I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


К-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»



бет30/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43

К-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар».


- Консигнаторнинг ялпи даромади суммасига:



Д-т 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромад».

К-т 9900-«Якуний молиявий натижа».

- Сотиш хджмига ҳисобланган ККС суммасига:



Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар».

  • Божхонада аввал туланган ҚҚСни ҳисобга олиш:
    Д-т6410-«Бюджетгатўловларбўйичақарзлар»
    К-т 4410-«Солиқ бўйича бўнак тўловлари
    ».

  • Бюджетга туланган ҚҚС суммасига:

Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Давр харажатларини ҳисобга олиш


Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар».

2. Ялпи даромад ва ягона солиқ тўловчилар.

- ҚҚС, божхона божлари ва акциз солиғини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш:


Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар»

К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик».

Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича кдрздорлик» К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

- Товарни сотишдан тушган ялпи тушумнинг келиб тушиши:


Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

К-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар».

- Консигнатор комиссияси суммаси билан биргаликда консигнация товари қийматига:


Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

К-т 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромад».

- Сотиш санасигача бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий курси бўйича


консигнант даромади суммасига ва бўйича консигнация товарининг қийматига:

Д-т 9120-«Сотилган товарлар таннархи» К-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар».

Бир вақтнинг ўзида 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» ҳисобварағидан консигнация товари қиймати ҳисобдан чиқарилади.

- Консигнаторнинг ялпи даромади суммасига:

Д-т 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромад» К-т 9900-«Якуний молиявий натижа».

- Ялпи даромад со лиги ҳисоблаб ёзилган ва туланган:


Д-т 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар»
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик».
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик»
К-т 5110- «Ҳисоб-китоб счёти».

- Давр харажатларини ҳисобдан чиқариш:



Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа» К-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар».

Такрорлаш учун саволлар

  1. Тайёр маҳсулот деб нимага айтилади?

  2. Тайёр маҳсулот кандай баҳоларда баҳоланади?

  3. Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби кандай ташкил қилинади?

  4. Бухгалтерия ҳисобида тайёр маҳсулотни жўнатиш ҳамда сотиш муомалалари кай
    тартибда акс эттирилади?

  5. Маҳсулотларнинг сотилиши бўйича ҚҚС кай тартибда ҳисобга олинади?

  6. Консигнация муомалалари деганда нимани тушунасиз?

  7. Бухгалтерия ҳисобида даргумон қарзлар резерви қайси маьўсадлар учун ташкил
    қилинади?


16-МАВЗУ: КАПИТАЛ, ФОНДЛАР ВА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ҲИСОБИ.

РЕЖА:

  1. Турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда устав капиталини шакллантириш хусусиятлари

  2. Устав капиталининг шаклланиши ва фойдаланилиши ҳисоби
    5. Қўшилган ҳамда резерв капитали ҳисоби


  1. Тақсимланмаган фойда ва дивидендлар ҳисоби

  2. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва тақсимланиши

  3. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) ҳисоби

  4. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ҳисоби

  5. Давр харажатлари ҳисоби

  6. Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар ва харажатлар ҳисоби

10. Фавкулодда фойда ва зарарлар ҳамда якуний молиявий натижа ҳисоби

1. Турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда устав капиталини шакллантириш хусусиятлари

Бугунги кунда республикамизда турли мулкчилик шаклидаги корхоналар ўз фаолиятларини амалга ошириб келмокда. Буларга давлат мулки шаклидаги, акциядорлик жамияти шаклидаги, маъсулияти чекланган жамият шаклидаги, қўшма корхона шаклидаги ва бошқа корхоналар киради.



Давлат корхонасининг устав капитали - давлат томонидан корхонанинг доимий тасарруфига текинга берилган моддий ва пул маблағлари суммасидир. Устав капитали ҳиобига асосий ва айланма маблағлар шаклланади.

Корхонага асосий восита мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмига ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш объектларига караб, айланма маблағлар эса нормативлар асосида берилади. Норматив юқори ташкилот томонидан белгиланади, аммо уларни тақсимлашни корхонанинг ўзи мустақил амалга оширади. Амалдаги тартибга кўра корхона устав капитали миқдори унинг таъсис хужжатларида кайд этилган миқдорига мувофиқ бўлиши керак Давлат корхонаси учун юқори турган ташкилотнинг корхонани ташкил этиш ва унинг балансига устав капиталини ўтказиш тўғрисидаги буйруги таъсис хужжати Ҳисобланади.

Баъзи холларда давлат корхонасининг устав капитали ҳажми ўзгариши мумкин. Устав капитали миқдорини фақатгина юкори ташкилот ўзгартириши мумкин.

Акциядорлик жамияти устав капитали унинг акциядорлари сотиб оладиган акцияларининг номинал кийматидан иборат бўлади. Бунда чиқариладиган жами акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши мумкин. Акциядорлик жамиятининг устав капитали миқдори кўпайиши ёки камайиши мумкин. Устав капиталини кўпайтириш қўшимча акцияларни жойлаштириш йули билан амалга оширилиши мумкин. Жамият томонидан қўшимча акциялар фақат жамият уставида белгиланган эълон қилинган акциялар миқдори доирасида жойлаштирилиши мумкин.

Акциядорлик жамияти устав капиталини камайтириш фавқулодда ҳолларда юз беради ва уни кўпайтиришдаги сингари тартибда амалга оширилади. Устав капитали миқдорининг камайиши акциялар умумий сонининг қискариши билан боғлиқ бўлади, шу жумладан, жамиятнинг ўзи ҳақини кейинчалик тўлаш билан акцияларни сотиб олиши ҳам шу ҳисобга киради. Амалдаги конунларга биноан акциядорлик жамияти устав капиталига хисса тариқасида пул билан баҳоланадиган ва таъсисчилар томонидан жамият акциялари ҳақини тўлаш учун киритиладиган моддий бойлик мулкий ёки ўзга хуқуқларни тўлашлари мумкин. Жамият таъсис этилаётганда унинг акциялари пулини тўлаш шакллари жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома ёки жамият уставида, қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар пулини тўлаш уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда кўрсатилади. Акциядор таъсис йигилиши белгиланган муддатларда, аммо жамият рўйхатдан ўтгандан кейин бир йилдан кечикмай акцияларнинг тўлиқ пулини тўлаши керак Акцияларни сотиб олиш муддати ўтганидан кейин акциядорлар жамияти уларни ўз ихтиёрига қараб сотишга ҳақли. Амалдаги конунларга мувофиқ хиссаларга бўлинган устав капиталига эга бўлган жамият маъсулияти чекланган жамият деб аталади. Бундай жамият устав капиталидаги бўлинган хиссалар миқдори таъсис хужжатларида белгилаб қўйилади, унинг иштирокчилари мажбуриятлар бўйича фақат ўз мулки доирасида жавоб беради.

Маъсулияти чекланган жамиятнинг устав капитали фақат муассисларнинг хиссалари ҳисобига ташкил топади ва унинг кўпайиши ёки камайиши ҳамманинг розилиги билан кўпайиши ёки камайиши билан юз бериши мумкин. Жамият иштирокчиси ўз хиссасини жамият руйхатга олинган санадан кейин бир йил давомида тўлаши лозим.

Қўшма корхона Ўзбекистон ҳамда хориж корхоналари ҳиссалари асосида ташкил топади. Қўшма корхонанинг устав капиталига ҳисса тариқасида табиат ресурсларидан, интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи, ноу-хау, моддий ва пул воситалари, шу жумладан, чет эл валютаси берилиши мумкин.

2. Устав капиталининг шаклланиши ва фойдаланилиши ҳисоби

Устав капиталини бухгалтерияда ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:



8310-«Оддий акциялар» 8320-«Имтиёзли акциялар» 8330-«Пай ва куйилмалар».

Ушбу ҳисобварақлар пассив ҳисобланади ҳамда давлат корхоналари устав фондининг, акционерлик жамиятлар ва ширкатлар устав капиталининг шаклланиши ва унинг ҳаракатини ҳисобга олади. Акциядорлик сармояси руйхатга олинган хажмда, бироқ ҳали тугалланмаган эмиссия сифатида ҳисобда акс эттирилар экан, эълон қилинган (чиқарилишга рухсат этилган), жойлаштирилган (уларга акциядорлар обунаси амалга оширилган) ҳамда муомаладаги, уставга мувофиқ қўшимча жойлаштирилган оддий акцияларнинг аналитик ҳисобини юритиш лозим.

Мисол. «Бобур» АЖ уставида 1000 сўмлик номинал қийматга эга бўлган 20000 дона оддий акциялар чиқаришга рухсат этилган.

Эълон кдлинган акциядорлик капиталига қуйидагича проводка берилади

: Д-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-2000000 сум

К-т 8310-«Оддий акциялар»-2000000 сум.

Кейин номинал қиймати бўйича аъзоларига 10000 дона акция сотади, деб фараз қилайлик:



Д-т 5110, 5010-«Пул маблағлари»-1000000 сум

К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-1000000 сум.

Маълум вақт утгач, АЖ колган 10000 дона акцияни хар бир акция учун 1200 сум эвазига бошқа инвесторга сотади. Акцияларнинг сотиш ва номинал қийматлари орасидаги фарк-2000 сўмни ташкил этади ва бу фарк 8410-«Эмиссион даромад» ҳисобвараҳида акс эттирилади:



Д-т 5110, 5010-«Пул маблағлари»-1200000 сум

К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-1000000 сум

К-т 8410-«Эмиссион даромад»-200000 сум.

Акцияларга тўловлар активларни бериш йули билан ҳам узилиши мумкин.



Мисол. Таъсисчи акция қиймати эвазига аввал фойдаланишда бўлган транспорт воситасини устав капиталига хисса тариқасида киритди. Ушбу транспорт воситаси аввал хизмат килганлиги туфайли унинг бозор баҳосини аниқлаш қийин бўлди. Таъсисчилар ўзаро келишиб, акциядорга ушбу транспорт воситаси учун 1000 та оддий акция беришди, акцияларнинг номинал қиймати 2000 сум, бозор қиймати 2500 сум.

Мазкур х0латда АЖ ҳисобидаги транспорт воситасининг. қиймати - 250000 сум (250*1000)бўлади.

АЖ мол-мулкидаги акциядор улуши - 200*1000=200000 сум, акцияларнинг бозор ва номинал қийматлари орасидаги 50000 (250000-200000) сумлик фарк эмиссион даромадни ташкил қилади. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводка берилади: Д-т 0160-«Транспорт воситалари»*250000 сум

К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-200000 сум К-т 8410-«Эмиссион даромад»-50000 сум.

Акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшмча акцияларни жойлаштириш йўли билан АЖ устав капиталини ошириш, акциялар номинал қийматини камайтириш ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш, шу жумладан, акцияларнинг маълум қисмини сўндириш йули билан жамиятнинг ўзи сотиб олиши орқали устав капиталини қисқартириш амалга оширилади.

8610-ҳисобварақда сотиб олинган хусусий акциялар устав капитали ҳисобварағига нисбатан контрпассив \исобланади ва у АЖнинг капиталини камайтиради шу сабабли балансда устав сармоясидан чегирилади. АЖ қуйидаги сабабларга кўра ўз акцияларини кайта сотиб олиши мумкин:



  • акциялар курсини мақбул даражада ушлаб туриш учун;

  • ҳар бир колган акцияга дивидендларни ошириш учун;

  • ўз ходимлари орасида акцияларни тарқатиш ёки қолган акциялар номинал қийматини
    ошириш учун;

  • бошқа фирмалар томонидан назорат ўрнатиш учун акцияларнинг сотиб олинишини
    бартараф этиш мақсадида.

Хусусий акциялар сотиб олинганида қуйидагича проводка берилади:

Д-т 8610-«Сотиб олинган хусусий оддий акциялар» К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Акциядорлар қарорига кўра устав капитали ҳажмини сотиб олинган акциялар номинал қиймати суммасига уларни йўқ қилиш йули билан камайтириш мумкин:

Д-т 8310-«Оддий акциялар» К-т 8610-«Сотиб олинган хусусий оддий акциялар».

Давлат корхоналарининг устав фондининг ҳажми унинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун давлат томонидан белгиланган мол-мулк суммасига мос келади. Мазкур миқдор таъсис хужжатларида кайд қилинган миқдорга мувофиқ бўлиши лозим.

Давлат корхонаси устав фондини шакллантириш бўйича проводка қуйидагича бўлади:

Д-т 0110-0190-«Асосий воситалар» Д-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар» Д-т 5010, 5110-«Пул маблағлари» К-т 8330-«Пайлар ва улушлар».

Маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ) устав капиталига қўйилмалар устав капиталидаги иштирокчиларнинг улушини ташкил қилади. Мисол. «Бобур» МЧЖни ташкил қилиш пайтида 500000 сум миқдорида устав капитали руйхатга олинган. Каримов А. ва Жураев Б. МЧЖнинг муассислари ҳисобланишади. МЧЖнинг устав капиталида Каримов А.нинг улуши 60%ни, Жураев Б.нинг улуши 40%ни ташкил қилади.

Хужжатлар руйхатдан ўтказилган санадан кейин бу муомала ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:

Д-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Каримовнинг қарзи»-300000 сум К-т 8330-«Пайлар ва улушлар» Каримов куйилмаси-300000 сум ҳамда Д-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Жўраевнинг қарзи»-200000 сум К-т 8330-«Пайлар ва улушлар» Жураев куйилмаси-200000 сум.

Ҳар бир иштирокчи (муассис) МЧЖга таъсис шартномасига мувофиқ бирон-бир активни киритади. Устав капиталини шакллантириш бўйича бухгалтерия ёзувлари якка эгаликдаги ёзувларга айнан ўхшаш бўлади, муассислар бўйича ҳисоб зарур.

Мисол. Каримов ўз куйилмасини транспорт воситаси куринишида (300000 сум) киритди:



Д-т 0160-«Транспорт воситалари»-3 00000 сум К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Каримовнинг қарзи»-3 00000 сум.

Жураев ўз куйилмасини хом-ашё кўринишида (200000 сум) киритди: Д-т 0110-«Хом-ашё ва материаллар»-200000 сум К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Жураевнинг қарзи»-200000 сум.

Таъсисчиларнинг Қарорига мувофиқ устав капитали миқдори ошиши мумкин. Устав капиталининг оширилиши таъсисчиларнинг қўшимча куйилмалари ҳиобига ёки тақсимланган фойдадан ажратма қилиш ҳисобига бўлиши мумкин.

Баъзи холл ар да МЧЖга янги муассис келиб кушлиши мумкин. Бу қуйидаги йуллар орқали юзага келади:



  • устав капитали улушини битта ёки бир неча шерикдан сотиб олиш йули билан;

  • қўшимча сармоя киритиш йули билан.

Бироқ хар иккала холатда ҳам янги муассиснинг келиб кушилиши жамиятнинг барча аъзолари томонидан маъкулланиши лозин. Биринчи холатда сармоя сотиб олинган улуши олдинги муассис сармояси ҳисобварағидан янгисиникига ўтказилади.

Мисол. Каримов ўзининг 100000 сумлик миқдордаги улушини Эргашевга сотди: Д-т 8330-«Устав капитали Каримов куйилмаси»-100000 сум К-т 8330-«Устав капитали Эргашев қўйилмаси»-Ю0000 сум.

Иккинчи холатда янги муассис мавжуд сармояга қўшимча сифатида устав капиталига ўз улушини қўшганда муассислар улушларининг фоиз нисбати ўзгаради.

Мисол. 500000 сум миқдорида руйхатга олинган устав капиталига эга бўлган ва муассислари улуши: Каримовники-60%, Жураевники 40% бўлган «Бобур» МЧЖ янги аъзо Хасанов Б.ни жалб этиш ҳиосбига ўз устав капиталини 600000 сўмгача оширишга қарор қилди. Мазкур хрлатда улушлар нисбати ўзгаради ва қуйидагича кўринишга эга бўлади:

Каримов-50% (300000/600000);

Жураев-33,3% (200000/600000);

ўасанов-16,7% (100000/600000).

МЧЖ устав капитали миқдорининг кўпайиши таксимланмаган фойда ҳисобидан ҳам бўлиши мумкин. Бу хрлатда қуйидагича ёзув қилинади: Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги таксимланмаган фойда (копланмаган зарар)» К-т 8330-«Пайлар ва улушлар».

МЧЖда муассис жамият таркибидан чиқишга ҳамда ўз улушини олишга қарор қилганда қуйидаги проводкалар берилади:



Д-т 8330-«Пайлар ва улушлар» К-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислар дан улушлари бўйича қарзлар».

Агар муассис чиқиб кетаётган пайтда МЧЖ маълум жамгарилган фойдага эга бўлса, у хрлда таъсис хужжатларига белгиланган нисбатга мувофиқ муассисларнинг унга ҳам ҳақки бор.



Д-т8720-«Жамгарилган фойда»К-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан улушлари бўйича қарзлар».

Муассис чиқиб кетаётганида олган жамғарилган фойда суммасидан олган жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини тўлаши лозим. Муассис устав сармоясидан ўз улушини олиб чиқиб кетаётганида хеч кандай чегирма ва ажратмаларсиз ҳам олиб чиқиб кетиши мумкин.

Муассис чиқиб кетаётганида унинг қарзининг тўланишига қуйидагича проводка берилади:

Д-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан улушлари бўйича қарзлар» К-т 5010, 5110-«Пулмаблағлари».

Таъсисчилар билан ҳисоблашишишлар. Корхона рўйхатдан ўтганидан сунг рўйхатдан ўтказилган устав капитали суммасига корхона олдида муассисларнинг қарзи вужудга келади. Таъсисчиларнинг устав капиталига бўлган қарзлари бўйича олиб бориладиган хиеоб-китобларнинг ҳисоби 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобварағида олиб борилади. 4610-ҳисобварақ актив булиб, дебет сальдоси таъсисчилар­нинг ой бошига бўлган сальдосини кўрсатади. Дебет обороти ҳисобот ойида вужудга келган таъсисчиларнинг қарзларини акс эттирса, кредит обороти таъсисчилар томонидан утказиб берилган пул маблағлари, моддий қийматликлар ва мулклар қийматини кўрсатади.

Таъсисчилар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисобини юритиш учун асос булиб таъсис хужжатлари, асосий воситалар ва номоддий активларни қабул-қилиш-топшириш далолатномалари, кирим касса ордерлари ва бошқалар ҳисобланади.

Руйхатдан ўтказилган устав капитали суммасига 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобварағи дебетланиб, 8310-«Оддий акциялар», 8320-«Имтиёзли акциялар» ва 8330-«Пайлар ва улушлар» ҳисобварақлари кредитланади.

4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобварағи бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси




Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Ҳисобварақлар корреспонденцияси



дебет

кредит

1.

Устав капиталига улушлари бўйича таъсисчилар қарзларининг ташкил этилиши

4610

8310, 8320, 8330

2.

Таъсисчилар қарзларининг асосий воситалар тарзида туланиши

0110-0190

4610

3.

Таъсисчилар қарзларининг номоддий активлар тарзида туланиши

0410-0490

4610

4.

Таъсисчилар қарзларининг пул маблағларини бериш йули билан тўланиши

5010, 5110, 5210

4610

5.

Таъсисчилар қарзларининг бошқа активлар тарзида тўланиши

1010-1090, 2910

4610


3. Қўшилган ҳамда резерв капитали ҳисоби

Корхонада қўшилган капитал ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда юритилади: 8410-«Эмиссион даромад» 8420-«Устав капиталини шакллантириш бўйича курсдаги фарк».

Ушбу ҳисобварақлар пассив булиб, улар оддий ва имтиёзли акциялар бўйича номинал қийматдан юқори баҳода олинган суммаларни ва уларнинг ҳаракатини умумлаштириш учун мулжалланган.

Корхонада қўшилган капитал қуйидаги операциялар натижасида вужудга келиши мумкин:



  • эмиссион даромадни юзага келтирувчи номинал қийматдан юкори баҳода акциялар
    бирламчи сотилишида;

  • курсдаги фаркни келтириб чиқарувчи хорижий инвестицияли корхоналар устав
    капиталини шакллантириш пайтида.

Мисол. Номинал қиймати 600 сум бўлган акциялар 850 сумга сотилди.

Д-т 5110-«ҳисоб-китоб счёти»-85О сум

К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-600 сум К-т 8410-«Эмиссион даромад»-250 сум.

Шуни таъкидлаб уташ лозимки, 8410-«Эмиссион даромад» ҳисобварағи кредити бўйича фақатгина акцияларнинг бирламчи эмиссияси пайтидаги номинал қийматидан ортиқча сумма ҳисобга олинади. Мазкур сумма фойда солиғига тортиш, объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Сотиш баҳосидан паст нархларда сотиб олинган акцияларни сотишда ва суммалар камомадида 8410-«Эмиссион даромад» ҳисобварағида зарар акс эттирилади.

Мисол. 2000 сумлик номинал қийматли, дастлаб 2400 сумдан сотилган акциялар 2600 сумдан сотиб олинди, кейин эса иккинчи марта 2000 сумдан сотилди:



Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»-2000 сум Д-т 8410-«Эмиссион даромад»-40 сум

Д-т 9690-«Молиявий фаолият бўйича бонща харажатлар»-20 сум К-т 8610-«Сотиб олинган хусусий оддий акциялар»-260 сум.

Қўшма корхонанинг устав капиталини шакллантиришда таъсис хужжатларини рўйхатдан ўтказиш пайтидаги ва устав капиталига амалда валюта ва валюта бойликларига - оид бадалларни киритиш пайтидаги валюта курсларининг фарқланиши натижасида курсдаги тафовут юзага келади.

Мисол. Таъсис шартномасига мувофиқ қўшма корхонанинг устав капиталида чет эллик муассиснинг улуши 200 минг доллардан иборат. Ҳужжатларни руйхатда олиш пайтида 1$ 300 сумга тенг бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда, унинг улуши 60000 минг сум, деб бахрланди. Бироқ пул маблағлари билан бадаллар тўлаш пайтида 1$ 310 сумга тенг бўлган. Бу эса корхона сум Ҳисобида 200 минг долларни олиб, 60000 минг сум эмас, балки 62000 сумга эга бўлади, деган маънони англатади. Бу тафовут 2000 (62000-60000)минг сум қўшимча сармояга киритилади:

Д-т 5210-«Мамлакат ичкарисидаги валюта маблағлари»-62000 минг сум К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-60000 минг сум К-т 8420-«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарк»-2000 минг сум.

Бироқ кейинчалик хорижий валютадаги пулга оид моддалар хар бир ҳисобот даври якунланадиган санада кайта баҳоланади, бу қайта баҳолаш натижаси келгуси даврлар даромади ёки харажатларига ўтказилади.

Амалдаги конунчиликка биноан корхонада резерв капитали ташкил этилади. Унинг миқдори жамият устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаслиги керак Резерв капитали хар йили соф фойдадан ажратмалар ўтказиш йули билан жамият уставида белгиланган миқдорга етгунча ташкил этилади. Резерв капитали корхона курган зарарини қоплаш, имтиёзли акциялар учун дивиденд тўлаш, акциядорлар талабига кўра акцияларни кайта сотиб олиш учун ишлатилади. Шу билан биргаликда резерв капитали ҳисобварақлари уэоқ муддатли активларни кдйта баҳолашда юзага келадиган инфляцион резервларга мувофиқ фойда ҳисобидан ташкил қилинадиган резерв ҳисоби учун мўлжалланган.

Резерв капитали ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда юритилади: 8510-«Активларни кайта баҳолаш бўйича тузатишлар»; 8520-«Резерв капитали»; 8530-«Беғараз олинган мол-мулк».

8510-«Активларни кайта баҳолаш бўйича тўзатишлар» ҳисобварағи кайта баҳолаш натижасида активлар қийматининг ошишини ҳисобга олади.

Мисол. Транспорт воситасининг бошлангич қиймати 500000 сумга, эскириш қиймати 200000 сумга тенг. 3 коэффициент билан кайта бахрлаш натижасида транспорт воситасининг бошлангич қиймати 1500000 сум (500000*3)гача ошган. Транспорт воситасининг эскириши эса 600000 сум (200000*3)гача ошган. Транспорт воситасининг бошлангич қиймати ўртасидаги фарк 1000000 сум(1500000-500000)га эскириш қиймати ўртасидаги фарк 400000 сум(600000-200000)га тенг.

Ушбу муомалалар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет