Фитрат шеърлар



Pdf көрінісі
бет6/12
Дата23.04.2024
өлшемі158.13 Kb.
#499602
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
10 фитрат

(...
га
Кўб кунлар сендан узоқда мен ёлғиз ўртана қолдим,
Ёғдирдим икки кўзимдан ёмғурдек қонли оловлар.
Ёнмишди кўнглим ўти-ла тек сендан ўзга тиловлар,
Ишқингнинг қайғуларини жон янглиғ бағрима солдим...
Лекин сен, эй, юрагимнинг бирдан-бир севгили ёри,
Кўркамлик боғчаларингда сезмасдан қайғуларимни
булбулдек сайраб учардинг.
Кўкларнинг хонига ўхшаб, кимларнинг ўртанганини 
Билмасдан ердагиларнинг дунёсин нақ ёритардинг.
Қолдиқча бўйла хабарсиз ишқимдан, жон чечагим, сен
Кўнглимнинг туйғулари-ла шоирлик сезгуларимни
Бу йўлдан ўтга солардинг,
Бир қўлдан ерга урардинг
Ҳам йўқ этардинг фикримнинг тўплаганини.
Тун-кунлар йиғлаганимнинг асири бўлса керакким,
Сен энг сўнг менга ёндошдинг, руҳимни ўйната қўйдинг.
Чексиз бир тонг чироғи-ла сургунлаб кечаларимни,
Юлдузли йўлларни бирдан шеъримнинг олдига очдинг... 
ИШҚИМНИНГ ТАРИХИ. Қайта нашри: «Шарқ юлдузи», 1991, 6-сон, 21-бет. 
 


Юрт қайғуси (шеърлар). Абдурауф Фитрат 
www.ziyouz.com kutubxonasi 

ЯНА ЁНДИМ 
Юрагимнинг қалин, қизғин олови-ла қайнаған 
Кўз ёшларим! Қайдасиз?! 
Куним каби узун, қора шу кечада кутиб мен 
Эришмадим сира сизга... Нега бўйла қочасиз?! 
Нечун мени сабабсизча унутдингиз— айтингиз? 
Ўтинамен... ялинамен, қочмангиз — қайтингиз! 
Яна бутун борлиғимнинг негизлари емирилди, 
Умидимнинг кўп чидамли тераклари йиқилди, 
Хаёлимнинг тотли, чучук соатларн бутунлай 
Узоқлашиб кетди мендан..! Тўсиб турар йўлимни 
Умидсизлик қайғулари тонги отмас бир тундай, 
Ўлим даҳи қутқарғали келиб тутмас қўлимни. 
Қеча унинг нур тенгизи бўлған гўзал манглайи 
Толғаланмиш кўргач мен... 
Ер юзида борлиғимни кўрсатмакдан уялдим. 
Ютдим бутун қайғуларнинг, мотамларнинг оғусин. 
Жон тортғуси бўлган кўзи оғир, нозли сузиларди, 
Бир оз бурун чоғир ичкан париларға ўхшарди. 
Билмам нечун ўйларди..! 
Каъба узра айланғувчи кўгарчиндек* юрагим, 
Соатларча шул кўзларнинг теграсида айланди. 
Бироқ у. 
Менга сира боқмади, 
Йиғладим, 
Кулдим, 
Ялиндим — 
Тушундим: 
Биртаси ҳам мизожига ёқмади. 
Йиғла, бир оз ўксузланган тилагим: 
Мен ҳам сендай бахтсизликка тутундим, 
Умидсизлик ора тушиб йўқсул жоним ўртанди. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет