I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


Асосий воситалар амортизацияси (эскириши) ҳисоби



бет18/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43

5. Асосий воситалар амортизацияси (эскириши) ҳисоби

Амортизация асосий воситанинг фойдали хизмат муддати давомида амортизацр қийматини мунтазам равишда тақсимлаш ва кучириш куринишида эскиришнинг киймэ ифодасидир. Асосий воситанинг амортизация қиймати тахмин килинаётган тугатилиш кдп матини чиқариб ташлаган ҳолда активнинг дастлабки қиймати ёки молиявий Ҳисоботларў кўрсатилган қиймат урнини босадиган бошқа қийматнинг суммасидир. Асосий воситанив эскириши билан амортизация ўртасида мустахкам ал ока бор. Бироқ улар бир хил тушунчала эмас. Эскириш асосий воситаларидан фойдаланиш вақтида уларнинг техник ишлаб чиқарщ хоссаларини аста-секин йукотиш жараёнини акс эттиради. Амортизация анча муракка жараён булиб, истеъмол қилинган асосий воситалар қийматини уларнинг эскиришиг мувофиқ равишда маҳсулот таннархига, давр харажатларига ўтказиш, истеъмол килинга асосий воситаларнинг урнини коплаш мақсадида пул фондини жамгариш жараёнини акс эттиради. Демак эскириш амортизациянинг дастлабки шарт-шароитидир.

Асосий воситаларнинг эскириши икки хил бўлади:



  1. Жисмоний эскириш;

  2. Маънавий эскириш.

Жисмоний эскириш деб, асосий воситаларнинг атмосфера шароитлари таъсирида в
улардан фойдаланиш жараёнида унинг моддий тузилишида ички ўзгаришлар (занглас
чириш) содир бўлганда бошлангич ҳолатининг йукрлишига айтилади. Жисмоний эскирга
асосий воситалардан фойдаланиш жараёнида ҳам, улар фойдаланмаётган холларда ҳам содн
бўлиши мумкин. Асосий воситаларнинг маънавий эскириши деб, уларнинг техникавя
тавсифи ҳамда иқтисодий самарадорлигининг давр талабидан, яъни ҳақдкатдан оркаа
колишига айтилади. Маънавий эскириш икки хил бўлиши мумкин. Биринчиси - шу каб
асосий воситаларни кайта ишлаб чиқаришнинг арзонрокда тушиши натижасида ула
қийматининг камайиши бўлса, иккинчиси - янги ва илгоррок асосий воситаларни жори
килиш ва уларнинг техникавий жиҳатдан оркада колиши натижасида қийматининг пасайр
кетиши Ҳисобланади. Умуман олганда, асосий воситаларга эскириш ҳисоблашишнинг асоси
мақсади бу турдаги активларни кайта тиклаш ва кайта ишлаб чиқаришдир. Ўзбекистон
Республикаси Солив Кодексининг 23-моддасига биноан асосий воситаларнинг амортизация
нормалари қуйидагича белгиланган:

Амортизация нормаси



Аосий воситалар гуруҳлари

Амортизация нормаси


1.

Енгил автомобиллар, такси, йулларда фойдаланиладиган автотрактор техникаси, махсус асбоб-ускуна, инвентарь ва жихозлар, компьютерлар, периферия қурилмалари ва маълумотларни кайта ишлаш ускуналари

20 фоиз

2.

Юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автотиркамалар,
саноатнинг барча тармоклари, металл куйиш корхонаси учун машиналар ва ускуналар, темирчилик-пресслаш ускуналари, курилиш ускуналари, кишлок хўжалик машиналари ва ускуналари, офис учун мебель

15 фоиз

3.

. Темир йул, денгиз, даре ва хаво транспорта воситалари, куч-кувват
берадиган машиналар ва ускуналар: иссиклик-техника ускуналари, турбина
ускуналари, электр двигателлари ва дизель генераторлар, электр ўзатиш ва
алока қурилмалари, трубопроводлар

8 фоиз

4.


Бинолар. иншоотлар ва иморатлар

5 фоиз

5.

Бошқа гурухларга киритилмаган, амортизация қилинадиган активлар

10 фоиз

Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашда «Асосий воситалар» номли 5-сон БХМС ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига амал қилиш лозим.

Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди.Ер, кутубхона фонди, маҳсулдор ҳайвонлар

Бюджет ташкилотлари, шу жумладан, илмий-тадқиқот, конструкторлик ва технологик ташкилотларнинг воситалари

Белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган асосий воситалар; Тўлик амортизацияланган асосий воситалар.

Тўғри чизиқли усул асосий воситани фойдали ишлатишнинг бутун даври мобайнида экиришнинг доимий суммаларини ҳисоблаб ёзишдан иборат.

Камайиб борувчи қолдик усули бўйича мунтазам ҳисоблаб ёзилаётган суммалар фойдали ишлатиш муддати давомида камаяди.

Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаб ёзиш усулига биноан амортизация миқдори фақат асосий восита қанча марта ишлатилишига ёки қанча маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилиши кутилаётганига боғлик бўлади.

Кумулятив усулда амортизация суммаси ҳисоблашиш коэффициентининг махражи бўлган объектнинг хизмат муддати йигиндиси билан аниқланади. Бу коффициентнинг суратида объектнинг хизмат муддати охиригача коладиган йиллар сони тескари тартибда кўрсатилади. Амортизацияни ҳисоблашишда унинг тугатилиш қийматига эътибор бериш лозим. Агар бошқа суммани ишончли тарзда Ҳисоб-китоб қилиш мумкин булмаса, асосий Йоситанинг қолдик қиймати нолга тенг бўлади.

Тўғри чизиқли усулда амортизация ҳисоблашиш. Тўғри чизикли усул деб тугатилган қиймати айрилган асосий воситалар объекти қийматини даврлар бўйича фойдаланиш муддати давомида тенг нисбатда ҳисоблашиш усулига айтилади. Амортизация суммаси амортизацияланаётган қийматни (тугатиш қиймати айрилган объектнинг дастлабки қийматини)кўзда тутилган фойдаланиш даврлари сонига бўлиш йули билан топилади:

Йиллик амортизация суммаси = (дастлабки қиймати-тугатиш қиймати) /хизмат қилиш муддати.

Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамиятида асосий воситага эскириш хисоблаш бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд;



  • Асосий воситанинг баланс қиймати - 5000 минг сум;

  • Тугатилиш қиймати - 200 минг сум;

  • Хизмат муддати - 5 йил.

Йиллик амортизация суммаси = (5000-200)/5= 960 минг сум.

Амортизацияни тўғри чизиқли усулда ҳисоблашиш жадвали

Ииллар

Баланс қиймати

Йиллик амортизация суммаси

Жамғарилган амортизация

Колдиқ қиймати

1-йил

5000000

960000

960000

4040000

2-йил

5000000

960000

1920000

3080000

3-йил

5000000

960000

2880000

2120000

4-йил

5000000

960000

3840000

1160000

5-йил

5000000

960000

4800000

200000

Амортизацияни тўғри чизиқли усулда ҳисоблашишда унинг суммаси фойдаланган муддати давомида бир хил бўлади, жамғарилган эскириш бир текисда ошиб боради, қолдиқ қиймати эса, баҳоланган тугатиш қийматига етгунча бир текисда камайиб боради.

Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблашиш. Бажарилган иш ҳажмига нисбатан амортизацияни ҳисоблашиш усули асосий воситаларнинг хар ҳисобот йил бажарган ишининг ҳиобигас асосланган. Мазкур усул билан эскиришнинг хар ш қийматини ҳисоблашиш учун жами фойдаланиш муддати давомида умумий баҳоланган ни чиқаришни ҳамда хар бир аниқ йилдаги ишлаб чиқаришни олдиндан аниқлаш лозим. Ишлаб чиқариш сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулот, ишланган соатлар миқдори ва ҳоказо олиниши мумкин. Корхонада шу давр мобайнида 4800000 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 1-йилда - 800000, 2-йилда - 1200000, 3-йилда - 1000000, 4-йилда - 800000, 5-йилда - 1000000 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Маҳсулот бирлигига кетган амортизация харажат. қуйидагига тенг:

(500000-200000)/4800000=0,1 хар бир сўмлик маҳсулот учун



Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблашиш жадвали

Ииллар

Баланс Қиймати

Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми

Ииллик амортизаци я суммаси

Жамгарилган амортизация

қолдик қиймати

1-йил

500000

800000

80000

80000

420000

2-йил

500000

1200000

120000

200000

300000

3-йил

500000

1000000

100000

300000

200000

4-йил

500000

800000

80000

380000

120000

5-йил

500000

1000000

100000

480000

200000

Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблашиш усули объектлардан фойдаланиш муддати, уларнинг тўзилиш хусусиятлари билан чекланган ҳамда мазкур акти нинг хўжалик фаолияти ҳажми йилма-йил ўзгарган холларда қўлланилади.

Жадаллаштирилган (тезкор) усуллар. Колдиқли камайиш ҳамда кумулятив усул тезкор усуллар бўлиб ҳисобланади. Тезкор усуллар моҳияти шундаки, асосий воситаларга фойдалана бошлаганда ҳисобланган амортизация суммаси объект хизмат муддати якунида ҳисобланган амортизация суммасидан анча юқори бўлади. Ишлаб чиқаришга жалб қилиннган асосий воситаларнинг кўпгина турлари фойдаланишнинг дастлабки йилида анча самарали хизмат қилиши ҳамда юкори ишлаб чиқариш хусусиятига эгалигидан келиб чиқиб, бу усулдан фойдаланилади. Бу эса, агар уларнинг фойдалилиги ва ишлаб чиқариш хусусияти кейинги йилларда анча юқори бўлса, у ҳолда асосий воситалардан фойдаланиб бошлаганда эскиришнинг катта қисмини ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган 1 фоизлик қоидасига жавоб беради. Тезкор усуллар, хусусан, технологиялар такомиллаштирилиши туфайли кўп турдаги ускуналар ўз қийматини йукотиши (маънавий эскириши) ҳам тушунтириладиЯнги кашфиётлар ва материаллар илгари харид қилинган ускунанинг маънавий эскиришига олиб келади ва уни жисмоний эскиришдан анча олдинрок алмашт заруратини юзага келтиради. Ҳар йили амортизациянинг кескин ўзгариши асосий воситаларнинг колдик қийматида ҳам ўз аксини топади. Тўғри чизикли усулда эса қолдик қиймат миқдори тезкор усуллардаги қолдик қийматга нисбатан хар доим анча юкори бўлади.Асосий воситаларнинг хар «ил турларига амортизациянинг турли усуллари қўлланилишига рухсат этилганлигини, Бироқ бунда бир турдаги асосий восита учун фақатгина бита усул қулланилиши мумкинлигини назарда тутиш лозим. Солиқда тортиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига биноан амортизация меъёрлари қўлланилииши лозим. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига кўра ҳисобланган амортизация билан Солиқ кодексига мувофиқ ҳисобланадиган амортизация ўртасидаги фарқ вақтинчалик фақк дейиладиМисол. «Бобур» компаниясида фаолиятнинг дастлабки йилида солиқ тулангунга қадар бўлган фойда 250 минг сумни ташкил этган. Бунда ҳисоб фойдаси ва солиқда тортилган фойда ўртасида фарқ мавжуд, ҳисоб сиёсатига мувофиқ ишлаб чиқариш усулида хисобланган амортизация 130 минг сумни, солиқда тортиш максадлари учун амортизация эса тўгри чизикли усулда)- 100 минг сумни ташкил килганлигидан юзага келади. Бу айнан вақтинчалик фарк булиб, солиққа тортиладиган фойда уни хисобга олганда 25 0000+( 13 0000-100000)=280000 сумга тенг. Фойда солиғининг 20%лик ставкаси бўйича хисобланган фойда солиғи (250000*20%)=50000 сумни ташкил этади, лекин бюджетга (280000*20%)=56000 сум тўлаш керак бўлади, бу икки миқдор ўртасидаги фарк вақтинчалик фарклар бўйича муддати унайтирилган фойда солиғи ҳисобланади ва у кайси ҳисобот даврида сўндирилишига караб боғлик равишда 0950 ёки 3210-ҳисобварақларида акс эттирилади.

Ушбу муомалалар бўйича қуйидагича проводкалар берилади:

Д-т 9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» - 50000 сум

Д-т 0950, 3210-«Вақтинчалик фарклар бўйича муддати ўзайтирилган даромад солиғи» - 6000 сўм

К-т 6410-«Фойда солиғи бўйича бюджетга қарзлар» - 56000 сум.

Корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисобланган амортизация Солиқ Кодекси бўйича шортизациядан юкори бўлган холатда мазкур фарк суммасига солиқ бўйича муддати ўзай­тирилган қарз юзага келади. Юкорида келтирилган мисолнинг аксини куриб чиқамиз, бунда Кисоб фойдаси 280000 сумни, солиққа тортиладиган фойда эса - 250000 сумни ташкил килган.

Бухгалтерия ёзуви қуйидагича бўлади:

Д-т 9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» - 56000 сум

К-т 6410-«Фойда солиғи бўйича бюджетга қарзлар» - 50000 сум

К-т 6250, 7250-«Солиқларга оид вақтинчалик фарклар бўйича муддати ўзайтирилган мажбуриятлар» - 6000 сум.

Қолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблашиш. Камайиб борувчи қолдик усули активдан фойдаланиш муддатида амортизация суммасининг доимо камайиб боришини ифодалайди. Ушбу усулда эскириш меъёри асосий воситаларнинг қолдиқ қийматига кўпайтирилади. Одатда, бу усулда амортизация меъёри икки ҳисса килиб олинади.

Қолдикли камайиш усулида амортизация хисоблаш жадвали (минг сўм)

Йиллар

Баланс қиймати

(минг сўмда)



Ииллик амортизация суммаси

Жамгарилган амортизация

Қолдиқ қиймати

1 -йил

5000

(40%*5000)=2000

20000

30000

2-йил

5000

(40%*3000)=1200

32000

18000

3-йил

5000

(40%*1800)=720

39200

10800

4-йил

5000

(40%*10800)=4320

43520

6480

5-йил

5000

4480

48000

2000


Кумулятив усулда амортизация ҳисоблашиш. Кумулятив усул (йиллар йиги усули)да хар йилги амортизация меъёри амортизация муддати якунига кадар колган а» тизацияланаётган қийматнинг бўлаги сифатида белгиланади. Бўлак амортизация ҳисобот тугагунича колган тўлиқ йиллар йигиндисини амортизация муддатини белгилайди: йилларнинг тартиб сонига булиб аниқланади. 5 йил фойдаланиш муддатига мўлжал асосий воситалар учун йиллик рақамлар йигиндиси қуйидагича бўлади

5+4+3+2+1=15 йил. (минг сўм ҳисобида)








Кумулятив усулд амортизация ҳисоблаш жадвали




Йиллар

Баланс қиймати

Ииллик амортизация суммаси

Жамгарилган амортизация

қолдик киймати

1-йил

5000

(5/15*4800)=1600

1600

3400

2-йил

5000

(4/15*4800)=1280

2880

2120

3-йил

5000

(3/15*4800)=9600

3840

1160

4-йил

5000

(2/15*4800)=6400

4480

5200

5-йил

5000

(1/15*4800)=3200

4800

200

Жадваллардан куриниб турибдики, амортизация ҳисоблашишнинг охирги икки усу.и асосий воситалардан фойдаланиш муддатининг бошида ҳисобланган амортизация ажрат> лари объект хизмат муддатининг охирида ҳисобланган амортизация қийматидан ор бўлади Ушбу усуллар ишлаб чиқаришга тааллукли асосий воситаларни ҳисоблашиш учун қўлланилади, чунки мазкур воситалардан фойдаланишнинг биринчи йилларида самаралетфойдаланилади ва таъмирлашга харажатлар унчалик кўп булмайди. Кейинги йилда амортизация харажатлари камаяди, таъмирлаш харажатлари эса одатда ошиб боради. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари улар ҳисоблаб утказилган ҳисобот давгри бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади. Асосий воситаларнинг айрим объект бўйича ажратмалар тегишли суммаларни жамгариш йули билан ёки объектларга дастлабки қийматини камайтириш йули бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар режасг қуйидаги ҳисобварақлар очилган:

0211-«Ерни ободонлаштиришнинг эскириши»;

0212-«Молиявий лизинг шартномаси бўйича олиниб ўзлаштирилган асосий воситаларкиэ эскириши»;

0220-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламаларнинг эскириши»;

0230-«Машина ва жихозларнинг эскириши»;

0240-«Мебель ва офис жихозларининг эскириши»;

0250-«Компьютер жихозлари ва ҳисоблашиш техникасининг эскириши»;

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»;

0270-«Иш хайвонларининг эскириши»;

0280-«Кўп йиллик экинларнинг эскириши»;

0290-«Бошқа асосий воситаларнинг эскириши»;

0299-«Молияланадиган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни эскириши».

Ушбу ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларга ҳисобланган ва хисса ланаётган эскириш суммалари кўрсатилади. ҳисобварақларнинг дебетида асосий восита:-ҳисобдан чиқариш пайтида унга ҳисобланган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилки акс эттирилади. Асосий воситаларга эскириш ҳисобланганида, эскириш суммала: харажатларга ўтказилади.

Эскириш суммаси ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилганида қуйидагича ёзув

Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари

К-т Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар.

Агар да эскириш давр харажатларига ўтказилса қуйидагича ёзув қилинади:

Д-т 9420-«Маъмурий-бошқарув харажатлар»

К-Т Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет