И1 Қпдиров Ўзбекистонда ёшлл1мiи111 Ч,vцvццii тарбияси страте1 И1С 1У1Л< Л. Чл



Pdf көрінісі
бет32/37
Дата23.01.2022
өлшемі1.97 Mb.
#454753
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
IMG 0001

Ҳуқуқий маданият ҳуқуқ, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий муносабатлар, 

одил  қонунчилик,  қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот, ҳуқуқий  маз- 

мундаги  фаолият, ҳуқуқни сиёсий  баҳолаш мезонлари  ва ҳуқуқий 

хулқ-атворни, яъни ҳуқуқий  соҳада  инсоний  маърифийлик қўлга 

киритган барча эзгуликларни мужассамлаштиради.

Ёгилар  ж и н о я т ч и ли ги н и н г  о лд и н и   о л и ш   м а с а ла ла р и

 

41



Ёш ларнинг  ҳуқуқий  онги  ва  ҳуқуқий  м аданиятини  юксал- 

тириш да  амалдаги  қонун  ҳужжатларини  улар  онгига  сингди- 

риш дан  ёхуд  ёш ларни  ҳуқуқий  меъёрлар  асосида  ҳаёт  кечи- 

ришга  ўргатиш дан  бош ланади.  Бу  ўринда  Ўзбекистон  Респуб- 

ликасининг  Асосий  қонуни  -   Конституцияни  ёш ларга  ўргатиш  

алоҳида аҳам иятга эга. Ушбу м асалага Биринчи П резидентим из 

Ислом  Каримов  алоҳида  эътибор  қаратиб,  қуйидагиларни 

қайд  этади:  “Мен  Конституцияни  болалар  боғчасидан  бошлаб 

ўргатиш ни,  м актабларда  дарслик  сиф атида  ўқитиш ни  бугун 

барча  мутасадди  раҳбар  таш килотларим изга  топш ири қ  тарзи - 

да  айтм оқчим ан. Токи униб-ўсиб  келаётган  ёш  авлодим из  Кон- 

ституциянинг  м аън о-м азм ун ин и ,  у  халқим изнинг  истиқлол 

йилларида эриш ган улкан тарихий  ютуғи  эканини теран  англаб 

етсин”30.

М амлакатимизда  ёшлар  ҳуқуқий  онги  ва  ҳуқуқий  маданияти- 

ни  юксалтиришни  самарали  ташкил  этишда  Ўзбекистон  Респу- 

бликаси Прездентининг 2001  йил 4 январдаги “Ўзбекистон  Респу- 

бликаси  Конституциясини ўрганишни ташкил  этиш тўғрисида”ги 

Фармойиши  асосий  манба  бўлиб хизм ат қилди. Унга  асосан, Халқ 

таълими вазирлигининг мактабгача таълим муассасаларида “Кон- 

ституция  сабоқлари”,  умумий  ўрта  таълим  муассасаларининг 

1-4-синфларида  “Конституция  алифбоси”,  5-7-синфларда  “Кон- 

ституция  оламига  саёҳат”,  8-синфда  “Давлат  ва  ҳуқуқ  асослари”, 

9-синфда  “Конституциявий  ҳуқуқ  асослари”,  10-11-синфларда 

“Хуқуқшунослик”  фанларини ўқитиш  йўлга қўйилди. Мамлакати- 

м изнинг барча  Олий  ўқув  юртларида  “Давлат  ва  ҳуқуқ  асослари” 

ва  “Конституциявий  ҳуқуқ”  фанлари  ўқув  режасига  киритилди, 

ҳуқуқшунослик  соҳасига  ихтисослашган  олий  ва  ўрта-махсус  би- 

лим  юртларида  ҳуқуқшуносликнинг  қирққа  яқин  йўналишлари 

бўйича  ўқув  машғулотлари  амалга  ошириладиган  бўлди.  Умуман 

мамлакатимизда  аҳолининг  ҳуқуқий  тарбиясига  оид  механизм 

халқаро  андозаларга  асосланган  ҳолда,  халқимизнинг  ўзига  хос 

хусусиятлари  ҳамда  бой  маънавий  меросимизга  таянган  ҳолда 

шакллантирилди.

Ўзбекистонда  ҳуқуқий  таълим ни  ривож лантириш   масала- 

сига  ҳам  алоҳида  эътибор  қаратилди.  М устақиллик  йиллари- 

да  ҳуқуқшунос  кадрларни  тайёрлайдиган  олий  ўқув  юртлари, 

касб-ҳунар  коллежлари,  академ ик  лицейлар  таш кил  этилди.

30 

Каримов  И.А.  Ватан  равнақи  учун  ҳар  биримиз  масъулмиз.  Т  9.  —  Т.: 



Ўзбекистон. 2000.  - Б. 48.

42 

Э ш м у қ а м м а д   Қ о д и р о в


Ё ш лар  ж и н о я т ч и л и ги н и н г  о л д и н и   о л и ш  м а с а ла ла р и

43

Бугунги  кунда  м ам лакати м и зда,  барча  академ ик  лицей  ва 

касб-ҳунар  коллежларининг  умумтаълим  фанлари  негизи- 

да  «Ҳуқуқшунослик»,  «Ўзбекистон  Конституцияси»  фанлари 

ўқитилаётгани, 2000 йилдан буён академ ик лицей ва касб-ҳунар 

коллежларида  таҳсил  олаётган  жами  67  нафар  ўқувчи  қиз  Зул- 

фия ном идаги Давлат м укофотини қўлга  киритгани, шунингдек, 

мустақиллик  йилларида дунё  м иқиёсидаги турли  кўрик-танлов 

ва  ҳалқаро  фан  олим пиадаларида  жами  253  нафар  ўқувчи 

қатнаш иб,  21  та  олтин,  51  та  кумуш,  90 та  бронза  м едалига  са- 

зовор  бўлгани31  ўрта  махсус  касб-ҳунар таълим и  ти зи м и д а  ёш- 

ларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий м адан и яти  ю ксалаётганининг 

исботидир.

Маълумки, қадимги Юнонистон  (Греция) ва Римда болаликдан 

бошлаб  фуқароларга  қонунлар ўргатилган.  Рим давлатида  14  ёш- 

гача  бўлган  ёшлар  қонунларнинг  12  жадвалини  ёд олганлар.  Эра- 

миздан  олдинги  III аср бошларида мавжуд бўлган ва бизгача етиб 

келган  “Фуқаро  Херсонеснинг  қасамёди”да,  жумладан,  шундай 

дейилади:  “Мен  фуқароларнинг  ҳеч  бирига  нисбатан  ҳеч  қандай 

адолатсиз  ишни  хаёлимга  келтирмайман...  ва  бунақа  ишга  йўл 

қўймайман, уни яш ирмайман ҳам, лекин уни суд эътиборига етка- 

заман  ва судда  қонунларга мувофиқ овоз бераман”. Бу ўринда гап 

нафақат қонунларга риоя  этилиши ҳақида, шу билан бирга бошқа 

шахсларнинг қонунларни бузишларини фош қилишга жалб этили- 

ши тўғрисида ҳам борган.

Ўзбекистонда  қабул  қилинган  ёш ларга  оид  норм атив- 

ҳуқуқий  ҳужжатларни  қуйидаги  гуруҳиларга  ажратиб  кўрсатиш 

м умкин:




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет