I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи



бет38/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43

Такрорлаш учун саволлар

  1. Корхона ишлаб чиқариш харажатлари деб нимага айтиилади?

  2. Маҳсулот таннархини аниқлашнинг зарурияти нимада? •.

  3. Харажатлар кандай туркумланади?

  4. Ишлаб чиқариш харажатларининг дастлабки ва йиғма ҳисоби деганда нимани
    тушунасиз? ,

  5. Маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг кандай усуллари мавжуд?

  6. Ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари бухгалтерия ҳисоби да кандай тартиб да акс
    эттирилади?

  7. Ишлаб чиқаришдаги яроксиз маҳсулот деб нимага айтилади?

  8. Келгуси давр харажатларини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг хусусиятлари
    нималардан иборат?

  9. Тугалланмаган ишлаб чиқариш деб нимага айтилади?

10. Тугалланмаган ишлаб чиқаришни иқтисодиётнинг турли тармокларида Ҳисобга
олишнинг хусусиятлари нималардан иборат?

21-МАВЗУ: БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ВА ХАРАЖАТЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ.



РЕЖА:

  1. Бюджетлаштириш ва унинг ички хўжаликни режалаштиришдаги ўрни

  2. Корхона ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш

  3. Ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот таннархини режалаштириш

1. Бюджетлаштириш ва унинг ички хўжаликни режалаштиришдаги ўрни

Хўжалик юритишнинг бозор шароитларида гуркураган корхона - бу ўз фаолиятидан барқарор фойда оладиган корхоналардир. Бу вазифанинг максимум ички хўжалик режалаштириш тизими орқали барқарор асосида амалга ошириш мумкин.

Табиий, савол туғилади: бозор механизми ва режалаштириш реал вазмида бир-бири билан қандай уйғунлаштириш мумкин? Маълумки, сотувчилар билан харидорлар фаолиятини мувофиқлаштиришда нархлар етакчи роль ўйнайди - улар хўжалик муносабатлари иштирокчилари учун ишлаб чиқаришнинг фойдали хажмлари ва усулларини аниқлайди. Хар бир корхона ўз харакатларини нарх механизмига, эхтиёж ва таклифлар қонунига буйсундиришга мажбур, чунки хеч ким унинг ҳаракатини ўзгартиришга қодир эмас. Бироқ хар бир корхона ички тузилмасида нархлар механизми маъмурият, менежерлар ва бошқа мутахассисларнинг онгли харакатлари билан чиқарилади. Шу боис корхона фаолияти режавий қарорлар қабул қилиш билан бошқарилиб борилади. Шу нуктаи назардан режа­лаштиришга ҳам корхона ички фаолиятида нарх ва бозорнинг ўрнини босадиган механизм сифатида қаралиши лозим. Бу вақтнинг ўзида менежментнинг таркибий кисми булиб ҳам Ҳисобланади. Шу боис режалаштириш корхона максадлари, унинг фаолияти натижасини ва олдинга қўйилган мақсадларга етишиши учун зарурий ресурсларини олдиндан кўра билишни ўзида намоён этади.

Маълумки, амал қилиш вақтига боғлиқ равишда режалаштириш уэоқ муддатли, ўртача муддатли ва қисқа муддатлига, кўзланган мақсади характери бўйича эса стратегик тактик ва операцив режалаштиришга бўлинади. Стратегик ёки уэоқ муддатли режалаштириш доирасида (5-10 йил муддатгача) корхонанинг истиқболли ривожланиш концепцияси ишлаб чиқилади. Бу корхона хаётининг стратегик максадларига етишишини кўзлайди: бозорда барқарор ҳолатни сақлайди; бозор улушини кенгайтиради; фойдани энг юқори даромадига олиб чиқади; рентабелликни оширади; тўлов қобилиятини тутиб туради ва таъминлайди; бозорда хукмронлик қилади; экспорт имкониятларини кенгайтиради Бу йуналишларнинг ҳар бири бўйича у ёки бу мақсадга эришиш учун ҳам масъул бўлиши даркорлигипи аниқлайди. Фаолият стратегик йуналишларни амалга ошириш корхонада ишлаб чиқариладиган режаларнинг бутун тизими билан кўзда тутилади.

Тактик ёки урта муддатли режалаштириш ёрдамида (3-5 йилгача) корхона стратегик мақсадлари ва вазифаларини тавсифлаштириш амалга оширилади. Бундай режалаштириш доирасида корхонанинг кўзда тутилган уэоқ муддатли махсадларни ҳисобга аста-секин ва изчил тадбиқ этишга киритилган муайян дастурларнинг ишлаб чиқилишига таъминланади. Уларда ривожланиш максадларининг ресурслари (захиралар) билан боғлиқлиги кўзда тутилади ва турли хил кўрсаткичларни ўртасидаги мутаносибликлар аниқланади.

Тезкор ёки қисқа муддатли режалаштириш тизими бир кун, бир хафта, ун кун, бир ой, бир чорак ёки бир йил давомида корхона ишига суръат ва маром бағишлайди. Бундай режалар тасдиқланган дастурлар асосида ишлаб чиқилади, тор йуналишга, юкорн даромаддаги батафсилликка эга бўлади ва уларни асослаш чоғида хилма-хил усуллардан фойдаланади. Қабул қилинган режа корхона сратегияси, уни амалга оширишни муайян чора-тартиблари эса - тактика ҳисобланади. Кўпгина ғарб мамлакатлари ва фирмаларида узлуксиз режалаштириш кенг расм бўлди, бунда хар йили келаси йили режалари аниқланади ва кейинги икки йилга кўрсаткичлар белгилаб чиқилади. Натижада фирмалар муқобил режага эга бўлади ва изчил суратга унинг асослилигини оширишга эриша боради. Режалаштириш га нисбатан бундай ёндашув барча корхоналар учун ҳам қоида бўлмоги даркор.

Бизнес режалаштириш ички хўжалик режалаштиришнинг. кудратли куролларидан ири ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда бизнес режалар аллақачон ўзининг муносиб ўрнини топган. Назария ва тактика бизнес борасидаги ўз ғояларни шакллантириш учун ҳам, шунингдек фаолиятни баҳолаш учун ҳам зарур ана шундай натижалар ишлаб чиқариш тажриба энди-энди тўпланмокда. Бизнес-режа - кўзда тутиладиган бизнеснинг қиска, аниқ, мақбул ва тушунарли тафсили, катта миқдордаги турли вазифаларни чиқишда энг истиқболли ечимларини танлаш ва уларга эришиш учун воситаларни аниқлашга имкон берувчи энг муҳим куролдир. Бизнес режа кўзда тутилган бизнесни |сослаш ва муайян вақт мобайнидаги натижаларни баҳолаш учун мўлжалланади. Шу муносабат билан у муваффақиятга эришиш даражаси мезони сифатида қараб чиқилиши мумкин. Бизнес режа харакатлар йўлини ёритишга ва бизнес бошқаришга имкон берувчи харакат ҳисобланади. Шу боис уни ички хўжалик режалаштирилишини ўзвий қисми деб ҳам, жро ва назорат учун қўлланма деб ҳам тасаввур этиш мумкин.

бизнесни режалаштириш-бу махорат ва санъатни талаб килувчи жиддий жараёндир.

Бизнес режалаштиришни жараён сифатида амалий руёбга чиқариш учун биз қуйидаги асосий тамойилларга риоя қилишни англаймиз:

-мазкур ташкилот фаолият кўрсатиб турган муҳитдаги ўзгаришларга доимий мослашувни кўзда тутувчи уддабуронлик

-режалаштиришнинг «сирпанувчанлик» хусусиятларини кўзда тутувчи узлуксизлиқ

-алокадорлик (комуникативлик), бунда уринишлар мувофиқлашуви ва интеграциясига тушунмок керак (ҳамма нарса ўзаро богланган ва бир-бирига тобе бўлмоги лозим);

-такрорланувчанлик бу режанинг олдин тузилган бўлимларини режалаштириш ва такрорланувчанлигининг ижодий характерини кўзда тутади;

-кўп вариантлик бу олдинга куйилган мақсадга эришишнинг мукобил имкониятлардан энг яхшисини танлаб олишга имкон беради;

-иштирок этиш, бу бўлажак ташкилот барча эхтимол тутилган иштирокчиларнинг режалаштиришга жалб этишга нуктаи назардан шу режалаштириш жараёнинг ўзининг муҳимлигини кўзда тутади;

-режалаштириш жараёнида реал муаммолар ва ўз-ўзига баҳо беришни акс эттиришни адекватлиги (айнан бир хиллиги).

Иқтисодий адабиётда ҳам шакл, ҳам мазмун, тузилма ва ҳқ бўйича бизнес режаларини кўплаб талкинлари мавжуд. Бизнес-режалар намуналарини, масалан, менежмент таркиблари бўйича бошқа таснифлари бўлиши мумкин. Бизнес-режаларнинг биз келтирган таснифни улар вазифаларга боғлиқ ҳолда турли модификацияларига ишлаб чиқариш мумкин: бизнес чизиклари (йуналишлари) бўйича (маҳсулот, ишлар, хизматлар, техник ечимлар), умуман корхона бўйича (янги ва жорий корхона).

Таъкидлаш жоизки, техник-иктисодий асосланиш деган илгари ишбилармонларга одат булиб қолган хужжат бизнес-режага якин туради. Бироқ бизнес-режанинг асосий фарқи унинг стратегик йуналишида, ишбилармонлик хусусиятида, ташкилот ички имкониятлари ва ташқи муҳит асосидаги фаолиятнинг ишлаб чиқариш, техника, молиявий ва бозор жиҳатларининг ўзаро қулай бирикувида намоён бўладиБизнес-режалар турли намуналарини ишлаб чиқариш чоғида, назаримизда, тармоқ хусусияти; ташкилот умумий стратегияси; маҳсулот концепцияси хусусиятларинигина ҳисобга олиш зарур. Бизнинг нуктаи назаримизда бизнес-режанинг қуйидаги тузилмаси самарали ҳисобланади:

1. Бизнес концепцияси;


  1. Хрзирги вақтдаги вазият ва ташкилот ҳақидаги қисқача ахборот.

  2. Бизнес объекти тавсифи.

  3. Бозорни тадқиқ ва тахлил этиш (бизнес учун бозор ва рақобатлаш ёки муҳит).

  4. Ташкилий режа, шу жумладан ҳуқуқий таъминот.

  5. Ходимлар ва бошқарувлар,

  6. Ишлаб чиқариш режаси.

  7. Маркетинг амаллари режаси.

  8. Кудратли таваккаллар.

10 Молиявий режа ва молиявий стратегия.

Биз бу тизимни кандайдир котиб колган деб тушунмаймиз, у муайян мақсадлар, вазифалари ва бизнес объектларига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин. Бироқ биз учун режа расмий хужжат ҳисобланади ва у бизнес бўйича қудратли инвесторлар, шерикларнинг талабларига мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши керак Уни ёзиш учун бозорлар, тармок ҳолати, янги технологиялар, жихозлар тўғрисидаги кўпгина масалалар бўйича катта ахборот материали тўплаш сарфи. Бу материалнинг талаб кисми одатда, бизнес режанинг якуний, расмий вариантига кирмайди ва мазкур жиҳатдан унинг ишчи нусхасининг дастлабки ишлови эътиборга молиқ Унга расмий бизнес-режанинг бўлимлари бўйича гурҳлантирилган барча ишчи ахборот материаллари киритилади.Бу материаллар хилма-хил характерга эга бўлиши (ўз ғоясини тавсифлаш, шакл беришдан эркин турдаги жадвалларда рас­мийлаштирилган ҳисоб-китобларгача), иш жараёнида доимий равишда тулдирилиб бориши ва бизнес-режа расмий нусхаси замонавийлаштирилган пайтда бундан фойдаланиш мумкин.

Таъкидлаш жойизки, назария ва амалиётда бизнес режалаштириш гоҳо ноҳақ равишда ички хўжалик режалаштирилиши билан таққосланади. Назаримизда, режаларнинг бу турлари орасида куййдаги тафовутлар мавжуд:


  1. Ички хўжалик режалаштиришдан фарқли ўлароқ бизнес режа корхона умумий
    мақсадларини эмас, балки фаолият янги турини режалаштиришнинг ёки бизнес-лойиханинг
    муайян мазмунини аниқловчи энг муҳим вазифаларни ўз ичига олади. Бизнес режа, асосан,
    корхона ривожланиш айни стратегияси ва тактикасининг ишлаб чиқишга мулжалланади,
    ички хўжалик режалаштириш эса биргаликда жорий ва истиқбол фаолиятининг хилма-хил ўз
    ичига олиши мумкин;

  2. Бизнес-режалар, одатда, бажарилиши вақтинчалик муддатлар билан белгилаб
    чиқилган инновацион лойиҳаларга ишлаб чиқилади; бу муддатлар утиши билан бизнес-
    лойиха устидаги иш нихоясига етади. Ички хўжалик режалаштириш хўжаликни бошқа-
    ришнинг барча даромадларида узлуксиз ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Ташкилот
    биргина йиллик режани бажариш баробарида тегишли тузатишлар киритилгандан кейин
    навбатдаги режани амалга оширишга ўтилади Бизнес-режа нафақат аниқ муваққат
    балки янада торроқ кенглик чегараларига эга, хар қандай ички хўжалик режаси эса бундай
    аниқ чекловларга эга бўлмайди;

  1. Бизнес-режанинг асосий вазифаси ишбилармонлар янги ишни очиш ва маҳсулотни
    бажаришга зарурий ишлаб чиқариш заҳираларини, биринчи галда пул маблағларини
    олишдан иборат. Ишончли шериклар қидириб топиш кўплаб молиявий кўрсаткичларни кунт
    билан асослашни талаб этади, бунда на фақат ички хўжалик-ишлаб чиқариш фаолияти, балки
    ташқи кредит-молиявий ва банк тизимларида таваккалнинг мавжуд даражаси ҳисобига
    олинади. Ички хўжалик режалари кўпрок даражада хусусий равишда фойдаланиш учун
    зарур, бизнес-режалар эса инвентарлар ва кредитлар учун керак холос;

Бизнес-режалар ишбилармон фирма муассасасининг бевосита раҳбарлигида ва
шахсан иштирокида ишлаб чиқарилади. Ички хўжалик режалаштириш билан, одатда корхонанинг маҳоратли иқтисодчи-менежерлар ва функционал бўлинмалари мутахассислари шуғулланадилар. Бунда ички хўжалик режасини ишлаб чиқишда хар бир бизнесмен-ишбилармоннинг шахсан иштироки на фақат реал стратегии ва тезкор максадни ишлаб чиқаришга имкон тугдиради, балки келажакда харажатлар ва натижаларни солиштириш асосида бизнес-лойихани бажаришнинг энг мукаммал ташкил этишни ҳам таъминлайди.Бошқарув ҳисобининг тизимларида режалаштириш жараёнининг тавсифи учун кўпинча «бюджетлаштириш» атамаси ишлатилади.

Бюджет моддий ва пул бирлигида ифодаланган режани ўзида намоён этади. У корхона даромадлари, сарфлари ва тўлов кобилиятини бошқариш учун қурол булиб хизмат қилади. Сарфли бюджетлаштириш деганда режалаш жараёнида кўплаб мутахассислар: маркето-логлар, иқтисодчилар, молиячилар, бухгалтерлар, технологлар, солиқ солиш, меҳнат ва моддий бойликларини меъёрлаштириш соҳаларидаги мутахассисларнинг иштирок этиши кўзда тутилади.

Мазкур режа анча мукаммал ҳисобланади, чунки «куйи»дан режалаштириш ва
бюджетнинг «юкори»дан тузилиши ягона жараён булиб, унда корхонанинг бошқаришнинг
турли даражадаги бюджетларнинг бир-бирига доимий равишда мувофиқлаштириш ва боғлаб
туришини кўзда тутади. с

- бюджет лойихасини ишлаб чиқиш учун дастлабки ахборотни тўплаш ва муаммони кундаланг қўйиш;

-туплаган ахборотни тахлил этиш ва умумлаштириш, корхона фаолиятини илмий асосланган кўрсаткичларни ҳисоб-китоб қилиш, бюджет лойиҳасини шакллантириш;-бюджет лойиҳасини баҳолаш;-бюджетни тасдиқлаш.




Дастлабки ахборотни тўплаш чоғида зарурий кўрсаткичларни ўзаро бир-бири билан боғлаш мақсадида ахборот тақдим этиш бўйича тузилмавий бўлинмалар маъсулияти кўзда тутилади. Бюджетлар бутун ташкилот учун ҳам (қўшма бюджет), фаолиятнинг алоҳида функцияларни ёки унинг тузилмавий бўлинмалари учун ҳам (хусусий бюджетлар) ишлаб чиқилади. Қўшма (бош) бюджет турли жараёни ўз унсурларининг кўпчилигида техпром-финиланни ишлаб чиқаришнинг бизга яхши маълумки жараёни билан мос келади. Бош бюджет фаолиятининг барча бўлинмалар ёки функциялар бўйича бутун ташкилот учун мувофиқлаштирган иш режасини ўзида намоён этади уни тузиш натижасида қуйидагилар юзага келади:

-фойда ва зарарлар режаси;

-пул окимлари тахмини;

-тахминли бухгалтерлик баланси (молиявий аҳвол ҳақида ҳисобот).

Ташкилотнинг асосий бюджети икки асосий бюджетдан - операцион ва молиявий бюджетдан иборат. Операцион бюджетда ташкилотнинг хўжалик фаолиятини ишлаб чиқариш - хўжалик фаолиятининг алоҳида тамойиллари ва босқичларини тавсифловчи махсус техник-иқтисодий кўрсаткичлари орқали акс эттирилади. Фойда ва зарарларнинг қўшма режасини тузиш операцион бюджетнинг асосий мақсади ҳисобланади. Уни юзага келишда, одатдагидек қуйидаги бюджетлардан фойдаланилади:

1 .Сотиш бюджети.

2.Ишлаб чиқариш бюджети.

З.Сотиб олиш ва моддий захиралардан фойдаланиш бюджети:

4.Меҳнат харажатлари бюджети.

5.Умумий ишлаб чиқариш сарфлар бюджети.

б.Маъмурий-бошқарув сарфлари бюджети.

7.Тижорат сарфлари бюджети.

Операцион бюджетни ишлаб чиқиш, одатдагидек сотиш режасини тузишдан бош-ланади. Бу шу нарса боғлиқки, ташкилотнинг барча бошқа иқтисодий кўрсаткичлари: ишлаб чиқариш ҳажми, таннархи, фойда ва кўп холларда сотиш ҳажми ва таннархига

боғлиқ бўлади. Сотишлар бюджети стратегик режалаштириш негизида (масалан, бозор сиғими, бозордаги улушдан келиб чиқдан ҳолда) «юкоридан пасга» ҳам, алоҳида мижозлар ёки маҳсулотни эътиборга олган ҳолда «пастдан юкорига» ҳам шакллантиради. Кўпгина холларда сотишлар ҳажми мавжуд ишлаб чиқариш кувватлари билан чекланади. Бюджетни тузиш чоғида маркетинг бўлимининг маълумотлари ахборотнинг асосий манбаи ҳисобланади. Сотишларнинг режаланадиган ҳажми белгилангандан кейин ишлаб чиқариш бюджети ишлаб чиқарилади, унинг асосида материалларни сотиб олиш ва фойдаланиш, меҳнат ва маъмурий - бошқарув сарфлари бюджетлари тайёрланади.

Фойдалар ва зарарларнинг операцион бюджети (режаси), энг умумий куринишида кўрсаткичларини ўз ичига олади:

1 .Маҳсулотни сотишдан келган кирим.

2.Сотиладиган маҳсулот таннархи.

З.Ялпи фойда

4.Тижорат сарфлари.


5.Бошқарув сарфлари.

б.Сотишлардан кўрилган фойда (зарар).

Ташкилот бош (курилма) бюджетнинг муҳим ва таркибий кисми молиявий бюджет (режа) ҳисобланади. Унда операцион бюджетда келтириладиган даражалар ва сарфларнинг миқдорий баҳоси пул баҳосига алмаштирилади. Умуман асосий мақсади молиявий маблағлари тушумининг тахминий манбалари ва улардан фойдаланиш йуналишларининг акс эттиришидир.

Молиявий бюджет (режа) ёрдамида қуйидаги кўрсаткичлар ҳақдда ахборот олиш мумкин:

-сотиш ҳажми ва умумий фойда; -сотиш таннархи;-даромадлар ва харажатларнинг фоизли нисбати;-инвестицияларнинг умумий ҳажми;-хусусий ва қарз маблағлардан фойдаланиш ;-қўйилмаларнинг крпланиш муддати ва бошқалар.Молиявий бюджет таркибига инвестициялар ва пул маблағлари бюджетлари, шунингдек тахминий бухгалтерия баланси (молиявий аҳвол тўғрисидаги ҳисобот) киради.

Инвестициялар бюджетида (капитал харажатларда) инвестицион захиралар манбалари ва кўзда тутилган капитал куйилмаларнинг йуналишлари аниқланади.Пул маблағлари бюджети (пул окимлари тахмини) келажак даврга пул маблағлари ва тўловлар тушумлари режасини ўзида намоён этади. Унинг ёрдамида тахминий бухгалтерия баланси тузиш учун зарурий пул маблағлари ҳисобларидаги якуний қолдиқлар тахмин қилинади, шунингдек молиявий захиралар ортиқчалиги ёки уларнинг такчиллиги даврлари аниқланади. Тахминий бухгалтерлик баланси (молиявий ахвол тўғрисида ҳисобот)ни ишлаб чиқиш бош (қўшма) бюджетни тайёрлаш жараёнида сунгги қадам ҳисобланади. У ташкилотнинг активлар ва пассивлар тузилмасини акс эттиради ва №1 ҳисобот шаклига мос келади. Режалаштириладиган давр охирига бўлган холат бўйича кутилган бухгалтерия балансни ҳисоб-китоби ташкилот мулки ва унинг манбалари билан режалаштириладиган даврдаги хўжалик операциялари натижасида содир бўладиган ўзгаришларни баҳолашга имкон беради.

Батафсил қўшма бюджет тузиш ташкилотга инвестиция кўилинган маблағлардан фойдаланишнинг самарадорлиги назоратини таъминлашда шу ташкилот мулкдорлари учун жиддий бахс Ҳисобланади. Қўшма бюджет ташкилотнинг бевосита раҳбарлари учун ҳам муҳим. У режалаштирилган даврда улар олдида турган максад ва вазифаларни аниқ белгилаш ва ишлаб чиқариш дастури бажарилишини бориши, даромадлар ва харажатлар шакилланиш жараёни, ҳисоб-китоблар ва тўловлар ҳолатини назорат қилишга имкон беради.

Ташкилот бўлинмалари учун бюджетларни шакллантириш чоғида «пулли баланс» услубидан фойдаланиш зарурий шарт ҳисобланади. Бюджетлар устки давридаги харажатлар асосида эмас, балки режалаштирилган тадбирлар негизида тузилиши керак Бюджетларни режасининг мукобил режаларидан бири негизида шакллантириш зарур. Қуйидаги вариантлар кўзда тутилади: пессимистик эхтимоллик ва оптимистик вариантлар. Пессимистик вариант энг кичик максадни кўзлаши ва мавжуд захираларни энг кўп даражада кдскартишни талаб этиш керак Эҳтимоллик варианти захиралардан бир текис фойдаланма-ган ҳолда энг катта максадларга эришишни мулжаллаши лозим. Оптимистик вариант барча захиралардан самарали фойдаланиб, энг катта максадни бажаришни кўзда тутмоги лозим. Юзага келтириладиган бюджетлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:


  1. Бюджетлар оғир, аммо эпласа бўладиган бўлиши керак Фақат мувозанатлаштириб
    туриш бюджетга риоя қилишнинг асослайди.

  2. Ҳакикий бюджетнинг яшашга ҳажми. хуфия ёки ҳалокатли бюджетларга йул куйиб
    булмайди.

  3. Бюджет моддий ва пул бирликларида умумлаштирувчи режа ҳисобланади.

  4. Бюджетни бажариш учун масъул одам бюджетни тузишга бутун маъсулият билан
    ёндашиш учун унинг ишлаб чиқдрилаётган иштирок этиши керак

  5. Бюджет ҳисоблар бўйича кайдларга ва ўзига хос йўриқдома булиб ҳисобланади. У
    режаланадиган ва ҳақикий маълумотлар тенглигини талаб этади.

  6. Бюджет даври вақтида бюджет ўзгармай колади.

Тузилган бюджет уни шакллантиришда иштирок этувчи барча катнашувчи ташкилотлар билан келишувдан утмоги лозим, шундан сунг у кдраб чиқиш учун ташкилот раҳбарлигига тақдим этилади. Ташкилот раҳбарияти маъкуллагандан кейин бюджет ҳақикий ҳисобланади. Талаб этилган тадбирлар ўз вақтида бошқарилиши учун у албатта хўжалик йили олдидан қабул қилиниши керак Бюджет бутун вақтли давр учун кучга эга. ўзгарувчи маълумотлар, параметрлар ёки нархлар бюджетнинг ўзгаришига олиб келмайди. Режали ва ҳақикий кўрсаткичларни таккослаш натижасида олинган огишлар ҳақидаги маълумотлар келажакда кейинги бюджетнинг амал қилиш муддатига ҳисоб қилинади. Ташкилот раҳбари тасдиклаган бюджет асосида даромадлар ва харажатлар ойлик режалари тузилади, уларни барча хизматчи ташкилотлар бажаришга мажбур. Шу режалар орқали ташкилотда харажатлар бошқариб борилади ва иқтисодий кўрсаткичларнинг зарурий даражасига эришилади (сотишлар ҳажми, соф фойда: активлар рентабеллиги, фойда меъёри ва ҳқ), бусиз корхонанинг бир текис да ривожлантириш эмас.

Қабул қилинган бюджетлар самарадорлиги ва асослилиги режавий кўрсаткичлар ҳақикий кўрсаткичлар билан таккосланганда аниқланади. Шунинг учун корхонада ҳам статистик ҳам мослашувчан бюджет тузилиши мумкин.Статистик бюджет ташкилот ишчан фаоллигининг муайян даражасида ҳисоб-китоб қилинади. Унда даромадлар ва харажатлар сотувники фақат бир даражасидан чиқиб келган ҳолда режаланади. Статистик бюджетни ҳақикий эришилган натижалар билан таккослаш вақтида сотишнинг ҳақикий ҳажми эътибор-га олинмайди, яъни натижаларининг киёсий таҳлили келтирилади.



Ишлаб чиқариш корхонасининг статистик бюджети




Кўрсаткичлар

Бош операцион бюджет

Ҳақикий бажарилиши

Бош бюджетдан огиш

1.

Сотиш ҳажми, дона

10000

80000

-2000

2.

Сотишдан тушган кирим

5000.

3600.

-1400.

3.

Ишлаб чиқариш харажатлари

3800.

2700.

-1100.

4.

Зарарли даромад

1200.

900.

-300.

5.

Умумхўжалик сарфлари

1000.

1000.

-

6.

Тижорат сарфлари

50.

50.

-

7.

Операцион фойда

150.

150.

-

Келтирилган маълумотлар шундан гувохлик берадики, ишлаб чиқариш корхонаси бош бюджетда кўзда тутилган кўрсаткичларга эришмаган. Маҳсулот сотиш ҳажмига боғлиқ бўлган барча кўрсаткичлар бўйича манфий кўрсаткичлар мавжуд. Статистик бюджет эришилган натижанинг ҳақикийлигини акс эттиради. Унинг ёрдамида ҳам пул, ҳам фоиз нисбатларидаги кўрсаткичларнинг мутлок ракамлари жамланади. Бундан кўра батафсилрок тахлил имкониятини бюджет тақдим этмайди. Бу максадларда мослашувчан бюджетдан фойдаланилади. Мослашувчан бюджетда сотиш ҳажмининг бир канча мукобил вариантлари кўзда тутилади. У сотиш даражаси ўзгаришга боғлиқ равишда харажатлар ва даромадлар ўзгаришини ҳисобга олади.

Мослашувчан бюджет сотишнинг ҳақикий ҳамма мослаштирилган даромадлар ва харажатларни ўз ичига олади. Агар статистик бюджетда кўрсаткичлар режалаштирилса, мослашувчан бюджетдан фойдаланишда натижаларнинг факторли тахлили кулланилади. Статистик ва мослашувчан бюджетлар киёси шуни кўрсатадики, мослашувчан бюджет корхона кўрсаткичлари тахлили учун янада холисрок маълумотларни тақдим этади. Масалан, фойда бўйича режани охиригача бажармаслик статистик бюджет бўйича 300 минг сумни мослашувчан бюджет бўйича эса 60 минг сум. ни ташкил этади. Бу шу билан боғлиқки, статистик бюджет маҳсулот сотиш ҳақикий ҳажми таъсирини ҳисобга олмайди, яъни у ҳақикий воқеликдан узилиб крлган. Мослашувчан бюджетда ишлаб чиқариш харажатлари учун аввалига маҳсулот бирлигига бўлган ҳисоб-китобда меъёрни белгилайди, кейин эса шу меъёрлар асосида ҳақикий сотиш даражасига боғлиқ равишда ишлаб чиқариш хусусиятларининг режавий ҳажми белгиланади.

Назорат кдлинадиган тахминга асосланган бюджетлаштириш тизими бир катор фазилатларга эга ва ҳозирги замон шароитида бошқаришнинг энг илгор усулларидан бири ҳисобланади. У бошқарувни кўплаб соҳаларида кулланади:



  • молиявий менежментда, унинг ёрдамида ташкилот бизнеси тузилмаси ҳақида етарли
    даражада ёркин тасаввур хосил қилиш, сарфлар ҳажмини пул маблағлари умумий окимига
    мос келувчи доираларда молия билан качон ва канча суммага таъминлаш кераклигини
    аниқлаш мумкин.

  • тижорат фаолияти бошқаруви соҳасида бу услуб раҳбариятни анча аниқ тахминлар
    ишлаб чиқариш ва амалга ошириш учун мавжуд захира имкониятлари билан таъминланган
    доираларда энг мақсадга мовофиқ ва самарали тижорат тадбирларини аниқлаш учун
    маркетинг билан мунтазам шуҳулланишга мажбур қилади;

  • умумий бошқаришни ташкил этиш соҳасида бу услуб ташкилотда амалга ошири-
    ладиган хар бир функция (тижорат, ишлаб чиқариш, молиявий, маъмурий аҳамияти
    ва ўрнини аниқ белгилайди, бу хизматлар фаолиятини зарурий тарзда мувофиқлаштириб
    туради, бюджетда тасдикланган кўрсатмаларга эришиш учун бу хизматларни биргаликдаги
    фаолиятга йўналтиради;

  • харажатларни бошқариш соҳасида бу услуб заҳирадаги янада тежамкорлик билан
    фойдаланишга имкон туғдиради ва харажатларни камайтириш йўлларини қидириб топади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет