Хуқуқий тарбия - бу давлат, унинг органлари ва ходимлари-
нинг, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг ҳуқуқий
онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва юқори кўтариш
юзасидан мақсадга йўналтирилган доимий фаолиятни англатади.
Бинобарин, ҳуқуқий тарбия - ҳуқуқ борасидаги билимларни
жамлаш, уларни муайян тизимга солиш, ўзлаштириш ва узатиш-
дан, игунингдек ҳуқуққа ва уни амалга оширишга нисбатан ижо-
бий муносабатни, ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш, чеклов (тақиқ)ларга
риоя этиш ва мажбуриятларни бажаришга тегишли муносабатни
шакллантиришдан иборат.
М амлакатимиз томонйдан ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига
стратегик масала сифатида эътибор қаратилиши натижасида,
Ўзбекистонда дунёни янгича идрок этадиган, ҳақ-ҳуқуқи учун ку-
рашадиган ўз тақдирини халқи, ватани тақцири билан бир деб би-
либ, фаолият кўрсатаётган янги авлод шаклланди. Улар ҳам аждод-
лар маънавий меросини ва ҳам умумбашарий қадриятлар, ақлий
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро
хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқи. Халқ сўзи газетаси,
2017 йил 7 март.
Ё ит ар ж и н о я т ч и л и ги н и н г о л д и н и о л и ш м а са ла ла р и
|