этишга кўмаклашувчи шарт-ш ароитларни аниқлаш ва барта-
раф этиш самарадорлигини ошириш, ёшлар ҳуқуқий онги ва
ҳуқуқий м аданиятини юксалтиришга оид ташкилий ҳуқуқий
м еханизмларини такомиллаштириш ю засидан қуйидаги та-
клиф ва тавсияларни илгари суриш мумкин:
1. Маълумки, “Ж амиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
Миллий дастури” 1997 йилда қабул қилинган. Ўтган давр мабой-
нида дастурда белгиланган кўпгина вазифалар ўз ечимини топди.
Шу билан бирга бугунги кун реал воқелиги, ёш ларнинг сиёсий-
ҳуқуқий фаоллиги, дунёқараши ўзгарганлиги, замонавий ахборот
тарқатиш тизимларининг ривожланганлиги ҳамда ёшларнинг
ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжлари ўсганлиги боис мазкур дас-
турни янги таҳрирда қабул қилиш фурсати етди, деб ўйлаймиз.
Шунингдек ёшларга ҳуқуқий ахборотни етказиш нинг ташкилий-
ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш зарур.
2. Таълим муассасаларида “Инсон ҳуқуқлари м аданияти” ўқув
курсини жорий этиш лозим. Ушбу ўқув курсининг жорий этилиши
ёш ларнинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини билиши билан бирга уларни
амалиётда қўллай олиш, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик мада-
ниятини шакллантиришга ҳизмат қилган бўлар эди.
3. Ҳуқуқий тарбия жараёнида ёшлар ҳуқуқ нормаларини
идрок этишининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш.
Бунда тарбиянинг ҳар бир босқичида ўқувчининг ёши, психоло-
гик хусусияти, физиологияси, воқеликни идрок этиш қобилияти,
йўналтирилаётган касби ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган
50
Э ш м у қ а м м а д Қ о д и р о в
ҳолда улар дуч келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жино-
ятчилик, одам савдоси, коррупция каби жиноятларнинг тузоғига
тушмасдан, вазиятдан қонуний ечимни топиб, тўғри ҳуқуқий
қарор қабул қилишга йўналтирадиган аниқ қонуний тавсиялар бе-
риш ўз самарасини беради.
4. Ёшларнинг меҳнат фаолияти давлат ва нодавлат ташки-
лотлари билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳамда таълим би-
лан қамраб олинмаган, яъни уюшмаган қисмининг жиноят ва
ҳуқуқбузарликлар содир этиш ининг олдини олиш мақсадида
ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари-
га алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Айниқса, ёшларнинг
ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришда замонавий
ахборот воситалари, жумладан, интернет ва уяли алоқа тизим-
лари имкониятидан кенг фойдаланиш зарурлигини инобатга ол-
ган ҳолда, ҳуқуқий йўналишдаги сайтлар сони ва сифатини оши-
риш, уларнинг фойдаланиш учун қулайлиги масалалари муҳим
аҳамиятга эга. Бинобарин, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг
мажбуриятларини акс эттирувчи маълумотлар, қонунчиликдаги
янгиликларнинг уяли алоқа компаниялари томонидан қисқа 8М8
хабарлар тарзида юбориш тизимини жорий этиш анча самара бе-
ради, деб ўйлаймиз.
5. Қонун ҳужжатларини расмий манбаларга асосланган
ҳолда, аҳолига содда ва тушунарли усулларда етказиш , уларнинг
бир хилда қўлланилиш ини таъминлаш мақсадида ҳуқуқшунос
олимлар билан таҳририятлар ва наш риётларнинг ўзаро м ан-
фаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиб, амалдаги барча қонун
ҳужжатларига шарҳлар яратиш ва чоп эттириб бориш зарур.
Бундан таш қари, солиқ, божхона, банк, молия, ОАВ, меҳнат, иж-
тимоий таъм инот соҳаларига доир савол-ж авобларни ўз ичига
олган “Ёшлар учун ю ридик м аълум отном а” рукнида нашр эти-
ладиган тўплам ларни кўпайтириш зарур. “Ж амиятда ҳуқуқий
м аданиятни юксалтириш Миллий дастури”да ҳуқуқий адаби-
ётларни арзонлаш тирилган нархларда сотиш белгиланган. Шу
боис, ҳуқуқий адабиётларни янада арзон нархда сотиш ишини
давлат назоратига олиниш и ва боғча (расмли), мактаб, лицей,
коллеж ўқувчилари ва кам таъм инланган оилаларга уларни бе-
пул тақдим этиш м ақсадга мувофиқ.
6. Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлимларида ёшларнинг
бандлиги, ёшлар эмиграцияси, ёшларнинг хорижда ёки мамла-
катимизда таълим олиши, оила қуриш масалалари бўйича бепул
маслаҳатлар берадиган “Юридик клиника”лар амалиётни жорий
этиш зарур.
7.
Ёшларнинг илк бор ишга тайинланаётганда уларнингўз ҳуқуқ
ва бурчлари, ўз хизмат вазифалари, ҳуқуқий саводхонлик даража-
сини ҳам синовдан ўтказиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти-
ни барпо этиш бош мақсадимиз экан, ҳуқуқбузарликлардан жабр-
ланувчилар ва ғайри ижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар
содир этишга мойил бўлган ёки содир этган ёшларга ҳуқуқий, иж-
тимоий, психологик, тиббий, педагогик ёрдам кўрсатиш ёхуд ёш-
ларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг
мукаммал замонавий тизимини яратиш устувор вазифаларимиз-
дан саналиши лозим. Зеро, мазкур тадбирлар пировард натижада,
жамоаттартиби ва интизомини мустаҳкамлашга, миллий ҳуқуқий
давлатчиликни, юксак даражадаги ҳуқуқий маданиятни шакллан-
тиришга замин яратиши шубҳасиз.
Ё ш лар ж и н о я т ч и л и ги н и н г о л д и н и о л и ш м а с а ла ла р и
51