқтисодиётидаги тутган ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги
"Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада
кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” 4455-сонли Фармонида
ишбилармонлик муҳитининг ҳозирги ҳолати, бизнесни юритиш шарт-
шароитлари эркин бозор иқтисодиёти талаблари ва тамойилларига, умумқабул
қилинган халқаро меъёр ва стандартларга ҳали тўлиқ даражада мос
келмаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятини ортиқча регламентлар билан чеклаб
қўйиш ҳоллари ҳали ҳам бартараф этилмаганлиги, иқтисодиёт тармоқлари ва
секторларида катта, серхаражат, ноошкора маъмурий тартиб-таомиллар ҳамон
амал қилиб келаётганлиги, бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам
берилмаганлиги таъкидлаб ўтилди.
15
Ҳозирги халқаро амалиётда қабул қилинганидек, регламентга солувчи
15
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан
яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” 4455-сонли Фармони
тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, арзонлаштириш ва қисқартириш,
давлат ва назорат қилувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги
ўзаро муносабатларнинг бевосита мулоқотсиз электрон шаклларини ҳамма
жойда кенг татбиқ этиш талаб қилинади.
Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, саноат
корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг барча турларини
қисқартириш, соддалаштириш ва очиқ - ойдинлик даражасини ошириш, бу
соҳада бизнесни юритиш шарт-шароитларини баҳолаш мезонларининг жаҳон
амалиётида ҳамма томонидан қабул қилинган тизимини жорий этиш ва шу
асосда мамлакатимиз ишбилармонлик ва инвестиция муҳити даражасининг
халқаро рейтингини янада ошириш лозим.
Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик соҳаси ички бозорни сифaтли
тoвaрлaр билaн тaъминлaш, экспорт тaркибидa юқoри қўшимчa қиймaтгa эга
мaҳсулoтлaрни кўпaйтириш, зaмoнaвий xизмaт кўрсaтиш, янги иш ўринлaрини
ярaтишдa мамлакатимиз иқтисодиётида етакчи кучга ва муҳим бўғинга айланиб
бормоқда.
Мазкур
соҳанинг
иқтисодиётнинг
етакчи
бўғинига
айланишида
мамлакатимиз Ҳукумати томонидан кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик
соҳаси ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан,
бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада либераллаштириш,
соддалаштириш ва арзонлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик
субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-
тадбирлар муҳим роль ўйнамоқда.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнeс вa xусусий
тaдбиркoрлик
субъектларининг
мамлакатимизда
ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар умумий ҳажмидаги улуши барқарор
равишда ўсиб бормоқда.
Хусусан, 2013 йилда ялпи ички мaҳсулoтнинг қарийб 55,8 фoизи, ишлaб
чиқaрилaётгaн сaнoaт мaҳсулoтлaрининг 23 фoизи, маҳсулот экспортининг 18,0
фоизи кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрлик субъектлари ҳиссасига тўғри
келди. Шу билан бирга, иқтисодиётда жами иш билан банд бўлган аҳолининг
75,0 фоизи шу соҳада фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига
кўра, фаолият юритаётган кичик бизнес субъектларининг сони 2013 йилда 26
мингдан зиёдга ўсиб, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 190,0 мингтага
Достарыңызбен бөлісу: |