I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи



бет40/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43

1-Харажатлар ёндошуви

Меҳнат —> технология —» харажатлар —» баҳо —> технология —> харидорлар



II-Қиймат ёндошуви

Харидор —> Қиймат —> Баҳо —>• Харажатлар —> Технология -» Маҳсулот

Баҳога нисбатан харажат ёндашуви тарихга эга кадимги ва бир карашда энг ишончли ёндашувидир. Унинг асосида реал категория ётади, бу - маҳсулот ишлаб чиқариши ва сотилишига кетган корхона харажатлари, бу харажатлар бухгалтернинг бирламчи хужжатлари билан тасдикланган бўлади. Бош устига, маълум даражада бу ёндашув нуфўзи иқтисодий назариянинг ўзи билан қўллаб-қувватланади: у баҳони корхона учун зарурий нуктаий назардан караб чиқканда маҳсулотлар ўртасида тўғри таксимланган ўзининг барча харажатларига дурусгина даромад олишни назарда тутади. Аслида бу ёндашув мутлок бартараф этиб бўлмайдиган камчиликка эга. Кўп холларда бу ёндашув чоғида баҳо асоси бўлиши лозим бўлган маҳсулот бирлигига солиштирма харажатлар хджмини баҳо кдладиган булгунга кадар аниқлаш иложи йук.

Маҳсулот сотишнинг бозор тартибида баҳо даражасини сотишларнинг эхтимол ҳажми ва шунга кўра - ишлаб чиқаришнинг эхтимол микёси белгилайди. Шу билан бирга иктисодий назария ҳам, бошқариш ҳисоби ҳам эътироф этадики, маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга солиштирма харажатлар катталиги бевосита ишлаб чиқ.ариш микўёсига боғлиқ. Ишлаб чиқ.ариш харажатлари усишида бир буюмга тўғри келадиган доимий харажатлар суммаси пасаяди ва бинобарин уни ишлаб чиқаришга кетган ўртача харажатлар катталиги ҳам. Бинобарин, аклли менежер баҳоларини белгилаш харажат усулининг каътий асосида содир бўлганда ёки рақобатчилар баҳо қарорлари таъсир остида пассив баҳо қўйиши йулини ихтиёр қилмаслиги керак Энг оқилона ёндошув - актив баҳодир, бунда баҳоларни бошқариш орқали мос келувчи ўртача харажатлар катталигига эришиладики, бу корхонани фойдалалиликнинг исботлаган даражасига олиб чиқ,ади. Агар актив баҳо мантикига энг кўп миқдорда ухшаш масалаларини шакллантиришга урганилса, улар қуйидагича жаранглаши мумкин: "Энг паст баҳода катта миқдордаги фойда олиш учун сотиладиган товар миқдорини канчагача оширишимиз керак?" ёки "Юқорирок баҳода олинадиган кўпрок фойда олиш учун сотиладиган товарларнинг кднча миқдорини курбон қилишимиз керак?"

Айнан мана шундай ёндошув "Заиф" бозорларда (яъни ёмонлашаётган номеклатурали бозорларда) ёки "кучли" бозорларда (яъни талаб учиб борувчи бозорларда жуда юқори баҳолар харажат баҳосининг жиддий камчилигини четлаб утиш имконини беради).

Шуни таъкидлаш жоизки, харажат баҳосини воз кечиш корхона менжерларига осон булмайди, чунки ҳақиўатда у баҳо ҳақидаги масала бўйича улар нуктаи назарни ишлаб чиқаришга янги маҳсулотни инвестиция қилингунга кадар аниқлашни талаб этади. Бу ривожланишни харакатлантиргич хар доим буюмнинг ўзи бўлган Ўзбекистон корхоналари учун айникса номакбулдир. Маълумки, Ўзбекистон корхоналарининг жуда кўпчйлик раҳбарлари техник маълумотга эга ва ўз ўрниларига инженерлик лавозимлардан келганлар (одатда бош мухандис). Шу боне улар беихтиёр суратда янги маҳсулот яратишнинг қуйидаги жараёнини қўллаб-қувватлашдилар.

Ташаббус "замонавий техник даражага мос келувчи" ўлчамлар ва хоссалари бўлган буюмни таклиф этган конструкторлик хизматларидан келиб чиқади. Сунгра иқтисодий бўлим ва бухгалтерияга келиб чиқади. Кейинги кандай-молиячилар ишга келиб қўшилади, улар ишлаб чиқаришни янги буюм лойиҳаси технологларга, улардан иқтисодий бўлим ва бухгалтерияга келиб тушади. Кейинги кадам - молиячилар ишига келиб қўшилади, улар чиқаришни янги буюм билан таъминлайдилар. Шу босқичнинг ўзида баҳо ҳам аниқланади, у харажатларнинг урнини тўлдириш ва инвестицияларни керакли даражада қоплаши керак Шундан сунггина маркетологларни (ахир шундай мутахассислар бор бўлса) ёки сотиш бўлими ҳажмини чиқарадилар. Уларга сотишни ташкил этиш, белгиланган баҳони буюм хоссаси ва сифати уларни ишонтиришни текширадилар. Агар бундай "тарғибот" натижаларини кўнгилдагидек бўлмаса, корхона раҳбарияти одатда баҳодан чегириш таклифи ҳисобига вазиятни сақлаб колишга харажат қилади. Пекин бу йул анча ишончсиз оқибатда харид қилишдан бош тортган харидорларни баҳо чегиришлари билан мукофатлашда бўлиб қолади. Бундай шароитда одатда харидорлар бозори деган вазият юзага келади. Бунда айнан улар ўз шартларини пеш қила бошлайдилар ва сотувчилардан янада кўпроқ арзон-лаштиришга эришадилар, акс ҳолда товарни сотиб олишдан бутунлай бош тортади.

Айтилганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, харажатлар баҳога мулжал килиб, мувоффақиятга эришиш ғоят мушкил. Бундай шароитда қимматли баҳога кўпроқ эътибор бериш керак бўлади. Баҳога нисбатан қийматли ёндашув вазифаси мижозларнинг мамнун бўлишидан иборат эмас. Бундай муруватга катта чегиришлар ҳиобига эга бўлиш қийин эмас. Қийматли баҳо, авволо, корхона учун "кийматлар харажатлар" нисбати фойдасига эришиш ҳиобига фойда олишни таъминлаши керак сотишлар ҳаммаларини тобора авж олиш ҳиобига эмас. Қийматли баҳода маркетологлар ва сотадиганлар харажатларни шу нарсага ишонтирмоқлари лозимки, улар бу товар учун кўпрок ҳам тўлашса арзийди, чунки уларнинг "ўзлари аввалги уйлаб кўришлар" га қараганда бу уларга кўпроқ фойдали. Агар бунча молиячилар ва бухгалтериялар уринишларини ҳам кушса (бошқарув ҳисоби бўйича мутахассилар), корхона интилиши лозим бўлган уша натижа юзага келади: харидор ҳақини тўлашга тайёр бўлган товар қиймати ва товарни худди шундай хоссалар билан тайёрлаш учун корхонага зарурий харажатлар ўртасидаги энг катта тафовут. Будай шароитда баҳо вазифаси айнан шундан иборат бўладики, бу тафовутни энг катта кисми корхона фойдасига ва энг кичик харидор ютуҳига айланади.

Табиийки, бу вазифани хал этиш, одатда, яна учинчи томон - иш бозорда рақобатда бўлган бошқа корхоналар таъсирига ҳам боғлиқ Шу боис оқибатда корхона баҳо счёти бухгалтерлар, молиячилар, маркетологлар, менежерлар ва бозорлар вазиятини урганувчи ахборот хизматчиларининг доимий ҳамкорлиги натижасида туҳилади ва такомиллашади. Бундай шароитда корхона баҳо сиёсатини ишлаб чиқиш жараёни сотиладиган буюмга у ёки бу баҳо вариантларида корхона сотуви ва фойдалилиги шароитига таъсир ўтказишга қодир керак 3. Трансферт баҳони шакллантириш

Трансферт баҳолар механизмини ишлаб чиқиш ҳам корхона баҳо сиёсатининг таркибий кисми ҳисобланади.



Трансферт баҳо - бу корхона ичида бир жавобгарлик марказидан бошқа жавобгарлик марказига ўтказиладиган маҳсулот (материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар) ёки хизматлар баҳосини аниқлаш учун фойдаланиладиган баҳодир.

Трансферт баҳони аниқлаш ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг мавжуд: марказлаш-тирилган ва марказлаштирилмаган шаклларига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш марказ-лаштирилган ҳолда ташкил этилган шароитда жавобгарлик марказлари ўртасида маҳсулот ва хизматлар алмашинуви кўпрок ҳақикий (норматив) таннарх асосида амалга оширилади.

Марказлаштирилмаган ҳолда ташкил этилган ишлаб чиқаришларда жавобгарлик марказлари нисбатан мустақил булиб, корхона ичидаги ўзатув (топшириш) баҳоси хар бир булинма фойдасининг аниқ ва ишончли кўрсаткичини аниқлаш имкониятига эга бўлиши назарда тутилган ҳолда урнатилган бўлиши керак Корхона ичидаги ўзатув (топшириш) баҳосини танлаш нафақат булинма фаолияти натижаларини аниқлаш учун, балки "кандай килиб ишлаб чиқариш ва сотиб олиш", "сотиш ва бундан кейин ишлов бериш" каби саволлар бўйича ҳ\қарорлар қабул қилиш учун шунингдек ишлаб чиқаришнинг мукобил вариантларини кўриб чиқиш пайтида катта аҳамият касб этади.

Трансферт баҳони белгилаш қуйидаги асосий талабларга жавоб бермоғи керак:



  • ишлаб чиқариш корхонасининг пировард мақсадига эришишини ва алоҳида
    бўлинмалар максадларини корхонанинг умумий максадлари билан уйғун ҳолда бирикиб
    кетишини таъминлаш;

  • бошқарувнинг турли даражаларида менежерлар учун мослашувчан ва бир хилда
    бўлиши керак Трансферт баҳо бўлинма-сотувчининг маҳсулот ва хизматларини харид
    килган булинма-харидор фаолиятини самарадорлигига салбий таъсир килмаслиги лозим;

  • марказлаштирилмаган ҳолда бошқариш шароитида сотувчи ва харидор бўлинмалар
    раҳбарларига уларнинг мустақиллигини сақлаб колишга имкон тугдириши керак

  • ички ва ташқи бозорларнинг ўзгарувчан шароитларини тез илғаб олиш, фойдани
    самарали сохаларга йуналтириш имконини бериш. Масалан, юкори фойдани солиқлардан
    имтиёзлар мавжуд бўлган сохаларга, юқори булмаган фойдани эса солиқлари юқори бўлган
    соҳаларга йуналтириш лозим, зеро улардан янги ишлаб чиқариш қувватлари қуришда
    фойдаланиш зарур;

- амалдаги конунлар талаблари асосида шакллантирилиши ва уларга мос келиши.
Корхона ичидаги ўзатув вақтида трансферт баҳоларни белгилашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

  • бозор баҳоси;

  • тўлиқ таннарх плюс фойда (тулиқ таннархдан % сифатида);

  • ўзгарувчан харажатлар плюс фойда (ўзгарувчан харажатлардан % сифатида);

  • томонларнинг ўзаро келишуви асосидаги шартномавий баҳо;

  • тулиқ ёки келишилган таннарх

Афсуски, бошкарувчиларни ҳам, булинма-сотувчини ҳам, бўлинма-харидорни ҳам талабини бирдай кониктирадиган ягона трансферт баҳо мавжуд эмас. Амалиётда корхоналарнинг бир кисми шартномавий бозор баҳосидан трансферт баҳо сифатида фойдаланади, бошка бир кисми эса «тулиқ таннарх плюс фойда» усулидан фойдаланишни афзал билади. Маҳсулот ёки хизматларнинг шартномавий бозор баҳоси ҳажми қулай трансферт баҳо ҳисобланади, чунки бу баҳо хар бир марказнинг фойдасини мустақил хўжалик бирлиги сифатида караб чиқ,иш имкониятини яратади.

Агар ташқи бозорда баҳо анча аниқ бўлса (масалан, янги маҳсулот турига мукобил товарлар бозори бўлмаганда ва баҳо олдиндан белгиланмаган бўлса), унда «тўлиқ таннарх плюс фойда» яъни тулиқ таннархдан фоиз сифатида олинган баҳони қўллаш лозим бўлади, чунки бундай баҳо бозор баҳосига якин ҳисобланади ва бўлинмалар фаолияти камчиликларини аниқлашга имкон тугдиради. Баҳога устама белгилаш вақтида бутун корхонани фойдалилик коэффицентини эмас, балки мазкур булинманинг харажатлари хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Амалиётда фойда кўпинча молиявий куйилмалардан олинган даромад сифатида ҳисобланади ҳамда белгиланган режа кўрсаткичи билан солиштирилиб борилади. Агар трансферт баҳо сифатида «смета таннархи плюс устама баҳо»дан фойдаланилса, хомашё, материаллар, хизматлар ва иш ҳақи миқдорлари баҳосининг ўзгаришларига тўзатишлар киритадиган кридага амал қилиш зарур.

Амалиётда трансферт баҳо ҳақиқий таннарх плюс қўшимча фойда тарзида белгиланиши ҳам мумкин. Мазкур усулдан менежерлар ўз бўлинмаларида маблағлар харажати учун жавобгар бўлган жойларда қўлланилади. Бироқ бу усул маблағларни тежаш имкониятини пасайтиради яъни ҳақикий таннарх қанча юкори бўлса, булинма-сотувчи сотиш баҳосини шунча баланд белгилайди. Шуни назарда тутиш зарурки, таннарх асосида трансферт баҳоларни белгилаш вақтида корхона таркибига кирувчи бўлинмаларни фойда ёки инвестиция марказлари сифатида эмас, балки харажатлар марказлари сифатида караб чиқиш лозим. Бундай шароитда ўзгарувчан харажатлар асосида белгиланган трансферт баҳолар самарали ҳисобланади. ўзгарувчан харажатлар асосида корхона ичидаги топширувлар пайтидаги баҳо усули тўлиқ таннарх асосидаги усулдан корхона заҳираларидан янада самаралироқ фойдаланишни таъминлашга қаратилганлиги билан ажралиб туради.

Юқорида келтирилган тадқикотлар корхона томонидан мослашувчан баҳо сиёсати ўтказилганда унинг асосий ахборот негизи ҳисобланган бошқарув ҳисоби самарадорлигини ошириш имконини беради.



Такрорлаш учун саволлар

  1. Трансферт баҳо деганда нимани тушунасиз?

  2. Зарарсизлик нуктаси қандай аниқланади?

  3. Трансферт баҳони белгилаш кайси асосий талабларга жавоб бериши керак?

23-МАВЗУ: КОРХОНАНИНГ СЕГМЕНТАР ҲИСОБОТИ.



РЕЖА:

  1. Бошқарув сегментар ҳисоботининг роли

  2. Сегментар ҳисоботни тузиш тартиби

1. Бошқарув сегментар ҳисоботининг роли

Бозор муносабатлари шароитида бизнес сегменти деб аталувчи янги атама бошқарув ҳисобига кириб келди.



Бизнес сегменти - бу корхонанинг маълум қисмини ёки нисбатан мустақил бўлинмасини муайян ваколатлар ва масъулият бериш мақсадида ажратишдир.

Бошқарув ҳисоби корхонанинг ташкилий тузилмасини ҳисобга олган ҳолда, жавобгарликнинг турли марказлари (бизнес сегментлари) мажмуидан таркиб топади. Сегментар ҳисоботни жавобгарлик марказлари бўйича шакллантирилган ҳисобот сифатида таърифлаш мумкин. Бозор иқтисодиёти таркиб топган мамлакатларда сегментлар бўйича ҳисоботни шакллантириш тартиби 14-сонли молиявий ҳисоботнинг халкдро стандартлари (МХДС) билан тартибга солинади. Бу сегментар ҳисобот 1993 йилдан амал килиб келмокда. Унга кўра, сегментларнинг иккита: хўжалик ва жугрофий турлари ажратиб кўрсатилади.



Географик сегмент - бу муайян иқтисодий муҳитда товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда иштирок этувчи, риск ва фойда каби иқтисодий шарт-шароитлар таъсирида, маълум маконда харакат килувчи ажратиб куйилган компонентдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 1996 йил 30 августдаги 1-сонли Қарори билан кучга киритилган "бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ти Қонуннинг 7-моддасида таъкидланганки, корхона ўэ ахборот ҳисоб ва ҳисоботнинг ички хўжалик тизимини, хўжалик операцияларини назорат этиш тартибини, ташқи истеъмолчилар учун молиявий ҳисоботни, солиқлар ва молиявий хужжатларнинг бошқа шаклларини ташкил этишга мажбур. Ташқи истеъмолчилар учун сегментлар бўйича молиявий ҳисоботни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 14 августда 474-сон билан руйхатга олинган "Ҳисоб юритиш сиёсати ва молиявий ҳисобот" номли Ўзбекистон Республикаси-нинг 1-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) билан тартибга солинади. Ушбу стандартнинг 96-бандида қуйидагилар таъкидланади: "фойдаланувчи учун ҳисоб сиёсатини ёритишнинг ўзига хос устуворлиги кўрилганда раҳбарлар хўжалик юритувчи субъектнинг таваккалчилигига ва пул окимининг келажагини баҳолаш имкониятини беришини ҳисобга олишлари керак Ҳисисоб сиёсатининг ёритилиши қуйидагиларни ўз ичига олади, аммо ушбу ахборот билан чегараланмайди: фаолият турларини, географик сегментлар ва чиқимларни сегментлар ўртасида тақсимлаш усулларини аниқлаш".

Шуни таъкидлаш лозимки, юкорида кўрсатилган меъёрий хужжатларда сегментар ҳисоб ва ҳисобот муаммоси ўзининг тўлиқ ечимини топмаган.

Ташқи истеъмолчилар учун мулжалланган ва молиявий ҳисоб маълумотлари базасида ишлаб чиқиладиган молиявий ҳисоботдан фарк килган ҳолда_сегментар_ҳисобот ички истеъ­молчилар учун мўлжалланади ва махфий ҳисобланади. " бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади, бухгалтерия ёзувлари мазмуни билан танишишга фақат раҳбарият рухсати билан ёки конунчиликда рухсат этилган холларда йул куйилади. Бироқ тахлиллар шуни кўрсат-мокдаки, амалиётда кўпинча солиқ ва бошқа назорат органлари бошқарув ҳисоби ҳамда ҳисоботи маълумотларига тўғридан-тўғри кириб бориш имкониятига эга булмокда.

Бизнинг фикримизча, бошқарув ҳисобида мустақил ишлаб чиқилган ёки марказлаштирилган ҳолда тасдиқланган бошқарув ҳисоботлари бўлиши лозим. Бу ҳисобот шаклларини анъанавий журнал-ордер шаклини қўлламайдиган корхоналар (кичик корхоналар, фермер хўжаликлари, бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шаклини куллаётган корхоналар, бухгалтерия ҳисобини компьютерда махсус ишлаб чиқилган жадвалларда олиб бораётган корхоналар), шунингдек ҳисобининг журнал-ордер шаклини қўллашга мослаштирилган корхоналар ҳам (аналитик ҳисоб шаклларига ўзгартириш киритиш йули билан, масалан, янги қўшимча катор ва устунлар кушиш орқали, аммо мавжуд ҳисоб тизимини бузмасдан зарур маълумотлар олиш учун у мослаштирилади) юритишлари мумкин.

Бошқарув ҳисоботининг стандарт (минимал) тупламига асос бўладиган қуйидаги муҳим шаклларни таклиф этамиз:



  1. сотишлар тўғрисидаги ҳисобот;

  2. тайёр маҳсулот заҳиралари тўғрисидаги ҳисобот;

  3. тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича ҳисобот;

  4. ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар) тўғрисида ҳисобот;

  5. материаллар ва бутловчи кисмлар заҳиралари тўғрисида ҳисобот;

  6. харид қилинган қийматликлар тўғрисида ҳисобот;

  7. дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида ҳисобот;

  8. йиғма ҳисобот;

  9. пул маблағлари харакати тўғрисида ҳисобот.

Фикримизча, ушбу ҳисобот шаклларини, шунингдек бунга қўшимча килиб сегментар ҳисобот шаклларини жамлаб, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари таркибида янги стандарт яратилса, бошқарув ҳисобини меъёрий-хуку-кий базасини ривожлантиришга қўшилган улкан хисса бўлар эди. Молиявий ҳисоботнинг афзаллик томони молиявий холатни, корхона фаолияти натижаларини тахлил этишда ахборот базаси сифатида кулланилишида намоён бўлса, сегментар ҳисобот маълумотлари эса бизнеснинг хар бир сегменти иш сифатини баҳолаш имконини беради. Сегментларни ажратишни такозо этадиган, фарқ килувчи холатларни яъни кўпчилик омилларнинг мос тушишини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.

Хўжалик ва географик сегментларнинг белгилари бўйича қиёсий тавсифи

Сегмент зцосил қилиш учун мезон

Сегментлар

Хўжалик


Географик

Хўжалик ёки географик сегментларни ҳисобот сегменти сифатида ажратишни тацозо этадиган кўпчилик омиллар:

Агарда қуйидаги белгилар бўйича ухшашликлар мавжуд бўлса, мщеулот (иш ва хизматлар) ишлаб чщарувчи хўжалик бўлинмалари ўзаро боглщ бўлади: - уларнинг тавсифла-нишида; — ишлаб чщариш жа-раёнлари тавсифида; - мижозлар тури ва тавсифида; - сегментнинг операцион фаолияти натижасида пайдо бўлган харажатлар ва даро-мадларни тақсимлаш усулларида; - муайян фаолият турлари учун тартибга солувчи муҳит талабларида (масалан, солщ-лар, банклар ва сугуртада)

Бир нечта мамлакат-лардаги гуруҳ алоҳида мамлакат, мамлакат ичидаги минтацада жоплашган сегмент қуйидаги белгиларга ку-ра географик сегмент Ҳисобланади: - бир хилдаги ухшаш щтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар; — амалга ошириладиган операцияларнинг ухшашлиги; - мазкур географик худуддаги операциялар билан боглщ, фав-цулодда рисклар кути-лаётганда; - валюта назоратининг алоҳида цоидалари амал цилганда; - валюта операцияларидан кутилаётган рисклар мавжуд бўлганда.

сотишларнинг 50%дан ортиги ташцарида содир бўлган %олда; сегмент жами сегментларни сотишдан олинган тушумлари ёки сегмент фаолияти натижалари ёки автив-ларининг 10%идан ортщ ёки унга тенг бўлган умумий суммасига эга бўлганда; компания жами тушумларини 75%идан ком булмаган тушум хисобот сегментларини ташқи фаолиятжинг биргаликдаги жами тушумига тўғри келганда щеоботлар мувофиқлаштирилади.

Сегментлар (жавобгарлик марказлари) бўйича ҳисобни ташкил этиш зарурати муносабати билан бошқарув ҳисобида уларнинг чегараларини қуйидаги мезонларга мувофиқ белгилаш лозим:



  • мустақил сегмент ҳисоботлари кдндай куринишда бўлиши лозим (яъни, сегментар
    ҳисобот бирликларини ажратиш мезони);

  • сегментлараро ўзаро ҳисоб-китобларда баҳони шакллантиришнинг қайси усули
    қўлланилиши зарур;

2. Сегментар ҳисоботни тузиш тартиби
Мустақил сегмент ҳисоботи шаклланиши шарт-шароитлари сифатида хдр бир хўжалик ва географик сегментнинг ички ҳисоботларидан фойдаланиш лозим.Бозор иктисодиёти шароитида корхона сегментлари ўртасида ички ҳисоб-китоб нархларини урнатиш яъни трансферт баҳо хосил бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади, бунда битта жавобгарлик маркази ўз маҳсулоти ёки хизматларини бошқа жавобгарлик марказига ўзатади, натижада бўлинмалар ўртасида усиб борувчи тартибдаги баҳолар юзага келади.

Трансферт баҳолари бўйича сегментар ҳисоботни тузишда, шубҳасиз трансферт баҳоларни ҳисоб-китоб қилишнинг учта усулини кўриб чиқишга тўғри келади:



  1. бозор баҳолари асосидаги;

  2. таннарх (ўзгарувчан ёки тулиқ) асосидаги "таннарх плюс" тамойили бўйича;

  3. шартномавий трансферт баҳолари асосидаги (маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида
    бозор конъюнктураси ва харажатлари таъсири остида).

Бозор баҳоларини шаклланиши объектив характерга эга бўлган шароитда трансферт баҳоси ҳам жавобгарлик марказлари менежерларининг ва харидорларнинг муносабатлари ҳамда малакаларига бевосита боғлиқ булмайди. Ушбу усулнинг заиф томонини ҳам таъкид-лаш лозим яъни унинг жорий этилиши ривожланган ва маданийлашган бозор муҳитини талаб қилади, бундан ташқари корхона жавобгарлик марказлари (сегментлари) ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, кўрсатиладиган хизматларга бозор баҳоларининг даражаси тўғрисида ахборот йигиш учун қўшимча харажатлар килиши лозим.

"Таннарх плюс" деган иккинчи усулда кутилаётган фойда миқдори устига маълум фоиз қўйилади. Масалан, битта бўлинма маҳсулот (ишлар, хизматлар) тулиқ таннархининг 110 %ли ҳисоб-китобидан келиб чиқса, бошқа сегмент эса сегментни ўзатувчи маҳсулот бирлигига ўзгарувчан таннархни 150 %ли ҳисоб-китобидан келиб чиқиши мумкин.

Учинчи усул бўйича трансферт баҳо ҳосил қилишда шартномавий баҳони аниқлашнинг қуйидаги формуласидан фойдаланилади:

Тб = Мут + Умд Бу ерда,

Тб - трансферт баҳоси;

Мут - маҳсулотнинг ишлаб чиқариш (ўзгарувчан) таннархи; Умд - умумий маржинал даромад.

14-сонли Молиявий ҳисоботнинг Халкаро Стандарти (МХХС)га кўра, сегментар ҳисоботда бирламчи акс эттириладиган қуйидаги холатлар назарда тутилиши лозим:


  • ташқи мижозлардан олинадиган даромадлар;

  • бошқа сегментлар билан бўладиган муомалалардан олинадиган даромадлар;

  • активларнинг баланс суммаси;

  • сегментларнинг мажбуриятлари;

  • асосий воситалар ва номоддий активларни сотиб олиш харажатлари;

  • амортизация харажатлари;

  • ассоциациялашган компаниялар ёки қўшма корхоналар фаолиятида иштирок этишдан

олинган соф фойда ёки зарарлар ва инвестициялар хиссаси;

- даромадлар ва харажатлар, активлар ва мажбуриятларни таққослаш.

Сегмент даромадлари корхона сегментига ёки умумий тушум таркибига бевосита киритилиши мумкин.

Сегмент даромадларига қуйидагилар кирмайди:


  • молиявий қўйилмаларни сотишдан олинган фоизлар, дивидендлар ва даромадлар
    (бундай даромадлар сегментнинг асосий фаолияти бўлган холл ар бундан мустасно);

  • фавкулодда даромадлар

Сегмент харажатлари - бу бевосита сегмент таркибига киритилиши мумкин бўлган харажатлар ёки уларни корхона умумий харажатларининг бир кисми сифатида намоёп бўлиши дир.

Сегмент харажатларига қуйидагилар киритилмайди:



  • қисқа ва уэоқ муддатли молиявий куйилмалар бўйича харажатлар (улар мазкур
    сегментнинг асосий фаолияти бўлган ҳол бундан мустасно);

  • даромад (фойда) солиғи;

  • фавкулодда харажатлар Корхонада ички (сегментар) ҳисоботларни бухгалтер-аналитик бошқарув ҳисоби

маълумотларига асосланиб тузади. Мамлакатимиз ва МДҲ хисоб амалиётида бундай тажри-банинг мавжуд эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ҳисобот тузишнинг баъзи тамойилларини кўриб чиқ,иш зарур:

  1. Сегментар ҳисобот аниқ манзилли, ишончли, тушунарли, муҳимлик каби
    хусусиятларни ўзида акс эттириши ҳамда асосан харажатлар, даромадлар, маҳсулот сотиш
    ҳажмини ҳисобга олишга йуналтирилган бўлиши лозим;

  2. Ички ҳисобот тезкорлик эхтиёткорлик такқосланувчанлик хусусиятларига эга
    бўлиши ҳамда менежернинг режалари, психологияси ва усулини назарда тутиши керак

  3. Сегментар ҳисобот аҳамиятли, ҳақкрний, холис тақдим этилган бўлиши, изчил жавобгарлик маркази ишини янада яхшилашга йуналтирилиши лозим; сегментар ҳисоботларнинг шакллари ва регистрларини тез-тез ўзгартириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу ҳолат унинг самарадорлигини пасайтиради;

  1. Бошқарувчига минимал ҳажмдаги ҳамда мураккаб ҳисоб-китобларсиз, тизимлаш
    тирилган ҳисобот тақдим этилиши лозим;

  2. Ҳисоботнинг бош мақсади корхона жамоасини жипслаштириш, уларнинг салохият
    ларини корхона инвестиция лойихалари ва бизнес режасини амалга оширишга йуналтири­
    лиши лозим. Бошкдрув сегментар ҳисоботи фақатгина корхона ҳисоб сиёсатигагинаи
    тенглашишни эмас, балки молиявий ҳисобининг халкаро стандартларига, ҳисоб ва
    ҳисоботнинг миллий стандартларига, давлатимиз томонидан қабул қилинган меъёрий-
    ҳуқуқий базага асосланиши лозим.

Хулоса килиб шуни таъкидлаш лозимки, сегментар ҳисобот бугунги кун зарурияти,
бозорнинг талабидир, усиз сегмент харажатлари ва даромадларини аниқлаб булмайди, бу эса
окибатда корхона бошқарув тизими самарасиз ишлашига олиб келади.

Такрорлаш учун саволлар

  1. Бизнес сегменти деганда нимани тушунасиз?

  2. Сегментар ҳисобот кай тартибда тузилади?

  3. Кўандай даромадлар сегмент даромадлари таркибига қўшилади?

  4. Сегмент харажатлари таркибига нималар киритилади?


24 – Мавзу. “Молиявий ҳисобот”

Хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти устидан кундалик назоратни ҳужжатлар ва ҳисобот регистрларига асосан олиб борадилар. Лекин узоқ вақт (ой, чорак, йил) давомида хўжалик фаолиятини якунини билиш учун бу маълумотлар етарли эмас. Уларни умумлаштириш ва тизимга келтириш зарур. Бунга ҳисобот тузиш йўли билан эришилади.

Демак, ҳисобот хўжалик юритувчи субъектларнинг ўтган вақт ичидаги ишлари натижалари ва шароитлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи бўлиб, ундан фаолиятини таҳлил, назорат қилиш ва бошқариш мақсадида фойдаланилади. Ҳисобот ахборотлари сотилган маҳсулот, иш ва хизматлар, уларни ишлаб чиқариш харажатлари, хўжалик маблағлари ва уларни ташкил бўлиш манбаалари, ишларнинг молиявий натижалари, солиққа тортиш ва дивидентлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Ҳисоботнинг асосий вазифаси маҳсулотнинг сифати ва ассортиментини ошириш, «Ноу - Хау» ва бошқа тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобига корхона фаолиятини ўсиш ва ривожланиш резервларини қидириб топиш ва борозда барқарорлигини таъминлаш бўлиб ҳисобланади. Ҳисобот маълумотлари бўйича раҳбар мулкдорлар ва таъсислчилар ва бошқа бошқарув ва назорат тизими (банклар, молиявий органлар) юқори ва ҳукумат расмий ва бошқарув оргналари олдида ҳисобот беради.

Биринчи навбатда шуни айтиш жоизки, корхоналар (хорижий инвестицияли корхоналардан ташқари) мажбурий тартибда қуйидаги фойдаланувчиларга чорак ва йиллик ҳисоботини топширади:


  • таъсис ҳужжатларига биноан мулкдорлар (мулкни бошқариш бўйича ваколатли органлар, таъсисчилар);

  • давлат солиқ инспекциясига (бир нусха);

  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан корхона фаолиятини айрим томонларини текшириш ва тегишли ҳисоботни олиш вазифалари юксалтирилган бошқа давлат органларига.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан:

1. Барча корхона ва муассасалар учун ҳисобот йили 1 январдан 31-декабргача бўлган давр ҳисобланади.

2. Янги ташкил этиган корхона ва муассасалар учун биринчи ҳисобот йили бўлиб, улар юридик ҳуқуқга эга бўлган санадан шу йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. 1-октябрдан кейин ташкил этилган (тугатилган, қайтадан ташкил этилган) корхоналар ва уларнинг структуравий бўлинмалари асосида ташкил этилганлардан ташқари корхонлара учун уларнинг юридик ҳуқуқга эга бўлган санадан кейин йилнинг 31-декабригача бўлган даврни биринчи ҳисобот йили даври ҳисоблашга рўхсат берилади.

3. Корхоналар чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини Ўзбекистон Респубилкаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда топширишдилар.

Ҳисобот раҳбар, бош бухгалтер, башорати корхонанинг бухгалтерия ҳисоботи шартнома асосида иҳтисослашган ташкилот ёки мутахассис томонидан юритилса, ҳисоб юритувчи шахс томонидан имзоланади.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, корхонанинг хўжалик фаолияти натижалари, мулкий ва молиявий ҳолати тўғрисидаги йиллик бухгалтерия ҳисоботи фойдаланувчилар (биржа, харидор, мол юритувчи ва бошқалар) учун очиқ бўлиб нашр этилиши мумкин. Нашр этилган ҳисоботнинг тўғрилиги мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланади.

Корхонанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тегишли органларга топширишидан олдин таъсис ҳужжатларида белгиланган таритбда кўриб чиқилдаи ва тасдиқланади. Ўзбекистон Респубилкасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (16 - модда) билан йиллик ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тузиш назарда тутилган:

1 - «Корхона баланси»;

2 - «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»;

3 - «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот»;

4 - «Пул оқими тўғрисида ҳисобот»;

5 - «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот».

Юқоридаги ҳисобот шаклларига изоҳлар ҳисоб - китоблар ва тушинтиришлар илова қилинади.

Баланс чорак ва йиллик ҳисобот таркидига киритилади. Бу «нетто» номли баланс бўлиб, фойдаланувчиларга корхонанинг соф қийматининг ҳажми тўғрисида ахборот беради. Чунки мумкин қиймати жами кўрсаткигга қуйидаги моддлар бўйича эскиришни чиқариб ташлаб кўрсатилади.

Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқалар, фойда суммаси эса, жамига фақат ҳисобот даврида тасдиқланмаган фойда ҳажмигина қўшилади. Лекин хўжалик фаолиятини таҳлил этиш мақсадида балансда қуйидаги кўрсаткичлар сақланиб келган: дастлабки қиймат ва уларнинг эскириши, олинган фойда.

Шўъба корхоналари, филиаллар ва вакилликларига эга бўлган корхоналар консолидаллашган (бирлашган) молиявий ҳисобот тузади.

Шўъба корхоналарга қўйилган қўйилмалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс эттирилади.

Юридик шахслар ўзларининг филиаллари, вакиллилари ва бошқа структуравий бўлинмаларини мустақил балансга ажратиши мумкин, лекин уларнинг баланси ва бошқа ҳисобот шакллари тегишли юридик шахсининг консоллидациялашган ҳисоботига албатта қўшилади.

Консолидациялашган ҳисоботга бош корхонанинг молиявий ҳисоботи андозасига биноан тузилади. Лекин вазирликлар, иборалар ва бюджет ташкилотлари бўйича тузиладиган йиғма молиявий ҳисоботлар бундан мустасно.

Молиявий ҳисобот йил бошидан йиғилиб борувчи жами билан ҳар чоракдан текширилади.

Бюджет муассасалари чорак ва йиллик ҳисоботларини юқори органа Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда топширади.

Айрим хўжалик юритувчи субъектлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молиявий ҳисобот топшириш бўйича бошқа муддатлар белгиланиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи қизиқувчи банклар. Биржалар, инвесторлар, кредитлорлар ва бошқалар учун очиқ ҳисобланади.

Очиқ типдаги акционер жамиятлар, суғурта компаниялар, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молиявий муассасалар, ҳисоботда келтирилган маълумотлар тўғрилигини аудиторлар томонидан тасдиқлагандан сўнг йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майигача албатта нашр этишлари керак.

Хўжалик юритувчи субъект тугатилганда хотима молиявий ҳисобот тузилади.

Корхонани тугатиш бўйича муаммоланинг бухгалтерия ҳисоби, тугатиш баланси ва ҳисобатини тузиш, активлар қийматини аниқлаш ишлари тугатиш комиссиясига юклатилади.

Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига қўшилади.

Тугатиш балансида мажбуриятлар уларнинг қайтариш вақитага ҳисобланган фоизлар билан бирга акс эттирилади.



Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган ва тегишли органларга топшириладиган молиявий ҳисоботлар 1 - БҲМС билан тартибга олинади. Молиявий ҳисоботларда қуйидаги ахборотлар тўлик акс эттирилиши керак:

Хўжалик юритувчи субъектнинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, идентификацияланган номери ва субъектни аниқлаб олиш учун зарур бўладиган бошқа реквизитлар;


  1. Хўжалик юритувчи субъектнинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, индентификацияланган номери ва субъектни аниқлаб олиш учун зарур бўладиган бошқа реквизитлар;

  2. Молиявий ҳисобот бир корхонаникими ёки бир гуруҳ корхонаникими;

  3. Ҳисобот санаси ёки молиявий ҳисоботлар қайси даварни ўз ичига олиши;

Топширилган ҳисобот аҳборотларини тўғри тушуниш учун қуйидига реквизитлар келтирилиши лозим;

  1. Молиявий ҳисоботда қўлланилган валюта тури;

  2. Ҳисоботда фойдаланилган рақамларнинг аниқлик даражаси, масалан, келтирилган рақамлар минг ҳисобида ёки миллион ҳисобида эканлиги ва ҳ.к.

Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври бўлиб 1 январдан 31 -декабргача бўлган календар йил ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги . Қонунниг 18 - моддасига биноан агар юридик шахс 1 - октябрдан қатъий рўйхатдан ўтказилган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 - декабрда тугайди. Молиявий ҳисобот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда календар йилидан ташқари ойлик ёки чораклик қилиб ҳам топширилади.

Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги куни ҳисобланади. Чунончи, субъектнинг йиллик бухгалтерия баланси учун ҳисобот санаси бўлиб 31 - декабр ҳисобланади, молиявий натижалар, тўғрисидаги йилик ҳисобот учун ҳисобот даври бўлиб 1 - январдан 31 - декабргача ҳисобланади.

Молиявий ҳисобот қуйидаги органларга топширлади:



  1. Субъект мулкдорларига (давлат мулкни бошқариш ваколати берилган органларга, таъсисчиларга, қатнашувчиларга биноан);

  2. Давлат статистика органларига;

  3. Қонунчилика биноан бошқа органларга.

Хўжалик юритучи субъектлар молиявий ҳисоботларини кейинги йилнинг 15 - февральдан кечиктирмасдан топширишлари керак.

Айрим Вазирликлар идоралар ва бошқа бошқарув органлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳисобот топширишни бошқа муддатларини белгилаш мумкин.

Бир шаҳарда жойлашган субъектлар учун молиявий ҳисоботни топширган куни деб уни тегишли жойга ҳақиқий тақдим этган куни ҳисобланади. Бошқа шаҳарларда жойлашган субъектлар учун молиявий ҳисоботни почта орқали жўнатган куни ҳисобланади (бу кун почта корхонасини қўйган штампасида маълум).

Башарти ҳисоботни жўнатган сана дам олиш кунига тўғри келса, ҳисобот топшириш санаси дам олш кундан кейинги кунга кўчирилади.



Чораклик ёки йиллик ҳисоботларни ўз вақтида тузишни таъминлаш учун бухгалтериянинг барча бўлимларини ишларни бажариш муддатларини кўрсатиб йиғма иш графиги тузилади. Бухгалтерия ҳисоби қуйида юритилса, график билан белгиланган муддатларда журнал - ордерларнинг жами чиқарилади, зарур бўлса бир регистрдаги сумма бошқа регистрларга ўтказилади ва корреспондентланувчи счетлар ўзаро муқобил текширилади.

Журнал ордер шаклида ҳисоб юритилганда ой охирига қолган суммаларини ўтказиш ва ҳисоб регистрларини хотималаш бўйича ҳисоб ишларининг кетма - кетлиги қуйидагича:


  • расшифровка - варақаларидан дебет ва кредит оборотлари журнал - ордерлар ва ведомостларга ўтказилади, бунда расшифровка - варақалари ва журнал - ордерларда тегишли белгилар қўйлади;

  • 5010 – счетининг дебети бўйича жамилари 3, 10/1, 13 – журнал ордерларга ўтказилади;

  • 7, 12, 14, 15, 16, 17 ва бошқа ведомостларнинг аналитик ҳисоб жамлари ҳисобланиб чиқилади. Шундан кейин жами маълумотлари тегишли журнал - ордерларда акс эттирилади;

  • журнал - ордерларнинг кредит оборотлари жами ҳисоблаб чиқилади.

Агар журнал - ордерларда счетлар бўйича аналитик маълумотлар акс эттирилган бўлса, маълумотлар жамланиб чиқилади ва кейинги ой бошига қолдиқ аниқланади, корреспондентланувчи счётлар бўйича алоқаси бор счетларнинг турли регистрлари жами таққосланади. Масалан, 1 – журнал - ордердаги 5010 – счётининг жами 2 - ведомостдаги 5010 - счет жами билан таққосланади. Бундай кўрсаткичларни таққослиб текшириш барчча журнал - ордерлар бўйича бажарилдаи.

Бундан кейин маълумотлар журнал - ордерлардан бош дафтарга ўтказилади. Ундан кейин ҳар бир синтетик счет бўйича дебет оборотлари чиқарилиб кейинги ойнинг 1 - санасига қолдиғи чиқарилади. Бош дафтарга маълумотлар фақат журнал - ордерлардан олиб ёзилади.



Журнал - ордер маълумотларини Бош дафтарга ёзиш мисолини келтирамиз (иккита синтетик счетларга ёзиш маълумотлари келтирилган). Журнал - ордерлар маълумотлари бош дафтарга ўтказилгандан сўнг журнал - ордерларда қуйидаги изоҳ берилади: «Оборотлар суммаси Бош дафтарда акс эттирилди» ва санаси ҳам ижрочи ва бош бухгалтернинг имзолари қўйилади.
6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар»

Ой

Дебети бўйича обороти қуйидаги счётларнинг кредитидан

Жами

Сальдо

5110

5510

4310

Ва х.к.

Дебети бўйича

Кредит бўчича

Дебет

Кредит

Январ

























Феврал

























ва ҳ.к

























Ноябр






















45400,00

Декабр

362.302,40

15896

1000




379198,40

433629,00




99830-60

2610- «Ишлаб чиқаришдаги брак»



Ой

Дебети бўйича обороти қуйидаги счётларнинг кредитидан (10-ж/о)

Жами

Сальдо

1010

6710

6520

8910

2010

2510

Дебет бўйича

Кредит бўйича

Дебет

Кредит

Январ































Феврал































ва ҳ.к































Ноябр































Декабр

60

200

28

12

272

142

714

714







Бош дафтарда счётларнинг қолдиғи чиқарилгандан сўнг улар аналитик маълумотлар билан текширилдаи, журнал - ордер шаклининг регистлари маълумотлари бўйича баланс ва бошқа ҳисобот жадваллари тузилади.

Молиявий ҳисобот тизимида баланс марказий ўрин эгалайди. Йилик ҳисобот тартибида унда катта ўзгаришлар содир бўлди, чунки халқар операциялар талабларига яқинлашди ва бозор мунособотларига рейтинг мазмуни ички ва ташқи фойдаланувчилар (акционер, таъсисчи, сармоя юборувчи кредиторлар, банклар ва бошқалар) ва ундан фойдаланиш имкониятини беради. Ички ва ташқи қизуқувчилар учун корхона фаолиятининг молиявий натижалари, унинг молиявий барқарорлиги, кредитор қарзларнинг ҳажми, банк ссудалари бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотлар зарур.

Корхона ичида балансда келтирилган ахборотлар хўжалик фаолиятини таҳлил этиш харажатлар ва йўқотишларни қисқартириш резервларини қидириб топиши, корхона тасарруфидаги қоладиган соф файда ҳисобидан тўланадиган жарималар, бурдсизликлар сабабларини бартараф этиш учун кенг қўлланилади.

Йиллик ҳисоботга тушунтириш хати, корхона раҳбарининг фаолиятининг йўналиши тўғрисидаги маърузаси, илова қилинади. Бу корхонанинг асосий аналитик ҳужжатларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бунда асосий кўрсаткичлар бўйича режа бажарилишига таъсир этувчи қуйидаги омиллар очиб ташланади: миқдори, ассортименти, сифати, маҳсулот сотиш ҳажми, фойда суммаси, таннархи пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, самарадорлик, илмий – конструкторлик ишларини натижалари ва истиқболлари ва шу кабилар. Тушунтириш хатининг мазмуни ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва технология хусусиятлари билан белигланади.

Қуйида ҳозирги вақтда қўлланилаётган баланс шаклини келтирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 7 – февралдаги 31 – сонли буйруғига 1 – сонли иловасида келтирилган баланснинг шакли мазкур дарсликнинг баланс тўғрисидаги бобида келтирилган.



Консолидаллашган молиявий ҳисоботлар тузишнинг асосий мақсади она ва қизалоқ компаниялар фаолиятини ягона хўжалик ташкилотидек қилиб кўрсатишдир. Консолидаллашган ҳисоблар тузиш ва ҳам қизалоқ хўжалик жамиятларига қўйилган ивестициялар ҳисоби 8 - БҲМС билан тартибга солинади.

Консолидаллашган балансда она ва унинг барча қизалоқ корхоналарининг моддий заҳиралари бирга қўшиб кўрсатилади.

Консолидаллашган балансни тайёрлашда она ва қизалоқ компанияларнинг ҳисоботларидан тегишли моддалар бирлаштирилади. Она ва қизалоқ компаниялар орасида содир бўлган муомалалар натижаси сальдоланади.

Масалан, бир компания иккинчи компаниядан бўлган қарзини қайтарилиши ёки улар орасидаги олди - сотди муомалари. Ҳисобот тузишда она корхона билан қизалоқ корхона орасидаги бундай муомалалар счётларнинг умумий жамида акс эттирилмайди, чунки олди - сотди муомалалари, қарзни тўлаш ва уни олиш компания ичидаги пул маблағларини кўпайтириб юборади.

Иккиламчи ҳисоблаш йўқотиш мақсадида бир қанча муомалалар бўйича бартараф қилиш, ёки тузатиш усулидан фойдаланилади. Тузатиш усулида фақат ҳисоботни тайёрлаш жараёнида фойдаланиладива она ҳам қизалоқ фирмаларининг бухгалтерия регистрларида акс эттирилмайди. Ҳеч қандай консолидаллашган ҳисоб регистри юритилмайди.

Гуруҳлар ичидаги сальдо ва гуруҳлар ичидаги муомалалар тўлиқ бартараф қилиниши керак.

Башарти консолидаллашда фойдаланилаётган молиявий ҳисоботлар турли ҳисобот санасига тузилган бўлса, бош корхона тузган молиявий ҳисобот санаси билан қизалоқ корхоналар томонидан тузилган ҳисобот санаси орасида содир бўлган хўжалик муомалалари натижаларига тузатиш киритиш зарур. Лекин барча ҳолларда ҳам молиявий ҳисоботлар тузилган саналари орасидаги муддатнинг фарқи уч ойдан ошмаслиги керак.

Консолидаллашган молиявий ҳисоботларни ягона ҳисоб сиёсатидан фодаланилган асосда тузилиши керак.

Башарти консолидаллашган молиявий ҳисоботларни тузишда ягона ҳисоб сиёсатидан фойдаланиш имконияти бўлмаса, бу ҳол бўйича бошқа ҳисоб сиёсати қўлланилган консолидаллашган ҳисобатлар қисми билан тушинтириш берилади.

Лекин айрим ҳолларда, агар она ва қизалоқ фирмаларининг фаолиятлари мутлоқ бошқача, бўлса консолидаллашган ҳисобот тузилмайди. Масалан, савдо компанияси банкининг акциясини ҳаттоки 60 % дан кўпроғи эга бўлса ҳам, ўзининг ҳисоботини банк билан бирлаштирилмайди.

Одаттда банкрот ҳолатида турган қизалоқ компанияларнинг ҳисоботлари консолидаллашган ҳисоботлар таркибидан қўшилмайди.

Консолидаллашган баланс тузиш учун она ва қизалоқ фирмалар балансларини кўриб чиқамиз.


Баланс моддалари

Она компания

Қизалоқ компания

Касса

Бошқа активлар



100 000

760 000


25 000

60 000


Активлар жами:

860 000

85 000

Кредиторлар

Оддий акциялар

Реинвестиция қилинган фойда


60 000

600 000


200 000

10 000

55 000


200 000

Пассивлар жами:

860 000

85 000

Фараз қилайлик она компания қизалоқ компанияни 100 фоиз акциясини баланс қийматида нақд пулга сотиб олди. Қизалоқ компаниянинг баланс қиймати 75000 (85000 - 10000). Она компаниянинг бухгалтерия ҳисобида бу муомала қуйидаги кўринишда бўлади:




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет