И1 Қпдиров Ўзбекистонда ёшлл1мiи111 Ч,vцvццii тарбияси страте1 И1С 1У1Л< Л. Чл



Pdf көрінісі
бет30/37
Дата23.01.2022
өлшемі1.97 Mb.
#454753
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37
IMG 0001

Э ш м у қ а м м а д   Қ о д и р о в

Ёшлар  онгида  ҳуқуққа  оид  илк  қарашлар,  тасаввурлар  айнан 

оилада  шаклланади.  Оиладаги  ҳуқуқий  маданият даражаси  фар- 

зандлар ҳуқуқий  онгининг шаклланишида бирламчи  асос бўлади. 

Шу боисдан ҳам вояга етмаганларни ҳукуқий тарбиялашда “оила- 

маҳалла-таълим  муассасаси”  концепциясига  таянган  ҳолда  иш 

олиб борилмокда.

Мазкур  мантиқнинг  моҳияти  шуки,  унга  кўра  мамлакати- 

миз  ҳудудлардан,  ҳудудларимиз  туманлардан,  туманларимиз 

маҳаллалардан,  маҳаллаларимиз  оилалардан,  оилаларимиз  ота- 

она,  фарзандлардан  ибоарт.  Демак,  аввало  ҳар  бир  ота-онанинг 

ҳуқуқий  онги  шаклланган  бўлса,  оила,  туман,  шаҳар,  ҳудудлар, 

яъни  бутун  мамлакат  аҳолиси,  Ўзбекистон  халқининг  ҳукуқий 

онги  юксак бўлади.  Бунинг учун ҳар  биримиз  фарзандларимиЗни 

турли жиноят йўлига кириб кетишининг сабабларини теран билиб 

қўйишимиз  керак.  Бироқ,  ўтказилаётган  тадқиқотлар  ота-она- 

ларнинг  ҳукуқий  онги  замон  талаблари  даражасида  эмаслигини 

кўрсатмоқда.  Шу сабабли  ота-оналар  билан ҳукуқий  онг ва  мада- 

ният ҳақида суҳбатлашишга зарурат сезилади.

Чунки,  “Қуш уясида  кўрганини  қилади”.  Ҳукуқий онг ва  мада- 

ният масаласида ҳам. Буни қуйидаги мисол орқали кўриш мумкин.

Агар  фарзандининг гиёҳванд модда  қабул  қилаётганига шубҳа 

туғилса  ёки  бу  ҳолат  исботини  топса,  ота-онаси  чақирилиб  ушбу 

нохушлик  билдирилса,  афсуски  унга  тўғри  муносабат  билдирил- 

майди. Аксарият ота-оналар огоҳлантиргани учун раҳмат айтмай- 

ди,  аксинча  “Сизнинг  билганингиз  м енинг  болам,  фақат  ёмон- 

лайсиз”,  деб  жанжал  қилади.  Мактаб  билан  умуман  ҳамкорлик 

қилмаган  ота-она  вақт ўтиб,  бола  қамоққа тушганда  ҳам  мактаб- 

ни  айблашдан  тоймайди.  Тўғри,  айрим  ҳолларда  мактабнинг ҳам 

айби борлиги  инкор этилмайди. Бироқ, ушбу ҳолатда мактаб уму- 

ман  айбдор  эмас.  Бола  гиҳёванд  модда  қабул  қилишни  мактабда 

ўрганмайди.

Ҳукуқий  онгнинг  илмий  таърифига  келсак,  у  куйидагича  таъ- 

рифланади.  Хуқуқий  онг  -  индивидуал  онг  доирасида  ҳукуқий 

борлиқни юридик билимлар шаклида акс эттириш, хукуққа бўлган 

муносабати  ва  уни  амалда  қўллашнинг  йиғиндисидир.  “Ҳуқуқий 

онг” категорияси “хукуқий м аданият” тушунчасининг муҳим асо- 

си  саналади.  Демак  маълум  бўладики,  болада  хукуқий  онгнинг 

шаклланиши  нафақат бир  шахс учун  балки давлат ва  жамият ри- 

вожи учун ҳам муҳим ҳисобланади.




Ёгалар  ж и н о я т ч и ли ги н и н г  о л д и н и   о л и ш   м аса ла ла р и

39

Ҳуқуқий  онг  бу  инсонларнинг  ва  уларнинг  турли  бирликла- 

рининг  ҳамда  бутун  жамиятнинг  амалдаги  ҳуқуқ  ва  ҳуқуқий 

ҳодисаларга нисбатан  қарашлари, ғоялари, тасаввурлари, ҳислари 

йиғиндисидир. Яъни, шахс ёшлигидан реал ҳаётда нима мумкин ва 

нима  мумкин  эмаслигини  билиб улғайса, табиийки унда ҳуқуқий 

онгталаб даражасида шаклланади.

Яна  бир  мисол.  Шанба  куни  кечки  пайт  маҳаллага  мактаб 

ҳожатхонасида  уч  ўсмир 

гиёҳванд  модда 

қабул  қилаётган 

экан.  Маҳалла  фаоллари  билан  участка  проф илактика  но- 

зири  воқеа  жойига  бориш ади.  Кайфдаги  болалар  м илиция- 

га  эмас,  маҳалла  идорасига  олиб  келинади.  Уйларига  телефон 

қилиш ади.  Бирининг  отаси  бориш га  вақти  йўқлигини  айтади. 

Ўғли  гиёҳванд  модда  қабул  қилиш ини  билиши  сўралганда,  би- 

ламан,  ним а  қилсаларинг,  қилаверинглар деб жавоб  беради.  Шу 

ўринда  уч  ўсм ирнинг  ҳам   ота-оналари  мактабни  айблаш ади. 

Қ изиқ м антиқ, мактаб ҳожатхонасида  чекиш са, м актаб  айбдор 

бўлмайди-ку?

Ёшларда ҳуқуқий жавобгарлик ва интизом туйгуси юқори дара- 

жада  шакллланган  бўлиши  зарур.  Ҳар  бир  содир  қилинган  ножўя 

иш  учун  жавоб  бериш  кераклигини  англамоқ даркор.  Жавобгар- 

лик  туйғуси  борган  сари  мустаҳкамланиб,  энг  фойдали  ва  зару- 

рий  одатга  айланмоғи  лозим.  Айниқса,  ёшларнинг  оила  олдида- 

ги  ижтимоий-ҳуқуқий  жавобгарлиги  ва  бурч  туйғуси  бебаҳодир. 

Ҳуқуқий  маданият ахлоқий  ва  маънавий  меъёрларга таянар  экан, 

ёшлик давридаёқ оилада ҳуқуққа  бўлган  ҳурмат туйғусини  шакл- 

лантириш  лозим.  Бу  ёшлар учун  ҳам  тушунарли,  ҳам  зурурий та- 

лаб сифатида қабул қилинади

Ҳуқуқий  онгни  ш акллантириш ,  ҳуқуқий  м адан и ятн и   юксал- 

тириш   аҳоли  турли  қатламлари,  иж тимоий  гуруҳларнинг  да- 

ражаси  ва  хусусиятларини  ан и қ  инобатга  олган  ҳолда  амалга 

ош ирилади.  Айниқса  ёш ларни  юксак  м аданиятли  қилиб  тар- 

биялаш   д аврнинг долзарб  масаласига  айланди.  Шу  боис  муам- 

м онинг ечими  ёш ларни  ҳуқуқий  билимлардан  баҳрам анд  этиш 

учун уларга сифат ж иҳатидан янги ш арт-ш ароитлар яратибгина 

қолмасдан, шу билан  бирга ҳуқуқий тарбиянинг м азм уни, шакл 

ва  усулларини  тубдан  ўзгартириш ни,  ёш  авлодга  ум умий  юри- 

д и к  таълим   бериш нинг  яхлит  ти зи м и ни   вужудга  келтириш ни 

тақозо  этм оқда.  Бироқ,  кўпчилик  ёш ларнинг ҳуқуқий  м адани- 

яти  ва  ҳуқуқий  онги  етарли  дараж ада  юқори  эмаслигини  унут- 

маслик  керак.  Бу  эса  ўз  навбатида,  ёш лар  иж тимоий  ҳаётнинг



турли соҳаларида ҳуқуқий жиҳатдан фаол иш олиб бориш ларига 

тўсиқ бўлиб  қолмоқда.

Ҳуқуқий  онг ва  ҳуқуқий тарбия  ёшлардаги ҳис-туйғуларга  бе- 

рилувчанлик  хусусиятини  ҳисобга  олиши,  ҳуқуқий  маданиятни 

шакллантириш  эса  мазкур  ҳис-туйғуларни  қонунлар  доирасида 

жиловлаб туриш  билан  боғлиқлигини унутмаслик зарур. Ҳуқуқий 

онг ва  ҳуқуқий  тарбия  ёшларда  ҳуқуқий  маданиятни  шаклланти- 

ришда  бир  қатор  ўзига  хос  жиҳатларни  ҳисобга  олишни  тақозо 

этади.Улар негизида эса ижтимоий ва индивидуал-руҳий ҳолатлар 

билан бирга, шахс, гуруҳ, жамият (миллий ва умуминсоний) дара- 

жаларига хос  манфаат, интилиш ва талаблар ётади.

Ҳуқуқий  маданият -  умумий  м аданиятнинг  муҳим  элементи- 

дир.  Шу маънода ҳуқуқий  маданият ўз таркибида  нормалар тизи- 

ми, ҳуқуқий муносабат ва ҳуқуқий муассасалар кабиларни мужас- 

сам этади.

Ҳуқуқий маданият -  бу чуқур ҳуқуқий билимлар, ҳуқуқий тизим, 

қонунга  нисбатан  ҳурмат  ва  ҳуқуқий  хулқ-атвор  йиғиндисидир. 

У  ижтимоий  ва  сиёсий  маданият билан  мустакам  алоқадор  сана- 

лади. Инсоният умумий маданиятнинг мазкур учта тури бевосита 

боғлиқ бўлиб,  улар  бир-биридан  ўзаро  куч  олади.  Ҳуқуқий  мада- 

ниятнинг шаклланиш  жараёнида дастлаб умумий  маданиятнинг: 

инсоф,  шаън,  ростгўйлик,  қадр-қим м ат  ва  эзгулик  каби  элемент- 

лари  пайдо бўлади. Ушбу элементларсиз ҳуқуқий маданият яхлит 

юзага  келмайди.  Ижтимоийлашув  натижасида  одамлар  эзгулик 

ва  адолат,*инсон  шаъни  ва  унинг топталиши  ҳамда  эркинлик  ва 

қуллик  каби  қонуниятнинг  мавжудлигини  англаб  идрок  этиша- 

ди.  “Нима  яхшию  нима  ёмонлигини” тушуниб  етишда  эса уларга 

айнан  ҳуқуқ  соҳаси  ёрдам  беради.  Одамлар  ёши  улғайгани  сари 

уларда ҳуқуқнингтурли соҳалари жумладан, давлат ҳуқуқи тарихи, 

криминалистика  ва суд жараёнларига нисбатан  қизиқиш орта бо- 

ради.  Кейинчалик  эса уларда  сиёсий  м аданиятнинг элементлари 

шаклланади.

Таъкидлаш  жоизки,  м устақиллик  йилларида 

фуқаролари- 

мизнинг,  айниқса  ёш ларим изнинг  таф аккури,  дунёқараш и, 

иж тим оий-сиёсий,  ҳуқуқий  онги  ва  ҳуқуқий  м аданияти  юкса- 

лиши  нати ж аси д а  д е м о к р а ти к   ян ги л ан и ш л ар н и н г дараж аси  

ва  суръати ўсиб  бор м оқд а.  К онституция  ва  қонунлар  ҳуқуқий 

ҳ аётн и н г бош  м езо н и га  ай л ан д и . А йни қса бугунги  кунда д ав- 

л атн и н г  бош  ислоҳотчи  си ф ати даги   ҳуқуқий  м ақом и ,  функ- 

цияси  қатъ ий  н азо р ати   асосида  х ал қ  билан  мулоқотга  ки р и -

40 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет