5. Меҳнат таътили ҳамда касаллик варақаси бўйича ҳақ тўлаш
Ишлаб чиқаришнинг мавсум давомида бир текисда давом этмаслиги ҳамда бошқа холатлар (кўпчилик ишловчилар ёз ойларида таътилга кетади) муносабати билан ишчиларга меҳнат таътили бир маромда берилмайди. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини тугрн аниқлаш учун йил давомида таътилларга ҳақ тўлаш бўйича харажатларни бир маромда киритиб боришни таъминлаш зарур. Шу боисдан меҳнат таътили вақтига тўланадиган иш ҳақи харажатларини хар ойда маҳсулот таннархига белгиланган мивдорда киритиб бориш зарур. Бунинг учун меҳнат таътилига тўланадиган иш ҳақи маҳсулот таннархига йил давомида бир маромда утказилишини таъминлаш учун хар ойда маълум миқдордаги маблаг корхона томонидан захира килиб борилиши керак
Захира суммаси бухгалтерия ҳисобида 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловларв резерви» ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ пассив булиб, у бўйича сальдо фойдаланилмаган захира суммасини акс эттиради. Дебет бўйича оборот - захирадая ишчиларга меҳнат таътили бўйича ҳақ тўлашни, кредит бўйича оборот эса - корхона хара-жатларига киритиш Ҳиобигас хар ойда яратиладиган захира суммасини тавсифлайди.
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳиобигас захира ташкил этилганида бухгалтерия қуйидагича ёзув қилинади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари К-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви».
Ишчиларга меҳнат таътили вақтида иш ҳақи ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви» К-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишишлар».
Мисол. № 173 Қарорга мувофиқ ходим Каримов Искандарга "март ойида 24 кун муддатга таътил берилди.
Ходимнинг шахсий варакасида қуйидаги маълумотлар мавжуд:
-2002 йил 1 январида ходимнинг ойлик маоши _400000 сум килиб белгиланган. 2001 йш
ходимнинг ойлиги 350000 сумни ташкил этган;
- шу муддат давомида олган мукофот суммаси 120000 сумни ташкил этган,
- ходимга 25000 0сум моддий ёрдам берилган;
дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун 400000 сум қўшимча ҳақ олган; йил охирида акция бўйича 1750000 сум дивиденд олган; касаллик варакаси бўйича 209000 сум иш ҳақи олган.
Корхона ходими Каримов Искандарга 24 иш куни учун таътил ҳақи ҳисоблаймиз:
1) меҳнат таътили бўйича ҳақ ҳисоблашиш учун йил бўйича жами олган иш ҳақисиш
Ҳисоблаймиз:
(350000*9)+(400000*2)=3150000+800000=3950000 сум.
120000 сум мукофот, 400000 сум қўшимча ҳақ ва 209000 сўм касаллик варакаси бўйича ҳақ
Жами4679000 сум (3950000+120000+400000+209000).
-
Ўртача ойлик иш ҳақи 389917 сум (4679000/12).
-
Кунлик иш ҳақи 15351сўм (389917/25,4) демак таътил ҳақи 368424 сум (15351*24). таътилига ҳақ ҳисобланганида бухгалтерия ҳисобда қуйидагича проводка берилади:
Д-т 8910-»,Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви сум 368424 К-т 6710-«Хсдимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишишлар»- 368424сум.Корхона ишчи ва бошқа ходимлари касал булиб колганида кртиш тўғрисида варака-бюллетень нафака ҳисоблашиш учун асос бўлади. нафақа миқдори касал бўлишидан илгари ишлаган _иш ҳақи, касаллик давом этади ва меҳнат стажига боғлиқ- Иш стажи 5 йилгача бўлганда иш ҳақининг - 60 фоизи, 5 йиллдан 8 йилгача - 80 фоизи, 8 йилдан ортик бўлса - 100 фоизи ҳисобланади.
Иш стажидан қатъий назар, иш ҳақининг 100 фоизи ҳажмида нафакалар хомила-рлик ва тугиш бўйича, ишлаб чиқариш жарохати ва касб касаллиги бўйича, 18 ёшгача 3 )ласи бор бўлган ишчиларга ва уруш ногиронларига туланади. Иш ҳақи суммасига гимоий сугурта ажратмалари Ҳисобланадиган барча иш ҳақи, қўшимча ҳақ ва тўловлар >ир марталик бериладиган мукофотлардан танщари) киритилади.
Мисол. Ишчи 2001 йил октябрь ойида 5 кун касал бўлган. Бу тўғрида тиббиёт муассасасидан берилган меҳнат қобилиятини йуқотиш тўғрисидаги варақа ва табелда ёзувлар бор. Узлуксиз иш стажи-7 йил.
Унинг аввалги ойдаги иш ҳақиси қуйидагича бўлган: Ишбай-15000 сум; Вақтбай - 2000 сум; Олдинги йилнинг ўртача ойлик мукофот суммаси - 1300 сум.
Меҳнат кобилиятини йўқотганлик нафакасини ҳисоблашиш учун ўртача ойлик хақ 18300 ш (15000+2000+1300). Октябрь ойида 22 иш куни мавжуд. Ўртача кунлик иш ҳақи 831,8 (18300/22)ни ташкил қилади. Иш стажи ва касал бўлган кунларни Ҳисобга олган ҳолда афака 3327,2 сум (831,8*5*0,8)ни ташкил этади.
Ушбу муомалага Ҳисобда қуйидагича проводка берилади: 1-т 6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар»-3327,2 сум С-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича Ҳисоблашишишлар»- 3327,2 сум.
6. Иш ҳақидан ажратма ва тўловлар ҳисоби
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ мулкчиликнинг хар қандай шаклидаги корхона ходимлари иш ҳақидан қуйидаги пул ушланмалари ва чегирмалари амалга оширилади:
даромад солиғи;
пенсия фондига ажратма;
касаба уюшмасига ажратма (ихтиёрий);
ходим томонидан корхонага етказилган моддий зарарни крплаш бўйича тўловлар;
алиментлар;
кредитга сотилган товарлар учун тўловлар ва бошқалар.
Солиқ суммаси
Ижро варакалари асосида баъзи ходимларнинг иш ҳақидан алимент ушланишг мумкин. Ушлаб колинган алимент пули иш ҳақи берилган кундан эътиборан 3 кун ичид алимент ундирувчига бериши ёки почта орқали жунатиши лозим. Агарда алимен" ундирувчининг манзили номаълум бўлса, у ҳолда ушланган алимент суммаси суднин* депозит ҳисобварағига ўтказилади.
Мисол. Октябрь ойида иш ҳақидан 1000 сум, миқдорида алимент ушланди ва ушб) сумма алимент ундирувчига етказилди. Ушбу муомала ҳисобда қуйидагича проводка била: расмийлаштирилади
Д-т 6710 -«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишишлар» - 1000 сум К-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар» - 1000 сум.
Агар корхона савдо ташкилоти билан банк кредити ҳисобидан корхона ходимиг кредитга сотилган моллар учун ариза-мажбуриятнинг ҳамма суммасига савдо ташкилотлар! билан ҳисоб-китоб килган бўлса, бундай моллар учун пул ушлаб колиш мумкин.
Бундай муомалаларни ҳисобга олиш учун Ҳисобварақлар режасида 4710-«Кредитг сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари» Ҳисобварағи тайинланган. Бу Ҳисобвара: актив булиб, унинг қолдиги корхонага кайтарилмаган кредит бўйича ходимларнинг қарзин; кўрсатади, дебет обороти банк кредити Ҳисобидан корхонанинг яна берган топшири: мажбурият суммасини, кредит обороти эса қарзни коплаш учун ишчи ва хизматчиларнин иш ҳақларидан ушланган суммани кўрсатади.
Ишчиларнинг кредитга товар олиши муносабати билан банкдан кредит олинса қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари» К-т 6810. 7810.
гчиларнинг иш ҳақидан кредитни ўзиш бўйича ушланмалар килинса қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишишлар» К-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари».
У шбу ушланмалар кредитни сундиришга йўналтирилганида қуйидагича проводка бери лад и: Д-т 6810, 7810 К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
15-МАВЗУ: МАҲСУЛОТ, ИШ ВА ХИЗМАТЛАРНИ СОТИШ ҲИСОБИ.
РЕЖА:
-
Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва уни ҳисобга олиш вазифалари
-
Тайёр маҳсулотни баҳолаш ва унинг номенклатураси
-
Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби
-
Тайёр маҳсулотни жўнатишни ҳисобга олиш
-
Сотиш харажатлари ҳисоби
-
Тайёр маҳсулот сотишнинг аналитик ва синтетик ҳисоби
-
Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш
-
Даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисоби
-
Консигнация муомалалари ҳисоби
1. Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва уни ҳисобга олиш вазифалари
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш халқ хўжалиги ва ахолининг эхтиёж-
ларини таъминлашга қаратилган хар бир корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг якунловчи
босқичи ҳисобланади.
Тайёр маҳсулот деб - корхонадаги барча ишлов операцияларидан ўтиб бўлган, тайёр ҳолга келтирилган белгиланган давлат стандарти ва техникавий шартларнинг барча талабларига жавоб берадиган ҳамда техника назорати бўлими томонидан қабул қилинган ёки буюртмачиларга топширилган маҳсулотга айтилади. Унинг таркибига буюртмачи корхона-лар учун бажарилган иш, хизматлар ҳамда ушбу корхонага карашли ишлаб чиқаришдан ташқари хўжаликлар учун бажарилган иш ва хизматлар ҳам киради.
Корхона маҳсулотни истеъмолчилар билан тузилган шартномалар режа топшириқлари асосида бозор талабларини ўрганиш каби масалаларга катта эътибор берган ҳолда ишлаб чиқаради. Саноат маҳсулоти натура ва қиймат кўрсаткичида ҳисобга олинади. Натура кўрсаткичлари маҳсулотни уларнинг табиий хусусиятларига караб, мивдори, сони ва огирлигини тавсифлаб беради, бу кўрсаткичлардан тайёр маҳсулотни миқдорий жиҳатдан ҳисобга олиш учун фойдаланилади. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ни натура кўрсаткич-ларининг пулдаги ифодаси унинг қиймат кўрсаткичини ифодалайди.
Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тизимида тайёр маҳсулот, уни ортиб жўнатиш вазифаларига қуйидагилар киради:
-
Маҳсулот (иш, хизмат) сотилиши билан боғлиқ бўлган ҳамма хўжалик
операцияларини ҳисобда тўғри ва ўз вақтида акс эттириш;
-
Маҳсулот (иш, хизмат) сотишда шартномалар бажарилиши устидан назорат
урнатиш;
-
Сотилган маҳсулотнинг ассортимент ва ҳажми бўйича ҳамда сотиш режасининг
бажарилишини назорат қилиш;
-
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган давр харажатларини ўз
вақтида аниқ ҳисоб-китоб қилиш;
-
Сотилган маҳсулот учун олинган тушумни аниқ ҳисоб-китоб қилиш, фойда сумма-
сини тўғри аниқлаш ва бошқалар.
Ушбу вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши корхонанинг бир маромда ишлашига, омбор хўжалиги ва маҳсулот сотишни тўғри ташкил қилишга, хўжалик операция-ларининг хужжатларда ўз вақтида расмийлаштирилишига боғлиқдир.
«Товар-моддий захиралар» номли 4-сон БҲМСга мувофиқ (5.3-банд) тайёр маҳсулот хўжалик юритувчи субъектларда бўлган активлар ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектнинг кундалик фаолиятида сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулот, товарлар сифатида корхонанинг товар-моддий заҳиралари таркибига киради. Тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш шу маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиниши, унинг ҳаракати, сотилиши ва харидорлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни акс эттиради.
Омбордаги маҳсулот деганда, ишлаб чиқаришнинг барча ишлов операцияларидан ўтиб, техника назорати бўлими томонидан омборга бенуқсон деб қабул қилинган ва асосан сотишга мўлжалланган товар маҳсулоти тушунилади. Жўнатилган мол (товар)лар деб, харидорларга ёки истеъмолчиларга жўнатилган, лекин унинг учун харидорлар трмонидан хали пули туланмаган йўлдаги маҳсулотга айтилади. Маъсул сақлашга қабул қилинган мол (товар)лар деб, харидорларга жўнатилган товар маҳсулот ҳар хил сабабларга кўра (сифатига кўра харидорнинг талабини қондирмайдиган, харидорларга адашиб бориб колган, яъни бир корхонанинг ўрнига иккинчи корхонага шартномадан ташкари бориб колган товарлар ва шу кабилар) сотиб олиш учун қабул килинмай қолган бўлиши мумкин. Бундай маҳсулотни тегишли корхоналар ўз жавобгарлигига қабул килиб олиб, дархол бу молларни юборувчи корхонага хабар қиладилар. Шунинг учун бундай моллар масъул сақлашга қабул қилинган моллар деб юритилади. Бунга қўшимча равишда кургазмада куйилган тайёр маҳсулотни ҳам киритиш мумкин. Чунки кўргазмага қўйилган тайёр маҳсулот ҳам корхонада ишлаб чиқарилган ва сотилиши керак бўлган маҳсулотлар дир.
2. Тайёр маҳсулотни баҳолаш ва унинг номенклатураси
Маҳсулот (иш, хизмат) одатда маълум бир қийматда баҳоланади ва сотилади. Баҳо - қийматнинг пулдаги ифодасидир. Унинг асосини у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш билан боғлиқ ижтимоий зарурий меҳнат ташкил қилади. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат) нинг сотиш қийматини белгилашда «Товар-моддий
захиралар» номли 4-сон БҲМСдан фойдаланилади. 4-сонли БҲМСнинг 7-бандига биноантайёр маҳсулотлар энг кам баҳода баҳоланиши керак: таннархда ёки соф сотилиш қийматида. ҳисобот даври охирида маҳсулотнинг ҳақикий ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш мумкин. Лекин маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши хар куни содир бўлади, шу сабабдан жаво жорий ҳисобда маҳсулотни шартли баҳода баҳолаш керак Тайёр маҳсулотларнинг оператив ҳисоби ишлаб чиқариш режа таннархида ёки шартнома баҳосида ёхуд чакана баҳода I юритилади. Ушбу стандартда маҳсулот (иш, хизматлар)нинг сотилиши (21-22 бандлар) тартиби қуйидагича баён қилинган Материаллар ва маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришда фойдаланадиган бошқа хом-ашё, агар улардан тайёрланган маҳсулот бозор (кундалик) нархида сотилса, таннарх қийматидан паст нархда арзонлаштирилмайди. Бироқ агар омборда мавжуд бўлган нархдаги материалдан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи сотиш соф қийматидан ошиб кетса, материаллар сотиш соф қийматигача арзонлаштирилади. Бундай вазиятларда материаллар қийматини ўлчашнинг мавжуд шаклларидаги энг яхшиси бўлиши мумкин. Сотишнинг соф қиймати - ишлаб чиқаришни тугаллаш ва маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган бутлаш харажатларини чиқариб ташлаган ҳолда ТМЗни сотишнинг ҳисоб-китоб нархидир.
Демак мазкур БХМСдаги баҳолашга мувофиқ агар корхона ишлаб чиқарган маҳсулотининг таннархи маҳсулотни сотиш режасидан ёки бозордаги жорий нархларидан ошиб кетса, корхона ўзининг маҳсулотини сотиш соф қийматигача арзонлаштириши мумкин. Лекин қуйидаги ҳолларда тайёр маҳсулот сотишнинг соф қийматидан арзон баҳода баҳоланиши мумкин:
-
Захираларни сотиш нархи арзонлашганда
-
Захираларга зарар етганда;
-
Захиралар тўла ва қисман эскирганда.
Корхоналарда маҳсулотнинг режа ва ҳақикий таннархини ҳисобот даври якунида тартибга солиш керак ҳақиқий таннарх ҳисобот даври охирида аниқланади. Режа таннарх эса олдиндан белгиланади. ҳисобот даври охирида ҳақикий таннарх режа таннархдан кам ёки кўп бўлиши мумкин. Тайёр маҳсулотлар кайси ҳисобварақларда ҳисобга олинган бўлса, оғишишлар ҳам шу ҳисобварақларда тежалган бўлса - қизил сторно усулида, ортиқча харажат бўлса - оддий сиёҳда акс эттирилади. Тайёр маҳсулот харакати ҳисобини тўғри _ ташкил қилиш корхона томонидан ишлаб чиқиладиган буюм турлари номининг руйхати номенклатурасидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Уни тузиш асосида тайёр маҳсулотни туркумлаш, яъни ушбу корхонада ишлаб чиқариладиган бир маҳсулот турини бошқа маҳсулотдан ажратиб турувчи маълум белгилари ётади. Номенклатура руйхатини тузишда асос килиб қуйидаги белгилар олинади: модел, фасон, артикул, марка ва хоказо.Ҳар бир маҳсулот турига номенклатура рақами бириктирилади ва у хар хил сонлардан иборат бўлади. Маҳсулот номенклатурасидан (рўйхатдан) корхонанинг қуйидаги хизматларида фойдаланилади:
-
диспетчерлик хизмат тури маҳсулот ишлаб чиқариш графигининг бажарилишини
назорат қилади
-
цехлар ишлаб чиқарилган маҳсулот ассортиментами қилишда, омборга тайёр
маҳсулотни топширишда юк хати ёзиш учун фойдаланади;
-
маркетинг бўлими жўнатиш бўлими шартномаларини бажариш имкониятларини
назорат қилиш учун;
бухгалтерия - тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисобини юритишда умумий маълумотлар ва ҳисоботлар тузиш учун фойдаланилади.
3. Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби
Корхоналарда тайёр маҳсулот ҳисоби вазифаларини аниқ ташкил қилиш мақсадида улар омборда ва бухгалтерияда ҳисобга олиб борилади. Пировард, истеъмолга яроқли бўлган маҳсулот техник назорат бўлими томонидан текширилгандан сўнг омборга топширилади. Тайёр маҳсулотни омборга қабул қилишда топшириш накладнойи ёки маҳсулот топшириш ведомостида расмийлаштирилади. Бу хужжатларда топширувчи цех топширилиш муддати, маҳсулотнинг номенклатура рақами, унинг сони, режа таннархи ва тегишли моддий жавобгар шахсларнинг имзоси кўрсатилади. Қабул хужжатлари асосида бухгалтерия маҳсулот топшириш ведомостини юритади. Бажарилган иш ёки хизматлар қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Омборларда маҳсулот ҳаракатининг миқдор кўрсаткичларидаги ҳисоби варақларда юритилади. Варақага ҳар бир кирим ва чиқим хужжатлари асосида маҳсулот ҳаракати билан боғлиқ операциялар ёзиб борилади.
Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ҳисоби оператив бухгалтерия усулида ташкил қилинади, яъни хар бир буюм номенклатура рақамига омбор материаллари ҳисоби :карточкаси очилади (№ М-17-шакл). Тайёр маҳсулотнинг келиб тушиши ва четга берилиши биланоқ омбор ходими хужжатлар асосида уларнинг сонини карточкаларга ёзиб қўяди ва хар бир ёзувдан кейин қолдиқ ҳисоблаб қўйилади. Бухгалтер ҳар куни тугаган сутка учун омбордан хужжатларни қабул килиб олиши керак (қабул қилиш-топшириш накладнойи, буйрук-накладной, товар-транспорт накладнойи).
Омбор ҳисобининг тўғри юритилганлиги омбор ҳисоби карточкасига бухгалтернинг имзоси билан тасдикланади. Моддий жавобгар шахс омбор ҳисоби карточкалари асосида хар ойда тайёр маҳсулот номенклатураси, ўлчов бирлиги сонига таянган ҳолда тайёр маҳсулотнинг қолдиқ ҳисоби ведомостини тўлдиради. Бу ерда ҳисоб баҳолари бўйича қолдиқлар таксировка қилинади ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади.
Маҳсулот кирими ва чиқими билан боғлиқ операциялар расмийлаштирилган дастлабки хужжатлар омбор варақаларига ёзилганидан кейин бухгалтерияга топширилади хужжатлар текширилади, гуруҳланади ва улар асосида тегишли ҳисоб регистрлари тузилади. Тайёр маҳсулот ҳаракатининг пул шаклида ифодаланган ҳисоби омбор ҳисоби маълумотлари асосида бухгалтерияда юритилади.
Тайёр маҳсулотнинг синтетик ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда юритилади:
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»
2820-«Кургазмадаги тайёр маҳсулот»
2830-«Комиссияга берилган тайёр маҳсулот»
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» ҳисобварағи корхонанинг омборида мавжуд бўлган тайёр маҳсулот миқдорини билдиради. Ушбу ҳисобварақнинг дебети 2010, 2110, 2310 ва бошқа ҳисобварақларнйнг кредити билан корреспонденцияда корхона омборига қабул қилинган тайёр маҳсулотлар қийматини ифодалайди.
Ҳисоб-китобнинг журнал-ордер шаклида тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисоби 16-кдйдномада юритилади. Бу кайднома туртта бўлимдан иборат булиб улар қуйидагилардир:
1-бўлим «Тайёр маҳсулотнинг пул шаклидаги харакати» деб номланади ва унда маҳсулотнинг ҳисобот ойи бошланишига қолдиги, омборга кдбул қилингани харидорларга жунатилган ва ҳисобот ойи охирига крлдиги ҳисобда қабул қилинган баҳо ҳамда ҳақиқий таннархда кўрсатилади.
2-бўлим «Жунатилган ва сотилган маҳсулотлар» деб номланиб, унда жунатилган маҳсулотларнинг аналитик ҳисоби харидор корхоналар номига ёзилган ҳар бир тўлов талабномаси бўйича алоҳида юритилади.
3-бўлим «Туланган ва туланмаган счётлар ҳақида умумий маълумотлар» деб номланиб, унда жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар тўғрисида умумий маълумотлар кўрсатилади.
4-бўлимда солиқ бўйича солиқ идоралари билан ҳисоб-китоб маълумотлари келтирилади.
16-кайднома «Тайёр маҳсулотнинг пул шаклидаги харакати»
Кўрсаткичлар
|
Баҳоси бўйича
|
Таннарх бўйича
|
ёзув учун асос
|
Ой бошига қолдиқ
|
|
|
|
Ишлаб чиқаришдан қабул қилиш
|
|
|
|
Қолдиқ билан жами ҳақикий таннархнинг ҳисоб бахосига нисбати, %
|
|
|
|
Ҳисобот ойидаги ортиб жўнатилган маҳсулот
|
|
|
|
Ой охирига бўлган қолдиқ
|
|
|
|
Ҳисобот даври охирида 16-кайдноманинг ойлик жами суммаси 11 -журнал-ордерга кўчирилади. Бу журнал-ордер икки бўлимдан иборат булиб, 1-бўлимда тайёр маҳсулот, реализация билан боғлиқ харажатлар ҳисобварағи, жўнатилган товарлар, сотиш, харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоб ҳисобварақларининг кредити бўйича ёзувлар келтирилади. Иккинчи бўлимда маҳсулот сотиш бўйича аналитик ҳисоб маълумотлари келтирилади.
16-кайднома ва 11-журнал-ордер асосида тузиладиган товарни сотиш ҳақидаги ҳисоботда қуйидаги кўрсаткичлар кўрсатилади: сотилган маҳсулотнинг режа таннархи, режа ва ҳақикий таннарх ўртасидаги фарк, сотиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобварағи, солиқ сотишдан олинган тушум ва охирги молиявий натижа, яъни фойда ёки зарар суммаси.
4. Тайёр маҳсулотни жўнатишни ҳисобга олиш
Омбордан тайёр маҳсулот харидорларга корхонанинг сотиш бўлими буйругига асосан жўнатилади. Маҳсулотни сотиш харидор корхоналар билан тузилган шартнома ва жўнатиш графигига мувофиқ амалга оширилади. Сотиш режасини бажаришда харидорларга жўнатилган маҳсулот ҳисобини тўғри ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Буни маҳсулот ортиб жўнатишдан тортиб то унинг учун харидорлардан пул келиб тушгунча бўлган товар маҳсулотнинг ҳаракатини доимий равишда кузатиб туриш керак Бундай назорат хар бир дастлабки хужжат билан жўнатилган товар маҳсулот бўйича алоҳида юритилиб, шу маҳсулотнинг қачон ва кимга жўнатилганлиги, унинг йулдаги ҳаракатига канча вақт кетиши кераклиги ва ҳақиқатда қанча вақт кетганлиги, қандай харидорлар маҳсулотни качон қабул қилиб олганликлари ва қачон пулни тўлаш кераклиги, кандай харидорлар уларга жунатилган моллар учун пул тўламаган ва нима учун тўланмаганлигини, хуллас, йулдаги барча товар маҳсулотнинг такдирига доир масалалар ҳақида хабардор бўлиб туриш имконини беради
Маҳсулотнинг омбордан кетишини расмийлаштирувчи хужжат- асосида харидорларга жўнатилаётган тайёр маҳсулотга счёт, тўлов талабномаси ёзилади ва товар олувчи корхонага хизмат қилувчининг банкига топширилади.Тўлов-талабнома. Мол етказиб берувчининг счёт-фактурага мос равишда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати учун харидорнинг ҳисоб-китоб счётидан пулни ўтказиб бериш тўғрисида банкка берган буйруғидир. Унда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати ва сотиш баҳоси, сони, ассортименти кайд қилинади (бу холатда счёт-фактура, албатта, тўлов-талабномасига илова қилиниши лозим). Счёт-фактура ёки тўлов талабномасининг алоҳида бандларида томондан тўланадиган темир йул бўйича тариф суммаси кўрсатилади. Баъзида харидор томонидан туланиши лозим бўлган темир йул тарифи бўйича суммага умумий маҳсулотнинг сотиш баҳоси қўшиб кўрсатилиши мумкин. Қўшилган қиймат солиғи суммаси алоҳида бўлмада кўрсатилади. Мол етказиб берувчи билан харидор ўртасида тузилаётган шартнома вақтида франко жой тўғрисида тухталиб ўтиладики, бунда маҳсулотни ортиб жўнатиш билан боғлиқ харажатларни мол етказиб берувчи ўз зиммасига олади. Франко жойнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Франко-омбор мол етказиб берувчи. Бунда маҳсулот ортиб жўнатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларини мол етказиб берувчи корхона тўлов-талабномасига қўшади (омбордаги ортиб тушириш ишларининг қиймати темирйул тарифи ва етказиб бериш харажатлари).
Достарыңызбен бөлісу: |