I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


Аналитик (таҳлилий) ҳисоб маълумотлари



бет11/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43

Аналитик (таҳлилий) ҳисоб маълумотлари





2810

Д-т стол К-т






2810

Д-т стул К-т






9010

Д-т стол К-т



с. 500000

3) 200000




3) 300000

3) 250000




7) 400000

1) 400000

об. -

об.

200000





об. -

об.

250000





об. 400000

об. 400000

с. 300000







с. 50000







--

--



9010

Д-т стул К-т






9110

Д-т стол К-т






9110

Д-т стул К-т



7) 200000

1) 200000




3) 200000

3) 200000




3) 250000

8) 250000

об.

200000


об.

200000





об.

200000


об.

200000





об. 250000

об. 250000

-

-




-

-




--

--



9910

Д-т стол К-т






9910

Д-т стул К-т



8) 200000

9) 37500


10) 162500

7) 400000




8) 250000

7) 200000

10) 50000



об.

400000


об.

200000





об.

250000


об.

250000


-

-




-

-

Таҳлилий ҳисоб маълумотларидан кўриниб турибдики, мебел реализацияси бўйича столлардан фирма 162000 сўм соф фойда кўрган бўлса, стуллардан 50000 сўм зарар кўрган. Шундай қилиб фирманинг сой фойдаси 112000 сўмни (162000 - 50000) ташкил этган. Ушбу соф фойда 10 - муомала билан 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси» (қопламаган зарари) счётига ўтказилган.



6 – Мавзу. “Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация”

Юқорида таъкидланганидек, бухгалтерия ҳисобининг хусусиятларидан бири хўжалик муомалаларини ёппасига ва узлуксиз акс эттирилиши ҳисобланади. Бу дастлабки ҳисоб ахборотнинг манбаи ҳисобланган ҳужжатлаштириш ёрдамида амалга оширилади. Барча хўжалик муомалаларига тузиладиган ҳужжатлар мажмуаси ҳужжатлаштириш деб аталади. Улардаги маълумотлар кейинчалик жорий бухгалтерия ҳисобида хўжалик муомалаларини акс эттириш учун ягона асос бўлиб хизмат қилади.

Хўжалик муомалалари устидан кузатишни амалга оширишни таъминлаб ва уларни албатта счётларда акс эттирилишининг шарти бўлиб ҳисобланган ҳужжатлаштириш, бухгалтерия ҳисоби усулининг таркибий унсури бўлиб ҳисобланади.

Бирорта бир хўжалик муомаласи ҳам, агар унга тегишли тартибда тузилган ва расмийлаштирилган ҳужжат бўлмаса, ҳисобга олиниши мумкин эмас. Шунинг учун ҳар бир ҳужжат маълум талабларни ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлишлиги ва ундаги муомалаларнинг содир бўлиши ёки расмийлаштирилишида қатнашган ҳамда шу билан тегишли жараёнлар ҳақиқатда корхонада содир бўлганлигини тасдиқловчи шахсларни имзолари билан тасдиқланган бўлиши керак.

Бухгалтерия ёзувларига асос бўлиб ҳисобланган ҳужжатларда содир бўган хўжалик жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади. Улардан кўпчилиги шунингдек тегишли ходимларга у ёки бу муомалаларни бажаришга рухсат этувчи маълумотларга эга бўлади. Демак, бухгалтерия ҳужжати муомаласининг ҳақиқатда содир бўлганлиги ҳақида ҳамда уни амалга оширишга бўлган ҳуқуқнинг ёзма гувоҳномасидир.

Ҳужжат лотинча «documentum» сўздан олинган бўлиб, исботнома, гувоҳномани англатади. Ҳужжатлаштириш ҳужжатлар мажмуасини англатади, ҳужжатлаш деганда эса хўжалик муомалаларини ҳужжатларнинг тегишли босма иш қоғозлари (бланк)да расмийлаштириш тушунилади.

Ҳужжатлаштиришнинг корхона ишидаги аҳамияти ҳисоб ёзувларини асословчи восита сифатида хизмат қилиш билан чекланмайди. Бундан ташқари, у катта таҳлилий аҳамиятга эгадир. Бухгалтерия ҳужжатларидан буйруқларни буйруқ берувчилардан уни бажарувчиларга топшириш учун фойдаланилади, яъни хўжалик фаолияти устидан бошқариш учун қўлланилади.

Ҳужжатлаштириш воситасида амалга оширилган муомалаларнинг тўғрилиги назорат қилинади, бажараётган ишларнинг жорий таҳлили олиб борилади, ёки у бошқа хўжалик юритиш қоидаларини бузулишини аниқлайди. Демак, ҳужжатлаштириш назорат - таҳлилиий функцияларни бажаради.

Мулкни сақлаш борасида ҳужжатлаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Ҳужжатлар ёрдамида моддий - жавобгар шахслар ҳаракатининг тўғрилиги кузатилади (улар томонидан бойликларни олиш ва бериш, хўжалик муомалаларини амалга ошириш қонунига риоя қилиниши текширилади). Ҳужжатлаштириш ўғрилик қилиш ҳодисалари, турли суистеъмол қилишларнинг очиб беради, айрим ҳолларда эса уларнинг олдини олиш имконини ҳам беради.

Ҳужжатлаштиришнинг ҳуқуқуий (юридик) аҳамияти жуда каттадир. Ҳисобда қайд этилган ҳодисаларнинг тўғрилигини тасдиқлаш билан бир вақтда, ҳужжатлар ушбу корхона билан бошқа ташкилотлар ва шахслар ўртасида юзага келган келишмовчиликларда инкор қилиб бўлмайдиган далолатнома бўлиб ҳисобланади. Улардан суд ва прокоратура органлари ҳар хил даъволар тўғрисидаги жанжалли масалаларни ҳал қилишда, шартномалар ва бошқа мажбуриятларни бажаришдаги тўла - тўкисликни текширишда фойдаланишади. Лекин ҳужжатлар фақат уларга қўйилган барча талабларга риоя қилган ҳолда тузилган ва расмийлаштирилган бўлсагина юридик кучга эга бўладилар.

Бошқарув ҳисоби тизимида ишлаб чиқаришнинг нормал ҳолатида материаллар, меҳнат ва ҳоказоларни ишлаб чиқаришга сарфлашнинг белгиланган меъёрларидан (стандартлардан) четга оғишларни расмийлаштириш учун мўлжалланган хабар бериш (сигнал) ҳужжатлари алоҳида муҳим аҳамиятга эгадир.


2 ҲИСОБ АХБОРОТЛАРИНИ МОДДИЙ ТАШУВЧИЛАРИ

Ҳисоб ахборотини моддий ташувчилари босма иш қоғозлар (бланкалар), винчестр, файллар, дискетлар, перфокарталар, порфоленталар, магнитленталари ва шу кабилардан иборат. Улардан корхоналардаги хўжалик муомалаларининг олиш ва ишлаш учун қўлланилаётган техника воситаларига қараб фойдаланилади. Улардан баъзилари муомалаларни бевосита содир бўлаётган дақиқада ўз ичига олади, бошқалари ахборотни дастлабки ташувчиларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда ПЭҲМга киритиш имконини бериб, уларни қулайроқ йўл билан ишлаш учун хизмат қилади.

Ҳозирги вақтда, кўпчилик холларда энг кенг тарқалган моддий ташувчилар ҳисоб босма иш қоғозлари (бланкалари) ҳисобланади. Бу олдиндан устунлар билан босилган қоғоз варағидир. Ҳисоб босма иш қоғозлари уларда акс эттириладиган муомалалар мазмунининг ҳажмига қараб, ҳар хил бўлади.

Ҳисоб босма иш қоғозлари қўл билан ёки механизациялаштирилган йўл билан (ПЭҲМ ёрдамида) тўлдирилади. Босма иш қоғозида ҳужжатлар керакли миқдордаги кўчирмаларни олиш мақсадида одатда бир нечта нусхада тузилади. Шу давргача корхоналарнинг кўпчилигида муомалаларни бевосита акс эттириш ҳисоб босма иш қоғозларини тўлдириш ёрдамида амалга оширилар эди. Лекин шуни назарда тутиш лозимки ҳисоб босма иш қоғози ҳисоб техникасининг ривожланишининг маълум бир босқичида ҳисоб ахборотининг бошқа моддий ташувчилар билан алмаштирилади. Уни четлаштириш жараёни ҳисоб ишларининг баъзи жойларда ҳозироқ бошланган ва ривожланиб бормоқда.

Ҳисобга махсус ҳисоб ускуналари ва электрон ҳисоблар машиналарини жорий этиш муомалаларини автоматик тарзда қайд этиш ва уларнинг мазмунини машинанинг доимий ёки вақтинчалик эслаб қоладиган тизимида акс эттириш имконини беради. Мазкур тизим бу маълумотларни кейинчалик ҳисобда ва тезкор ишда фойдаланиш учун топширади.


3 ҲУЖЖАТЛАР ТАСНИФИ.

Корхоналарда содир бўладиган муомалалар ўзларининг мазмунларига кўра хар хилдир. Ҳужжатлар ўртасидаги фарқлар шунингдек улардан ҳисоб ишларида фойдаланишнинг хусусиятлари билан ҳам шартланади. Шу муносабат билан ҳужжатларни бухгалтерия ҳисобида тўғри кўллаш учун уларни барча турларини яхши билиб олиш керак бўлади. Бунинг учун ҳужжатларни маълум бир хусусиятига қараб таснифлаш зарур.

Бухгалтерия ҳужжатлари қуйидаги белгиларга қараб туркумланади: қандай мақсадларга тайинланганлиги, тузиш тартиби ва муомалаларни қамраб олишлиги.

Ҳужжатлар қандай мақсадга тайинланганлигига қараб фармойиш исботловчи (тасдиқловчи) бухгалтерия расмийлаштирувчи ва аралаш (комбинациялаштирилган) турларга бўлинади.

Фармойиш деб, у ёки бу хўжалик муомалаларини бажариш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)га эга бўлган ҳужжатларга айтилади. Уларга буйруқлар, чеклар, ишончномалар ва бошқалар киради. Уларнинг асосий вазифаси раҳбар ходимларнинг топшириғи бевосита бажарувчиларга топширишдан иборат. Кўпчилик муомалалар фақат фармойиш ҳужжатлари мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Масалан, навбатдаги таътил учун иш ҳақи фақат мазкур ходимни таътилга чиқариш ҳақида буйруқ бўлсагина тўланади.

Фармойиш ҳужжатлари хўжалик муомалалари содир бўлганлигини тасдиқловчи факторларга эга эмас, шунинг учун улар ўзларича муомалаларни ҳисобда акс эттириш учун асос бўла олмайди. Шуни таъкидлаш лозимки, фақатгина муомалаларни бажариш тўғрисидаги фармойишлар унсурига эга бўлган ҳужжатлар унча кўп эмас. Кўпинча фармойиш маълум ҳужжатда берилиб, шу ҳужжатнинг ўзида кейинчалик шубу муомала расмийлаштирилади. Бир нечта функциянинг битта ҳужжатда бундай бирлаштириш аралаш (кобинациялаштирилган) ҳужжатларни вжудга келтиради.



Исботловчи (ёки бажарувчи) ҳужжалар деб амалга оширилган муомалаларни расмийлаштирувчи ҳужжатларга айтилади. Улар муомалалар содир бўлиш дақиқасида тузилади ва ушбу муомалаларни ҳисобда қайд қилишнинг биринчи босқичини англатади.

Исботловчи ҳужжатларга мисол бўлиб кирим ордерлари ҳисобланади.

Кирим ордерлари корхона омборига келиб тушаётган моддий бойликларни расмилаштириш учун ишлатилади. Унинг шакли келиб тушган бойликлар тўғрисидаги маълумотлар бухгалтерияда кейинчалик қандай ишлаши (қўл биланми ёки ҳисоблаш машиналаридами)га боғлиқ.

Исботлолвчи ҳужжатларнинг турлари жуда кўп. Уларга шунингдек мулкларни қабул қилиш - топшириш далолатномалари, уларни ҳаракатини расмийлаштирувчи накладнаялар, бажарилган ишлар ҳақидаги рапортлар ва бошқалар киради.

Шуни назарда тутиш керакки, ҳозирги пайтда ҳужжатларнинг исботловчи функцияларини фақат муомалаларни бажариш ҳақидаги фармойишлар унсурлари билангина эмас, балки уларнинг бухгалтерия расмийлаштирув унсурлари билан ҳам бирлашиб юритишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун кўпчилик хўжалик муомалалари алоҳида исботловчи ҳужжат билан расмийлаштирилмоқда.

Бухгатерия расмийлаштирувчи ҳужжатлари, деб бухгалтерия ходимлари томонидан ҳисоб ёзувларини тайёрлаш ҳамда уларни енгиллаштириш, қисқартириш ва соддалаштириш учун яратилган ҳужжатларга айтилади. Буларга тақсимловчи, ҳисоб - китоблар (масалан, калькуляция), турли туман бухгалтерия маълумотлари ва шу кабилар киради.

Бухгалтерия расмийлаштирув ҳужжатларига мисол сифатида асбоб - ускуналарни сақлаш ва ишлатиш харажатлари, умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш ведомостини келтириш мумкин. Бу ведомостларни тузиш учун керак бўлган маълумотлар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни акс эттирувчи «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётидан олинади.

Бухгалтерия маълумотномалари маълум суммани бир счётдан бошқа счётга ўтказиш керак бўлганда счётни ёпишни расмийлаштириш, ҳисоб ёзувларида, йўл қўйилган хатони тўғирлаш холларида ва ҳоказоларда тузилади. Бунга бўлган эҳтиёж жуда кўп учрайди, шунинг учун шунга ўхшаш маълумотларни тузиш бухгалтерия амалиётида жуда кенг тарқалган.

Бухгалтерия расмийлаштирувчи ҳужжатларининг турларидан бири амалга оширилган муомалалар бўйича счетлар корреспонденцияси мазкур муомалани расмийлаштирилган асосий ҳужжатнинг босма иш қоғози (бланки)нинг шу мақсад учун махсус ажратилган жойида ёки бошқа усул билан кўрсатилади.

Бухгалтерия расмийлаштирув ҳужжатлари мустақил аҳамиятга эга бўлмайди. Улардан фақат тегишли бошқа исботловчи ҳужжатлар билан биргаликдагина фойдаланиш мумкин. Улар ҳисобда ҳисоб ёзувларини осонлаштирувчи ва тайёрловчи техникавий восита ҳисобланиб, кўмакчи аҳамиятга эгадир.

Аралаш (комбинациялаштирилган) ҳужжатлар деб, бир нечта ҳужжатлар турининг, яъни фармойиш ва исботловчи, исботловчи ва бухгалтерия расмийлаштирув ҳужжатларининг белгиларини бирга қўшиб олиб борадиган ҳужжатларга айтилади.

Улар бир вақтнинг ўзида ҳам мазкур муомалани бажариш тўғрисида фармойиш, ҳам унинг бажарилганлиги ҳақида далолат берувчи (исботловчи) ҳужжат сифатида хизмат қилиб, ушбу муомаланинг бажарилганлигини қайд қилади ва шу билан бирга уларни счётиларда акс эттириш тартиби ҳақида кўрсатмалар беради.

Аралаш ҳужжатларга мисол сифатида бўнак (аванс) ҳисоботини келтириш мумкин. У ҳисобдор шахс томонидан олинган бўнакдан қилинган харажатларни кўрсатиш учун тузилади. Бу харажатларнинг рўйхати уларни тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилган холда ҳисобдор шахс томонидан бўнак ҳисоботининг орқа томонида келтирилади. Ҳисоботнинг юз томонида ҳар хил маълумотлар - ҳисобдор шахснинг исми, шарифи, унга берилган сумма ва ҳоказо келтирилади. Зарур бўлган ҳолларда шу бетнинг ўзида бухгалтерия ходими томонидан алоҳида ажратилган жойда харажатлар қандай счётларда акс эттирилиши кераклиги ҳам кўсрсатилади.

Бўнак ҳисоботида муомаланинг мазмуни ва бухгалтерия ёзуви ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги уни аралаш ҳужжати сифатида тафсиялайди. Чунки унда исботловчи ҳужжат ва бухгалтерия расмийлаштирув ҳужжатларининг белгилари бирлаштирилгандир.

Аралаш ҳужжатлар таркибига шунингдек материалларни четга ёки қайта ишловга бериб юбориш ҳақидаги накладнаялар, материалларни омбордан бериш учун талабномалар, касса кирим ва чиқим ордерлари ва бошқалар ҳам киритилади.

Бир ҳужжат бир нечта ҳужжатлар турининг белгиларини бирга олиб бориш катта аҳамиятга эгадир. У ҳисобдаги ҳужжатлаштиришни яққоллаштиради, ҳужжатларни ишлашда улардан фойдаланиш соддалаштиради ва енгиллаштиради ва провардида ҳисоб босма иш қоғозларига сарфларни қисқартиради. Замонавий бухгалтерия амалиётида аралаш ҳужжатлардан фойдаланиш айниқса кенг тарқалган.

Тузилиш навбатига қараб ҳужжатлар дастлабки (бирламчи) ва йиғма ҳужжатларга бўлинади.

Дастлабки ҳужжат деб содир бўлиб ўтган муомалаларни дастлаб акс эттирадиган ҳужжатларга айтилади. Улар мазкур муомалалар ҳақиқатда бажарилганлигининг исботи бўлиб ҳисобланади.

Дастлабки ҳужжатга мисол сифатида материаллар талабномаларини келтириш хизмат қилиши мумкин. Улар материалларни омбордан берилишида тузилади ва омборчи томонидан унга материалларни бериш тўғрисидаги фармойишни бажарилганлиги ҳақида гувоҳлик беради. Дастлабки ҳужжатлар таркибига шунингдек қабул қилиш - топшириш далолатномалари, накладнаялар, тилхат, квитанциялар ва бошқаларни критиш мумкин.



Йиғма ҳужжат деб дастлабки ҳужжатлар асосида тузиладиган ҳужжатларга айтилади. Уларда тегишли дастлабки ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган муомалалар акс эттирилади. Йиғма ҳужжатларга юқорида кўриб чиқилган бўнак ҳисоботи, умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш ведомостлари, калькуляциялар ва бошқалар киради.

Бу ҳужжатларнинг барчасида, дастлабки ҳужжатлардан олинганлардан ташқари янги маълумотлар (ҳиссадор шахс томонидан амалга оширилган барча харажатларнинг умумий суммаси, тақсимлаш объектларига олиб бориладиган тақсимланадиган харажатлар суммасининг қисмлари, харажатлар моддалари ва бошқалар) ҳам мавжуддир.

Демак, йиғма ҳужжатлар, биринчидан, дастлабки ҳужжатларнинг маълумотларини умумлаштириш ва йиғма кўрсаткичларни олиш учун, иккинчидан ҳисобга олинаётган муомалалар тўғрисида қўшимча маълумотлар олиш мақсадида дастлабки ҳужжатлар маълумотларини умумлаштириш ва бу муомалаларни янги бўлимларга ажратилган холда акс эттириш учун хизмат қилади.

Шундан келиб чиққан холда, йиғма ҳужжатлардан муомалалар ҳақидаги дастлабки маълумотларни ишлаш воситаси сифатида фойдаланилади, десак бўлади.

Муомалаларни қамраб олиш усулига қараб, ҳужжатлар биргалик ва жамғарувчиларга бўлинади.

Биргалик ҳужжатлар битта битта ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта муомалаларни акс эттиради. Бу харажатларнинг фарқ қилиб турадиган хусусиятлари шундан иборатки, улар тузилиб бўлганларидан кейинроқ бухгалтерия топширилиши ва бухгалтерия ёзувлари учун ишлатилиши мукин.

Биргалик ҳужжатларга кирим ордерлари, қабул қилиш - топшириш далолатномалари, тўлов талабномалари, касса ордерлари ва ҳакозолар киритилиши мумкин.



Жамғарувчи ҳужжатлар корхонада ҳар хил вақтларда (бир ҳафта, декадада, ярим ойда) амалга оширилаётган бир турдаги муомалаларни расмийлаштириш учун хизмат қилади. Улар корхонада қисқа вақт ичида кўплаб содир бўладиган муомалалар бўйича ёзиб бориладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш мақсадида тузилади.

Юқорида кўриб чиқилган ҳужжатлардан бўнак ҳисоботи жамғарувчи ҳисоботдир.

Ундан ҳисобдор шахс томонидан бўнак олинган дақиқидан бошлаб ўтган давр ичида қилинган харажатлар акс эттирилади.

Бошқа жамғарувчи ҳужжатлар ҳам учраб туради. Уларга масалан, лимит - забор картаси, иш вақтини ҳисобга оладиган табел, бажарилган ишлар ведомости ва ҳоказодан иборат.

Жамғарувчи ҳужжатлардан фойдаланиш синтетик счётлар бўйича ёзувлар бир ойда бир марта барча бир турдаги ҳужжатларнинг умумий якуни билан акс эттириладиган холларда борган сари кенг тарқалиб бормоқда.

Баъзи муаллифлар ҳужжатларни шунингдек бошқа белгилари, масалан, бошқарув функциялари, қаторлар сони, тузиладиган жойи ва шу кабилар бўйича ҳам гуруҳлайдилар.




4. ҲУЖЖАТЛАРНИНГ МАЗМУНИ ВА РАМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР.

Ҳар бир ҳужжат шундай расмийлаштирилган бўлиши керакки, унда амалга оширилган муомалалар ҳақида тўла - тўкис фикрга эга бўлиш ва унинг исботловчи кучини таъминлаш учун зарур бўлган барча маълумотлар мавжуд бўлсин. Ҳужжатларнинг таркибий унсурлари ҳисобланган бу маълумотлар унинг реквизитлари деб номланади. Реквизит (лотинча reqnisitum) - бу керакли, талаб қилинадиган деган маънони англатади.

Ўз хусусиятига кўра реквизитлар ҳар хил бўлади. Улар ўзларида акс эттирилган ҳужжатларнинг вазифалари ва муомалаларнинг мазмунига боғлиқ. Мутлақо аниқки, масалан, ишчига иш ҳақи ҳисоблашни расмийлаштирадиган ҳужжат (ишбай ишига наряд)нинг риквизитлари, тўлов талабномаси (товарларнинг сотилишини қайд этилган ҳужжат)нинг реквизитларидан, албатта фарқланади.

Лекин ҳар хил ҳужжатларнинг мазмунидаги катта фарқларга қарамасдан, ҳар қандай муомалани бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун зарур бўлган реквизитлар мавжуд бўлиши керак.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун»нинг 9-моддасига биноан дастлабки ҳужжатларни зарурий реквизитлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:


  • корхонанинг номи;

  • ҳужжатнинг номи ва номери, унинг тузилиши санаси, ва жойи;

  • хўжалик муомалаларини номи, мазмуни ва миқдорий ўлчови (натура ва пул кўринишида);

  • маъсулиятли шахсларнинг шахсий имзолари.

Ушбу қонунда шу нарса алоҳида таъкидланадики, дастлабки ҳисоб ҳужжатларитузган ва имзолаган шахс уларни ўз вақтида тузилганлиги, тўғрилиги, ишончлилиги, шунингдек уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топшириш бўйича жавобгардир.

Бухгалтерия ҳужжатларини тузишга ҳам маълум талаблар қўйилади. Барча ҳужжатлар ўз вақтида, қоидага кўра, муомала содир бўлаётган дақиқада, сифатли тузилиши, уларда ишончли маълумотлар бўлиши ҳамда барча мажбурий риквизитларга эга бўлиши керак.

Ҳозирги пайтда бухгалтерия ҳисобида автоматлаштириш воситалари борган сари кўпроқ қўлланилаётганлиги туфайли, ҳужжатлар шунингдек ҳужжатлаштириш талабларига жавоб берадиган тартибда жойлаштирилган (жойланишининг кетма - кетлиги, зарурий маълумотларнинг махсус ажратиб кўрсатилганлиги ва ҳоказо) реквизитларга эга бўлиши керак. Айрим реквизитларнинг шифрлари (рақамли белгилари) ҳужжатда улар тегишли матн мазмуни билан биргаликда кўрсатилиши керак.

Агар йиғма ҳужжат машина ёрдамида тузилса, унда бу ҳужжатда унинг мазмунини тавсифловчи сарловҳа, ундаги маълумотларнинг исботловчи ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқловчи шахсларнинг имзолари келтирилади. Исботловчи ҳужжатларнинг вазифаси ахборотни машинали ташувчи бажарганда, у қўл билан тайёрланганга ўхшаш исботловчи ҳужжатнинг барча реквизитларига эга бўлиши керак. Ҳисоб ахборотини у ёки бу машинали ташувчисида автоматик тарзда қайд этилган муомалалар мажмуаси тўғрисидаги якуний маълумотлар кейинчалик барча мажбурий реквизитларга эга бўлган тегишли ҳужжатни тузиш билан тасдиқланиши керак.

Ҳужжатларни сиёҳ, кимёвий қалам билан, ёзув машиналари ёки бошқа миханизмлар ёрдамида ёзиб бериш рухсат этилади. Айниқса пул ҳужжатлари - кирим ва чиқим касса ордерлари, чеклари, тўлов топшириқлари ва бошқа банк ҳужжатларини расмийлаштиришда қатъий тартиб ўрнатиган. Уларни ёзиб бериш банк томонидан ўрнатилган қоидаларга биноан амалга оширилади. Масалан, пулларни қабул қилиш ва бериш ҳужжатларида сумма фақат рақамларда эмас, ундан ташқари, ёзув билан ҳам кўрсатилади. Бундай тартиб қатор моддий бойликларни сарфлашга доир ҳужжатларга ҳам тегишлидир.

Ҳужжатлар батартиблик билан тузилиши, матн ва рақамлар шундай аниқ ва равшан ёзилиши керакки, ундан расмийлаштирилган муомаланинг мазмуни ва ҳажмини осонлик билан тушуниб олиш мумкин бўлсин. Ҳужжатдаги имзолар равшан бўлиши керак. Ҳужжатдаги матнда ҳам, рақамли маълумотларда ҳам ҳеч қандай тозалашлар, доғ ва изоҳланмаган тўғирлашларга рухсат этилмайди. Кирим ва чиқим касса ордерларида умуман ҳеч қандай тўғрилашларга йўл қўйилмайди. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги ва уларнинг юқори сифатли тузилганлиги учун уларга имзо чеккан ходимлар (цех бошлиқлари, омборчилар, кассирлар ва бошқалар) жавоб беради.

Ҳужжатлардан икки марта (қайта) фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида улардан баъзилари ўчирилади. Бу кирим ва чиқим ордерларга бириктириладиган барча ҳужжатлар (аризалар, ишончномалар ва шу кабилар)га тегишлидир. Ўчириш махсус тўртбурчак муҳр (штамп) билан ёки «Олдинда» ёки «Тўланади» деган имзо билан, санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. «Ўчирилди» деган муҳр билан барча банк ҳужжатлари ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш ёки бошқа тўловлар қилишга асос бўлган ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатилади.


5. ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ


Хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш икки босқичдан: акс эттириладиган муомалалар тўғрисидаги маълумотларни идрок этиш (ҳисоблаб чиқиш, ўлчаш, чамалаб кўрмоқ) ва олинган маълумотларни ҳужжатларга ёзиб қўйиш (унинг реквизитларини ёзиб қўйиш)дан иборат. Маълумотларни идрок этиш ва уларни ҳужжатларга ёзиб қўйиш дастлабки ҳисоб деб аталади.

Дастлабки ҳисоб - китоб ишларининг кўпчилик қисмини ҳосил қилади. Шунинг учун уни соддалаштириш катта аҳамиятга эга бўлган жуда муҳим муоммодир. Дастлабки ҳисобнинг юритишга сарфланадиган вақтни қисқартириш, ҳисоб ва режалаштиириш билан боғлиқ бўлган барча бошқа ишларга қилинадиган сарфларни камайтириш сингари, ҳисобчилик ходимларини қисқартириш ва шу билан давр харажатларини камайтиришга олиб боради.

Дастлаб ҳисоб икки усул - қўл билан ва машиналар билан амалга оширилиши мумкин.

Ҳужжатларни қўл билан тузиш кўп вақтни эгаллайди ва уларда акс эттирилган муомалаларни баъзида уларни ҳужжатларга нотўғри киритилиши натижасида бузиб кўрсатишга олиб келиши мумкин. Ундан ташқари, у қўл билан ёзувнинг меҳнат талабчанлиги, босма иш қоғозларини тайёрлаш ва нусхасини кўпайтириш билан боғлиқ бўлган иш вақтининг кўп ва унимсиз харажатларини талаб қилади.

Йирик корхоналарда фақат иш ҳақини расмийлаштириш учун ҳар ойда ун, баъзида эса юз минглаб ҳужжатларни ёзиб беришга тўғри келади. Ҳар хил ишлаб чиқариш муомалаларини ҳисоблаб чиқиш ва ўлчашнинг тезлиги ва тўғрилигини таъминлаш, қўл меҳнатини қисқартириш ва уни механизациялаш мақсадида корхоналарда махсус ускуна ва асбоблар (ўлчов идишлари, ҳисоб тарозилари, ҳисоблагичлар, ва бошқалар)дан фойдаланилади. Лекин бу ускуна ва асбоблар дастлабки ҳужжатларни тузишдаги қўл меҳнатини тўлиқ қила олмайди, чунки улар ҳужжатларга маълумотларни ёзишларни механизациялаштирмайди. Бу ишларни автоматик ускуналар осонлаштиради.

Ҳозирги вақтда ёзиб борадиган ускуналар билан жиҳозланган ҳар хил ҳисоблагичлар ва ҳисоб тарозилари яратилган бўлиб, маълумотларни ҳисоблаб ва ўлчаб бериш билан бир вақтда ҳисоб ҳужжатларига уларни ёзиб ҳам боради. Бундай асбоблар дастлабки ахборотни автоматик тарзда олиш имконини беради ва уни ПЭҲМга киритиб, маълумотларни қисқа муддатда ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Дастлабки ҳисобни автоматлаштириш молиявий ва бошқарув ҳисобини ташкил қилишда бош муаммо бўлиб ҳисобланади. Бу муаммони ечиш ҳужжатларни ёзиб бериш билан шуғилланадиган ходимлар сонини қисқартириш, ҳисобчилик ходимларини сақлаш харажатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради. Ундан ташқари, ҳужжатлаштириш билан шуғулланадиган ходимлар ўзларига хос бўлмаган ишлардан озод бўладилар.


6. ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНИШИ

Ҳужжатлар ёзиб берилиши дақиқасидан тортиб то архивга топширилгунга қадар анча узун бўлган йўлни ўтиб борадилар. Улар муомалалар амалга оширилаётган пайтда тезкор ходимлар томонидан тузилиб, моддий жавобгар шахсларнинг ҳатти - ҳаракатларини оқловчиси сифатида хизмат қиладилар ва шу муомалаларнинг тўғри эканлигини тасдиқлайдилар. Дастлабки ва айниқса, йиғма ҳужжатлар турли - туман ҳисоботлар асосида - муомалаларни бажарувчилар иши ҳамда ишлаб чиқариш топшириқларининг бажаришни бошқариш устидан назорот олиб борилади. Ҳужжатлар амалга оширилаётган муомалаларни бажарувчи бошқариш устидан назорот олиб борилади. Ҳужжатлар амалга ошираётган муомалаларнинг мақсадга мувофиқлиги устидан дастлабки ва навбатдаги назоротни амалга ошириш имконини беради. Кўпинча тезкор ходимларнинг амалий ишлари фақат муомалаларнинг бажарилиши тугагандан кейин ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини текшириш (навбатдаги, кейинги назорат) йўли билангина эмас, балки бажарилишига қадар муомалаларни бажариш учун олдиндан таёрлаб қўйилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва текшириб белгилаш (дастлабки (олдинги) назорот) усули билан ҳам назорот қилинади.

Тезкор бошқарувдан фойдаланиб бўлгандан кейин, ҳужжатлар улар билан расмийлаштирилган муомалаларни молиявий ва бошқарув ҳисоби тизимида йиғма маълумоларни олиш мақсадида акс эттириш учун бухгалтерияга топширилади. Бу ерда бухгалтерия ходимлари уларга қараб амалга оширилган муомалаларни мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлигини текшираётган пайтда, улардан назорат мақсадларида ҳам фойдаланилади. Ҳужжатлар ишланиб бўлганидан кейин архивга сақлаш учун топширилади. Ҳужжатлар ўтган йўл ҳужжатлар айланиши деб номланади. Шундай қилиб, ҳужжатлар айланиши деганда, ҳужжатларнинг тузилса дақиқасидан бошлаб, то архивга сақлаш учун топширишгача қилинган ҳаракати тушунилади.

Эниди бухгалтерия апаратидаги ҳужжатлар айланишининг мазмунини чуқурроқ ўрганиб чиқамиз.

Бухгалтерия ходимларига келиб тушган ҳужжатлар биринчи навбатда муомалаларнинг қонунийлиги, уларнинг расмийлаштиришга доир талабларнинг бажарилиши, арифметик амаллар ва ҳисобларнинг тўғрилиги нуқтаи назаридан текширилади.

Ҳужжатлар билан расмийлаштирилган муомалаларнинг қонунийлигини текшириш (ҳужжатларни моҳиятига қараб деб номланган текшириш) хўжалик муомалаларини бажаришнинг амалдаги қоидаларига риоя қилинишни аниқлаш, уларни белгилаб қўйилган топшириқларига, меъёрлар ёки сметаларга тўғри келиши нуқтаи назаридан текширишдан иборат.

Ҳужжатларни шаклига қараб текшириш (расмий деб номланган текшириш) ҳужжатлар реквизитларини тўлдиришнинг тўла эканлигини аниқлаш, уларда тегишли имзоларни мавжудлиги ва шу кабиларни аниқлашдан мақсадидан иборат. Бунда бир вақтнинг ўзида муомалаларни акс эттиришнинг равшанлиги, унга ўлчагичларнинг (натурал, меҳнат ва пулда ифодаланган) аниқ келтирилганлиги, ҳужжатни тузиш санасининг тўғри кўрсатилганлиги ҳам текширилади.

Арифметик амаллар ва ҳисоблашни текшириш (арифметик текшириш) ҳужжатларини тўлдириш пайтида арифметик амалларнинг тўғри бажарилганлигини: миқдорини нархга кўпайтириш, якуний суммаларни топишда қўшиш амалини текширишдан иборат.

Ҳужжатлардаги қандайдир хатоликларни топилган ҳисоб ходими уни тўғирлаш учун қайтариши ёки ушлаб қолиши керак. Тегишли тартибдаги рухсатсиз (муомалаларни амалга ошириш учун расмийлаштирилган), тўлдирилмаган реквизитлар билан, арифметик ҳолатларга ва шу каби (камчиликларга эга бўлган) ҳужжатлар қайтарилади. Бундай ҳужжатлар бухгалтерия томонидан фақат хатолари бартараф қилингандан кейингина қабул қилинади.

Қонунга хилоф бўлган муомалаларнинг амалга оширилиши ҳақида гувоҳлик берувчи ёки қалбаки имзолар, рақамларнинг ўчирилиши ва шу кабиларга эга бўлган ҳужжатлар ҳисоб учун асос бўла олмайди. Уларни юзага чиқарилган камчиликларнинг моҳиятини аниқлаш ва айбдор шахсларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида тўхталиб туриш лозим.

Ҳужжатларни фақат текшириб бўлгандан ва уларнинг тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина уларни тезкор ходимлардан қабул қилиши мумкин.

Ҳужжатларни қабул қилиш одатда реестр нусхасига топширилаётган ҳужжатлар рўйхатига имзо қўйиш билан расмийлаштирилади. Масалан, омбор мудири моддий бойликларнинг бир кунлик кирими ва чиқими тўғрисидаги барча ҳужжатларни тайёрлаётганда уларни бухгалтерияга жўнатиш учун тўлдирилган ва илова қилиб юборилган реестрда тилхат олади, кассир касса кирим ва чиқим ҳужжатларини бухгалтерияга улар қайд қилинган касса дафтарларига имзо қўйдириб топширадилар.

Текширилган ва бухгалтериядан қабул қилинган ҳужжатлар ҳисоб ишловидан ўтказилади бу ишлов уч босқичдан: нархлаш, гуруҳлаш ва контировка (белгилаш)дан иборат.

Ҳужатларни нархлаш ёки таксировкалаш - бу ҳужжатларда кўрсатилган моддий бойликларни пул ўлчагичида баҳолашдир.

Корхонанинг тезкор бўлинмаларидан келиб тушадиган кўпчилик ҳужжатлар, пул ўлчагичларига эга бўлмайди. Уларга материаллар кирими ва чиқими, маҳсулотни омборга топширишни расмийлаштирувчи, омбордан харидорларга жўнатишга доир ва ҳоказо ҳужжатлар киради.

Пулда нархлаш бухгалтерияда материаллар учун белгиланган нархлар рўйхати, маҳсулотга ҳақиқатдан қилинган харажатлар ёки уларнинг режадаги нархлари асосида амалга оширилади. У одатда ҳужжатларни «нарх» ва «сумма» устунларида ёки, бундай устунлар бўлмаган тақдирда, бўш жойларда қилинади. Бу ишни соддалаштириш мақсадида бир қанча ҳужжатлар келиб тушган бир турдаги қийматликларни нархлаш ҳар бир ҳужжатда эмас, балки мазкур пачканинг энг охирги ҳужжатида келиб тушган ёки сарфланган қийматликларнинг нархини уларнинг умумий сонига кўпайтириш билан олиб борилади. У ҳар бир ҳужжатдаги алоҳида суммани қўшиб чиқиш ёрдамида олинади. Нархланган ҳужжатга мисол вазифасини юқорида келтирилган кирим ордери бажариши мумкин.

Нархланган (таксировкаланган) ҳужжатлар гуруҳларга ажратилади.

Ҳужжатларнинг гуруҳланиши деганда, уларни ўз мазмунларига кўра бир турдаги пачкаларга айриш (ажратиш) тушунилади.

Шундай йўл билан касса ҳужжатлари, материалларнинг кирими ва сарфига маҳсулот сотилишига доир ҳужжатлар ва ҳоказолар пачкаларга терилади. Бу пачкаларининг ҳар бири ичида ҳужжатлар майдароқ гуруҳларга ажратилади. Масалан, касса кирим ҳужжатлари пулларнинг келиб тушиши манбаларига, қараб, яъни ҳисоб - китоб счётидан, дебиторлардан, ҳисобдор шахслардан ва шу кабилар бўйича гуруҳланади, материаллар ҳаракати бўйича ҳужжатлар - биринчи навбатда омборлар бўйича (агар корхонада бир неча омбор бўлса), кейин материаллар турлари бўйича, кирим ҳужжатлари - келиб тушиш манбалари (таёрлаш ишлаб чиқаришдан қайтарилиши), чиқим ҳужжатлари - ҳаракатларнинг йўналишлари бўйича (ишлаб чиқаришга, таъмирлашга, ортиқчасининг сотилишига) гуруҳланади. Шудай тарзда ҳужжатлар бухгалерия ёзувлари учун таёрланади. Бир турдаги гуруҳларга ажратилган бу ҳужжатлар умумий якунлари билан ёзувларни амалга ошириш имконини беради. Дастлабки ҳужжатларнинг гуруҳланиши, одатда олинган маълумотларнинг кейинги ҳисоб ишловларининг осонлаштирадиган йиғма ҳужжатларни тузиш билан якунланади.

Кўпинча дастлабки ҳужжатлар бухгалтерияга тузиб олинган ҳисоботлар билан биргаликда келиб тушади. Агар гуруҳлаш бухгалтерияда олиб борилса, унда унинг махсус ведомости билан расмийлаштирилади.

Бухгалтерия ҳужжатларини гуруҳлашни амалга оширадиган ведомостларнинг икки тури мавжуд: қабул қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни жамғариш учун хизмат қиладиган жамғарувчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириладиган муомалалар ҳақидаги маълумотларни тизимга солиш учун мўлжалланган гуруҳловчи ҳужжатлар.

Жамғарувчи ведомостлар секин - аста ҳужжатларнинг бухгалтерияга келиб тушишига қараб тўлдирилади, гуруҳловчи ҳужжатлар эса - ҳар гал алоҳида, ҳужжатлардан у ёки бу белгисига қараб туриб олинган маълумотларни гуруҳлаш йўли билан тўлдирилади. Ҳозирги вақтда жамғарувчи ва гуруҳловчи функцияларни умумий ведомостларда бирлаштириш ҳаракатлари кузатилмоқда. Шу мақсадда ҳужжатлардаги маълумотлар уларнинг жамғарилаётган жараёнида гуруҳланмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳисобни соддалаштириш мақсадида жамғарувчи ва гуруҳлович ведомостлардаги суммалар кўпинча ҳам синтетик, ҳам таҳлилий қисимларда акс эттирилади. Натижада тегишли синтетик счётларда мустақил тартибда таҳлилий ҳисобни юритишга ҳожат қолмаяпти.

Ҳозирги вақтда дастлабки ва йиғма ҳужжатлар, шу жумладан жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостларни ҳам ишлаш, одатда, машиналаштириш йўли билан амалга оширмоқда.

Замонавий тез ҳаракат қилувчи ҳисоблаш машиналари ёрдамида йиғма ҳужжатлар табуляграмма ва машинаграммалар деб номланади. Улар биринчи навбатда энг меҳнат талаб ҳисоб ишлари (иш ҳақини ҳисоблаш ва тақсимлаш, ишчиларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари ва меҳнат сарфлари, ҳар хил моддий бойликларнинг келиб тушиши ва сарфланишини ҳисоблаб чиқиш ва бошқалар) бўйича тузилади. Уларда зарурий нуқтаи назардан ҳисоблаб чиқиладиган ҳам қисман, ҳам умумий якуний суммалар кўрсатилади.

Кейинчалик ҳужжатлар котнировкага юборилади.

Ҳужжатларни контировка қилиш деганда мазкур муомала бўйича корреспонденцияланувчи счётларни кўрсатиш, яъни бухгалтерия ёзувини тушунилади. У ҳар хил усуллар билан юритилади.

Ҳозирги вақтда бухгалтерия ёзуви асосан муомала (ёки муомалалар гуруҳи) расмийлаштирилган ҳужжатнинг босма иш қоғозида берилади. У ҳужжатнинг бўш жойига қўл билан ёзилади ёки муомала мазмуни, корреспонденцияланувчи счётларнинг рақами ва суммаларни акс эттириш учун устунларга эга бўлган махсус муҳр босилган жойга ёзилади. Баъзида фаолият даражаси унча катта бўлмаган майда корхоналарда, бухгалтерия ёзуви ҳужжатнинг ўзида махсус ажратилган қисмда қилинади. Бундай қисмлар касса ордерлари, аванс ҳисоботлари ва бошқаларнинг намунавий босма иш қоғозларида мавжуддир.

Ҳисоб техникасининг такомиллашиши ва ҳисобни максимал даражада соддалаштириш ва қисқартиришга интилиш бухгалтерия ёзувлари тўғрисидаги кўрсатмалар ва йиғма ҳужжатларни яратишни бир жараёнида билаштиришга олиб келади. Бунга, масалан, кўпчилик счётларда қайд қилинган муомалаларнинг суммаларини уларда ёзиш йўли билан юритиладиган жамғарувчи ведомостларда шу муомалаларни бир вақтнинг ўзида счётлар бўйича гуруҳлаш билан эришилади. Айнан шу билан жамғарувчи ведомостнинг тўлдирилиши тугагандан кейин бухгалтерия ёзуви автоматик тарзда тузилган бўлади, эндиликда эса фақат корреспонденцияланувчи счётларнинг суммаларини келтирувчи устунларнинг якунини ҳисоблаб чиқишгина қолади.

Баъзиларда бухгалтерия ёзувларини кўрсатиш учун бухгалтерия ёзувларини расмийлаштиришнинг махсус ҳужжатларидан - проводка ёки момериал ордерлардан фойдаланилади.

Корхона хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўғри маълумотларни олиш бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигига, яъни счётлар корреспонденциясининг расмийлаштирилаётган муомалаларнинг иқтисодий мазмунига ва счётлар ўртасидаги ўзаро боғланиш бўйича белгиланган тартибга тўғри келишига боғлиқ. Шунинг учун бухгалтерия ёзувларини тузишга катта аҳамият берилади. Одатда бундай ишнинг ишлаб чиқаришнинг тегишли қийматликларини, ҳисобга олиш иш ҳақи бўйича ҳисоб - китоблар ва бошқаларни биладиган бухгалтерлар олиб боради. Бухгалтерия ёзувларига, унда корреспонденцияланувчи счётларни кўрсатган ҳолда, бош бухгалтер ёки унинг ўрин босари имзосини қўяди. Бунда улар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21 – БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъекларнинг молия - хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счетлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»дан фойдаланади.

Счётлар бўйича ёзувларнинг иккинчи марта қайтарилишининг олдини олиш мақсадида ҳужжатларда тегишли белгилар қилинади. Бунинг учун ҳужжатларнинг босма иш қоғозининг ўзида ёки махсус муҳр қўйилган жойда қуйидаги ёзув келтирилади: «... рақамли ёзувга ... варақ илова келтирилган, сана, 200__ й.».

Ҳужжатлар контировка қилингандан кейин муомалалар синтетик ва таҳлилий счётларда (жорий бухгалтерия ҳисобида) акс эттирилади. Кейин ҳужжатлар архивга топширилади.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун»га кўра ҳужжатлар архивда сақланади. Бухгалтерия архиви махсус бинода ёки ёпиқ жовонларда ташкил этилади. Молиявий ҳисоб бухгалтерия архивига ҳужжатлар корхонаннинг бошқа таркибий тузилмаларига фақат бош (катта) бухгалтерининг рухсати билан берилиши мумкин. Исботловчи ҳужжатлар (шунингдек бухгалтерия ҳисоби регистрларини ҳам) суд - тергов ва бошқа органларнинг талаби билан олиб қўйилиши шу органларнинг ёзма фармойиши асосида корхона раҳбарининг рухсати билангина амалга оширилиш мумкин.

Маълум бир ҳисоб регистрига тегишли бўлган барча ҳужжатларни алоҳида папкаларда тикилган ҳолда биргаликда сақлаш мақсадга мувофиқдир. Папка, қоидага кўра, ҳужжатлар тегишли бўлган ой ва йил, синтетик счёт рақами, ҳужжатлар рақами, уларнинг сони ва бошқа маълумотлар ёзиб қўйилади. Кўплаб ишлатиладиган исботловчи ҳужжатлар - касса ордерлари, материал талабномалари, иш нарядлари ва бошқалар - ойнинг охирида бирлаштириб тикиб қўйилгани мақсадга мувофиқдир.

Молиявий ва бошқарув ҳисобнинг бухгалтерия архивида жорий йил ҳужжатлари сақланади, чунки улар корхона ва унинг таркибий бўлинмалари устидан раҳбарлик қилиш, уларнинг фаолиятини бошқариш ҳамда ҳар хил турдаги маълумотлар тузиш учун керак бўлади. Йил бошида ўтган йилдаги ҳужжатлар бухгалтерия архивидан корхонанинг молиявий ва бошқарув архивига топширилади. У ерда улар амалдаги қоидалар билан белгиланган муддатда сақланади.

Одатда бухгалтерия ҳужжатларини сақлашнинг қуйидаги муддатлари белгиланган: турли - туман ҳужжатларнинг корешоклари (ордерлар, накладнаялар, квитанциялар, чек дафтарлари ва шу кабилар) учун 1 йил; бўнак ҳисоботлар, уларга илова қилинган ҳужжатлар, счётлар, тўлов талабномалари, накладнаялар, қайдномалар ва бошқа товар - моддий бойликларга доир ҳужжатлар, ҳисоб - китоб ва тўлов ведомостлари билан биргаликда 3 йил; касса ва банк ҳужжатлари 5 йил. Бошқарув ҳисобнинг ҳужжатлари раҳбарнинг ихтиёри билан белгиланган муддатда сақланади.

Ҳужжатларнинг ўтиб боришига корхонада ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш даражаси ҳам ҳисобни марказлаштириш ва автоматлаштиришнинг ташкилий шаклларига боғлиқ бўлади. Ҳужжатларнинг айланишини рационал тузиш ҳам катта аҳамиятга эга ва у ҳужжатларнинг барча ишлов жойларидан тезроқ ўтиши билан таъминланади. Шу билан бирга ҳужжатларнинг керак бўлмаган жойларда ўтмаслиги ва иложи борича ўтган жойларига яна қайтиб келмаслиги (ортиқ йўлни беҳуда босмаслиги)га эришишга ҳаракат илиш керак. Буларнинг ҳаммаси корхонада ҳужжатлардан яхшироқ фойдаланишни таъминлайди.


7. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

Бухгалтерия ҳисобининг олдида қўйиладиган муҳим талаблардан бири унинг кўрсаткичларининг реаллиги (тўғрилиги)ни таъминлаш талабидир. Бу талабга жавоб берганда, бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари ҳақиқатга тўла - тўкис мувофиқ бўлиши керак.

Ҳисобда акс эттириладиган келиб тушган ёки берилган қийматлар - материаллар, пул маблағлари, тайёр маҳсулот ва бошқаларнинг сони ҳақиқатда олинган ёки берилган сонга тўғри келиши, шу қийматларнинг ҳисоб маълумотлари бўйича қолдиқлар миқдори эса уларни сақлаш жойларидаги ҳақиқий қолдиқларига тўғри келиши керак. Ваҳоланки ҳисоб маълумотлари баъзиларда ҳақиқатга тўғри келавермайди. Бу қуйидаги сабаблар билан содир бўлиши мумкин.


  1. Табиий сабаблар - материалларнинг оғирлиги ёки сифатининг ҳавонинг ҳарорати ёки намлигининг ўзгариши, уларнинг кемирувчи, ҳашоратлар, микроблар ва бошқалар томонидан бузулиши, уларнинг сақлаш, бир жойдан иккинчи жойга кўчириш пайтида кўриш, парланиш, тўқилиш ва шу кабилар натижасида кўрилган йўқотишлардан иборат.

  2. Моддий қийматликларни қабул қилиш ёки беришдаги ноаниқликлар - кам ўлчаш, ҳато ҳисоблаш, кам тортиш натижасида маблағнинг бошқа миқдори ёки сифати (ҳажм, сорт) қайд этилишидир. Моддий бойликларнинг бир сортини (сифатини) бошқаси билан аралашиш хилларни алмаштириш (пересортица) деб номланади.

  3. Ҳисобдаги хатолар - дастлабки ҳужжатлардаги хато ёзувлар, ҳисоблаб чиқишдаги арифметик хатолар, счётларда ҳужжат маълумотларини нотўғри акс эттириш ва шу кабилардан иборат.

  4. Суистеъмоллар - ўғриликлар, кам тортиш ёки кам ўлчаш, пуллар ва бошқаларни беришдаги кам ҳисоблаш ҳамда маблағларни тўғридан - тўғри ўзлаштириб олишдан иборат.

Юқорида ёритилган ҳодисаларни уларни содир бўлаётган дақиқада ҳисобга олиб бўлмайди, чунки улар ҳужжатлаштирилмайди. Натижада, олинган келишмовчиликлар (тўғри келмасликлар) фақат вақти - вақти билан ўтказиладиган маблағлар ҳақиқий қолдиқларини ҳисоб маьлумотлар билан юзага чиқарилади. Бундай солиштириб текшириш ҳисоб маълумотларини тўлдириш ва унга аниқлик киритиш ҳамда турли - туман суистеъмолларга қарши кураш олиб бориш имконини беради. Ҳақиқий қолдиқларни йўқлама (инвентаризация) қилиш деб номланадиган махсус рўйхатга олиш йўли билан аниқланади.

Инвентаризация (йўқлама) ўтказиш тартиби 19 – МҲБС «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» билан белгиланади.

Йўқлама қилиш - бу ҳужжатликдаги маблағлар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини уларнинг ҳақиқатда мавжудлигига тўғри келишини таъминлаш учун хизмат қиладиган бухгатерия ҳисобининг усулидир.

Шундай қилиб, йўқлама қилиш ҳужжатлаштиришнинг мажбурий қўшимчасидир. Фақат шу усулларнинг ҳар иккаласи - ҳужжатлаштириш ва йўқлама қилишнинг ёрдамчигина барча хўжалик ҳодисаларининг тўкис тўлиқ эттирилиши таъминланади.

Маблағларни тўла қамраб олишлигига қараб йўқлама қилиш икки турга, яъни тўла ва қисман йўқлама қилишга бўлинади.

Тўла йўқлама қилиш беистисно барча хўжалик маблағларини ўз ичига олади. У, қоидага кўра, йиллик ҳисоботни ўтказишдан олдин кейинги йилнинг 1-январидаги ҳолатда тузилади. Лекин унинг жуда мураккаблиги ва кўп меҳнат талаблиги туфайли маблағларнинг айрим турларининг йўқламасини олдинроқ ўтказса ҳам бўлаверади. Масалан, асосий воситаларни - 1-ноябрдан олдин эмас, капитал сарфларни - 1-декабрда олдин эмас, товарлар, тайёр маҳсулот, ишлаб заҳираларини - 1-октябрдан олдин эмас ва ҳоказо.

Қисман йўқлама қилиш хўжалик маблағларининг бирор турини ўз ичига олади, масалан, фақат материалларни ёки фақат мол етказиб берувчилар билан ҳисоб - китобларни. Улар, тўла инвентаризациядан ташқари, йил давомида бир неча марта ҳисобот маълумотларнинг аниқлигини таъминлаш, ўғриликларга ва талофатларга қарши курашни кучайтириш ҳамда молиявий интизомни кучайтириш мақсадида ўтказилиши керак.

19 – БҲМС кўра, ҳисобот йилида ўтказиладиган йўқламалар сони, уларни ўтказиш санаси, уларнинг ҳар бирида текшириладиган мулклар ва мажбуриятлар рўйхати, йўқлама ўтказиш мажбурий бўлмаган бошқа холларда, корхона, ташкилотнинг ўзи томонидан белгиланади. Йўқлама ўтказиш қуйидаги ҳолларда мажбурийдир: корхона мулки ижарага берилганда, давлат ёки муниципал корхонани сотиб олганда, сотилганда, ҳамда уни акциядорлик жамиятига ёки ширкатлар жамиятига айлантирилганда; моддий жавобгар шахслар алмаштирилганда (ишларни қабул қилиш - топшириш кунига); ўғриликлар ва суистеъмолликлар ҳамда қимматликларнинг бузилиши ҳолатлари аниқланганда; йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишдан олдин (йўқламаси йиллик ҳисоботнинг 1-октябргача ўтказилган мулклардан ташқари). Иморатлар, иншоотлар ва бошқа ҳаракатсиз воситаларнинг йўқламаси ҳар икки - уч йилда бир марта, кутубхона объектлариники эса беш йилда бир марта ўтказилиши мумкин.

Асосий воситалар, капитал қўйилмалар, тайёр маҳсулот ва шу кабиларнинг йўқламаси бир йилда камида бир марта ўтказилиши керак (тўла йўқлама ўтказилганда). Бошқа маблағларнинг йўқламасини тез - тез ўтказиб туриш мақсадга мувофиқдир. Масалан, дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб - китобнинг йўқламаси - бир йилда камида икки марта, бюджетга тўловлар бўйича ҳисоб – китобни - ҳар чоракда камида бир марта, пул маблағларини - ҳар ойда бир марта, банклар билан ҳисоб – китобни - ҳар ойнинг биринчи кунига ўтказилиши лозим.

Йўқлама ўтказиш ўзининг характерига кўра режали ва тўсатдан ўтказиладиган йўқламага бўлинади.



Режали йўқлама, унинг мақсадга мувофиқлиги ва яхшироқ ўтказилишидан келиб чиққан ҳолда, олдиндан белгиланган муддатларда ўтказилади. Тўсатдан ўтказиладиган йўқлама корхона раҳбарининг фармойиши билан текширувчининг, хўжалик фаолиятини текширишни ўтказаётган тергов органларининг талаби билан ўтказилади. Режадан ташқари йўқлама табиий офатлар (ўт кетиши, сув тошқини)лардан кейин ҳамда моддий жавобгар шахслар алмашганида ўтказилади.


8. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

Йўқлама ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш учун маълум тартиб мавжуддир.

Йўқлама корхона раҳбари томонидан тайинланган ва буйруқ билан тасдиқланадиган махсус комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия ишда албатта бош бухгалтер қатнашади. Йўқламани ўтказиш одатда ойнинг бошига мўлжалланиб, йўқламанинг натижаларини кейинчалик ҳисоб кўрсаткичлари билан солиштиришни осонлаштиради.

Йўқлама ўтказиш арафасида текшириладиган қийматликлар сақланадиган жойларда барча кирим ва чиқим ҳужжатларининг ишлови тугалланган, таҳлилий ҳисобдаги барча ёзувлар қилинган ва қолдиқлар чиқарилган бўлиши керак. Йўқлама қилинган барча буюмлар - номери, саралари, ҳажмлари, бўйича жойлаштирилган, ҳар хил буюмлар сараланиб жойлаштирилган бўлиши керак.

Йўқлама ҳар бир сақлаш жойи ва моддий жавобгар шахс бўйича, унинг қатнашувида алоҳида – алоҳида ўтказилади. Барча моддий бойликлар албатта санаш, тортиш ёки ўлчаш йўли билан текшириб чиқилади. Мустаснолар фақат бузилмаган фабрикавий идишларда сақланадиган ҳамда юкланиши қийин ноқулай бўлган арзон буюмларга нисбатан йўл қўйилиши мумкин. Биринчисининг сони ҳужжатлар асосида аниқланиши мумкин, лекин бунда ҳам ҳужжатдаги маълумотларнинг тўғрилиги албатта танлаб текшириш йўли билан текшириб чиқилади; иккинчиларнинг сони эса - техника ҳисоб - китоблари билан аниқланади. Бундай усуллар билан текшириш ҳақида одатда йўлланма ведомостларида белги қўйилади.

Аниқланган ва ҳисоблаб чиқилган қийматликлар ҳақидаги маълумотлар барча йўқлама комиссия аъзолари томонидан изоҳланадиган йўқлама рўйхатига ёзиб қўйилади. Моддий жавобгар шахс рўйхатда келтирилган барча қийматликлар унинг қатнашувида текширилганлиги, улар унинг жавобгарлигида сақловга қабул қилинганлиги ва унинг комиссияга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида тилхат беради. Агар даъвоси бўлса, унда даъволар нимадан иборат эканлиги аниқ кўрсатилади. Йўқлама қилинаётган буюмларнинг баҳоланиши рўйхатда фақат уларнинг ҳисобдаги баҳоланишида фарқ қилганда ёки унинг маълумотлари асосида аниқлаб бўлмаслиги натижасидагина кўрсатилади.

Шундай қилиб, йўқлама рўйхатлари хўжалик маблағларининг ҳақиқатда мавжудлиги ва ҳолатини акс эттирувчи ҳужжатлардан иборат экан. Йўқлама ўтказиб бўлгандан кейин бу ҳужжатлар бухгалтерияга уларнинг ҳақиқий қолдиқларини ҳисоб маълумотларидаги билан солиштириш ва уларни йўқламадаги маълумотларга мувофиқлаштириш учун топширилади.


9. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


Йўқлама натижаларини аниқлаш мақсадида бухгалтерия солиштирув ведомостини тузади. Улар йўқлама ведомостларининг маълумотлари бухгалтерия ҳисобининг тегишли маълумотлари билан солиштириб текширилади. Шу ерда йўқлама натижалари ортиқча чиқиш ёки камомадлар ҳам аниқланади. Барча маълумотлар ҳам натура ҳам пул ўлчагичида кўрсатилади. Солиштирувчи ведомостга барча йўқлама қилинган қийматликлар бўйича маълумотлар эмас, балки фақат ҳисоб маълумотларидан четланган қийматликларга тегишли бўлган маълумотлар киритилади. Бунда солиштирувчи водомостлардаги маълумотлар ҳисобда қабул қилинган туркумланишга мувофиқ жойлаштирилади.

Солиштирувчи ведомостларни тузиш ва йўқлама натижаларини аниқлашдан олдин корхона бухгалтерияси йўқлама рўйхатига қилинган ёзувларни яхшилаб текшириб чиқиши керак. Нархларда, таксировкада, ҳисоблаб чиқишларда ва ҳоказоларда хатолар мавжуд бўлса, уларни тўғрилаш зарур ва шу билан бирга бу тўғирлашлар барча комиссия аъзоларининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши керак. Солиштирувчи ведомотлардаги қолдиқлар ҳисобда қабул қилинган нархларда баҳоланади.

Йўқлама натижаларини расмийлаштириш учун йўқлама ва солиштирувчи водомостларнинг шаклларини бирлаштирувчи босма иш қоғозлари (бланка)ларидан фойдаланиш мумкин. Йўқлама комиссияси томонидан бу босма иш қоғозларига қийматликлар тўғрисидаги ҳуқиқий маълумотлар киритилгандан кейин, унга бухгалтерия ҳисоби маълумотларини ёзиб қўйилади ва ҳар иккала кўрсаткичларни солиштириб текшириб чиқилади.

Йўқлама комиссияси ўтказилган йўқлама натижасида топилган камомадлар ва ортиқча чиқишлар сабабларини аниқлайди. Қийматликларнинг йўқолиши ва бузилиши сабаблари ҳақидаги қарорларни комиссия тегишли ходимларнинг тушинтирув хатлари ва бошқа маълумотлари асосида қабул қилади. Йўқлама комиссиялининг барча хулосалари, таклифлари ва қарорлари корхона раҳбари томонидан тасдиқланадиган мажлис баёни билан расмийлаштирилади. Ўзининг хулосасида комиссия шунингдек аниқланган фарқларни тартибга солиш тартибини ҳам белгилайди.


10 ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ФАРҚЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

Йўқлама ўтказиш ва бошқа текширувлар натижасида қийматларнинг ҳақиқий қолдиқлари билан бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлари ўртасидаги аниқланган фарқлар қуйидагича тарибга солинади.

Моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мулкларнинг каммомадлари қуйидаги йўл билан ҳисобдан чиқарилади: табиий йўқолиш меъёрлари чегарасидаги йўқолишлар, агар айбдор шахслар аниқланмаган бўлса ёки айбдорлар ундириб олиш суд томонидан инкор қилинган бўлса - ишлаб чиқариш, муомила харажатларига, давр харажатларига; меъёрлардан ортиқча ҳамда бузилишлардан олинган талофатлар - айбдор шахслар ҳисобидан; агар аниқ айбдор шахслар топилган бўлса, унда айбдор шахслар томонидан ундирилади. Бунда кам чиққан товарлар (материал, мулклар) қийматининг камомади айбдор шахслардан ушбу ёки шу каби товарлар (бошқа моддий бойликлар)нинг камомадининг аниқланган дақиқасига бўлган бозор нархидаги қиймати ундириб олинади. Нархлардаги фарқлар молиявий натижаларга олиб борилади ва умумбелгиланган тартибда жорий ҳисобот даври учун солиққа тортилади.

Бу муомалалар бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади:

I. Аниқланган камомад қийматига ҳисоб нархида

Д-т 5910 «Камомад ва моддий бойликларнинг бузилиши келадиган нобудгарчиликлар»

К-т «Камомад бўлган моддий бойликларни ҳисобга оладиган счётлар» счётлар




  1. Моддий жавобгар шахслардан ундириб олинадиган (бозор

нархидаги) суммага

Д-т 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» (бозор нархида ундирилиб олинадиган суммага)

К-т 5910 «Камомадлар ва моддий бойликларнинг бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар» (камомаднинг баланс қиймати)

К-т 6230 «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» (Моддий жавобнар шахслардан ундириб олинадиган сумма билан қиймати орасидаги фарқ суммага) қиймати ўртасидаги фарқ «субсчёт»» - нархлардаги фарқ суммасига.

III. Камомад суммаси ундирилганда қуйидаги бухгалтерия проводкалари берилади.

Д-т 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоб - китоблар»

К-т 4710 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимнинг қарзи»

Ушбу проводка ундирилган камомаднинг бозор баҳосидаги суммага берилади.

Шу билан бирга моддий жавобгар шахсдан ундириладиган сумма билан қийматликларнинг баланс баҳоси ўртасидаги фарқ қуйидаги проводка билан даромадга ўтказилади:

Д-т 6230 «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар»

К-т 9390 «Бошқа операцион даромадлар»

Бир даврнинг ўзида ва бир моддий жавобгар шахсда бир турдаги товар - моддий бойликларниннг камомади ва ортиқча чиқишлари ўзаро ҳисобга ўтказилиши мумкин. Бунда агар кам чиққан бойликлар - қиймати ортиқча чиққанда кўп бўлса, унда фарқи айбдор шахслар ҳисобига олиб борилади.

Моддий қийматликларни ортиқча чиқиши аниқланганда у 19 – МҲБС нинг 5.70 бандига биноан киримга олиниб хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ўтказилади. Бу муомала қуйидаги проводка билан расмийлаштирилади:

Д-т тегишли моддий қийматликларни ҳисобга олинадиган счетлар

К-т 9390 «Бошқа операцион даромадлар»

Камомадлар ёки ортиқча чиқишларнинг ҳар бир ҳодисасида фарқларнинг юзага келиши сабаблари чуқур ва ҳар томонлама ўрганилиши зарур.

Қийматликлар камомадлари бузилишдан кўрилган талофатлар устидан айниқса синчиқов назоратни ўргатиш мақсадида бухгалтерия ҳисоби тизимида юқорида келтирилган алоҳида «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар» номли махсус счёт кўзда тутилган. У йиғиб тақсимловчи счёт бўлиб, унинг ёрдамида талофатларнинг умумий суммаси ва унинг айрим турлари бўйича аниқланиб, бу суммаларни тегишли счётларга ҳисобдан чиқариш учун хизмат қилади.

«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар» счёти - активдир. Унинг дебетида солиштирув ведомости асосида товар - моддий қийматликлар («Материаллар», «Тайёр маҳсулот», «Товарлар» ва бошқалар») счётларидан қийматликларнинг барча камомадлари ва бузилишидан кўрилган нобудгарчиликлар йиғилади. Бу счётнинг кредити бўйича унинг дебетида йиғилган суммалар йўқлама комиссиясининг қарорига биноан харажатлар ёки айбдор шахслар счётларига ҳисобдан чиқарилади. Буни қуйида келтирилган таснифдан кўриш мумкин:

Табиий йўқолиш меъёрлари чегарасидаги ёки ундан юқори бўлган камомадлар, айбдор шахслар бўлмаганда, табиий талофат ҳисобланиб, пайдо бўлган жойига қараб, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ёки давр харажатларини ошириш керак. Кўпинча улар қийматликларни ҳақиқий харакатлари билан шу ҳаракатни ҳужжатли расмийлашритиш ўртасидаги номувофиқликни акс эттиради. Масалан, ишлаб чиқариш заҳираларининг камомади уларни ишлаб чиқаришга берилишини ҳужжатлар билан расмийлаштирилгандагига қараганда кўпроқ миқдорда берилганлиги натижаси бўлиши мумкин; тайёр маҳсулотнинг камомади - уларни ҳақиқатда олинганлигига қараганда ҳужжатлар бўйича кўпроқ олинганлигини расмийлаштириш натижаси бўлиши мумкин. Товар - моддий бойликларнинг камомадини ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилиши йўли билан шунингдек йўл қўйилган хатолар ҳам бартараф қилинади.

Ортиқча чиқишлар корхона ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳисобига тегишли қийматликлар счётларига кирим қилинади. Ортиқча чиқишлар аниқланганда албатта уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва айбдорлари суриштириб топилади.

Ортиқча чиқиш суммалари биринчи навбатда тегишли қийматликлар счётларининг дебетида акс эттирилади.




9390 «Бошқа операцион даромадлар»




Моддий бойликларни ҳисобга оладиган счетлар

Д-т


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет