Юрт қайғуси (шеърлар). Абдурауф Фитрат
www.ziyouz.com kutubxonasi
7
* * *
Кимсасизлик пучмоғида ёлғузча,
Ўгай она таёғи-ла сурилган,
Йўқсул, ўксуз қизлардан
Инграб, инглаб, оқиб турған бир сойнинг
Қирғоғида ўскан ўксуз бир оғоч
Кўргач, шунинг кўлкасига сиғинарсан...
Бироқ, ишон — шу ҳолларнинг барчаси
Эрта, индин бутун-бутун йўқолар.
Олдимизни тўсган булут парчаси
Кучли бир ел кўргач турмас, йиртилар.
Умид гули бизим учун ҳам туғар:
Қайғурмагил, сира, эй ҳақ туйғуси!
ОВУНЧОҚ
. Шеър машҳур маърифатчи адиб Мирмуҳсип Шермуҳамедовга бағишланган. Боту 1929 йили М.
Шермуҳамедов вафоти муносабати билан «Катта йўқотув» мақоласини ёзган, бу
мақолада Фнтратнинг ушбу
шеъри ҳам тилга олинган. Шеър «Ўзбек ёш шоирлари»дан олиниб, нашрга тайёрланди.
Мирмуҳсин Шермуҳамедов (1895—1929) — дастлабкн ўзбек журналисти, ҳам маърифатпарварларидан. 1917
йили 25 апрелда «Турон» газетасида босилгап
мақоласи учун жазога тортилган, ҳатто уни тошбўрон
қилиб
ўлдириш ҳақида ҳукм чиққан. Лекин ғайратли дўстларининг аралашуви туфайли ҳукм қамоқ жазосига
алмаштирилган ва у дўстларипннг ёрдамида Уфага қочириб юборилган.
ИШҚИМНИНГ
ТАРИХИ
Достарыңызбен бөлісу: