I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи



бет12/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43

К-т





Д-т

К-т































Шу билан ушби қийматликларнинг қолдиғини йўқлама натижасида аниқланган уларнинг ҳақиқий миқдорлари билан мувофиқликка олиб келиш таъминланади. Ортиқча чиқишлар, одатда, материалларнинг ҳақиқий ҳаракатини ҳужжатлар билан нотўғри расммийлаштириш натижасида юзага келади ва шунинг учун бундай ёзув зарурдир.

Ҳақиқатда ҳам, ишлаб чиқариш заҳираларининг ортиқча чиқиши - уларнинг ҳақиқатда қилинган сарфларига қараганда кўпроқ миқдорда ҳисобдан чиқарилганлиги, тайёр маҳсулотнинг ортиқча чиқиши эса, аксинча, уларнинг келишини камроқ миқдорда ёзилиши натижасидир.

Камомадларни ҳисобдан чиқариш ва ортиқча чиқишларни киримга олиш тегишли товар - моддий бойликларнинг ҳам синтетик ҳам таҳлилий ҳисобида акс эттирилади. Бу уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлари бўйича қолдиқларнинг йўқлама ўтказиш йўли билан аниқланган ҳақиқий мавжудлигига мувофиқлигини таъминлайди.

Амалдаги Низомда шунингдек даъво муддати ўтиб кетган қарзларни қоплаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби ҳам белгилаб қўйилган. Даъво қилиш муддати ўтиб кетган кредиторлик ва депонентлик қарзлар даромадга ўтказилиши ва шу суммалардан солиқ тўланиши керак.

Даъво қилиш муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзлар ҳисобидан чиқарилганда 6720 «Депонентланган меҳнат ҳақи» ва 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счетлари дебетланиб 9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан тушган даромодлар» счёти кредитланади.

Даъво муддати ўтиб кетган дебитор қарзлар ҳисобидан чиқарилганда 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счети дебетланиб дебитор қарзларни ҳисобга олинадиган счетлар кредитланади.

Тест саволлари:

1. Ҳужжатлаштириш деб нимага айтилади?

A. Бланкаларни тўлдириш.

Б. Барча хўжалик муомалаларига тузиладиган ҳужжатлар мажмуаси.

B. Омбордан материал жўнатиш учун далил.

Г. Маҳсулотни омборга қабул қилиш учун далил.

2. Бухгалтерия харажати нимадир?

A. Муомалаларни ҳақиқатда содир бўлганлиги ҳақида ва уни амалга оширишга берилган ҳуқуқнинг ёзма гувоҳномасидир.

Б. Банкдан нақд пул олиш учун рухсат.
B. Содир бўлган харажатларни акс эттириш рухсати.

Г. Реквизитлари тўлдирилган бланк.



3. Ҳисоб ахборотларининг моддий ташувчиларига нималар киради?

A. Босма иш қоғозлари (бланкалар).

Б. Файллар, дискетлар.

B. Перфокарта, перфоленталар.

Г. Магнит ленталари.

Д. Барча жавоблар тўғри.



4. Бухгалтерия ҳужжатлари қандай белгиларига қараб таснифланади?

A. Қандай мақсадларга тайинланганлиги.

Б. Тузиш тартиби.

B. Муомалаларн қамраб олиши.

Г. А + Б + В.

5. Бухгалтерия ҳужжатлари мақсадли тайинланишига қараб қандай таснифланади?

A. Пул ва ҳисоблашиш чеклари.

Б. Тўлов талабнома ва тўлов топшириги.

B. Фармойиш ҳужжатлари.

Г. Исботловчи, бухгалтерия расмийлаштирувчи ва аралаш.

Д. В + Г.



6. Қандай ҳужжатларга аралаш (комбинлашган) ҳужжат дейилади?

A. Фақат фармойиш ва исботловчи ҳужжатларга.

Б. Фақат бухгалтерия расмийлаштирувчи ҳужжатларга.

B. Фармойиш, исботловчи ва бухгалтерия расмийлаштирув ҳужжатлари белгиларини бирга қўшиб олиб борадиган ҳужжатлар.



7. Тузилиш навбатига қараб ҳужжатлар қандай таснифланади?

А. Комбинлашган ҳужжат.

Б. Исботловчи ҳужжат.

8. Дастлабки ҳужжат.

Г. Фармойиш ҳужжат.

Д. Йиғма ҳужжат.

Е. В+Д.

8. Ҳужжатларнинг реквизитлари деб нимага айтилади?

А. Ҳужжатларнинг таркибий унсурлари ҳисобланган барча маълумотлар.

Б. Амалга ошириладиган муомалалар ҳақида тўла фикрга эга бўлиш ва унинг исботловчи кучини таъминлашда зарур бўлган барча маълумотлар.

В. Фақат ҳужжатларнинг номи, суммаси ва санаси.

Г. А + Б.

9. Инвентаризация (йўқлама) қилиш деб нимага тушунасиз?

A. Бу барча маблағ ва манбаларни проводкалар билан расмийлаштириш.

Б. Бу барча маблағларни текшириш.

B. Бу фақат манбаларни текшириш.

Г. Бу хўжаликдаги маблағлар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини уларнинг ҳақиқий мавжудлигига тўғри келишини текши­риш.

7 – Мавзу. “Бухгалтерия ҳисобнинг шакллари ва регистрлари”



Хўжалик фаолияти тўғрисида зарур бўлган кўрсаткичларни олиш учун ҳужжатларда келтирилган маълумотлар керак бўлади. Бунинг учун бу маълумотлар ҳужжатларда иқтисодий мазмунга қараб гуруҳланган ва рўйхатга олинган бўлиши керак. Бундай рўйхатга олиш ҳужжатларнинг сақланиши устидан назорат қилиш ҳамда уларда акс эттирилган маълумотларнинг яққоллигини таъминловчи ҳисоб регистрлари ёрдамида амалга оширилади.

Ҳисоб регистрлари дастлабки ахборот ташувчиларда қайд этилган мавжуд маблағлар ва муомалалар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш ва гуруҳлаш учун мосланган қоғоз варақларидан иборат.

Ташқи кўринишига қараб ҳисоб регистрлари бухгалтерия китоблари, карточкалар ва бўш варақлар (ведомостлар)га бўлинади.

Бухгалтерия дафтарларида барча бетлар китобча кўринишида, рақамланган ва муқоваланган бўлиши керак. Дафтарлардаги бетлар ёзувлар бошланмасдан олдин рақамланади. Охирги бетнинг орқа томонида бош бухгалтерининг имзо ёки шунга ҳуқуқи бўлган шахснинг имзоси билан қуйидаги ёзув қилинади: «Ушбу китобда ҳаммаси бўлиб ________ бет (варақ) рақамланган». Дафтар жуда катта бўлиб, унда ҳисобга олинадиган объектлар сони кўп бўлган тақдирда, сарлавҳа тузилади, зарур бўлган ҳолларда эса - алифбо тартибида объектларнинг рўйхати тузилади. Ушбу объект бўйича ёзувларни давом эттириш учун дафтарини янги бетини очишда, сарвлавҳа тузилади, зарур бўлган ҳоллада эса - алифбо тартибида объектларнинг рўйхати тузилади. Ушбу объект бўйича ёзувларни давом эттириш учун дафтарнинг янги бетини очишда, сарлавҳада очилган бетнинг рақами ҳақида белги қўйиб қўйилади. Агар шу бетда ўша ўтган ойнинг ёзувлар қилинаётган бўлса, унда улар ўтказилган ёзувлар деб номлаш билан боғланадилар «Ўтказилган» деганда тугалланган бетда ёзиб қўйилган суммалар якуни тушинилади. У шу бетнинг охирги қаторида ва янгитдан очилган бетнинг биринчи қаторида ёзиб қўйилади. Бунда «... бетда», «...бетдан» деган белги қилинади.

Карточкалар картотека деб номланадиган махсус қутичада сақланади. Картотека, ундан фойдаланишни енгиллаштирадиган, қатор катаклардан иборат бўлади.

Бухгалтерия ҳисобининг ҳар хил шаклларида ҳар хил регистрлардан фойдаланилади.

Ҳисобни ЭҲМ ёрдамида юритиш шароитида кўпроқ даражада машинанинг хотираларининг тузилмалари ҳисоб регистрларига айланади. Лекин уларда қайд этилган у ёки бу маълумотларни кўз билан кузатиш мақсадида машина қоғозига босиладиган машинограммаларни беради.

Карточкаларнинг тик туришини таъминлаш учун тирканиш сифатида темир пластинкаларидан фойдаланилади. Карточкалар шу карточкаларнинг ҳажмига қараб тайёрланган кортонли (целлофанли) варақлар ёрдамида гуруҳланади (ажратилади).

Керак бўлган карточкани тезлик билан топиш учун керакли шрифт, алифбо ҳарфларни ёки бошқа белгиларни индикаторлар, яъни кичкина металл пластинкалари хизмат қилади. Улар бўлувчи мослама ёки унинг тепасидаги дўнг жойига илиб қўйилади. Карточкалар очилаётганда, уларни махсус реестрларга ёзиб қўйилади ва шу билан уларнинг бир сақланиши таъминланади.

Картотекада карточкалар ҳар хил гуруҳланишда жойлаштирилиши мумкин. Масалан, материалларни омборда ҳисобга олиш учун улар материаларнинг тури (субсчётлар) бўйича гуруҳланади. Уларнинг ичида эса - номлари, саралари ва ҳажми бўйича гуруҳланади. Дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб - китобларни ҳисобга олиш картотекасида улар, одатда, алифбо бўйича жойлаштирилади. Асосий воситаларни ҳисобга олиш карточкалари олдин уларнинг жойлашган жойига қараб, сўнгра турлари ва номлари бўйича тузилади. Бўш варақлар (ведомостлар) карточкалардан ўзаро қаттиқ бириктирилмаслиги билан фарқ қилади. Улар шунингдек шу билан фарқ қиладики, одатда юмшоқроқ бўлган катта шаклдаги қоғозлардан тайёрланиб, алоҳида папкаларда ёки мустаҳкам қистириб қўйилган рўйхатнома жойларида сақланади. Бу эса уларга алоҳида варақларни қўйиб қўйишни ёки ундан олишни осонлаштириш учун хизмат қилади.

Ҳисобот йили тугагандан ва баланс тузилгандан кейин дафтарлар, карточкалар ва бўш қоғозлар (ведомостлар) ҳар бир счёт бўйича якун чиқариш ва қолдиқ суммасини ёзиб қўйиш йўли билан ёпилади.

Дафтарлар, карточкалар ва регистрларда айрим варақларнинг ўзаро бириктирилишининг турли даражада бўлиш улардан фойдаланишнинг хусусиятларини белгилаб беради. Масалан, карточкалар ва бўш варақлар ҳар қандай даражада ҳам гуруҳланиши мумкин, уларга қилинадиган ёзувлар махсус ҳисоблаш машиналарида амалга ошириш мумкин, карточкаларнинг мазкур массивлари алоҳида ҳар хил бўш варақларга ёзишда ҳисоб билан боғлиқ бўлган меҳнатни ажратиб олиш мумкин. Бошқа томондан, картотекадан ёки регистордан ҳар қандай варақни бемалол олинишининг имконияти улардан айримларининг йўқолишига, бир карточканинг (варақнинг) бошқасига алмаштириб қўйилишига, ундаги бирор бир ёзувнинг ўзгартириб қўйилиши ва кабилар олиб келиши мумкин.

Дафтарларда, аксинча, айрим варақлар ўзаро мустақил бириктирилган бўлади. Бу эса ҳар бир варақнинг бут сақланишини таъминлайди ва бир варақнинг бошқаси билан алмаштириб қўйишга йўл қўймайди ва шу билан амалга оширилган ҳисоб ёзувларини ўзгартиришга асосланган суистеъмолларнинг олдини олиш имконини беради. Шу билан бир вақтда варақларнинг дафтарларда мустаҳкам бириктирилганлиги замонавий ҳисоблаш техникасидан фойдаланишни қийинлаштиради. Шунинг учун, талаб қилинган жойларда, айрим варақларни турли тартибда гуруҳлаш ва ҳисобли рўйхатга олиш машиналар ёрдамида амалга оширилади, дафтарда ҳисобга олишдан фойдаланиб бўлмайди.

Ҳисобда у ёки бу регистрларнинг шаклидан - дафтардан, карточкадан ёки бўш варақдан фойдаланиш у уларнинг хусусиятлари билан белгиланади.


2. ҲИСОБ РЕГИСТРЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ


Ҳисоб регистрлари ҳар хил тузилишга эга бўлиб, икки белгиси - мазмунинг хажми ва ёзув характерига қараб гуруҳланади.

Мазмунинг хажмига қараб синтетик ва таҳлилий регистрларга бўлинади. Бундай бўлишниш синтетик ва таҳлилий малумотларнинг ҳисобда ҳар хил вазифаларни бажариш билан боғлиқдир. Синтетик ва таҳлилий ҳисоб регистрлари бир бировларидан улардаги маълумотларнинг мукаммаллик даражаси ҳамда кўрсаткичларининг гуруҳланиши билан фарқ қилади. Синтетик регистрларнинг тузилиши энг аввало бухгалтерия ҳисобининг шаклига боғлиқ бўлади, кўпгина таҳлилий регистрларники эса - уларда ҳисобга олинадиган объектларнинг хусусиятларига боғлиқ. Счётларнинг кўпчилик қисми бўйича ҳар хил корхоналарда таҳлилий регистрларни тузиш учун карточкаларнинг бир турдаги намунавий шаклидан фойдаланилади.

Таҳлилий ҳисобда энг кенг тарқалган карточкаларнинг шаклларини кўриб чиқамиз.

Намунавий карточкалар одатдаги икки томонли счётлардан фарқ қилиб, ёзувларни яққолроқ тасвирлайдиган биртомонлама шаклда тузилган бўлади.

Икки томонлама шаклда дебет ва кредит счётларининг чап ва ўнг томонлари жойлаштирилган бўлади. Ҳар бир томонида сана, ёзув рақами, матн ва сумма учун мустақил устунлар ажратилади.

Карточканинг чап томони

200__й. _____________________________

(счётнинг номи)

Ёзув

Ёзув матини



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет