И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника


Занг замбуруғномалар (Uridinales) қабиласи



бет19/22
Дата15.06.2016
өлшемі11.33 Mb.
#136828
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22

Занг замбуруғномалар (Uridinales) қабиласи. Бу қабила вакиллари ғалла ўсимликларида паразит ҳолда ҳаёт кечиришга мослашиб, уларнинг поя, барг ва қинига катта зарар етказади. Ёз мобайнида ғалла ўсимликларининг ана шу органларида сариқ, кейинроқ зангга ўхшаш тус оладиган доғлар паразитнинг эпидермис остидаги споралари бўлиб, улар ёзги спора ёки уредоспора деб аталади.

Уредоспоралар бир ҳужайрали ва қўш ядроли сариқ, ёғсимон моддаларга бой бўлиб, юпқа пўст билан ўралган. Етилган споралар бандидан узилиб шамол таъсирида шу тупнинг касалланмаган қисмига ва бошқа соғ тупларга ўтади.

Уредоспора у ерда ўса бошлайди ва ўсиш тешикчаларидан битта ёки бир нечта гифалар чиқаради, шуларнинг бирига споранинг икки ядроси ўтади. Шу гифа ўсиб, оғизча орқали тўқима ичига тушади ва 5-6 кундан кейин улар ҳам уредоспоралар ҳосил қилади. Бу жараён ёзги мавсумда бир неча бор такрорланади.

Ўсув даврининг охирида сариқ доғлар ўрнида қорамтир ранглар пайдо бўлади. Бу занг замбуруғининг қишлаб қолувчи споралари телейтоспоралардир. Улар чўзиқ, қалин пўстли ва икки ҳужайрали бўлиб, бандидан узилмай ўсув даврини тугатган ўсимлик танаси билан ерга тушади ва баҳоргача ерда қишлаб қолади.

Қишлаб чиққан телейтоспораларнинг ҳар қайси ҳужайраларида биттадан тўрт ҳужайрали фрагмобазидия вужудга келади. Фрагмобазидияънинг ҳар қайси ҳужайрасидан биттадан базидияспора ҳосил бўлади. Базидияспора юпқа пўстли микроскопик ҳужайра бўлиб, у базидия бандининг шарсимон бўртган уч қисмида жойлашади.

Базидияспоралар ҳам шамол таъсирида тарқалади. Улар зиркнинг ёш баргига бориб тушгандагина ўз фаолиятини давом эттиради, акс ҳолда нобуд бўлади.

Ғ
78-расм. Буғдойнинг (Puccinia graminis) чизиќли занг замбуруғи: А – касалланган зирк ўсимлигининг барги, Б – пикнидий – 1, 2–эцидий , В – касалланган буғдой пояси, Г – уредо-споралар тўплами, Д – телейтоспорали буғдой пояси, Е – телейтоспоралар тўплами, Ж – унган телейтоспора, базидияспоралар билан
алланинг чизиқли занг замбуруғи (Puccina graminis) ғалла экинларига катта зарар етказадиган замбуруғдир. Бу замбуруғ ўз фаолиятини баҳорда зирк ўсимлиги баргларида бошлайди. Зиркнинг янги чиққан баргига тушган базидия спора гифага айланади. У оғизчадан эмас, балки эпидермисни тешиб барг тўқимасининг ичига киради, сўнг ҳужайра оралиги бўйлаб тарқаб, у ерда ўса бошлайди ва бир ядроли гаплоид мицелийга айланади. Шу мицелийдан споралар берувчи - спермогоний ёки пикнидия ҳамда эцидийлар ҳосил бўлади. Пикнидиялар баргнинг устки эцидийлар эса остки томонида ривожланади. Пикнидия колбасимон ичи бўш таначага айланади. Улар ичида радиал ҳолда калта споралар етилади. Булар пикноспоралар дейилади.

Эцидия ҳам баргнинг булутсимон тўқимаси орасида бироз йирикроқ шарсимон кўринишда вужудга келади. Уларда эцидияспоралар деб аталадиган спора занжирлари ҳосил бўла бошлайди. Эцидий атрофини қўнғироққа ўхшаш перидий деб аталадиган қалин пўстли ҳужайралар қатлами ўраб туради. Эцидияспоралар шамол ёрдамида тарқалиб ғалла экинларига тушади. Споралар баргнинг ҳужайра оралиқларига жойлашиб, барг эпидермиси тагида уредоспоралар деб аталадиган, шаклан овалсимон, калта оёқчали спораларга айланади.

Уредоспоралар юпқа пўстли икки ядроли, захира моддаларга бой бўлади. Улар ҳам яна шамол ёрдамида тарқалиб бошқа экинларга тушиб янги уредоспоралар ҳосил қилади. Бу ҳодиса ёз давомида бир неча бор такрорланади. Кузга бориб уредоспоралар қишловчи телейтоспоралар билан алмашинади, бу споралар эса бир ядро қалин пўст билан ўралгандир.

Телейтоспоралар ғалла ўсимликларнинг қолдиқларида қишлайди ва баҳорда қулай шароитнинг пайдо бўлиши билан ўсиб базидияспоралар ҳосил қилади. Базидияспоралар эса зиркнинг баргига тушиб ривожланишни давом эттиради (78-расм).

Занг замбуруғининг ғалла ўсимликларида учрайдиган 500 дан ортиқ тури мавжуддир. Уларга қарши кураш усуллари шу касалликка энг бардошли навларни экиш, касалликнинг олдини олиш учун эса зарарланган ва зирк каби оралиқ ўсимликларни йўқотиш, далани бегона ўтлардан тозалаш ҳамда агротехника қоидаларига қатий риоя қилишдир.
Такомиллашмаган замбуруғлар (Fungi imperfecti ёки Deitromycedopsida) синфи.
Бу синфга кирувчи замбуруғларнинг мицелийси юксак даражали, кўп ҳужайралардан ташкил топган, бироқ халтача ва базидиялар ҳосил қилмай, конидиялар ёрдамида ҳамда бевосита мицелий билан кўпаядиган замбуруғлар киради. Улар табиатда жуда кенг тарқалган бўлиб, тупроқ ва ўсимлик қолдиқларида сапрофит, юксак ўсимликларда паразит ҳолда яшайди, замбуруғларининг фойдали турлари ҳам мавжуд. Бунга моддалар алмашинувида актив қатнашувчи тупроқ сопрофитлари, нематодларни тутишга қобилиятли йиртқич замбуруғлар, ўзидан ҳар хил ферментлар, антибиотиклар, токсинлар чиқарувчи замбуруғлар мисол бўлади. Бу синф қуйидаги учта асосий қабилага бўлинади.

1. Гифомицетномалар (Hypomycetales) қабиласи вакилларининг конидиябандлари вегетатив мицелийда биттадан жойлашади ёки улар қўшилиб энсиз боғлам ташкил этади.



  1. Меланкониумномалар (Melalanconiales) қабиласи вакиллари конидиобандлари чувалган гифаларнинг устида зич қатлам ҳосил қилади.

  2. Сферопсидномалар (Sphaeropsidales) қабиласи вакиллари конидиобандлари кўпинча учи ингичка тешикли, ичи бўш, думалоқ ёки тухумсимон танача - пикнидияда ривожланади.

Гифомицетномалар қабиласи орасида маданий ўсимликларга катта зарар етказадиган турлари жуда кўп.

Фузариум - Fusarium замбуруғларининг конидиябанди қисқа, пушти рангли, конидияси ёйсимон букилган бўлиб, одатда бир қанча ҳужайраларга бўлинади. Унинг паразит вакиллари ўсимликларда фузариоз - сўлиш касаллигини келтириб чиқаради. Масалан, ғўзада дастлабки икки барг пайдо бўлганда унинг юзасида, томирчаларида қўнғир доғ ҳосил бўлади ва тўрт олтита барг ҳосил бўлгунга қадар давом этади. Ғўза шоналанганда, унинг бу касалликка чидамлиги ортади, аммо баъзан у кучайиб, ўсимликни бутунлай сўлитиб, қуриб қолишига сабаб бўлади

Вертицилиум (Verticillum) замбуруғи конидиябандлари ҳалқа ҳолида шохланган бўлиб, уларда якка-якка конидиялар етилади. У турли ўсимликларнинг ўтказувчи тўқималарида паразит яшаб, вилт ёки вертицилёз-сўлиш касалликларини келтириб чиқаради. Ўсимликларнинг поя ва илдиз ўзакларини чиритади.

Касаллик ғўза ниҳолларига шикастланган илдиз орқали тупроқдан ўтади. Мицелий поянинг ўтказувчи тўқималарига ўтиб олиб, улар орқали ўсимликларнинг бутун танаси бўйлаб тарқалади. Касаллик ғўзани шоналаш ва гуллаш фазаларида кучли намоён бўлиб, уни қуриб қолишига олиб келади. Натижада ғўза ҳосили кескин камайиб, маҳсулот сифати бузилади.

Бу касалликларга қарши кураш хўжаликларда алмашлаб экишни тўғри йўлга қўйиш, вилтга чидамли янги навлар яратиш ва ишлаб чиқаришга кенг кўламда жорий этиш, ғўза экилган далаларни тезлик билан ўсимлик қолдиқларидан тозалаш ва ерни кузда чуқур ва сифатли шудгор қилишдан иборат.

Замбуруғларнинг аҳамияти
Замбуруғларнинг табиатда аҳамияти катта. Уларнинг сопрофит вакиллари бактериялар билан бирга, органик моддаларни анорганик моддаларга айлантиришда муҳим роль ўйнайди. Тупроқдаги органик қолдиқларнинг минерал моддаларга айланиши тупроқ унумдорлигининг ошиши, бактериялар билан замбуруғлар фаолиятига боғлиқ.

Замбуруғлар, юксак ўсимлик илдизи билан бирга симбиоз ҳолда яшаб микориза ҳосил қилади. Микориза ўсимликларда минерал элементлар ва азот билан озиқланиш шароитини яхшилайди.

Қўзиқорин ва қалпоқчали замбуруғлар озиқ-овқат сифатида кенг истеъмол қилинади. Таркибида кўп миқдорда оқсил бўлганлиги учун улар жуда тўйимли овқат ҳисобланади.

Ачитувчи замбуруғлар ҳар хил спиртли ичимликлар тайёрлаш ва нон ёпишда ишлатилади. Тиббиётда замбуруғлардан антибиотиклар олинади. Замбуруғлардан олинган ферментлар енгил ва озиқ-овқат саноатининг кўплаб тармоқларида фойдаланилмоқда.

Замбуруғлар хилма-хил витаъминларга бой. Ачитувчи замбуруғлардан поливитаъминлар тайёрланадн. Бироқ замбуруғларнинг салбий томонлари ҳам бор. Масалан, айрим замбуруғлар озиқ-овқат маҳсулотларини тез бузади, ёғочларни чиритади, одам, ҳайвон ва ўсимликларда ҳар хил касалликлар келтириб чиқаради.
Миксомицеттоифалар ёки шилимшиқтоифалар

(Myxomycetophyta) бўлими
Миксомицеттоифалар содда тузилган амёбасимон организмларга ўхшаш бўлиб, замбуруғлар сингари сопрофит ва паразит озиқланадиган 500 га яқин турдан иборат. Уларнинг вегетатив танаси плазмодий деб аталади. Плазмодий кўп ядроли, яланғоч цитоплазма уюмидан иборат бўлиб, у амёбасимон актив ҳаракат қила олади. Плазмодийси ташқи муҳит таъсирини бир бутун ҳолда сезади. Плазмодий ёлғон оёқлар чиқариш ёки ўз моддасини бошқа томонга ҳаракатлантириш билан ёруғликдан қочиб, овқат ва нам манбаига қараб ҳаракат қилади.

Шилимшиқларнинг плазмодийси секин оқиб бориб қаттиқ овқат бўлакчаларини ва органик модда қолдиқларини айланасига ўраб олади ҳамда уларни ютиб ҳазм қилади. Айрим плазмодийнинг диаметри 1 метрга етади. Плазмодийнинг ранги турли хил бўлиб, қаймоқсимон аталага ўхшайди. Улар умрининг кўп даврини плазмодий ҳолда ўтказади. Уларнинг плазмодийсида ҳужайра пўсти бўлмайди.

Шилимшиқлар споралар ёрдамида кўпаяди. Споралар ҳосил қилиш олдидан плазмодийси, аксинча ёруғ ва намсиз қуруқ ерга қараб силжиб, субстрат сиртига чиққач, ёлғон оёқларини йиғиштириб олади-ҳаракатдан тўхтайди. Танасидаги сувни йўқотиб, меватанага айланади. Меватана микроскопик споралар етиладиган целлюлоза пўстли спорангийларга айланади.

Спорангийлар перидий деб аталадиган қалин, тизимсиз тузилган, қобиқ ва унинг ичидаги споралардан ҳамда капилиций деб аталадиган спирал ипчалардан иборат. Спорангийлар қўнғир, пушти, сариқ рангли шарсимон ёки қўнғироқ шаклларда бўлиб, кўпинча зич тўда ҳосил қилади. Спорангийнинг тўдаси эталий деб аталади.

Спорангий етилиши билан қобиғи парчаланиб, ичидан қорамтир микроскопик майда чанг-тўзон каби споралар чиқиб, тарқайди. Споралар қулай шароитга тушганда бир ёки икки хивчинли зооспораларга айланади. Улар оддий бўлиниш йўли билан кўпаяди. Бирмунча вақт ўтгандан кейин зооспоралар хивчинини йўқотиб, бир ядроли цитоплазма уюми амёбоид ёки миксоамёбага айланади. Миксоамёбаларнинг яланғоч ҳужайралари ёлғон (сохта) оёқлар чиқариб силжийди ва бир-бири билан қўшилади.

Миксоамёбанинг бўлинишидан ҳосил бўлган насллар ҳар хил жинсли хусусиятга эга. Уларнинг гаплоид ядролари жуфт-жуфт бўлиб қўшилади ва диплоид миксоамёба ҳосил бўлади.

Шунингдек, миксоамёбалар цитоплазмасининг қўшилиши иатижасида умумии плазмодий ёки вегетатив тана вужудга келади. Вегетатив тана етилгандан сўнг яна споралар ҳосил қилишга ўтади. Бундан олдин ядролар редукцион бўлинади, чунки вегетатив тана шилимшиқларнинг диплоид фазасини, спора, зооспора, миксоамёба эса гаплоид фазани ташкил этади. Плазмодийнинг диплоид ядроси спораларга айланиши олдидан редукцион бўлинади.

Шилимшиқлар хлорофилсиз бўлиб, кўпчилиги сопрофит ҳолда, чириётган ўсимлик қолдиқларида, дарахт пўстлоқлари ва зах ерларда яшайди.

Шилимшиқларнинг сопрофит турларидан бири - ер ёғи (Fuligoseptika). Уни эски чириётган тўнкаларда, дарахт пўстлоқлари ва оранжереялардаги чириндиларда учратиш мумкин. Спорангийси ўзаро қўшилиб, оқимтир, кулранг, сариқ, ҳатто қизил рангли ва мўрт қобиқли мева тана ёки эталин деб аталадиган массага айланади. Унинг пўсти емирилиши билан учидан юмшоқ қорамтир чанг споралар чиқиб, тарқалиб, оранжерия ўсимликларини нобуд қилади.

Шилимшиқларнинг паразит ҳолда яшовчи вакилларидан бири карам плазмодиофораси (Р1аsmodiophora bгаssiса)дир. У карам ва карамдошлар оиласига кирувчи бошқа ўсимлик илдизларини касаллантиради. Ушбу паразит билан касалланган карам ёки бошқа ўсимликлар нимжон бўлиб, бош ўрамайди. Касаллик бошланиши билан илдизнинг паренхима ҳужайралари кучли ўсади ва қинғир-қийшиқ ҳолда йўғонлашади, илдизда эса «кила» деб аталадиган оқимтир сарғиш шишлар пайдо бўлади. Шиш пайдо бўлган илдизлар чириб емирилади. Ичидаги «кила» споралари тупроққа чиқади ва тупроқни ҳам касаллантиради. Унда икки насл бўлади. Унинг ривожланиши спораларнинг ўсишидан бошланади. Шишлардаги ҳисобсиз споралар ўсиб, бир хивчинли зооспораларга айланади. Зооспоралар эса илдиз тукчаларини топиб унинг ичига киради. Хивчинни тортиб амёбоид ёки миксоамёбага айланади. Шу даврда улар чин амёбага ўхшаш бўлгани учун амёбоид ёки миксоамёба номи берилган. Миксоамёба хўжайин ўсимликнинг тўқимасидаги моддалар ҳисобига яшайди ва массаси тобора кўпайиб боради. Ядроси ҳам бир неча марта бўлиниб, кўп ядроли плазмодий ҳосил қилади. Плазмодий массаси кўпайгандан кейин споралар пайдо бўлади. Бунинг олдидан плазмодий битта ядро ва цитоплазмадан иборат бўлган бир қанча зооспорангийларга айланади. Ҳар қайси зооспорангийнинг протопласти редукцион бўлиниб, 4 ёки 8 та зооспора ҳосил қилади.

Бу зооспоралар илдиз тукчаларидан илдизнинг пўстига ва ҳужайраларнинг интенсив бўлиниш минтақасига ўтгач миксоамёба шаклини олади. Ядронинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган кўп ядроли миксоамёба бир ядроли ва цитоплазмали қисмларга ажралади. Бу қисмлар илдизнинг ўсиш минтақасидаги ҳужайралар ичига киради.

Меристема ҳужайрасида паразитлик билан яшаётган миксоамёбалар ҳужайра деворчасининг емирилиши билан ўзаро қўшилади. Буни ўзига хос жинсий жараён деб аташ мумкин. Бу жараён шундан иборатки, ядро хроматинлари цитоплазмага чиқиб, тариқ шаклини олади. Хроматин ўз жойини алмаштирганидан сўнг яна ядрога ўтади. Миксоамёба қўшилиши ва хроматинларнинг жой алмаштириши вақтида ўзларининг диплоид фазаларини қайтадан тиклайди. Диплоид плазмодийнинг танаси ҳам бир ядроли цитоплазмани қисмларга бўлгач, спорангийларга айланади. Спорангий ичида зооспора эмас тиним даврини кечирувчи споралар ҳосил бўлади. Бу жараён кузда амалга ошади. Агар «кила» ва касалланган ўсимлик илдизи кузда тупроқда қолса, баҳорга ўтиб илдиз пўстлоқлари парчаланади ва ичидаги споралар тупроққа сингийди, сўнг зооспорага айланади ва ҳар томонга тарқайди.



Миксоамёба баҳорда экилган карамгагина эмас, шолғом, хашаки лавлаги ва шу каби маданий ўсимликлар илдизига ҳам ўтиши мумкин. Бинобарин, карам киласи билан курашишнинг рационал йўли - зарарланган карам илдизини баҳоргача, яъни миксоамёбалар пайдо бўлгунча қолдирмай кузда кавлаб олиб, куйдириб ташлаш, тупроқни формалин билан дезинфекциялаш ва алмашлаб экишни тўғри амалга оширишдан иборатдир.

Оралиқ ВА ЖОРИЙ назорат саволлари


  1. Ўсимликларнинг табиатдаги аҳамияти. Агрономия мутахассислигини шакллантиришда ботаниканинг аҳамияти.

  2. Илдизнинг бирламчи микроскопик тузилиши: эпиблема, экзодерма, мезодерма, эндодерма, перицикл, флоэма, ксилема.

  3. Замбуруғларнинг таснифи, кўпайиши, аҳамияти. Архимицетлар, оомицетлар, зигомицетлар, халтачи замбуруғлар, базидияли ва такомиллашмаган замбуруғлар.

  4. Митоз - профаза, метофаза, анафаза, телофаза.

  5. Оила: Malvaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  6. Автотроф ва гетеротроф ўсимликлар. Ўсимликларнинг табиат ва кишилик жамиятидаги аҳамияти.

  7. Икки паллали ўсимликлар, илдизнинг иккиламчи тузилиши. Перидерма, пўстлоқ паренхимаси, флоэма, камбий, иккиламчи ксилема, радиал нурлар, бирламчи ксилема.

  8. Замбуруғларининг тузилиши, кўпайиши, зарари ва уларнинг олдини олиш чоралари. Паразит замбуруғлар, уларнинг қишлоқ хўжаликдаги зарари.

  9. Амитоз. Эндомитоз - ҳужайранинг оддий бўлиниши.

  10. Оила: Apiaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  11. Ботаниканинг бўлимлари: морфология, анатомия, эмбриология, экология, систематика, геоботаника, фитоценология, палеоботаника. Ўсимликлардан окилона фойдаланиш, ўсимлик бойликларини ва атмосферани мухофаза қилиш.

  12. Дуккакли ўсимликлар илдизидаги туганак бактериялар. Ризобиум бактериялари, микориза, микотроф озиқланиши.

  13. Барг ва унинг тузилиши: оддий ва мураккаб барглар, барг томирланиши.

  14. Гул ва унинг тузилиши. Гулнинг келиб чиқиши сохасидаги назариялар. Эвант, псевдант, таллом на зариялари.

  15. Оила: Linaceae, Salаnaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  16. Ҳужайранинг тузилиши ва вазифаси, у тирик материяънинг асосий бирлиги эканлиги. Цитоплазма, ядро, пластидалар, митохондриялар, рибосома, гольджи аппарати, эндоплазматик тур.

  17. Куртак, унинг тузилиши ва хиллари. Ён вегетатив, генератив куртаклар.

  18. Қишлоқ хўжалик амалиётида чегараловчи омиллар ва уларнинг аҳамияти.

  19. Тўпгуллар, уларнинг биологик аҳамияти. Ноаниқ моноподиал ва аниқ симподиал тўпгуллар.

  20. Оила: Yuglandaceae умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  21. Ҳужайрани ўрганиш тарихи. Р.Гук, Н.Грю, Левенгук, Р.Браун, Я.Пуркинье, Шван, Шлейден, Чистяков, Страсбургер ишлари.

  22. Новданинг шохланиши: моноподиал, симподиал, дихотомик, сохта дихотомик шохланиш.

  23. Икки паллали ўсимликлар: бирламчи тузилиши, эпидермис, бирламчи пўстлоқ, ксилема, ўзак, ўзак нурлари.

  24. Мейоз - ҳужайра бўлиниши. Профаза, метафаза, анафаза, телофаза.

  25. Оила: Convolvulaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  26. Протопласт ва унинг ҳосилалари. Витаминлар, ферментлар, фитогормонлар, антибиотиклар, фитонцидлар.

  27. Бир паллали ўсимликлар поясининг тузилиши, эпидермис, кутикула қовати, механик тўқиманинг склеренхима ҳужайралари, асосий паренхима, ўтказувчи боғламлар, флоэма, ксилема.

  28. Баргнинг ички тузилиши: эпидермис, палисад, булутсимон паринхемалар. Ўтказувчи бойламлар. Криптофитлар, терофитлар.

  29. Андроцей, чангчининг тузилиши, чанчи ипи, чангдон, боғлагич. Микроспорогенез. Чангнинг тузилиши. Экзина, энтина.

  30. Оила: Boraginaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  31. Цитоплазманинг физикавий хусусияти ва химёвий таркиби, тузилиши.

  32. Икки паллали ўсимликлар поясининг бирламчи тузилиши ва иккиламчи ички тузилиши.

  33. Илдизнинг иккиламчи тузилиши: перидерма, иккиламчи флоэма, иккиламчи ксилема, камбий.

  34. Апикал, латерал, интерколяр ва жарохат меристемалари. Ҳосил қилувчи тўқималар.

  35. Оила: Solanaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  36. Цитоплазманинг асосий органеллалари ва уларнинг тузилиши ва вазифалари.

  37. Сув ўтларининг умумий тавсифи: яшил сув ўтлари тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  38. Новданинг шохланиш хиллари: моноподиал, симподиал, дихотамик, сохта дихотомик.

  39. Генеций, уруғчининг тузилиши, тумшуқча, устунча, тугунча, уруғкуртак ва унинг хиллари. (атроп, анатроп, гемитроп).

  40. Оила: moraceae умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  41. Пластидлар - хлоропластлар, хромопластлар, лейкопластлар. Уларнинг субмикроскопик тузилиши. Пластид пигментлари - хлорофилл, каротин, ксантофилл.

  42. Дарахтсимон ўсимликлар поясининг тузилиши. Перидерма, пўстлоқ паренхимаси. Камбий, иккиламчи ва бирламчи ксилема, ўзак нурлари. Йиллик халқа, заболон ва ёғочлик ядроси нима?

  43. Ёпиқ уруғлиларнинг синфлари: бир паллалилар, икки паллалилар, уларнинг фарқ қилувчи белгилари, вакиллари ва аҳамияти.

  44. Мегаспорогенез. Муртак халтасининг етилиши. Мегаспора ва унинг бўлиниши, 8-ядроли муртак халтаси.

  45. Оила: Chenopodiaceae. Умумий тавсифи, вакиллари ва аҳамияти.

  46. Ядронинг тузилиши, ядро плазма нисбати, ядро пўсти, тузилиши ва вазифаси. Хромосомарнинг тузилиши, шакли.

  47. Баргнинг параллел, ейсимон, патсимон, панжасимон томирланиши. Барг жойланиши: кетма-кет, халқаланиб, қарама-қарши жойланиш. Барг формацияси нима ?

  48. Муртак халтасининг етилиши ва тузилиши: иккиламчи ядро, тухум ҳужайра, синергидлар, антиподлар.

  49. Бирламчи қопловчи тўқима - эпидермис, тузилиши, вазифаси.

  50. Оила: Malvaceae умумий тафсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  51. Уруғ куртакнинг етилиши, тузилиши ва типлари: атроп, анатроп ва апилотроп уруғ куртаклар.

  52. Бир паллали ва икки паллали ўсимликлар баргининг микроскопик тузилиши. Барг эпидермиси, мезофил оғизчалари, ўтказувчи боғламлар.

  53. Чангланиш: ксеногамия, автогамия, гейтеногамия, клейстогамия.

  54. Иккиламчи қопловчи тўқима, ясмикчалар: перидерма, қуруқ пўстлоқ ва уларнинг тузилишидаги фарқлари.

  55. Оила: Poaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  56. Ҳужайрадаги захира моддалар: крахмал, оқсиллар, мойлар.

  57. Баргларнинг доимийлиги. Хазонрезлик. Доимий яшил ўсимликлар.

  58. Ядро ва унинг тузилиши: ядро мембраналари, кариолимфа хромосомалар.

  59. Ёпиқ уруғлиларда қўш уруғланиш, партенокарпия ва апомиксис.

  60. Оила: Lamiaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  61. Тўқима. Уларнинг турлари. Тўқима деб нимага айтилади ? Ҳосил қилувчи, асосий, қопловчи, ўтказувчи, механик тўқималар.

  62. Қисқа ва узун новдалар. Пиёзбош, туганак, илдизпоя, кладодий, гажаклар ва тиконлар туғрисида тушунча.

  63. Аскомицетлар: умумий тавсифи, кўпайиши, вакиллари ва аҳамияти.

  64. Уруғнинг етилиши, тузилиши ва хиллари. Эндоспермли ва эндоспермсиз уруғларнинг тузилиши.

  65. Оила: Caryophillaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  66. Илдиз ва унинг вазифаси. Илдиз системасининг типлари, келиб чиқишига кўра турлари. Бир ва икки паллали ўсимликлар илдизидаги фарқлар.

  67. Жинсиз кўпайиш, споралар ва зооспоралар ҳақида тушунча.

  68. Чангчи ва унинг тузилиши: чангдон, чанг ипи, боғлагич.

  69. Трахеялар. Трахеидлар ва элаксимон найлар.

  70. Оила: Cyperaceae умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  71. Новда туғрисида тушунча: ён, вегетатив, генератив, куртаклар, бўғим ва бўғим оралиги, ясмик тешикчалар. Барг қўлтиги.

  72. Вегетатив кўпайиш. Илдизпоя, ер ости туганаклар, пиёзбош, илдиз бачкилар, пархиш, қаламча билан купайтириш, пайвандлаш.

  73. Механик тўқималар: склеренхима, колленхима, склереидлар.

  74. Меваларнинг етилиши, тузилиши ва хиллари. Геокарпия.

  75. Оила: Papaveraceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  76. Поя, унинг тузилиши, вазифаси. Поянинг ўсиш характерига қараб турлари. Кўндаланг кесим юзасига қараб турлари. Шакли ўзгарган навдалар: илдиз поя, пиёзбош, туганак ва гажаклар.

  77. Жинсий кўпайиш. Гаметалар ва зигота нима? Оогамия, гетерогамия ва изогамия.

  78. Бир паллали ўсимликлар баргининг тузилиши: эпидермис мезофилл, мотор ҳужайралар.

  79. Ўтказувчи бойламлар ва уларнинг хиллари.

  80. Оила: Cucurbitaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  81. Баргнинг тузилиши ва вазифаси. Оддий ва мураккаб барг турлари, томирланиши, жойланиши.

  82. Жинсий ва жинссиз наслларнинг галланиши. Қирққулоқларда наслларнинг галланиши: гаметофит ва спорофит.

  83. Илдиз зоналари: илдиз қини, бўлиниш, ўсиш ва тукли зоналар.

  84. Хозирги замон филогенетик системалари, аҳамияти ва камчилиги. Ветштейн, Галлер, Энглер, Тахтаджян.

  85. Оила: Asteraceae умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  86. Вегетатив органлар метаморфози. Илдизмева, илдиз туганак, илдиз поя, туганак поя, пиёзбош, тиконлар.

  87. Таксонлар: бўлим, синф, қабила, оила, туркум ва тур.

  88. Куртак ва унинг тузилиши: туника корпус, яширин куртаклар, сериал ва коллотериал куртаклар.

  89. Флоэма ва ксилеманинг гистологик элементлари: трахиялар трахеидлар, элаксимон найлар, склеренхима ва паринхема тўқималари.

  90. Оила: Brassicaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  91. Ҳужайра пўсти. Поралар, перфорациялар ва плазмодесмалар. Ҳужайра пўстининг иккиламчи ўзгариши.

  92. Систематиканинг тарихи, бўлимлари ва вазифаси. Бинар номенклатура туғрисида тушунча.

  93. Тўқималар: ҳосил қилувчи, қопловчи, механик, ўтказувчи ва асосий тўқималар.

  94. Ёпик уруғлиларнинг синфлари. Келиб чиқиши, бир ва икки паллалилар синфи. Умумий тавсифи.

  95. Оила: Fabaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.

  96. Ҳужайра шираси таркибидаги моддалар. Углеводлар, алкалоидлар, гликозидлар. Ошловчи моддалар, органик кислоталар. Анорганик моддалар.

  97. Тубан ва юксак ўсимликлар. Умумий тавсифи, бўлимлари, муҳим вакиллари.

  98. Асосий тўқима ва унинг вазифаси: сўриш, ассимляцион ва захира моддаларни сақловчи тўқималар.

  99. Ажратувчи тўқималар. Схизоген ва лизиген бушликлар.

  100. Оила: Vitaceae. Умумий тавсифи, гул тузилиши, вакиллари ва аҳамияти.


Тест назорати вариантлари

1. Андроцейнинг тузилиши

А.тумшуқча, устунча ва тугунча

В.тугунча, чангчи ипи чангдон

С.чангдон, боғлоғич ва чангчи ипи

Д.чангдон, устунча, тугунча

Е.чангдон, чанг ипи, устунча



2. Генецийнинг тузилиши

А.тумшуқча, тугунча, боғлагич

В.тугунча, устунча ва тумшуқча

С.чангдон, чангчи ипи ва боғлагич

Д.боғлагич, устунча, тугунча

Е.чангчи, чангдон, тумшуқча



3. Қайси ўсимликларда гуллари актиноморф

А.лавлаги, беда, йунгичка

В.олма, ғуза, лола

С.нухат, беда, себаpга

Д.бинафша,ғуза, лавлаги

Е.бинафша, олма, гилос



4. Қайси ўсимликларда гуллари зигоморф

А.ғўза, олма, ўрик

В.гилос, нок, каpтошка

С.беда, нухат, бинафша

Д.каpтошка, итузум, гулхайpи

Е.лавлаги, сабзи, беда



5. Қайси ўсимликларда гуллари икки жинсли

А.маккажўхори, ғўза

В.лавлаги, наша

С.тол, теpак

Д.олма, ўpик нок

Е.наша, тол



6. Жинсиз гул қайси ўсимлик гулида учрайди

А.ғўза


В.маккажўхори

С.кунгабокаp

Д.йунгичка

Е.лавлаги



7. Қайси ўсимлик икки уйли

А.маккажўхори

В.исмалок

С.ёнгок


Д.кунгабокаp

Е.шафтоли



8. Олма гулининг тузилиши

А.қуш ўрамали биp жинсли чангчи уруғчи 1 устки тугунчали

В.қўш ўрамали икки жинсли нотўғри чангчиси куп уруғчиси

С.қўш ўрамали икки жинсли тўғри чангчиси кўп уруғчи 5-7 остки тугунчали гуллаp

Д.оддий ўрамали гул нотўғри чангчиси 5 уруғчиси 1 устки тугунчали

Е.қўш ўрамали 5-аъзоли чангчиси чексиз устки тугунчали гуллаp



10. Олма шафтоли гуллари қандай чангланади

А. автогамия

В. гейтеногамия

С. клейстогамия

Д. ксеногамия

Е. дихогамия



11. Қайси ўсимликда чангланиш гул очилмасдан утади

А.шафтоли

В.олма

С.маккажўхори



Д.еpёнгок

Е.ўрик


12. Маккажухори гули четдан қандай чангланади

А.анемофилия

В.гидpофилия

С.оpнитофилия

Д.энтомофилия

Е.ксеногамия



14. Бир жинсли гуллар қайси ўсимликларда учрайди

А.ковок йунгичка себаpга

В.ковок маккажўхори таpвуз

С.ковок лавлаги сули

Д.жавдаp шувок таpик

Е.соя кунгабокаp маккажўхори



15. Қайси ўсимлик гулида гул коса барглар йук

А.кунгабокаp

В.лавлаги

С.ковок


Д.йунгичка

Е.аpпа


16. Шамол ердамида чангланадиган ўсимликларга мисол келтиринг

А.кунгабокаp

В.маккажўхори

С.аpпа


Д.сули

Е.йунгичка



17. Мева гулнинг қайси қисмидан хосил булади

А.чангчи ва уруғчидан

В.тугунча ва устунчадан

С.тугунча ва гулуpнидан

Д.уруғчи ва гул бандидан

Е.уруғчи ва тумшуқчадан



18. Кунгабокар қандай туп гулга эга

А.сута


В.бошча

С.соябон


Д.саватча

Е.қалқон


19. Саватча тўпгул қайси ўсимликда учрайди

А.қоқи буғдой

В.какpа жавдаp

С.кунгабокаp сули

Д.какpа кунгабокаp

Е.шувоқ ғўза



20. Сабзи қандай тўпгулга эга

А.сута


В.бошча

С.соябон


Д.муpаккаб соябон

Е.бошоқ


21. Себарга қандай тўпгулга эга

А.сута


В.бошча

С.муpаккаб соябон

Д.бошоқ

Е.соябон


22. Соябон тўпгул қайси ўсимликларда учрайди

А.сабзи шивит

В.пиёз

С.маккажўхори буғдой



Д.каpтошка итузум

Е.лола помидоp



23. Моноподиал тўпгуллар қайси ўсимликларда учрайди

А.буғдой маккажўхори

В.кампиpчопон меҳpигиё

С.гладиолус лола

Д.чиннигул каpтошка

Е.лола чиннигул



24. Симподиал тўпгуллар қайси ўсимликларда учрайди

А.буғдой шоли

В.сабзи шивит

С.кампиpчопон (тpиходесма) меҳpигиё

Д.чиннигул каpтошка

Е.буғдой аpпа



25. Буғдой қандай тўпгулга эга

А.бошча


В.оддий бошоқ

С.муpаккаб бошоқ

Д.сўта

Е.саватча



26. Узумда қандай тўпгул учрайди

А.бошоқ


В.бошча

С.сута


Д.муpаккаб шингил (супуpги )

Е.саватча



27. Маккажўхори гули четдан қандай чангланади

А.анемофилия

В.оpнитофилия

С.гидpофилия

Д.энтомофилия

Е.чангланиш хашаpот еpдамида утади



28. Шамол ердамида чангланишни аниқланг

А.энтомофилия

В.анемофилия

С.гидpофилия

Д.орнитофилия

Е.ихогамия



29. Хашарот ердамида чангланишни аниқланг

А.энтомофилия

В.анемофилия

С.гидpофилия

Д. орнитофилия

Е.дихогамия



30. Сув ердамида чангланишни аниқланг

А.немофилия

В.идpофилия

С. орнитофилия

Д.энтомофилия

Е.дихогамия



31. Беда гули четдан қандай чангланади

А.анемофилия

В.энтомофилия

С.клейстогамия

Д.гидpофилия

Е.гетеpостилия



33. Буғдой гули қандай йул билан чангланади

А.четдан чангланади

В.узидан чангланади

С.энтомофилия

Д.анемофилия

Е.дихогамия



34. Андроцей нима

А.чангчилаpни йиғиндиси

В.уруғчилаpнинг йиғиндиси

С.уруғкуpтак

Д.гулнинг уpни

Е.гулнинг банди



35. Себарга гулининг тузилиши

А.қўш ўрамали 5 аъзоли уруғчиси 5 чангчиси 5 устки тугунчали

В.оддий ўрамали гул тож баpглаp пленкасимон чангчиси 3 уруғчиси 2

устки тугунчали гуллаp

С.қўш ўрамали гул косача ва тож баpглаp сони 6 чангчиси 6 устки тугунчали гуллаp

Д.қўш ўрамали зигомоpф гул тож баpглаp 5 уруғчиси 1 чангчи 10,9 биpлашган

.Е.қўш ўрамали актиномоpф гул тож баpглаp 5 чангчиси 10 уруғчиси

37. Бир ўсимликнинг чанг доначалари бошка ўсимлик уруғчисининг тумшуқчасига тушиши қайси чангланиш дейилади

А.узидан чангланиш

В.четдан чангланиш

С.дихогамия

Д.гетеpостилия

Е.анемофилия



38. Гулли ўсимликларнинг муртак халтачасида нечта ядролар булади

А.6


В.8

С.10


Д.2

Е.3


39. Бир уйли айрим жинсли гул қайси ўсимликларда булади

А.бодpинг маккажўхори

В.буғдой ғўза

С.ғўза бодpинг

Д.ковок каpтошка

Е.итузум каpтошка



40. Қайси ўсимликларда гулли айрим жинсли

А.маккажўхори бодpинг

В.ғўза каpтошка

С.лола итузум

Д.буғдой шоли

Е.ғўза итузум



41. Гулли ўсимликларнинг қўш уруғланишни ким очди

А.С ГНавашин

В.К Линней

С.Чистяков

Д.К ЗЗокиpов

Е.Ж БЛамаpк



42. Қайси ўсимликларда мева ривожланади

А.тубан ўсимликлаpда

В.гулли ўсимликлаpда

С.очик уруғлилаpда

Д.нинабаpглилаpда

Е.замбуруғлаpда бактеpиялаpда



43. Меванинг ахамияти

А.уруғни химоя килиш ва таpкалиш

В.ўсиш ва pивожланиш

С.ҳимоя килиш ва pивожланиш

Д.ўсиш ва уруғланиш

Е.pивожланиш ва запас озиқа моддалаpни туплаш



44. Уруғсиз мевалар қайси ўсимликларда ривожланади

А.узум каpтошка

В.ғўза маккажўхори

С.узум банан

Д.лола каpтошка

Е.сабзи буғдой



45. Меванинг қайси каватда заҳира моддалар тўпланади

А.экзокаpп

В.эндокаpп

С.мезокаpп

Д.пеpикаpп

Е.донакда



46. Бир уруғли очилмайдиган қуруқ мевалар қайси ўсимликда бўлади

А.кунгабокаp буғдой

В.олма беҳи нок

С.шафтоли узум

Д.каpтошка маккажўхори

Е.ўрик олма шафтоли



47. Кўп уруғли қуруқ мевалар қайси ўсимликларда учрайди

А.ўрик олма шафтоли

В.кунгабокаp шоли буғдой

С.каpтошка шафтоли ўрик

Д.нухат каpам кўкноp

Е.каpам буғдой шоли



49. Нухат уруғида заҳира озиқ моддалар уруғнинг қайси қисмида тўпланади

А.уpуғнинг нуцеллус хужайpалаpида

В.муpтакни ўзида уруғ паллалида

С.махсус ғамловчи тўқима - эндоспеpмида

Д.муpтак халтаси

Е.экзокаpпда



50. Қайси ўсимликларда заҳира озиқа моддалар эндоспермида тўпланади

А.буғдой каpтошка

В.нухат ловия

С.буғдой шоли маккажўхори

Д.беда себаpга нухат

Е.ўрик, шафтоли



Ўсимликларнинг маҳаллий ва илмий номлари


  1. Abutilon theophrasti Medis – Ғўзор, дағал каноп.

  2. Acer turkestanicum Pax – Шавкат, заранг.

  3. Achillea biebersteinii C Alfan – Кичик бўймадарон.

  4. Achillea filipendulina Lam – Дастарбош, бўймадарон.

  5. Adonis turcestanica Adolf – Гулизардак, сариқгул.

  6. Aegilops crassa boiss – Қасмалдоқ.

  7. Aegilops cylindrica (ces) Host – Еттибўғин.

  8. Aeluropus litoralis parl – Шўражириқ.

  9. Ailanthes altissima swingb – Сассиқдарахт.

  10. Alhagi persarum Boisset Buhse – Шакар янтоқ.

  11. Allium cepa L – Пиёз.

  12. Allium sativum L – Сассиқ пиёз, саримсоқ.

  13. Allium suvorovii Bgl – Анзурпиёз.

  14. Alcea nubiflora Boiss – Оқбахмалгул.

  15. Aloe arborescens Mill – Алои.

  16. Althae litvinovii Iljin – Пуштигулхайри.

  17. Althea officanales – Доривор гулхайри.

  18. Amaranthus blitum L – Эшакшўра, ёввойи гултожихўроз.

  19. Amaranthus ruber L – Гултожихўроз.

  20. Amygdalus communis L – Ширин бодом.

  21. Anemone petiolulosa – Бандли пуфанак.

  22. Anethum graveolens – Укроп, шивит, бодион.

  23. Apium graveolens L – Карафс.

  24. Arachis hypogaea L – Ерёнғоқ.

  25. Armeniaca sogdiana S Kudr – Ёғли ўрик.

  26. Armeniaca vulgaris Lam – Ўрик.

  27. Artemisia absinthim L – Эрмон.

  28. Artemisia annua L – Бурган, сассиқ кўкат.

  29. Asperuga procumbens L – Ўрмаловчи асперуга.

  30. Astragalus corrugatus Bert – Мушиктирноқ.

  31. Atriplex tatarica L – Шўролабўта, олабўта.

  32. Avena fatia L – Қорасули. Қоракўза.

  33. Avena sativa L – Сули

  34. Berberis oblonga sehneid – Қорақат, қоразира.

  35. Beta vulgaris L – Қизил лавлаги, қанд лавлаги.

  36. Biota orientalis – Саур, сабр.

  37. Brossica oleraceae L – Карам.

  38. Brassica rapa L – Шолғом.

  39. Bromus tectorum L – Ялтирбош, чўчқаёли.

  40. Bunium persicum K Pol – Зира.

  41. Calligonum aphyllum Lurke – Жузғун, қандим.

  42. Canna indica L – Шойигул.

  43. Cannabis sativa L – Наша.

  44. Capparis spinosa L – Қовул, ковар.

  45. Capsella bursa pastoris L – Жағ-жағ.

  46. Capsicum annuum L – Қалампир, гармидори.

  47. Carex pachystylis lay – Ранг, қорабош.

  48. Carthamus tunctarium L – Махсар.

  49. Carum carvi L – Қоразира.

  50. Centaurea depressa MB – Бўтакўз.

  51. Cerasus avium L – Гилос.

  52. Cerasus vulgaris L – Олча, аччиқгилос, оливоли.

  53. Ceratocephalus falcatus L – Учма, қўйтикан.

  54. Chenopodium album L – Олабўта.

  55. Cicer arietinum L – Нўхат.

  56. Cichorium intybus L – Сачратқи.

  57. Citrullus vulgaris chrad – Тарвуз.

  58. Citrus limon Burn – Лимон.

  59. Citrus reticulata Blanco – Мандарин.

  60. Citrus sinensis OSL – Апелсин.

  61. Colchium kesselringi Byl – Оқсавринжон, эшакқулоқ.

  62. Conium maculatum L – Сассиқ алаф.

  63. Convolvulus arvensis L – қўйпечак.

  64. Convolvulus subhirsutus Rgl – Мингбош.

  65. Crataegus pontica c.koch – Дўлана.

  66. Crocus alatavicus Rgl – Заъфарон, зафар, бойчечак.

  67. Cucumis sativus L – Бодринг.

  68. Cucrbita pepo - Патиссон, сарча қовоқ.

  69. Cuscuta approximata Redingt – Зарпечак.

  70. Cydonia oblonga Mill – Бехи.

  71. Cynodon dactylon Pers – Ажриқ, чайир.

  72. Cyperus rotundus L – Саломалайкум.

  73. Dactylis glomerata L – Оқсўхта.

  74. Dahlia pinnate cav – Картошкагул.

  75. Datura stramonium L – Бангидевона.

  76. Daucus sativa L – Экиладиган сабзи.

  77. Delphinium oriophillum Huth – Тоғ испараги.

  78. Dianthus caryophylles L – Чиннигул.

  79. Diospyros latus – Хурмо, сафсан.

  80. Dianthus uzbekistanicus – Ўзбекистон чиннигули.

  81. Echinochlola crusgalli – Шамак, қоракурмак.

  82. Echinochloa orysoides Koss – Говкурмак, девкурмак.

  83. Elaeagnus orintalis L – Жийда.

  84. Equisetum arvense L – Қирқбўғим.

  85. Eremodaucus lehmanii Bgl – Чўлсабзи, ёввойисабзи.

  86. Eremurus olgae Rgl – Гулширач, ширач.

  87. Eruca sativa Lam – Индов.

  88. Euclidium yuriacum R.Br – Читир, оқчитир.

  89. Euphorbia heliocopia L – Кунгабоқар сутлама.

  90. Eurotia pingens Razi – Тиканли терескен.

  91. Ferula assa foetida L – Коврак, қўзигул.

  92. Ficus carica L – Анжир.

  93. Fragaria ananassa duch – Ер тути.

  94. Fumaria vaillantii loisl – Шотара.

  95. Gagea stipitata mercul – Бойчечак, қўзигул.

  96. Galium aparine L – Чақамиқ, қумриўт.

  97. Gladiolus hybridus – Илонгул, гладиолус.

  98. Gleditschia triacanthos L – Тикандарахт, гледичия.

  99. Glycyrrihiza glabra L – Қизилмия, ширинмия.

  100. Vexibia alopecuroides - Оқмия, аччиқмия.

  101. Vexibia pachycarpa Bge – Ачиқмия, эшакмия.

  102. Gossypium barbadense L – Миср ғўзаси.

  103. Gossypium herbaceum L – Ғўза, жайдари ғўза.

  104. Gossypium hirsutum L – Америка ёки ўрта толали ғўза.

  105. Halimodendron – Чингил, кизкон.

  106. Haloxylon aphyllum – Қорасаксаул.

  107. Haloxylon persicum Bge – Оқсаксаул.

  108. Helianthus tuberosus L – Чўчқа картошка, топинамбур.

  109. Heliotropum lasiocarpum – Кўкмарaз.

  110. Hibiscus cannabinus – Каноп, Кенаф.

  111. Hordeum bulbosum L – Пиёзбошли арпа.

  112. Hordeum distichum L – Икки қаторли арпа.

  113. Hordeum leporinium Link – Қуёнарпа.

  114. Hordeum vulgare L – Оддий арпа.

  115. Hulthemia persica Dum – Почақирқар.

  116. Hyoscyamus niger L – Мингдевона, шайтонкоса.

  117. Hypericum perforatum L – Далачойут, чойут, қизилпойчак.

  118. Impatiens balsamina K – Хина.

  119. Ipomea purpurea Rath – Чирмовуқгул, карнайгул.

  120. Iris sogdiana Bge – Гулисавсар.

  121. Isatis tinctoria L – Ўсма.

  122. Ixiolirion tatricum - Чучмома.

  123. Iuglans regia – Ёнғоқ.

  124. Juniperus semiglabosa Rgl – Саурарча.

  125. Kochia scoparia – Бургансупурги.

  126. Lamium album L – Оқ ламиум.

  127. Lapulla occultata - Ёпиқмева лаппуласи

  128. Lathyrus asiaticus – Бурчоқ.

  129. Lens orientalis – Ясмиқ.

  130. Lilium candidum – Лилия, пиёзгул.

  131. Linum humile Nill - Зиғир.

  132. Lolium perinne L – Райграс, мастак.

  133. Luffa a cutanguld Boxd – Қозонювгич.

  134. Lycopersicom esculentum – Помидор.

  135. Maclura aurantcia Nult – Тўқсариқ маклюра.

  136. Malcolmia hispida litv – Читир.

  137. Malus domestica Borkh – Олма.

  138. Malus sieversii – Ёввойи олма.

  139. Malva neglecta wall – Тугмачагул, қалдирғоччут.

  140. Matricaria recutito L – Мойчечак.

  141. Medicago falcato L – Сариқ йўнғичқа.

  142. Medicago sativa – Йўнғичқа. Экиладиган беда.

  143. Melilotus albus dest – оқгулли қашқар беда.

  144. Melilotus officanalis Lam – Қашқар беда.

  145. Melo agrestis pang – Итқовун.

  146. Melo sativa Nab – Қовун.

  147. Mentha arvensis L – Сувялпизи.

  148. Mentha asiatica Bariss – Ялпиз.

  149. Morus alba L – Оқтут, балиқтут, балхитут.

  150. Morus nigra L – Шотут.

  151. Nicotiana rustica – Каллаки тамаки. Тамаки.

  152. Nicotiana tabacum L – Чилимтамаки.

  153. Nigella sativa L – Седана.

  154. Ocimum basilicum L – Райхон.

  155. Onosma dichroanthum Boiss – Мехригиёх.

  156. Origanum tytthanthum Gonutsch – Тоғрайхон, жамбил.

  157. Orobanche aegyptica Pers – Шумғиё.

  158. Orysa sativa L – Шоли.

  159. Poa annua L – Бир йиллик қўнғирбош.

  160. Paeonia intermedia Com – Саллагул, пеонгул.

  161. Panicum meliaceum L – Тариқ, қуноқ.

  162. Papaver poavanium sehranv – Қизигулли кўкнор.

  163. Papaver somniferum L – Кўкнор.

  164. Peganum harmala L – Исириқ.

  165. Persica vulgaris Mill – Шафтоли.

  166. Petroselinium crispum Nym - Петрушка.

  167. Petunia hybrida Hort – Петуния.

  168. Phaseolus aurcesas – Мош.

  169. Phaseolus vulgaris L – Бурчоқловия.

  170. Picea schrenkiana fet – Қорақарағай.

  171. Pimpinella anisim - Арпабодиён.

  172. Pinus silvestris L – Қарағай

  173. Pistacia vera L – Писта.

  174. Pisum sativum L – Горох

  175. Plantago lanseolata L – Баргизуб, зубтурум.

  176. Platanus orichtalis L – Чинор.

  177. Poa bulbosa L –Қўнғирбош.

  178. Polygonium aviculare L – Қизилтасма

  179. Polygonum hydropipir L – Сувқалампир.

  180. Populus alba – Оқтерак.

  181. Populus pyramidalus Rozich – Мирзатерак.

  182. Portulaca oleracea l – Семизўт

  183. Patentilla reptans L – Бешбарг, ғозпажа.

  184. Prangos pobularia Lindl – Шашир.

  185. Prunus nachischevanica Kudr – Кўксултон.

  186. Prunus domestica L – Ғайноли, олхўри.

  187. Prunus sogdiana vass – Олча, тоғолча.

  188. Psoralea drupacea Bge – Оққурай.

  189. Punica granatum L – Анор

  190. Pyrus asia mediae - Нашвати

  191. Pyrus communis L – Олмурут, нок

  192. Quercus castanaeifola cam – Эман

  193. Ranunculus sceleratus L – Заҳарли айиқтовон

  194. Raphanus sativus L – Турп

  195. Rheum maximowiczii - Ровоч

  196. Ribes nigrum L – Қора смородина, қорақат.

  197. Ricinus communis L – Канакунжут

  198. Roemeria refracta – Лолақизғалдоқ.

  199. Rochelia bunge - Бунге рохелияси

  200. Rosa alba L – Оқ атиргул

  201. Rosa canina L – Итбурун.

  202. Rubus caoesius L – Маймунжон, пармачак.

  203. Rumex confertus willd – Отқулоқ

  204. Salix alba L – Оқтол

  205. Salix nigra – Қоратол

  206. Salix babylonica L – Мажнунтол.

  207. Salsola pestifer A.Nelson – Туяқорин

  208. Scirpus lacustris L – Қул киёқ, кулкамиш

  209. Secale cereale – Жавдар.

  210. Sesamum indicum L – Кунжут.

  211. Setaria italica – Қўноқ, моғoр.

  212. Sinapis arvensis – Рунгут гарчица

  213. Sisymbrium loeselil L – Қуртана.

  214. Solanum melongena L – Бақлажон.

  215. Solanum nigrum – Итузум.

  216. Solanum tuberosum L– Картошка.

  217. Solanum olgoe pojark – Қизилитузум.

  218. Sonchus oleraceus – Полиз бўзтикани.

  219. Sorghum cernum Host – Қўқонжўхори, жўхори.

  220. Sorghum sacharatum Pers – Ширинжўхори, жўхори.

  221. Sorghum vulgare Pers – Жўхори.

  222. Spinacia oleracea – Исмалоқ.

  223. Stelaria neglecta - Юлдузўт.

  224. Tamarix hispida willd – Юлғун, ченгил.

  225. Tanacetum pseudoachilla C Winke – Дастарбош, тоғдастарбоши.

  226. Taraxacum officinale wed – Қоқи, момақаймоқ.

  227. Thuja (Biota) orientalis L – Биота.

  228. Tragopogon malicus NK – Эчкисоқол

  229. Tribulus terrestris L – Темиртикан.

  230. Trichodesmo incanum L – Кампирчопон

  231. Trifolium pratense L – Даласебаргаси.

  232. Trigonella orthoceros - Сариқшамбала

  233. Triticum aestivum L – Юмшоқ буғдой.

  234. Triticum durum vield – Қаттиқ буғдой.

  235. Tulipa greigii - Грейги лоласи.

  236. Turgenia latifolia Hoffm – Чакамиғ.

  237. Ulmus densa Litk – Садақайрағоч.

  238. Ungernia vicforis – Омонқора.

  239. Urtica dioica L – газанда, қичитқиўт, чаёнўт.

  240. Vaccaria segetalis Garcke – Қорамиқ.

  241. Veronica arvensis – Итгунафша.

  242. Vigna sinensis Ende – Ловия.

  243. Viola odorata L – Гунафша.

  244. Vitis vinifera L – Ток, узум.

  245. Xanthium spinosum L – Қўйтикан.

  246. Zea mays L – Маккайи, маккажўхори.

  247. Ziziphus jujuba Mill – Унаби, чилонжида.

  248. Ziziphora bungi – Бунги кийикўти.

  249. Zygophyllum oxlianum Bass – Туятовон.


Ботаник терминлар изоҳи
Ботаника - сўзи грекча «ботанэ» сўзидан олиниб, кўкат, сабавот деган маънони билдиради. Демак, ботаника умуман ўсимликлар тўғрисидаги фан бўлиб, биологияънинг бир қисми ҳисобланади.

Автотрофлар – озиқланиш учун керак бўлган органик моддаларни ўзлари тайёрлайдиган хлорофилли яшил ўсимликлар автотроф ўсимликлар дейилади.

Гетеротрофлар - ўсиши ва ривожланиши учун зарур органик моддаларни бошқа, яъни автотроф ўсимликларда тайёрланадиган моддалар ҳисобига яшайдиган ўсимликларга айтилади.

Паразитлар - тирик организм ҳисобига озиқланадиган ўсимликлар.

Микрофилогения - Тур ичидаги ўзгаришларни, кенжа тур ва турларни ҳосил бўлишини ўргатувчи филогенияънинг бир бўлаги.

Микроскоп – грекча сўздан олинган бўлиб, «микро» кичик, «скопео» кўраман деган маънони англатади, яъни кичик объектларни катталаштириб кўрсатувчи асбоб.

Плазмолемма - Ҳужайра пўсти билан цитоплазманинг ички қисмларини узвий боглаб, уларнинг ўзаро муносабатини таъминлайди.

Пластидлар - яшил ўсимлик ҳужайрасининг доимий ҳужайра органоидлари ҳисобланади.

Витаъминлар - юнонча Vitа сўзидан олинган бўлиб, ҳаёт деган маънони билдиради.

Антибиотиклар - тубан ўсимликлар ҳужайраси, ишлаб чиқадиган модда. Булиб, улар ўсимликларни ҳар хил зараркунанда микроорганизмлардан сақлашда ҳимоя вазифасини ўтайди.

Фитогармонлар - Бу ўта физиологик актив моддалар. Ўсимликнинг ўсиши ва ҳужайранинг бўлинишини ҳамда жинсий жараёнларни тезлаштирувчи гармон.

Тургор - ҳужайра пўсти қайишқоқлик хусусиятига эга бўлганлиги сабабли чексиз кенгая олмайди ёки маълум даражада кенгайгандан сўнг унинг ўзи ҳужайра шираси ва цитоплазманинг кенгайишига қаршилик кўрсатиб, улар томон босим ҳосил қилади: ҳужайра таранглашади.

Плазмолиз ҳодисаси - Цитоплазманинг қисқариши натижасида унинг ҳужайра пўстидан ажралиб ўртага тўпланиш ҳолати..

Деплазмолиз - Плазмолиз ҳолатдаги ҳужайра сувга ботирилса, унда тургор ҳолатининг қайта пайдо бўлиши.

Осмос ҳодисаси - Эритманинг ярим ўтказувчи парда орқали бир томонлама диффузияланиш ҳолати..

Диссимиляция - нафас олишда органик моддалар молекулалари анаэроб шароитда оксидланиб органик моддаларни ҳосил бўлиши ва энергия ажралиб чиқиш жараёнига айтилади.

Феллоген - бир қатор тангентал чўзилган, доимо бўлиниш ҳусусиятига эга бўлган ҳужайралар йиғиндиси.У кўп йиллик ўсимликларда эпидермис остида жойлашган бирламчи пўстлоқ ҳужайраларидан ҳосил бўлади.

Тўқима - бир хил вазифани бажарувчи, бир-бирига ўхшаш. келиб чиқиши ҳам умумий бўлган ҳужайралар йиғиндиси.

Эпидермис - (юнонча «эпи»-юқори, «дерма»-тери маъносини билдиради) бирламчи қопловчи тўқима ҳимоя вазифасини бажаради, яъни ўсимликнинг ёш органларини қуёш нури таъсирида қуриб қолишдан сақлайди, барг орқали бўлиб турадиган транспирацияъни чегаралайди ва бошқа механик таъсирлардан ҳимоя қилади.

Асосий тўқима - Ўсимлик органларининг кўпчилик қисмини ташкил этиб ҳужайра пўсти юпқа, модда алмашиниш жараёнида актив иштирок этувчи ҳужайралардан ташкил топган. Бу гуруҳ ҳужайралар ўсимлик органларида бирламчи ва иккиламчи меристема ҳисобидан ҳосил бўлади

Ассимиляцион паренхима - Хлоропластлари бўлган асосий тўқима бўлиб бу паренхима асосан ўсимлик баргларида, ўт ўсимликларнинг пояларида дарахтсимон ўсимликлар поясининг бирламчи паренхимасида, феллодерма ҳужайраларида, эпифит ўсимликларининг ҳаво илдизларида ва яшил меваларида бўлади.

Луб толалари - Поянинг пўстлоқ қисмида жойлашган склеренхима ҳужайраларининг йиғиндиси.

Вегетатив орган - лотинча vegetatio сўзидан олинган бўлиб, ўсиш, ривожланиш деган маънони билдиради. Ўсимликнинг илдизи, пояси, барги вегетатив органи ҳасобланади.

Генератив орган - лотинча genirati сўзидан олинган бўлиб, яратмоқ, туғмоқ, деган маънони англатади. Ўсимликнинг бундай органларига гул, мева ва уруғлар киради.

Асосий илдизлар - гулли ўсимликлар уруғидаги муртак илдизчасининг ривожланишидан ҳосил бўлади ва вертикал ҳолда йўналиб, тупроққа чуқур кириб боради.

Ён илдизлар - асосий илдиздан ҳосил бўлади. Тупроқнинг юқори қатламида намгарчиликнинг камайиши билан ён илдизлар тупроқ остки қисмига кириб боради.Ён илдизлар ўз навбатида шохланиб, биринчи тартиб ён илдизини чиқаради.

Қўшимча илдизлар - Қўшимча илдизлар тузилиши ва вазифаси жиҳатдан асосий ҳамда ён илдизларга ўхшаш бўлади. Деярли барча ўсимликларда қўшимча илдизлар эндоген йўли билан перециклдан, қарироқ пояларда эса иккиламчи флоэмадан ривожланади.

Дифференциация зонаси - Илдиз туклари жойлашган зонадаги муттахасислашган ҳужайралар йиғиндиси.

Мезофилл – Баргнинг стки ҳамда устки эпидермис орасидаги хлорофилл доначаларига бой бўлган ассимилацион тўқималар

Конюгация - ўзаро яқин турган икки ҳужайранинг карама-қарши томонидан махсус ўсимта ҳосил бўлиб, улар бир-бирига қараб ўсади. Ўсимталар учрашиши билан улар ўртасидаги парда эриб каналчани ҳосил қилади, натижада иккита ҳужайра қўшилиб зигота ҳосил бўлади.

Копуляция - лотинча сўз бўлиб жуфтлашиш деган маънони билдиради.

Изогамия - грекча сўз бўлиб «изос»-тенг, «гомео»- никоҳланаман, деган маънони билдиради. Катталиги ва шакли бир-биридан фарқ қилмайдиган эркак ва урғочи гаметаларнинг хивчини бўлиб, унинг ёрдамида сувда тез сузиб ҳаракатлана олади.. Улар бир-бири билан қўшилганда хивчинсиз битта ҳужайра - зигота ҳосил бўлади.

Гетерогамия - ҳам грекча «гетерос» ҳар хил, «гомео» никоҳланаман дегани. Бунда гаметалар ўзининг катта-кичиклиги билан бир-биридан фарқ қилади. Хивчинли иккала гамета ҳам бемалол ҳаракат қилади. Уларнинг кичикроғи эркак гамета микрогамета, йирикроғи эса урғочи макрогамета ҳисобланади. Микрогамета макрогаметага нисбатан ҳаракатчан бўлади.

Оогамия - Жинсий кўпайишнинг шакли, грекча «оог» тухум, «гомео»-никоҳланаман деган маънони билдиради. Оогамияда урғочи гамета йирик ва қўзғалмас бўлиб,тухум ҳужайра дейилади. Эркак гамета эса жуда майда ҳамда ҳаракатчан бўлиб сперматазоидлар дейилади. Ана шундай иккита жинсий ҳужайранинг қўшилишига оогамия дейилади.

Тухум ҳужайра - Урғочи гамета унинг хивчини бўлмайди.

Сперматозоид - эркак гамета ёки сперма деб аталадиган ҳужайра, хивчини бўлади.

Гаметангия - ўсимликларда гаметаларнинг ҳосил бўладиган жойи.

Антеридий - сперматозоид ҳосил қилувчи орган.

Тулиқ гуллар -ўзида гулқўрғони, чангчи ва уруғчиси бўлган гуллар

Яланғоч гуллар -фақат уруғчи ва чангчиси бўлган гуллар.

Жинссиз гуллар - биргина гулқўрғони бўлган гуллар.

Андроцей - гулдаги чангчиларнинг тўплами.

Уруғчи - гулнинг ўртасида мевабаргчаларнинг бирлашишидан ҳосил бўлган.

Генецей – гулдаги уруғчиларнинг тўплами.

Апокарп уруғчи - битта мева баргчадан ҳосил бўлган уруғчи (генеций) га айтилади.

Ценокарп уруғчи –иккита ёки бир нечта мева баргчаларнинг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган уруғчига айтилади.

Икки жинсли гул - гулда ҳам андроцей (чангчилар), ҳам генеций (уруғчилар) бўлган гуллар.

Бир жинсли гул - гулда фақат андроцей ёки генеций бўлади.

Бир уйли ўсимлик - бир жинсли (эркак ва урғочи) гуллар битта ўсимликнинг ўзида жойлашган бўлади.

Икки уйли ўсимлик – ўсимликнинг эркак гуллари бир ўсимликда, урғочи гуллари бошқасида бўлиши.

Атроп уруғкуртак --тўғри уруғкуртак ёки ортотроп ҳам дейилади, бу хилдаги уруғкуртакда уруғкуртак микропиласи уруғкуртак плацентига карама-карши томонда яъни унинг юқорисида жойлашган.

Анатроп уруғкуртак - уруғкуртак микропиласи плацента ёнида унга параллел ҳолда жойлашади.

Кампилатроп уруғкуртак - букилган уруғкуртаклар бунда уруғкуртак микропиласи уруғкуртакнинг бир ёнида жойлашади. Яъни бунда интегумент уруғкуртакнинг бир томонида интевсив ривожланса иккинчи томонидаги интегумент секин ривожланиб, микропиле уруғкуртакнинг бир ёнида ўртасида жойлашиб қолади.

Ампилатроп уруғкуртак - бундай уруғкуртакнинг букилиши кучли бўлиб, муртак халтасини ҳам ўз ичига олади ва уруғкуртак тақасимон шаклини эгаллайди.

Гемитроп уруғкуртак- нуцеллус ва интегументлар плацентага нисбатан тўғри бурчак ҳосил қилиб жойлашади.

Дихогамия - уруғчи билан чангчининг ҳар хил вақтда етилиши натижасида ўзидан чангланиш бўлмайди. Гулда чангдон олдинроқ етилса протандрия дейилади.

Гетеростилия. Уруғчи ва чангчининг хар хил узунликда бўлиши ўзидан чангланишнинг олдини олади.

Халазагамия - Бази бир ўсимликларда чанг найчаси муртак халтасига уруғкуртакнинг халаза қисми орқали ўтадиш ҳодисаси.

Бациллалар - Тўғри, узун, таёқчасимон бактерияларга айтилади.

Мегоспорагенез -мегаспоранинг ҳосил бўлиши

Мегогаметогенез - урғочи гаметафитнинг ривожланиши.

Чангланиш - Чангдондан чиққан чанг доначаларининг уруғчи тумшуқчасига тушишига айтилади.

Автогамия.- Авто - ўзидан, гамео - никохланаман деган маънони билдиради. Бир гул чангдонидан чиққан чанг доначасининг шу гулдаги уруғчи тумшуғчасига тушишини автогамия дейялади.

Клейстогамия.- Битта гулда гул очилмасдан олдин бўлиб ўтадиган чангланиш

Гейтеногамия - қўшни чангланиш яъни бир ўсимлик индивидларида жойлашган иккита гул ўртасида бўладиган чангланиш. Бунда битта гулдаги чангдондан чиққан чанг шу ўсимлик индивидиумидаги бошқа гулдаги уруғчи тумшуқчасига тушиб чанглатади.

Ксеногамия - бир ўсимлик индивидиумида жойлашган гулдаги чангдондан чиққан чанг доначалари, бошқа ўсимлик индивидиумида жойлашган гулдаги уруғчи тумшуқчасига тушиши.

Гидрофилия – ўсимликларнинг сув ёрдамида чангланиши, бундай ўсимликлар эса гидрофил ўсимликлар дейилади.

Энтомофилияўсимликларнинг ҳашаротлар ёрдамида чангланиш жараёни.

Анемофилия - ўсимликларнинг шамол ёрдамида чангланиш жараёни. . Гидрофилия - ўсимликларнинг сув ёрдамида чангланиш жараёни,

Орнитофилия - ўсимликларнинг қушлар ёрдамида чангланиш жараёни.

Протандрия - Гулда чангдон олдинроқ етилишига айтилади.

Протогения – Гулдаги уруғчи чангчидан эртароқ етилишига айтилади.

Гетеростилия - Уруғчи ва чангчининг хар хил узунликда бўлиши ўзидан чангланишнинг олдини олади.

Номувофиқлик - Уруғчи ўз тумшуқчасига тушган чангни қабул қилмайди ва чангнинг ўсишига тўсқинлик қилади.

Перспермли уруғлар - уруғда персперм яхши ривожланиб, яъни заҳира озиқ модда уруғ куртакнинг нуцеллус ҳужайраларида тўпланган бўлса, персмермли уруғ дейилади.

Эндоспермсиз уруғлар - Уруғда муртакнинг униб чиқиши учун керакли заҳира озиқ моддалар муртакнинг ўзида, яъни уруғ паллаларида тўпланган бўлса эндоспермсиз уруғ дейилади.

Эндоспермли уруғлар - Уруғда муртакнинг униб чнқиши учун керакли бўлган озиқ моддалар махсус ғамловчи тўқима - эндоспермда тўпланса эндоспермли уруғ дейилади.

Флора -Маълум бир худудда ўсувчи ўсимлик турларининг йиғиндиси.

Кўкатлар - Маълум бир худудда ўсган ўсимлик тупларининг, яъни ўсимликлар гуруҳларининг йиғиндиси.

Ўт-кўкатлар - Бунга сув ва қуруқликда яшовчи барча ўт, ўсимлик гуруҳлари, шунингдек, пичанзор, ўтлоқлар ва ботқоқликларда яшовчи фитоценозлар киради.

Маданий ўсимликлар - Бу ўсимликлар кишиларнинг ижодий меҳнатлари самараси ҳисобланади. Кишилар ўзларининг турли хил эҳтиёжларини қондириш мақсадида ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни танлаб, улардан юқори сифатли ҳосил берадиган тур ва навлар етиштирганлар.

Ёввойи ўсимликлар - Булар эволюция натижасида пайдо бўлган, ривожланган ва табиий шароитда ўсадиган ўсимликлардир.

Бегона ўтлар - Экинлар орасида ўсадиган ва уларнинг яшашига, ҳосилига салбий таъсир этувчи ёввойи ўсимликлар

Ареал - юнонча «area» сўзидан олинган бўлиб, майдон, худуд деган маънони билдиради, яъни маълум бир ўсимлик тури, туркуми ёки оиласининг ер юзида тарқалган майдони.

Эндимик турлар - Жуда ҳам кичик ареални ишғол қилувчи турлар ёки уларни эндимиклар дейилади.

Интродукция - Кишиларнинг ўзи учун зарур бўлган ўсимликларни бир райондан иккинчи районга кўчириб туриб, шу шароитга мослаштириши.

Абиотик омиллар - бунга иқлим, геологик, эдафик (тупроқ), орографик ва гидрологик киради. иқлим омиллар ўз ичига ёруғлик, ҳарорат, ёғининг миқдори, ҳаво намлиги, шамол, атмосферанинг газ таркиби ва шу кабиларни олади.

Биотик омиллар - Ўсимликлар ҳаёти бошқа тирик организмлар билан ҳам чамбарчас боғланган. Анашу барча тирик организмларнинг ўсимликларга бўлган таъсири Бу омиллар фитоген ва зооген омилларга бўлинади.

Фитоген омиллар - Юксак ва тубан ўсимликларнинг бир-бирига кўрсатган таъсири.

Зооген омиллар - организмга барча ҳайвонларнинг таъсири.

Антропоген омиллар - Одамларнинг ўсимлик турлари ёки ўсимлик гуруҳининг тузилишига кўрсатган таъсири.

Гелиофитлар- Ёруғлик ёки ёруғсевар ўсимликлар.

Гемисциофитлар - Сояга чидамли ўсимликлар Буларга ҳам қуёш нури тушиб турадиган ҳам сояда ўса оладиган ўсимликлар киради.

Сциофитлар -Соясевар ўсимликлар Қуёш нурининг тикка тушиб туриши бу ўсимликларнинг ўсишига салбий таъсир қилади.

Ксерофитлар - Дашт ва чўлларда ўсадиган қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар.

Мезофитлар - Нами етарли болган тупроқ ва иқлим шароитида ўсадиган ўсимликлар.

Гигрофитлар - Намлик кўп бўлган шароитда, яъни дарё бўйлари, ўтлоқлар ҳамда ўрмонлар орасида ўсадиган ўсимликлар бўлиб, уларнинг барглари одатда йирик, кутикуласиз ва туксиз бўлади.

Гидрофитлар - Сувга ботиб ўсадиган ўсимликлар бўлиб, уларнинг органларида механик тўқима деярли ривожланмайди, аэринхима кучли ривожланган, уларда кислород тўпланади.

Калциефиллар – Бу ўсимликлар оҳак карбонати бўлган тупроқларда ўса олади ва улар оҳаксеварлар дейилади

Кальциефоб – Булар оҳакли тупроқда ўса олмайдиган ўсимликлардир.

Галофитлар -Шўрхоқ ерларда ўсувчи ўсимликларга айтилади, асосан шўрадошлар оиласига мансуб ўсимликлар киради.

Псаммофитлар - қумда ўсувчи ўсимликларга айтилади.

Фанерофитлар - Буларга янгиланиш куртаклари ер юзасидан анча юқори жойлашган ва шох-шаббаси ёғочланган бута ҳамда дарахт ўсимликлари киради.

Хамефитлар - Бу хил ўсимликларда янгиланиш куртаклари ер юзасига яқин жойлашган, поясининг устки қисми ёғочланмаган ва қишда қуруб қолувчи

Гемикриптофитлар - Бу гуруҳ ўсимликларнинг ер устки қисми қишда бутунлай нобуд бўлади, янгиланиш куртаклари эса тупроқ (ер) юзасида жойлашади

Криптофитлар - Бу ўсимликларнинг ер устки органлари қишда батамом қуриб қолади, уларда тикланиш куртаклари, органлари ернинг остида сақланиб қолади.

Эфемероид - Ўз вегетация даврини қисқа муддат даврида тугатувчи кўп йиллик ўтлар.

Эфемерлар – вегетация даврини қисқа муддат даврида тугатувчи бир йиллик ўт ўсимликларга айтилади.

Фитоценоз -Ташқи муҳит ва у орқали бир-бирлари билан мустаҳкам боғланган ҳамда маълум бир худудда учрайдиган ўсимликлар популяциялари.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


  1. Буригин В.А., Жонгузоров Ф.Х. - Ботаника, «Ўқитувчи» Тошкент. 1997, 351 б.

  2. Вехов В.Н., Лотова Л.И., Филин В.Р. Пособие по систематике высших растений. Архегониальные и однодольные растения: Учебно-методическое пособие. М., Изд-во Московского университета, 1986.


  3. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет