Ўзатувчи мосламаларга машина-двигателдан иш машиналарига электр, иссиқлик механиқ энергияни ўзатишга, шунингдек суюқ ва газсимон моддаларни бир объектдан объектга етказиб беришга хизмат қиладиган қурилмалар (электр ўзатиш йуллари. йўллари, иссикдик ва газ тармоғи ҳамда бошқалар) киради.
Машина ва жихозлар асосий воситаларнинг энг асосий тури ҳисобланади навбатида қуйидаги гурухлардан таркиб топади:
♦ куч машина ва жихозлари электр ва иссикдик энергиясини ишлаб чиқарадига:-уни механиқ харакат энергиясига айлантириб берадиган генератор-машиналар, машиналар (козонхоналар, буг двигателлари, турбиналар, куч трансформаторлари ва б.)дир;
♦ иш машиналари ва жихозлари меҳнат предметларига механиқ термик кимёвий
йки бошқа йусинда технологик ишлов беришга, уларни ишлаб чиқариш жараёнида, қазиб олиш, эритиш, тайёрлашга хизмат қиладиган қурилмалар (станоклар, аппаратлар, агрегатлар)дир; '
♦ўлчов ва ростлаш асбоблари ҳамда қурилмалари ва лаборатория жиҳозлари
фойдаланиладиган техника ишидаги турли параметр (кўрсаткич)ларни ўлчаш, ишлаб
чиқариш жараёнларини бшқариш, хом-ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар сифатини
текшириш, намлик даражаси, шовкин таъсири ва бошқаларни ўлчашда ишлатилади. Уларга
манометрлар, тарозилар, микроскоплар, диспетчерлик назорати ва бошқалар киради;
♦Ҳисоблашиш техникаси маълумотларни электрон ҳисоблашиш машиналарида кайта
ишлайдиган воситалардир. Уларга компьютерлар, принтерлар ва бошқа компьютер воситалари киради;
♦бошқа машина ва жихрзларга юкорида санаб утилмаган машина ва жихрзлар (ут
1 учириш ва бошқа махсус машиналар) киради.
Транспорт воситалари кишилар ҳамда юк ва турли максадлардаги нарсаларни ташишга мўлжалланган харакат воситалари (темир йул, сув, автомобиль, коммунал транспорти ва муҳим нефть қувур йуллари)дир.
Асбоб ва ускуналар қўл меҳнати жараёнида ишлатиладиган ёки иш кисмларини кучайтириш, ошириш учун машинага бириктириладиган воситалар (электродреллар, вибраторл ар) дир.
Ишлаб чиқариш инвентарлари ишлаб чиқариш жараёнини енгиллаштиришда ишлатилади. Уларнинг таркибига бак контейнер, инвентарь идишлари киради.
Хўжалик инвентари идора (офис) ишларини ва хўжаликни юритишда зарур бўлган меҳнат воситаларидир.
Иш хайвонлари ва маўсулдор чорва ҳар бир етилган мол (от, хўкиз, сигир)ларга; бўлиб, алоҳида инвентарь объекти сифатида ҳисобда акс эттирилади.
Кўп йиллик дарахтлар алоҳида хиёбон, парк богдаги миқдори ва ёшидан катьий назар экилган дарахтлар гурухидир.
Бошқа асосий воситаларга кутубхона воситалари, ижарага олинган асосий • воситалар, консервациядаги асосий воситалар ва бошқалар киради.
«Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМга биноан асосий воситалар қуйидаги баҳоларда баҳоланади:
-
Дастлабки қиймат
-
Сотиш қиймати;
-
Тугатиш қиймати;
-
Қолдик қиймати;
-
Ўрнини коплаш қиймати.
Дастлабки циймат — активни харид қилишда хўакикатда туланган пул маблағлари ёки уни барпо этишда амалга оширилган ҳакикий харажатлардир. Харид қилишнинг ҳакикий қиймати асосий воситани харид қилиш ва уни ишлатиш учун тайёр холга келтиришда қилинган барча харажатларни, яъни: харид нархи, юридик йигимлар ва бошқа харажатларни ўз ичига олади. Ташкилот текинга олган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати эксперт йули билан бозор нархида бахўоланган қиймат бўйича тан олинади. Текинга олинган асосий воситани кирим қилинган санада амал килган нарх асосида жорий бозор қиймати шакллантирилади. Амалдаги нарх тўғрисидаги маълумотлар ҳам ҳужжатлар ва эксперт йули билан тасдикланиши керак
Сотиш қиймати асосий воситаларни битим пайтида манфаатдор тарафлар ўртасида айирбошлаш мумкин бўлган суммадир.
Тугатилиш қиймати чиқиб кетишга доир кутилаётган харажатларни чи ташлаган ҳолда активнинг фойдали хизмати натижасида уни тугатиш пайтида 1 бўладиган активларнинг тахмин килинаётган қиймати дир.
Кўолдик қиймати актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириладиган жамгарилган амортизацияни чиқариб ташлангай ҳолда асосий воситаларнинг дастлабки ёки жорий қиймати:
Урнини коплаш қиймати корхона активдан кейинчалик фойдаланиш хис коплашни мулжаллаётган сумма, шу жумладан тугатилиш қиймати.
Асосий восита пулга харид килинса, унинг қиймати контрактда икқиламчи фаол ишлаётган шу сингари активда аниқланган бозор нархи бўйича кўрсатилиши му Асосий воситани хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан яратилган ва уни чиқимларини аниқ белгилаш мумкин бўлган холларда асосий восита ҳақикий таннарх акс эттирилади. Баъзи вақтларда асосий воситаларни кайта баҳолашга эхтиёж туп Асосий воситаларни кайта баҳолаганда асосий воситанинг бутун занжири кайта баҳола керак Кайта баҳолаш натижасида асосий воситанинг баланс қиймати кўпайган ҳолда кўпайиш аввалги баҳодан ошадиган суммада 8510-«Активларни кайта баҳолаш ва тўзатишлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилиши лозим. Кайта баҳолаш натиж асосий воситанинг баланс қиймати камайган бўлса, бу камайиш аввалги баҳодан ошган суммада харажат сифатида тан олинади.
3. Асосий воситалар ҳаракатини хужжатлаштириш
Корхонанинг асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олишда қуйидаги шаклл фойдаланилади:
АВ-1 шакли. Асосий воситаларни қабул-топшириш далолатномаси. Далолатнома бир объект учун ёзилиб, бухгалтерияга берилади ва асосий воситани ҳисобга олиш инв карточкаларига ёзиш учун асос булиб хизмат қилади.
АВ-2 шакли. Таъмир қилинган, тикланган ва такомиллаштирилган объект қабул қилиш-топшириш далолатномаси.
АВ-3 шакли. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида далолатнома.
АВ-4 шакли. Автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш далолатномаси.
АВ-6 шакли. Асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентар карточкаси. А воситаларни қабул-топшириш далолатномалари ва ушбу объект техник хужжатлари хар бир объектга инвентар карточкаси очилади.
АВ-7 шакли. Асосий воситаларни ҳисобга олиш бўйича инвентар карточк руйхати.
АВ-8 шакли. Асосий воситалар ҳаракатини хисобга олиш карточкаси. гурухлари бўйича асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш учун кулланилади. Кархона маълумотлари асосида асосий воситалар харакати ҳақидаги ҳисобот тулгазилади.
АВ-9 шакли. Асосий воситалар инвентар руйхати:
Асосий воситалар корхонага келиб тушганда раҳбар тайинлаган комиссия хў объект бўйича алоҳида қабул қилиш-топшириш далолатномаси (юкхат)ни расмм тириши лозим (АВ-1 шакли). Далолатномада объект тавсифи, турган жойи, сотиб ол манбаи, чиқарилган ёки кўрилган йили, ишга туширилган сана, объектнинг натижалари, унинг техник шартларга мувофиқлиги ва бошқалар кўрсатилиши лозим.-
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш умумий далолатномаси билан турдаги ва нархи бир хил хўжалик инвентарлари, асбоблар, станоклар олинганл! расмийлаштириш мумкин. Қабул қилиш-топшириш далолатномасига паспортлар, иш тартиби, йўриқномалар илова қилинади. ҳисобга қабул қилинган асосий воситалар объектига инвентар рақами (сони) берилади, масалан 001 дан 099 гача инвентар рака] биноларга, 100 дан 199 гача иншоотларга, 200 дан 299 га кадар бўлган ракамлар у: қурилмаларига берилади ва хоказо. Берилган инвентар раками асосий воситалар объе металл жетонни кокиб куйиш, буёк билан белги қўйиш ва бошқа усулларда белгилаб куйнлади. Бу белги объект фойдаланишда бўлган жами давр учун сақланади ва бухгалтерия Ҳисобининг барча бошлангич хужжатлари ҳамда регистрларида кўрсатиладш Объект чиқим қилинганда унинг инвентар раками янги кирим қилинган асосий воситаларга берилмайди.
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси илова хужжатлар билан бирга корхона бухгалтериясига топширилади. Бухгалтерия далолатнома асосида белгиланган намунадаги инвентар варакаси очади (АВ-6 шакли). Бу варакада объект ҳақидаги барча маълумотлар кайд этилади (дастлабки ёки тикланиш қиймати, амортизация ажратмалари меъёри, кирим қилинган пайтдаги эскириш даражаси). Сунгра инвентар варакалари асосий воситаларнинг тасниф гурухлари бўйича махсус руйхат тузилади (АВ-7 шакли).
Руйхатда кайд қилинган варакалар асосий воситалар картотекасида тармок тасниф гурухларига, гурух ичида эса турган жойи, фойдаланиш жойи ва турлари бўйича гурухланган таргибда сақланади. Хўаракатсиз асосий воситалар объектлари варакалари алоҳида гурухланади. Асосий воситаларнинг чиқими далолатнома билан расмийлаштирилади ва бу инвентар варакасига кайд қилинади, сунгра варака картотекадан олиб куйилади. Қайта оланган асосий воситалар объектлари тикланиш қиймати бўйича вараканинг «таьмирлаш, эдернизациялаш» бўлимига ёзилади.Қайта баҳолаш чоғида белгиланган эскириш суммаси варақанинг тегишли бўлимида кўрсатилади.
Асосий воситалар ишлатиладиган жойларда (корхона цехлари, участкалари, ўлимлари) Ҳисоб асосий воситаларнинг инвентар руйхати бўйича олиб борилади (АВ-9 шкли). Бунда ҳамма моддий жавобгар шахслар билан белгиланган намунада ва икки усхада моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. Шартноманинг бир нусхаси хар бир моддий жавобгар шахснинг бухгалтерия (шахсий) делоси (хужжатлари мажмуи)да, иккинчи нусхаси шу ходимларнинг ўзида сақланади. Ҳамма моддий жавобгар шахслар :осий воситаларни ўз жавобгарлигига олганини инвентаризация руйхатига имзо куйиб Тасдиқлаб беради, асосий воситаларнинг кейинги тушумларида эса бирламчи хужжатларга нмзо куяди. Асосий воситаларнинг хар кандай кучиши (бошқага бериш, тугатиш ва бошқалар) моддий жавобгар шахсларнинг иштирокида расмийлаштирилади.
Олинган, ҳисобдан чиқарилган корхона ичида жойи ўзгартирилган (кучирилган) асосий воситаларнинг инвентар варакалари тегишли кайдлар ўтказилганидан кейин ой охиригача жой-жойига куймай, алоҳида сақланади. Чунки хар ойда шу варакалар асосида асосий воситалар амортизацияси (эскириш) Ҳисоб-китоблари тузилади, уларнинг хар бир тури бўйича кирим, чиқим оборотлари жамланади ва асосий воситалар ҳаракатини Ҳисобга олиш варакаси тулдирилади. Асосий воситалар ҳаракатини Ҳисобга олиш варакаси (АВ-8 шакли) жорий йил учун январь ойи бошида очилади. Варакада дастлаб асосий воситаларнинг борлиги, турлари бўйича маълумот 1 январь ҳолатига кўрсатилади, сунгра хар ойда ой давомидаги оборотлар ёзувидан кейин кейинги ойнинг 1 кунидаги холат бўйича асосий воситаларнинг мавжудлиги кайд этилади. Шу маьлумотлар асосида асосий воситалар ҳаракатининг оборот руйхати (кайднома) тузилади. Унинг якунлари асосий дафтардаги якунлар билан солиштирилиб чиқилади ва шу асосда корхонанинг асосий воситалари мавжудлиги ҳамда уларнинг харакати тўғрисида Ҳисобот тузилади.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши АВ-Г ва АВ-3 шаклларидаги далолатнома билан расмийлаштирилади. Бу шаклларда чиқим қилинадиган объектларнинг дастлабки қиймати ва эскириш суммаси кайд этилади. Инвентар варакаси картотекадан олиниб, далолатномага илова қилинади. Асосий воситаларнинг турган урни бўйича инвентар руйхатида тегишли кайдлар қилинади.
4. Асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш
Асосий воситаларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
0110-«Ер»;
0111-«Ерни ободонлаштириш»;
0112-«Молиявий лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситала ўзлаштириш»;
0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар»;
0130-«Машина ва жихозлар»;
0140-«Мебель ва офис жихозлари»;
0150-«Компьютер жихозлари ва ҳисоблашиш техникаси»;
0160-«Транспорт воситалари»;
0170-«Иш ҳайвонлари ва махсулдор хайвонлар»;
0180-«Кўп йиллик экинлар»;
0190-«Бошқа асосий воситалар»;
0199-«Консервация қилинган асосий воситалар».
Ушбу ҳисобварақлар актив булиб, уларнинг дебет томонидаги сальдо корхода мавжуд асосий воситаларнинг дастлабки қийматини акс эттиради. Асосий во объектларининг кўпайиши ҳисобварақларнинг дебет томонида, камайиши эса кредит томонида акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг кирим қилиниши қуйидаги кўринишларда бўлади:
-
Корхона томонидан яратилиши;
-
Бошқа корхоналардан сотиб олиш;
-
Текинга олиш;
-
Асосий воситаларни муассислар томонидан корхонанинг устав капита
уларнинг улуши тарзида ёки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳиобигас киритиш.
Асосий воситалар корхонага қабул килинаётганда махсус тузилган коми томонидан асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш расмийлаштирилади. Ушбу далолатномада асосий воситаларнинг дастлабки баҳоси, эскн суммаси, қабул килинаётган воситанинг қисқача тавсифи, комиссия аъзоларининг шарифи, моддий жавобгар шахс томонидан қабул қилиниши кўрсатилади. Бунда далолатномага таърифловчи техник ва бошқа хужжатлар илова қилинади, далолатнома корхона раҳбари томонидан тасдикланади.
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тасдиклангандан корхона бухгалтериясига берилади, шу далолатнома асосида хар бир объектга инвен варакаси очилади. Тегишли шартномалар асосида корхона мутахассислари ва четдан з этилган мутахассислар кучи билан барпо этилган асосий воситалар объектлари «Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағининг кредити билан корреспонденцияда 0110-0 ҳисобварақлар дебети бўйича ҳақикий таннархига караб асосий воситалар сифатида и қилинади. Корхонанинг ўз кучи билан кўрилган асосий воситалар объектларининг ба қийматига усиб борувчи якун билан барча бевосита харажатлар: материал, ишчи кучи бошқа харажатлар, шунингдек курилиш жараёнига бевосита дахлдор бўлган куш харажатлар киритилади.
Ўсиб борувчи якун билан ҳисобланган харажатлар курилиш давомида «Тугалланмаган курилиш» ҳисобварағида акс эттирилади. Қурилиш тугаллангунига қадар бино 0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар» ҳисобварағида хисобга олинмайди, чунки у хали фойдаланишга топширилмаган. Қурилиш тугалланганидан кейин ва фойдаланишга топширилганида 0810-ҳисобварақда жамланган барча харажатлар сум 0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар» ҳисобварағига ўтказилади ва кейинги ойдан бошлаб ундан амортизация ҳисобланиши лозим.
Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамияти цех биносини ўз кучи билан қуриб, фойдаланишга топширди. Қурилишга сарфланган жами харажат 92179000 сумни таг килди. Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади: Д-т 0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар» - 92179000 сум К-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш» - 92179000 сум.
Бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган асосий воситаларни 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш», 0840-«Асосий подани шакллантириш», 0890-«Бошқа капитал
куйилмалар» ҳисобварақларининг кредита билан корреспонденцияда 0110-0190-ҳисоб-вараклар дебети бўйича кирим қилинади.
Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамияти янги ишлаб чщариш фаолияти учун бино сотиб олди, унинг харид қиймати - 20000000 сум, брокер хизмати учун 20000 сум хайда юрист хизматига 15000 сум тулаган, хужжатларни расмийлаштиришга 25000 сум харажат қилинган. Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади:
бино харид килинди:
Д-т 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» - 20600000 сум
К-т 5110-«Пул маблағлари» - 20600000 сум.
бино балансга қабул килинди:
Д-т 0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар» - 20600000 сум
К-т 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» - 20600000 сум.
Фойдаланишга қабул қилинган асосий воситалар бўйича ҚҚС уларнинг дастлабки қийматини кўпайтиради ҳамда эскириш қийматини оширган хрлда, корхона харажатларига секин-аста ўтказилади. Бошқа корхона ёки жисмоний шахслардан текинга, шунингдек хукумат органларининг субсидияси сифатида олинган асосий воситалар 8530-«Текинга «олинган мол-мулк» ҳисобварағи билан корреспонденцияда 0110-0190-ҳисобварақлар дебети бўйича кирим қилинган санада эксперт йўли билан, бозор қиймати бўйича белгиланган бакода акс эттирилади.
Мисол. транспорт воситаси бепул олинди. Ушбу муомалага хисобда қуйидагича проводка берилади: Д-т 0160-«Транспорт воситалари» К-т 8530-«Текинга олинган мол-мулк».
Амалдаги солиқ конунчилигига мувофиқ бепул олинган асосий врситаларнинг қолдиқ қиймати (идора ичида бериладиганидан ташкари) фойда (даромад) солиғини ҳисоблаш базасига киритилади ва ундан солиқ ундирилади.
Гаъсисчилар устав капиталига улуш сифатида киритган ёки акциялар хдкини тўлаш ҳиобигас берган таъсисчилар асосий воситаларни кирим қилиш 4610-«Муассисларнинг устав сармоясига улушлар бўйича қарзлари» ҳисобварағи кредита ҳамда 0110-0190-ҳисобварақлар дебетида акс эттирилади.
Мисол. Компаниянинг муассисларидан бири устав капиталини шакллантириш бўйича қарзини транспорт воситасини қўшиш йули билан узди.қҚиймати – 20000000 сум. Ушбу муомалага Ҳисобда қуйидагича проводка берилади: Д-т 0160-«Транспорт воситалари» - 20000000 сум К-т 4610-«Муассислар қарзлари» - 20000000 сум.
Маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш ёхуд ташкилотни бошқариш учун фойдаланилмаётган асосий воситалар объектларининг қиймати бухгалтерия балансидан ҳисобдан чиқарилиши керак
Кўуйидаги хўжалик операциялари натижасида асосий воситалар объектларининг ҳиймати корхона активлари таркибидан чиқиб кетади:
-
реализация қилинганида;
-
бундан буен фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра ҳисобдан
чиқарилганида;
чет корхона ва шахсларга бепул берилганида;
бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида қўшилганида;
молиявий лизинг шартномасига кўра топширилганида;
камомад ёки йўқотиш аниқланганида.
Асосий воситалар чиқиб кетганида уларнинг дастлабки қиймати асосий воситаларни ҳисобга олишнинг тегишли ҳисобварақлари кредитидан 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситаларни четга сотишдан тушган тушум 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи кредити бўйича 4890-«Бошқа шахсларнинг қарзлари жорий кисми» ва 0990-«Бошқа уэоқ муддатли дебиторлик қарзлари» ҳисобварақлари дебет билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Асосий воситалар чиқиб кетганида улар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси 0210- 0290-ҳисобварақлари дебетидан 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи кредитига ҳисобдан чиқарилади. Тўлиқ амортизация килинмаган асосий воситаларнинг реализация қилинишидан кўрилган фойда (зарар) реализацн:-қилинадиган асосий воситаларнинг бошлангич (тиклаш) қиймати, ККС ҳамда сотиш харажатлари ва тушумларига тўғриланган, ойнинг 1 санасига ҳисобланган эскириш ўртасидаги фарк сифатида аниқланади.
Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамиятида май ойида компьютер ҳисобдан чиқарилди баланс қиймати 1200000сўм, эскириш қиймати З00000.
Асосий воситанйнг сотиш қиймати 2000000 сум. Молиявий натижани аниқдаб, муомалага қуйидагича проводка берамиз:
♦ компьютернинг сотиш қийматига:
Д-т 4890-«Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий кисми» - 2000000 сум
- К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 2000000 сум.
♦ баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 1200000 сум К-т 0130-«Машина ва жихозлар» - 1200000 сум.
♦ эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 0230-«Машина ва жихозларнинг эскириши» - 300000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 300000 сум.
♦ ҚҚС ҳисоблаб ёзилди. ҚКС суммаси асосий воситаларнинг шартномавий қиймати қолдик қиймати ўртасидаги фаркдан аниқланади. Солиққа тортиладиган оборот 2000-(1200
300)= 1100000 сумдан иборат.
ККС= 1100000*20/100=220000 сум; -
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 22000 сум
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» - 22000 сум.
♦Асосий воситани сотишдан фойда олинди (200000+30000-120000-22000)=88000 сум:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 88000 сум.
К-т 9310-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетишидан фойда» - 88000
сум.
Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни бепул беришдан кўрилган зарар: мазкур асосий воситаларнинг бошлангич (тиклаш) қиймати ҳамда берилган ойдан олда ойнинг 1-санасига ҳисоблаб ёзилган ва бераётган тараф томонидан тўланадиган суммасига кўпайтирилган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Мисол. Бошланғич қиймати 7000000 сум бўлган станок бошқа корхонага берилган, эскириш суммаси-3000000 сум.
Бунда асосий воситаларнинг қолдик қиймати ҚҚСга тортиш объекти Ҳисобланади, яъни 7000000-3000000=4000000 сум. ҳисоблаб ёзилган ҚҚКС суммаси=400000*20/100=800000 сум.
Асосий воситани бепул беришдан кўрилган зарар суммаси қуйидагига тенг: Ушбу муомалаларга қуйидагича проводка берамиз:
♦ баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 7000000 сум
К-т 0130-«Машина ва жихозлар» - 7000000сум.
♦ эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 0230-«Машина ва жихозларнинг эскириши» - 3000000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3000000 сум.
♦ҚҚС ҳисобланди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 800000 сум
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» - 800000 сум.
Станокни бепул беришдан зарар кўрилди (7000000-800000-3000000)=3200000 сум:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 3200000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3200000 сум.
Мол-мулкни бепул беришдан кўрилган зарарлар тескари ҳисоблашиш йули билан берилади корхонада солиққа тортиладиган базага киритилади. Асосий воситалар бошқа корхонанинг устав капиталига бадал сифатида киритилиши мумкин.
Мисол. Корхона бошқа корхонанинг устав капиталига бошлангич қиймати 3500000 сум бўлган, 5000000 сум шартнома баҳосига эга бўлган ҳамда эскириши 1400000 сум бўлган станокни улуш сифатида киритди. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводкалар берилади:
• Бошлангич қийматни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3500000 сум
К-т 0130-«Машина ва жихрзлар» - 3500000 сум. эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 0230-«Машина ва жихрзларнинг эскириши» - 1400000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 1400000 сум. шартномавий бозор баҳоси бўйича уэоқ муддатли инвестициялар:
Д-т 0620-0690-«Уэоқ муддатли инвестициялар» - 5000000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 5000000 сум. Шартнома қийматининг баланс қийматидан ошиб кетишининг акс эттирилиши:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 29000000 сум
К-т 8520-«Резерв капитали» - 29000000 сум.
Устав капиталига бадал киритишда шартнома қийматининг баланс қийматидан ошиб мстиши корхона даромади бўлиб ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди. Асосий иоситаларни молиявий лизинг шартномасига кўра топширишда асосий воситаларни жорий қийматигача кайта бахрлаш амалга оширилиши мумкин. Асосий воситаларнинг бошланғич кнймати (агар топшириладиган объектдан фойдаланилмаган бўлса) ёки қолдик қиймати (агар топширишгача объектдан фойдаланилган бўлса) ва жорий қиймати орасидаги фарк улар молиявий лизинг шартномасига кўра топширилган такдирда келгуси даврлар даромад (харажат)лари сифатида акс эттирилади. Лизинг тўлови ҳисоблаб ёзилиши давомида улар бир маромда (хар ойда) молиявий фаолиятдан олинган даромадга киритилади.
Мисол. Лизинг берувчи корхона бошлангич қиймати 3500000 сумлик бўлган ускунани молиявий лизинг шартномасига кўра топширади, 3000000 сумлик шартнома қиймати бўйича ҳисоблаб ёзилган эскириш 1400000 сум. проводкалар қуйидагича бўлади:
•шартнома баҳоси бўйича чиқиб кетиш ҳамда жорий ва уэоқ муддатли қисмини ажратган
Колда бутун лизинг даври учун белгиланган лизинг тўловларининг акс этиши:
Д-т 0920, 4810-«Молиявий лизинг бўйича олинадиган тўловлар» - 3000000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3000000 сум.
бошлангич қийматни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3500000 сум
К-т 0130-«Машина ва ускуналар» - 350000 сум.
- Ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 0230-«Машина ва ускуналарнинг эскириши» - 1400000 сум
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 1400000 сум.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши натижасини акс эттириш қуйидагича бўлади:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 900000 сум
К-т 7230, 6230-«Муддати ўзайтирилган даромад» - 900000 сум.
- лизинг тўловлари келиб тушганда:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» :
К-т 4810-«Лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар».
Бир вақтнинг ўзида молиявий фаолиятдан олинган даромаддан муддати ўзайтирил-гани даромаднинг тегишли қисмини ҳисобдан чиқариш бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 6230-«Муддати ўзайтирилган даромад»
К-т 9550-«Молиявий лизинг шартномасига кўра мол-мулкни топширишдан олинган даромад».
Достарыңызбен бөлісу: |