I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


Франко-станция жўнатиш шундай нархки



бет29/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43

Франко-станция жўнатиш шундай нархки, у мол етказиб берувчи тўлов-талабномасининг суммаси, темир йул тарифи ва маҳсулотни вагонга ортиш харажатлари йигиндисидан иборат.

Белгиланган станциягача франко вагон шундай нархки, бунда мол етказиб берувчи тўлов талабномасига фақат темир йул тарифи суммасини қўшади.

Белгиланган станциягача франко. Бунда жўнатиш бўйича барча харажатлар темир йул тарифи қўшилган ҳолда мол етказиб берувчи томонидан тўланади.

Нархнинг франко омбор харидор турида мол етказиб берувчи кўрсатилган харажатлардан ташқари харидорнинг станциядаги ортиб тушириш ишлари, унинг омбордаги ва омборига етказиб бериш ишлари бўйича харажатларни тўлайди (қоплайди). Бизнинг республикамизда энг кенг таркалган тури франко станция жунатиш ҳисобланади.

Хўжалик шартномаси - бу корхоналарнинг хўжалик муносабатлари урнатиш ҳақидаги ўзаро келишувидир. Шартнома томонлар мажбурияти ва хуқуқларини белгиловчи асосий хужжат ҳисобланади. Юз берган шароитни ҳисобга олиб вақти-вақти билан шартнома шартлари кўриб чиқилиши ва уларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Агар корхона белгиланган номенклатурадаги маҳсулотни жўнатиш юзасидан шартнома шартларини бузса, у ҳолда ушбу корхонага нисбатан жазо чоралари қўлланади. Демак шартнома билан расмийлаштирилган хар бир режали буюртма корхона ходимлари бажариши шарт бўлган қонундир. Бундай тартиб ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, юқори иш унумдорлигига эришишни таъминлайди. Белгиланган муддатда маҳсулот сотиш режасининг бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш чораси қўлланилади. Жарима миқдори маҳсулот сотиш шартларига караб аниқланади. Тайёр маҳсулотларни харидорларга жўнатиш харидор билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Бу шартномаларда жўнатиладиган маҳсулот муддати, миқдори, қиймати ва ҳисоб-китоб шартлари келтирилади. Жўнатилган маҳсулот счёт-фактура, чиқим хужжати, тўлов талабномаси ва бошқа хужжатларда расмийлаштирилади. Маҳсулотлар харидорларга жунатилганида жўнатилган товар қийматига қуйидагича проводка берилади

Д-т 9110-«Сотилган маҳсулотнинг таннархи»

|К-т 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот».

Жўнатилган товарларнинг аналитик ҳисоби ўз вақтида банк инкассасига берилган ҳисоб-китоб хужжатлари бўйича, тўлаш муддати етган ва тўлаш муддати етмаган ҳисоб-китоб хужжатлари бўйича алоҳида ҳамда тўлашга қабул килинмаган, маъсул шахсда бўлган жўнатилган товарлар алоҳида ҳисобга олинади.



5.Сотиш харажатлари ҳисоби
Маҳсулотни реализация қилиш бир канча харажатларни келтириб чиқаради. Бундай турдаги харажатлар сотиш харажатлари деб юритилади. Ушбу турдаги харажатларни тўғри, аниқ ва ўз вақтида ,акс эттириш хар бир корхонанинг молиявий натижаларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади Сотиш харажатларини ҳисобга олиш «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га асосан амалга оширилади. Низомга биноан сотиш харажатлари таркибига қуйидагилар киритилади:

  • темир йул, сув, автомобиль, от-уловда ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб колганлиги учун туланган жарималар;

  • савдо ва умумий овкатланиш корхоналарининг иш харажатлари;

-маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, маъмурий-бошқарув ходимларидан ташкари;

  • уларнинг ижтимоий суғурта ажратмалари;

  • савдо эхтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага
    олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари;

  • асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

- санитария кийим-боши, ошхона дастурхон ва сочиқлари, ошхона идиш-товоғи ва анжомлари эскириши;

  • газ, ёқилги, электр энергияси харажатлари;

  • товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари;
    -савдо рекламаси харажатлари;

-ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг норма доирасида ва ундан ортиқча бўлиши

-ўраш-жойлаш материаллари харажатлари; -мол-мулкни мажбурий суғурта қилиш харажатлари;

- меҳнатни мухофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари;

- вентиляторлар, машиналар ва уларнинг харакатланувчи қисмларини ўрнатиш ва


саклаш, туйнуклар, бошкаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги) харажатлар;

-махсус кийим-бош ва пойафзални ювиш ва тузатишга материаллар қиймати; -умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиёт муассасаларига ҳак тўлаш;

- касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари;


  • умумий овкатланиш корхоналарида когоз салфеткалар, кргоз дастурхонлар, когоз
    стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати;

  • сотиш бозорларини урганиш бўйича белгиланган нормативлар доирасида ва ундан
    ортиқча харажатлар (маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар);

  • илгари иш жойи бўйича лавозим оклад миқдорини саклаган ҳолда бошқа ташкилотлар
    корхоналардан, шунингдек вақтинчалик ўриндошлик бўйича ходимларга тўланадигаи
    окладлардаги фарқ

  • совун, аптека, дори-дармон воситаларининг қиймати;

  • солиқлар (ер учун, мулк учун, автотранспорт воситалари учун);

-умумий фойдаланишдаги автомобиль йулларини сақлашга ва таъмирлашга
ажратмалар;

-банк хизматларига тўловлар;

Юкорида биз келтирган харажатлар 9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ транзит ҳисобварақ булиб, кайси давр бўлмасин, унинг ой бошида қолдиқ суммаси бўлмайди. Унинг дебет томонида товарларни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар кўрсатилса, кредит томонида ушбу харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Бу сумма фойданинг камайишига олиб келади, яъни фойда ҳисобидан қопланади.

9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобварағининг аналитик ҳисоби 15-сонли кайдномада харажатларнинг дебет ва кредит обороти бўйича кўрсатилади. Дебет оборотининг жами суммаси №1, 2, 7, 10/1-журнал-ордерларида акс эттирилса, кредит бўйича оборот суммалари эса №11 –журнал

ордер да акс эттирилади.Сотиш харажатлари хар ойда тўлиқ суммада қуйидаги ёзув билан молиявий натижаларга ўтказилади:

Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»

К-т9410-«Сотиш харажатлари».

6. Тайёр маҳсулот сотишнинг аналитик ва синтетик ҳисоби

Маҳсулотнинг сотилиши корхона маблағлари айланишининг якунловчи жараёнидир. Бу жараён корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг халк хужалиги истеъмолида ўз урнини топганлигини англатади. Хозирги пайтда корхона ишини бахрлашда маҳсулот­нинг сотилиши асосий кўрсаткичлардан бири булиб ҳисобланади.

Халкаро ҳисобда маҳсулот, товарлар сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган тушумни белгидашнинг икки усули мавжуд:

Касса усули - бунда сотувдан олинган тушум, юклаб жунатилган маҳсулот учун ҳақ сифатида пул келиб тушишига караб эътироф этиб борилади.

Юклаб жўнатиш усули - бунда маҳсулот харидорларга жунатилиб, уларга ҳисоб-китоб хужжатлари (счёт-фактура, транспорт юк хатлари ва бошқа шунга ухшаш хужжатлар) топширилишига караб бу маҳсулот сотилган ҳисобланади.

Касса усули қўлланилганда маҳсулотни топшириш ва унинг хақини тўлашга доир хўжалик операциялари бажарилгандан кейингина маҳсулот сотиш ишлари тугатилган ҳисобланади. Агар маҳсулот жўнатилиб, унинг пули харидорлардан келиб тушмаган бўлса, сотиш иши якунланган деб ҳисобланиши мумкин эмас. Юклаб жўнатиш усули қўлланилганда маҳсулот ва товар жўнатилиб, ишлар ва хизматлар бажарилганидан кейин, уларнинг ҳисоб-китоб хужжатлари харидор (буюртмачи)га тақдим этилган бўлса, шундай маҳсулот (ишлар, хизмат)лар ва товарлар сотилган ҳисобланади. ҳисоб-китоб хужжатлари

харидор (буюртмачи)га шартномада кўзда тутилган усулда берилган вақтдан эътиборан бу
хужжатлар харидор (буюртмачи)га тақдим этилган ҳисобланади. Агар шартнома шартларига кўра харидор (буюртмачи) маҳсулотни бевосита ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўзида қабул килса, у ҳолда бундай маҳсулот харидор (буюртмачи)га топширилиб, шартномада кўзда тутилган хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳисоб-китоб хужжатлари харидор (буюртмачи)га ёхуд унинг вакилига тақдим этилганидан кейин сотилган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги сессиясида тасдиқланган ва 1998 йил 1 январдан бошлаб амалда қўллаш учун тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитасининг 1998 йил 4 январдаги «Корхона ва ташкилотларни солиқка тортиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги хатига биноан ҳам юридик шахслар даромадларидан олинадиган солиқ ҳисоблашиш усулига кўра амалга оширилади. Бунга кўра корхона ва муассасалар жунатилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар юзасидан ушбу маҳсулот, иш ва хизматлар қийматини тўлаш вақти ҳамда ҳақиқатан пул келиб тушишидан катьий назар, жўнатилган маҳсулот иш ва хизматлар қийматидан давлат бюджетига солиқ ҳисоблашишлари ва уни бухгалтерия ҳисобида уша ҳисобот даврида акс эттиришлари лозим. Демак юқорида айтилганлар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги хўжалик юритиш шароитида 1998 йил 1 январдан бошлаб корхона ва муассасаларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар пулнинг качон келиб тушишидан катьий назар, улар харидор корхоналарга жўнатилган вақтдан бошлаб реализация қилинган деб ҳисобланади.

«Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад» номли 2-сон БХМСга мувофиқ қуйидаги шартлар бажарилганда товарларни сотишдан тушган даромадлар тан олинади (12 - банд):


  • хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва
    афзалликларининг анча қисмини хар'идорга топширганида;

  • хўжалик юритувчи субъект, одатда, мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган
    даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш
    самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганида;

  • даромад миқдори ишончли даражада баҳоланганида;

  • хўжалик юритувчи субъект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиш эҳтимоли
    мавжуд бўлганида;

  • битим билан боғлиқ қилинган ёки кутилаётган харажатлар ишончли даражада
    аниқланадиган бўлганида. Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромад операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган такдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган миқдорни ундириш хусусидаги ноаниқлик вужудга келган такдирда, кайтарилмаган миқдор ёки олиш мумкин булмаган миқдордаги пул дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.

Корхона ишини сотиш режасининг бажарилишига қараб баҳолаш корхона раҳбарларини маҳсулот сотиш ва молиявий фаолият масалаларига кўпрок эътибор беришга чакиради ҳамда корхонанинг бир маромда ишлашига ва юкори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришига ижобий таъсир кўрсатади. Булар эса, ўз навбатида, корхонадаги ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.

Харидорлар томонидан тўланган пул мол етказиб берувчи корхонанинг ҳисоб-китоб счётига келиб тушади. Мол етказиб берувчи ташкилотларнинг тайёр маҳсулоти харидорлар томонидан шу маҳсулотни тайёрловчи корхонанинг ўзида бевосита қабул килиб олинса ёки у маҳсулот транзит усули билан (таъминот сотиш ташкилотларининг иштирокисиз) жўнатилса, маҳсулотнинг харидорга топширилиши тегишли хужжатлар билан расмийлаштирилади ва у молиявий натижаларга киритилади.

Корхонада сотиш учун мўлжалланган маҳсулот (иш, хизмат) товар маҳсулоти деб номланади. Товар маҳсулоти (иш, хизмат) таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:


  • буюртмачи ва харидорларга сотилган тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ва корхонанинг
    ўзида ишлаб чиқарилган ярим фабрикат;

  • халқ истеъмоли товарлари, чиқиндилардан тайёрланган ишлаб чиқариш-техника
    максадларига мулжалланган буюмлар, ярим фабрикатлар ҳамда махаллий хом-ашёдан халк
    истеъмоли учун тайёрланган ноозик - овқат (турлари) товарлари;

  • қишлоқ хужалиги маҳсулотлари;

  • саноат хусусиятидаги ишлар ва хизматлар;

  • ўз капитал курилиши эхтиёжларига сотиладиган маҳсулот, иш ва хизматлар;

  • ўз хизматидаги ишлаб чиқаришлар ва хўжаликлар эхтиёжи учун берилган
    маҳсулот, саноат хусусиятидаги бажарилган иш ва хизматлар;

  • саноат хусусиятига эга булмаган ишлар ва хизматларнинг амалга оширилиши,
    қиймати харидорлар томонидан туланган ва комплектлаш учун сотиб олинган буюмлар;

  • ўз кучи билан четга бажарилган илмий-тадкикот ишлари.

Маҳсулот (иш, хизмат) сотилиши ҳисобини ташкил қилишда сотилган маҳсулот, товарлар, иш ва хизматларнинг хар бирининг алоҳида тури бўйича юритилиб, сотилаётган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг таркибий тузилиши ҳамда уларнинг хар бирининг умумий сотилиш суммасидаги хиссаси, хар кайсининг рентабеллик даражаси ва бошқа маълумотлар акс эттирилиши лозим.

Сотилган маҳсулот 9010-«Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар», 9020-«Товар-ларни сотишдан олинган даромадлар», 9030-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар» Ҳисобварақларида Ҳисобга олинади. 9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши» ва 9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмаяар» ҳисобварақларида сотилган товарларнинг қайтарилиши ҳамда харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар акс эттирилади.

9010, 9020, 9030-ҳисобварақларнинг кредитида 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ҳисобварағи билан корреспондентланган ҳолда маҳсулот (иш, хизмат) лар сотишдан олинадиган соф тушум акс эттирилади. Бу ҳисобварақдарда харидорларга жўнатилган маҳсулот (иш, хизмат)лар бўйича ҳисобланган акциз солиғи ва КҚС суммалари акс эттирилмайди.

Тайёр маҳсулотнинг сотилишида сотиш баҳосининг акс эттирилишига қуйидагича проводка берилади:



Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»

К-т 9010-«Маҳсулот сотишдан олинган даромад». 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ҳисобварағи актив бўлиб, унинг сальдоси харидор ва буюртмачиларнинг корхонадан сотилган маҳсулот (иш, хизмат) лар бўйича қарзини кўрсатади, дебет обороти ҳисобот ойида топширилган маҳсулот, * бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг сотиш қийматини, кредит обороти эса ҳисобот ойида харидорлар томонидан тўланган суммани кўрсатади.

Харидорларга юклаб жўнатилган маҳсулотлар ҳаракатининг ҳисоби 16-кайдноманинг 2-бўлимида юритилади. Юклаб жўнатилган ва сотилган маҳсулотларнинг ҳисобварақлари бўйича синтетик ҳисоб 11-журнал-ордерда юритилади. Бу журнал-ордер 2810, 9410, 9010, 9020, 9030, 9210, 9220, 4010-ҳисобварақларнинг кредит оборотларини ва 9010, 9020, 9030-ҳисобварақларнинг аналитик маълумотларини ёзиш учун мулжалланган. 11-журнал-ордер 15 ва 16-ведомостларнинг аналитик маълумотларига асосан тўлдирилади ҳисобот даври якунида 9010, 9020, 9030-ҳисобварақлар ёпилади:

Д-т 9010, 9020, 9030-ҳисобварақлар К-т 9900-«Якуний молиявий натижа».

Шу билан бирга сотилган маҳсулотнинг таннархи ҳам ҳисобот даври якунида якуний молиявий натижага ўтказилади: Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа» К-т 9110, 9120, 9130.


  1. Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш

Корхоналар ўз маҳсулотларини сотилишини ҳисобга олиш билан бир қаторда маҳсулот (иш, хизмат) лар учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳам ҳисобга олиб боришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитаси 1997 йил 5 декабрда «Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (иш ва хизмат) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» йўриқномани ишлаб чиқди ва 1998 йил 1 январдан бошлаб амалда қўллаш учун тавсия килинди. Мазкур йўриқномада умумий қоидалар, солиқ тўловчилар, солиққа тортиш объектлари, солиққа тортиш оборотларини аниқлаш, солиққа тортиш оборотларини корректировка қилиш, солиқ имтиёзлари ҳамда ставкалари бюджетга тўланиши керак бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлаш тартиби, счёт-фактура солиқни тўлаш муддатини тақдим қилиш, солиқ тўловчиларнинг масъулияти, солиқ идораларининг назорати батафсил баён қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон худудида тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўлиб ҳисобланадилар. Юридик шахслар деганда солиққа тортиш мақсадида мулкка эга бўлган корхона, бирлашма, ташкилотларнинг ҳамма турлари, хўжалик юритувчи ёки мулкни оператив бошқарувчи, бу мулкка ўзининг мажбурияти бўйича жавоб берувчи ҳамда мустақил баланс ва ҳисоб-китоб счётига эга бўлган корхоналар тушунилади.

Товарлар (иш, хизмат) бўйича оборот деб, жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар тушунилади.

Ушбу йўриқномада кўрсатилишича, товарлар (иш, хизмат) реализацияси бўйича оборотлар қўшилган қиймат солиғига тортиш объекти булиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномага мувофиқ аниқланадиган ўзининг максадлари ва оборот учун фойдаланиладиган қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилганлар бундан мустаснодир. Қўшилган қиймат солиғи 20% ставкада тўланади. Бюджетга туланиши лозим бўлган ҚҚС солиғининг суммаси реализация қилинган товарлар, бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасидан ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига қўшиладиган товарлар (иш, хизмат) қиймати учун тўланиши керак бўлган солиқ суммасининг айирмасига тенг. Бу тартиб қўшилган қиймат солиғини тўловчи барча корхона ва ташкилотларга тааллукли.

Асосий воситалар ва номоддий активлар қўшилган қиймат солиғи туланган сумма қўшилган ҳолда сотиб олиниш қиймати бўйича ҳисобда акс эттирилади. Кўшилган қиймат солиғига тортиладиган ва тортилмайдиган товар сотадиган, иш ва хизматлар бажарадиган корхоналар ҳамда ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлган корхоналар, кўрсатилган товарларни олувчи шахсга счёт-фактура расмийлаштиришга мажбурдирлар. Счёт-фактура йўриқномада кўрсатилган шакл бўйича ёзилиши шарт. Харидорларга жўнатилган тайёр маҳсулотларга ҚҚС ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:

Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар».

КҚС суммаси бюджетга утказиб берилганида қуйидагича проводка берилади:



Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» К-т 5110-«ҳисоб-китоб счёти».

8. Даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисоби

Даргумон қарз - бу корхонага ўз вақтида келиб тушмаган ёки келиб тушиши бўйича кафолат билан таъминланмаган дебитор қарзлар, Даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисобот даври охирида корхона дебитор қарзлари бўйича угказилган инвентаризация натижалари асосида ташкил этилади. Ташкил этиладиган резерв суммасининг миқдори қарздорнинг молиявий ҳолатига боғлиқ равишда ва қарзнинг кисман ёки тўлиқ келиб тушиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда ҳар бир қарздор бўйича алоҳида аниқланади. Даргумон қарзлар бўйича резервлар, одатда, корхона фойдаси ҳисобидан ташкил этилади. Ушбу турдаги резервлар Ўзбекистон Республикаси конунчилигига асосан ташкил этилади. Даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисобини юритишда 4910-«Даргумон қарзлар бўйича резервлар» хисобварағидан фойдаланилади. Ушбу ҳисобварақ контрактив булиб, унинг кредитида резервни ташкил этиш муомалалари акс эттирилса, дебетида ундан фойдаланиш кўрсатилади.

Даргумон қарзлар бўйича резервлар суммаси ташкил этилганида қуйидагича проводка берилади:


т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» К-т 4910-«Даргумон қарзлар бўйича резервлар».

4910-«Даргумон қарзлар бўйича резервлар» ҳисобварағи бўйича

зщсобвараклар корреспонденцияси

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет


кредит

Даргумон қарзлар бўйича резервлар ташкил этилди

9430

4910

Берилган бўнаклар бўйича даргумон қарзларнинг Ҳисобдан чиқарилиши

4910

4310

Даргумон қарзлар бўйича резервлар Ҳисобидан харидор ва буюртмачилар қарзларининг Ҳисобдан чиқарилиши

4910

4010 4020

Ҳисобот йилида фойдаланилмаган даргумон қарзлар бўйича резервлар суммаси келгуси йил фойдасига утказилди

4910

9390

9. Консигнация муомалалари ҳисоби

Бир томоннинг (консигнантнинг) бошқа томонга (консигнаторга) хорижий мамлакат омборидаги товарни ўз номидан, бироқ консигнант ҳиобигас сотиш тўғрисидаги топшириги консигнация дейилади.

Консигнаторни - консигнация савдосини ташкил кдлиш топширигини бажаришни ўз зиммасига олувчи, Бироқ товарнинг эгаси ҳисобланмаган шахсни такдирлаш миқдори ва тартиби консигнация шартномасида сотиладиган товар қийматининг муайян фоизи куринишида ёки энг кам нарх билан сотиш нархи ўртасидаги фарк кўринишида берилади.

Корхоналар томонидан консигнация шартлари асосида олинадиган товарлар 004-«Комиссияга олинган товарлар» балансдан ташқари ҳисобвварағида ҳисобга олиниши керак Консигнация муомалаларини ҳисобга олиш Адлия вазирлиги томонидан 1999 йилнинг 21 январида руйхатга олинган Молия вазирлигининг «Консигнация операциялари бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари тўғрисидаги» тушунтириши, «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМА ҳамда Молия вазирлиги, Давлат Солиқ Қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк томонидан 2001 йил 7 ноябрда қабул қилинган « бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботда хорижий валюта муомалаларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом» билан тартибга солинади.

Консигнация асосида амалга, ошириладиган муомалаларда даромадцан ажратма ва КДС тўлаш алоҳида хусусиятларга эга. Буни қуйидаги муомалаларда куриб чиқамиз.

1. Фаолиятнинг асосий йуналиши бўйича даромад (фойда) солиғи ва КҚСни тўловчилар.

- Консигнация товарининг келиб тушиш пайтида ҳисобланган ва туланган ККС суммасига:



Д-т 4410-«Солиқ бўйича бўнак тўловлари»

К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик»

Д-т 6410-«Бюдже.тга тўловлар бўйича қарздорлик» К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

- Божхона божлари ва акциз солиғини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш



Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик».

Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Товарларни шартномавий бахрда сотиш:



Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачиларданолинадиган счётлар»

К-т 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромад».

Д-т 9120-«Сотилган товарлар таннархи» К-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар».

Бир вақтнинг ўзида 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» Ҳисобварағидан консигнация товари қиймати ҳисобдан чиқарилади.

- Товарни сотишдан тушган тушумни кирим қилиш:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет