www.ziyouz.com kutubxonasi
16
Қани ул дамки, сен эдинг ёрим,
Мунисим, ҳамдамим, мададкорим.
Сенинг оғуши илтифотингда
Роҳат этмишди жисми беморим.
Мени беҳуда ташладинг-кетдинг,
Нега ўлдирмадинг-да тарк этдинг.
Кел, аёқингға қон бўлуб тўкулай,
Бир нафас дард-ҳажрдан қутулай.
Кел, гўзал дилбарим, кел, сочингни
Бир тарай, бир ўпай-да, сўнгра...
Мени беҳуда ташладинг-кетдинг,
Нега ўлдирмадинг-да тарк этдинг.
ГЎЗАЛИМ
, БЕВАФО
ГУЛИСТОНИМ
. 1932. йил 4 ноябрда Самарқандда ёзилган бу шеър 1987 йили қайта
нашр қилинган: «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», 1987, 11 декабрь. Бу асарнинг ёзилиш
тарихи бастакор
Мутаваккил Бурхоновнинг Фитрат ҳақидаги хотираларида баён қилинган: «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»,
1992.