И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника


Диатом сувўттоифалар (Diatomophyta) бўлими



бет16/22
Дата15.06.2016
өлшемі11.33 Mb.
#136828
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22

Диатом сувўттоифалар (Diatomophyta) бўлими

Диатом сувўттоифалар бир ҳужайрали ёки колонияли, дорзевентрал тузилган сариқ ёки қўнғир рангли майда организмлардир. Уларнинг ҳужайра пўсти икки палла (чаноқ) дан иборат бўлиб, пектин ва қум тупроқдан тузилганлиги билан ажралиб туради. Пўстнинг паллалари қутичанинг қопқоғи каби бир-бирини қоплайди. Ҳужайра пўстининг устки қумтупроқ қавати совут деб юритилади. Паллаларнинг остки томонидаги қутичаси, гипотека устки қопқоғи эса эпитека дейилади.

Ҳужайра пўсти қумтупроқ билан минераллашганлиги учун кейинчалик ҳам чиримай, сув остида тўпланиб боради. Ҳужайра пўстининг палла томонидаги марказий чизиғида учта ялтироқ доирача бўлади. Уларнинг бири марказида, иккинчиси эса ҳужайранинг икки учига яқин жойлашган. Бу ялтироқ доирачаларга тугунчалар дейилади. Икки чеккадаги тугунчалардан марказий тугунчаларга чизиқ тортилган бўлиб, уни чок деб аталади. Чокнинг икки томонидаги кўндаланг чизиқлар қобирғалар дейилади.

Ц


62-расм. Диатом сувўтларидан Пиннулария (Pinnularia): А – юза томонидан, Б – чок тамонидан,

В – узунасига кесими, Г – кўндаланг кесими, Д – вегетатив кўпайиш:

1 – эпитика, 2 – гипотика, 3 – чок,

4 – тугунча, 5 – хромотофор,

6 – пиреноид, 7 – цитоплазма,

8 – ядро, 9 – вакуол



итоплазмада битта ядро ва иккита пластинкасимон хроматофор бор. Хроматофорлар ҳужайранинг икки ён томонида жойлашган. Хроматофорларида диатомин пигменти бўлиб, бу фақат шу бўлим вакиллари учунгина характерлидир. Цитоплазмада ассимиляция маҳсулотлари сифатида асосан мой томчилари тўпланади.

Ҳужайра узунасига иккига бўлиниб вегетатив кўпаяди. Ҳосил бўлган ёш ҳужайра она ҳужайра пўстининг бир палласини олади ва иккинчи палласини ўзи ҳосил қилади ва у энди эски палла ичига кириб туради. Палла чўзилмаганлиги учун ёш ҳужайралар катта-кичик бўлади. Уларнинг бири она ҳужайрадан эпитека (устки палла) олган ёш ҳужайра бўлиб, унинг узунлиги ҳужайра узунлигига тенг, демак, унинг ҳажми катта. Она ҳужайранинг гипотекасини олган иккинчи ёш ҳужайранинг эса ҳажми кичик. Бундай бўлиниш бир неча марта такрорлангандан кейин ёш ҳужайралар шу тариқа кичиклашиб боради. Бу жараён ўсиш спораси (ауксоспора) ҳосил бўлгандан кейин тўхтайди ва ҳужайралар аввалги катталикка қайтади.

Жинсий кўпайишда 2 ҳужайра бир-бирига яқинлашади. Шунда паллаларнинг бир томони очилади ва протопластлари қўшилиб ауксоспоралар ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган тўртта ядродан биттаси қолиб, иккала ҳужайранинг ядролари ауксоспорада қўшилади.

Диатом сувўтлар чучук сувлар ва денгизларнинг турли қисмларида эркин ёки субстратга шилимшиқсимон модда ёрдамида ёпишган ҳолда кенг тарқалган. Бази турлари нам тупроқларнинг юзасида ҳам учрайди. Диатом сувўтлар ҳужайра шаклига қараб, патсимонлар ва центриксимонлар синфига бўлинади.



Патсимонлар (Pennatapsida) синфи. Бу синф вакилларининг палласи чўзиқ, элипссимон ва тўғнағичсимон бўлиб одатда икки томони симметрик чўзилган. Патсимонларнинг кенг тарқалган вакили пиннулария (Pinnulariya)дир.

Пиннулария йирик бир ҳужайрали сувўт бўлиб, шакли элипсга, ён томонидан қаралганда эса чўзиқ тўғри тўртбурчакка ўхшайди. Палланинг икки чеккаси текис қайрилган, қовурғалари патсимон бўлиб, тугунлари аниқ кўринади. Ипсимон тўғри йўналган чок паллали узунасидан иккига бўлиб туради (62-расм).

Бўлинган ҳар қайси паллада иккита пластинкасимон хромотофорлар мавжуд. Палласининг устидан қаралганда бири марказда, қолгани учларида жойлашган учта тугун кўриш мумкин. Тугунчалар пўст остки томонининг қалинлашишидан ҳосил бўлади. Учидаги тугунчалардан ўртага қараб бироз букилган ёриқчалар кетган ва бу ёриқчалар чок дейилади. Чок ва тешикчалар пиннулария протопластнинг ташқи муҳит билан боғлайди ва шулар воситасида ҳаракат қилади. Цитоплазма чиқиб субстратга сурилади, натижада пиннулария цитоплазманинг оқаётган томонига қарши илгариланма ҳаракат қилади. Чоки бўлмаган диатом сувўтлар ҳаракат қилолмайди.

Пиннулария асосан вегетатив йўл билан кўпаяди. Патсимонлар синфига пиннулариядан ташқари, диатома, синедра, навикула, цимбелла, табеллария, фрагилариялар киради.

Центриксимонлар (Centropsida) синфи Центриксимонлар синфига кирувчи сувўтлар чаноқлари шаклан доирага ўхшаб, ҳужайра палласи дисксимон, цилиндрсимон бўлиб, ўймалари радиал ёки концентрик тузилган. Чок ва тугунлар бўлмайди. Вегетатив кўпайиши оддий, яъни ҳужайраларнинг тенг бўлиниши билан боради. Жинссиз кўпайганда ҳужайра цитоплазмасида зооспоралар ҳосил бўлади ва улар яланғоч ҳужайралар кўринишида ташқарига чиқади. Улар бир қанча вақт ҳаракатланиб юргандан кейин хивчинларини йўқотади ва қум-тупроқли чаноқ пўст ҳосил қилиб, янги индивидга айланади.

Бу синфга бир ҳужайрали ҳамда колония ҳолида яшайдиган циклотелла, косцинодискус, мелозира каби турлари киради. Улар турли чучук сув ҳавзаларида яшайди. Диатом сув ўтлари ривожланиш даврида зигота, аукксоспора, ядро редукцияси босқичларини ўтайди ва насл беради. Диатом сув ўтлари панцирлар тўпламидан ҳосил бўлган диатом (трепель) саноатда изоляцион материал сифатида буюмларни тозалаб ялтиратишда, динамид тайёрлашда тўлдирувчи модда ўрнида ишлатилади. Ундан парҳездаги кишилар учун кондитер саноатида индифферент (нафи йўқ) овқат тайёрланади.



Қўнғир сувўттоифалар (Phaeophyta) бўлими

Ҳар хил катталик ва шакллардаги қўнғир сувўттоифалар кўп ҳужайрали мураккаб тузилган сувўтлар ҳисобланади. Улар ташқи тузилиши жиҳатидан юксак ўсимликларга ўхшаш бўлиб, субстратларга ёпишган ҳолда денгизларда яшашга мослашган, базида қирғоқ бўйларида ўсиб, катта ўтзорлар ташкил қилади.

Бир ядроли ҳужайра пўсти целлюлозалик бўлиб, сирти пектин ва шилимшиқ билан қопланган. Хроматофорлари пиреноидсиз таркибидаги хлорофилл, каротин, ксантофилл ва жигарранг фукоксантин пигментлари билан биргаликда товланиб, сувўтларга кўпинча қўнғир ранг беради. Фотосинтез натижасида полисахарид ломинарин кўплаб ҳосил бўлади ва тўпланади.

Қўнғир сувўтлар бошқа сувўтлардан тузилиши, ривожланиши ва яшаш шароити билан ҳам фарқ қилади. Буларнинг ҳамма турлари кўп ҳужайрали, бир ва кўп йиллик, баъзан жуда йирик бўлиб субстратга бирикиб ўсади. Уларнинг йирик толаси морфологик жиҳатдан бир-биридан фарқ қиладиган бўлакларга ва дифференциаллашган тўқималарга эга. Талломнинг катта-кичиклиги ҳар хил, тубан вакилларида қисқа, ипсимон, мураккаблариники эса юксак ўсимликларга ўхшаш, бўйи 5 м гача боради. Макроцистис пирифоранинг бўйи 60-70 м га етади.

Қўнғир сувўтлар учлари ва бўғин ораси билан ўсади. Учлари билан ўсиши талломининг учида жойлашган ва доимо бўлиниш хусусиятига эга бўлган ҳужайралар, бўғин ораси билан ўсиш эса шохчалари остидаги ҳужайралар ёрдамида бўлади.

У


63-расм. Ламинария (Laminaria digitata): 1 – ўсим-лик баргининг алмашиш пайти, 2 – зооспорангияли баргининг кесими, 3 – антеридияли эркак ўсимтаси (а), 4 – ооганияли ўрғочи ўсимтаси.

лар жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. Жинсиз кўпайиши бир ҳужайрали зооспорангийда ҳосил бўладиган ноксимон, карама-қарши жойлашган иккита хивчинли зооспора ёки ҳаракатсиз аплоноспоралар (тетраспора) воситасида амалга ошади.

Жинсий кўпайиш тубан ўсимликларида изогамия ва гетерогамия, юксак вакилларида эса оогамия йўли билан боради. Зооспораларга ўхшаш гаметалар кўп ҳужайрали гаметангийларда ҳосил бўлади.



Қўнғир сувўтларига 1500 га яқин тур киради. Улар денгиз ва океанларда яшашга мослашган. У икки синф фэозооспорасимонлар ва циклоспорасимонларга бўлинади

Ф
64-расм. Фукус (Fucus): А – умумий куриниши; 1- ҳаво пуфакчаси, 2 – концен-такуллар, Б – ооганийли скофидий, В – спер-матозоидли скафидий, Г – антеридийли талломнинг бир қисми, Д – оогоний

эозооспорасимонлар
(Phaezoosporopsida). Бу синфга микроскопик кўпайишида наслларнинг галланиши рўй берадиган сувўтлар киради. Улардаги спорофит ва гаметофит мустақил ҳолда ўсиб ривожланади. Бу синфнинг типик вакили Ламинария (Laminaria) морфологик тузилиши жиҳатидан лентасимон ва тармоқланган бўлади. Кўп йиллик талломи бутун ёки кесилган йирик, баргсимон пластинка «поя»дан ва унинг остидан ўсиб чиққан, субстратга бириктириб турган ризоидлардан иборат. Унинг лентасимон пластинкаси билан ризоиди орасида ўсувчи зона бўлиб, бутун танани икки томонга ўсишини таъминлайди, Ламинария талломи кўп йиллик бўлгани учун ризоиди ва ўсувчи қисми қишлаб, ҳар йили баҳорда янги пластинка ҳосил қилаверади, эскиси юқорига ўсиб, кейинчалик узилиб кетади. Ламинарияларда насллар навбатланиши жуда яхши ифодаланган. Гаметофит насл кичик, спорофит насл эса йирик бўлади. Ламинарияънинг ўзи жинссиз ёки спорофит насл бўлиб, пластинкасининг устида - ёзнинг иккинчи ярмида бир ҳужайрали спорангийлар вужудга келади. Ҳар бир спорангий протопласти редукцион бўлиниб, 16 тадан 64 тагача гаплоид хромосомали зооспоралар ҳосил қилади. Бу зооспоралар ўсиб майда микроскопик эркак ва урғочи (гаметофит) ўсимталарга айланади. Эркак ўсимталар узун ва шохланган бўлиб, унда антеридий ичида икки хивчинли ҳаракатчан сперматазоидлар вужудга келади. Урғочи гаметофитда битта тухум ҳужайрали оогоний ҳосил бўлади. Гаметаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган зигота тез ўсиб, спорафитга айланади. Ламинарияънинг жинссиз ва жинсий насллари йилнинг турли фаслларида, ҳар хил шароитда ўсади. Масалан, жинссиз насл ёзда ўса бошласа, жинсий насл микроскопик гаметофитлар куз ва қишдан бошлаб ўсади. Баҳорда эса ундан антеридий ва оогонийлар ҳосил бўлади. Денгиз қирғоқларида кўп учровчи ламинария қишни жинсий насл бўлган ўсимталар сифатида ўтказади. Унинг тарқалиши минтақаси қирғоқдан 40 м чуқурликгача боради. Бу вакилларнинг кўп учрайдигани бармоқсимон ламинария (Laminaria digitata)дир.Унинг талломи 1 м, елпиғичсимон шаклга эга, лентасимон ламинария (Laminaria saccharina) денгиз соҳилларида кўплаб ўсишга мослашган.Соҳил аҳолиси ламинариядан озиқ-овқат мақсадларида ва табобатда кенг фойдаланадилар. Бу синфга эктокарпус, диктиота каби сувўтлар ҳам киради (63-расм).

Циклоспорасимонлар (Cyclosporopsida) синфи. Бу синфга ўсиш даврида жинслари галланмайдиган сувўтлар киради. Уларнинг диплоид талломида фақат жинсий органлар бўлгани учун жинссиз йўл билан кўпайиш кузатилмайди. Бу синфнинг пуфакчали фукус (Fucus vesiculosus) тури бошқа турларга нисбатан алоҳида аҳамият касб этади. Унинг ясси, ингичка, қайишсимон талломининг узунлиги 50 см дир. Фикуснинг жинсий органлари скафидий деб аталадиган ўринликда ҳосил бўлади. Бир қанча скафидийларнинг тўпламига концептакуллар дейилади.

Скафидийлар юмалоқ, ўйма ичида зич жойлашган кўплаб ўсимталар билан тўлган бўлади. Ҳар бир ўсимта ташқи муҳит билан боғланиб турувчи тешикча билан таъминланган. Скафидий устидан ташқарига қараб кўп ҳужайрали, толасимон, кокил шаклидаги ўсимталар ўсиб чиқади. Айрим жинсли фукусда эркак ва урғочи скафидийлар алоҳида индивидларда ҳосил бўлади.

Урғочи скафидийлардаги оогоний тўқ рангли, овал шаклида бўлади. Оогонийда 8 та тухум ҳужайра ҳосил бўлиб, улар оогонийнинг ташқи пўсти ёрилиши билан ташқарига чиқади.

Антеридий, эркак скафидийларда вояга етиб, уларнинг ҳар бирида шилимшиқ модда билан ўралган 64 тадан сперматозоидлар ҳосил қилади. Сўнг бу сперматозоидлар ташқари чиқиб тухум ҳужайрани уруғлантиради. Фукус денгиз қирғоқларида, турли субстратларга ёпишган холда ўсади (64-расм).



Қизил сувўттоифалар (Rhodophyta) бўлими
Қизил сувўттоифалар ҳам қўнғир сувўтлар каби кўп ҳужайрали нозиқ толломли ташқи кўринишидан юксак ўсимликларга ўхшаб кетади. Талломлари бўғинларга бўлинган ҳужайралари бир ядроли ва бир хроматофорлидир. Хроматофорида хлорофилл, каротин, ксантофилл, фикоциан пигментларидан ташқари қизил тусдаги фикоэритрин пигменти бўлганлиги сабабли, бошқа ранглар ниқобланиб, бу сувўт вакилларини пушти ва оч бинафша рангларда кўрсатади.

Ҳужайраси юксак сувўтларникига ўхшаш тузилган, пўсти эса бироз пектин моддаси аралашган целлюлозадан иборат.

Қизил сувўтлардаги пектин моддаси кўпинча ҳужайранинг бўкишига, танасининг доимо шилимшиқланишига олиб келади. Ҳужайра протопласти цитоплазма, битта ёки бир неча ядро ва хроматофорларга ажралган. Айрим турларида хромотофори пластинка ёки тариқсимон шаклда бўлиб, пиреноидсиз, бази тубан вакилларида эса юлдузсимон переноиди бўлади. Бир, баъзан бир неча қатор ҳужайралардан тузилган оддий ипсимон ёки шохланган пластинка шаклидаги талломи ипларнинг ичида тўпланувчи ҳужайраларнинг бўлиниши ҳисобига ўсади.

Қизил сувўтларда ҳаракатчан стадиялар йўқ. Жинссиз кўпайиши ҳаракатсиз, яланғоч ҳужайралар иштирокида, спорангийда биттадан Моноспоралар ёки тўрттадан тетраспоралар ҳосил қилиши билан амалга ошади.

Жинсий кўпайиши оогоний типида бўлиб, оналик жинсий органлари карпогон дейилади. Типик карпогон колба шаклига ўхшаш ҳужайрадан ташкил топиб, у кенг қорин ва ингичка ипдек чўзилган, трихогена деб аталадиган устки қисмлардан иборат. Майда рангсиз ҳужайралар - антеридийларда аксарият биттадан, ҳаракатсиз спермаций деб аталадиган рангсиз ҳужайралар ҳосил бўлади. Тухум ҳужайра оталангандан кейин цистокарпий, у эса карпоспоралар дейилувчи споралар ҳосил қилади. Қизил сувўтларнинг кўпчилик турларида насллар навбатланиши такомиллашган бўлиб, спорафит наслида редукцион бўлинган тетраспора етишада. Шунинг учун тетраспоранинг ўсиши натижасида спермаций за корпагонлар ҳосил қилувчи гаметафит вужудга келади. Жинсий гаметаларнинг қўшилишидан ривожланган карпоспоралар диплоид хромосомали бўлади.

Қизил сувўтлар бангиосимон ва флоридеясимонлар синфларига бўлинади.



Бангиосимонлар (Bangiopsida) синфи. Буларга талломи содда тузилган, оддий ипсимон, колония ҳолида яшайдиган, кўп ҳужайрали, икки қават ҳужайралардан иборат пластинкасимон сувўтлар киради. Жинссиз кўпайиш моноспоралар ёрдамида амалга ошади. Жинсий кўпайиш фақат юксак тузилишга эга бўлган турлардагина учрайди. Бу синфга бангия, порфиралар киради ва улар бизнинг республикамизда ҳам учрайди.

Флоридеясимонлар (Floridiopsida) синфи. Бу синфга қизил сувўтларининг жуда кўп турлари киради. Уларнинг ҳужайра пўстида кўплаб тешикчалар бўлиб, улар орқали ён ҳужайраларнинг протопласти билан ўзаро боғловчи цитоплазматик тутамлар ўтади. Цитоплазмада битта ёки бир неча ядро бор. Хроматофорлари бир неча, жинссиз кўпайиши микроспора ва тетраспоралар ёрдамида амалга ошади. Наслларнинг галланиши рўй беради.

Бу синфнинг кўп учрайдиган вакили делессерия (Delecceria)дир. Делессерия қизил сувўтларнинг энг мураккаб турларидан бири, унинг қизил рангли талломининг узунлиги 80 смга етади. У калта баргли, шакли ланцетсимон, 10 см узунликкача бўлган «томирланган барг» пластинкаларидан иборат. Барг пластинкаси бир қатор ҳужайралар тўпламидан ташкил топган, қирраси текис ёки тўлқинсимон. Барг томирлари эса йирик, рангсиз бир қатор жойлашган ҳужайралардан иборат. Улар устини хроматофорли майда ҳужайралардан иборат пўст ўраб туради. Кўпайиш органлари махсус барглар - спорофиллардан ҳосил бўлади. Делессерия денгизлардаги тошлар ва бошқа субстратларда ёпишган ҳолда ўсади.

Бу синфга делессериядан ташқари батрахоспермум, анфелция ва бошқалар ҳам киради. Умуман қизил сув ўтлари 4 минг турни ўз ичига олади. .

Яшил сувўттоифалар (Chlorophyta) бўлими

Ҳозирги вақтда яшил сув ўтларининг (Chlorophyta) 13 мингдан ортиқ турлари маълум. Улар чучук ва шўр сувларда, заҳ eрларда, бази турлари тупроқда, дарахт пўстлоқларида ва ҳатто гул тувакларида ҳам яшайди.

Сувўтлар орасида яшил сувўтлар турларга бойлиги, рангининг яшиллиги, органлар тузилишининг мураккаблашганлиги, жинсий кўпайишининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради.

Яшил сувўтлар тиниқ яшил рангда бўлади, чунки уларнинг хроматофорида хлорофилдан ташқари бошқа бўёқлар бўлмайди. Бу бўлимга кирувчи сувўтларнинг вакиллари ҳужайрасиз каулерпа (Caulerpa) турлари бир ҳужайрали, колонияли ва кўп ҳужайрали бўлади. Ҳужайрасиз вакилларининг танаси цитоплазма ва бир қанча донсимон ядролари бўлган йирик ҳужайрадан иборат. Яшил сувўт вакилларининг ҳужайраси ҳақиқий тузилишга эга бўлиб, пўст, цитоплазма, ядро ва хроматофорга аниқ ажралган.

Содда тузилган яшил сувўтларнинг ҳужайраси яланғоч ҳолда, баъзан ҳужайрасида клечатка, пектиндан иборат қалин пўст бўлади. Цитоплазма пўстга ёпишган ҳолда бўлиб, унинг ичига битта ёки бир неча ядро жойлашган. Храматофор шакли хилма-хил бўлиб, цитоплазманинг устки қатламида бўлади. Ички тузилиши эса юксак ўсимликларнинг хлорофилл доналари тузилишига ўхшайди.

Яшил сувўтларида вегетатив, жинссиз ва жинсий кўпайишнинг барча хиллари учрайди.

Вегетатив кўпайиш талломнинг бир неча қисмларга бўлиниши билан боради. Жинссиз кўпайиши ҳаракатчан, хивчинли зооспоралар, она ҳужайрага ўхшаш автоспоралар, ҳаракатланмайдиган апланоспоралар ҳосил қилиш билан амалга ошади.

Жинсий кўпайиши капуляция (изогамия, гетерогамия, оогамия) ва конюгация йўли билан боради. Копуляцияънинг изогамия хилида шакли бир хил, тенг ҳаракатчан, тузилиши жиҳатидан бир-бирига ўхшаш аммо фақат физиологик жиҳатдан фарқ қилмайдиган гаметалар ўзаро қўшилади ва зигота ҳосил қилади.

Гетерогамияда шакли бир хил бўлмаган, бири кичикроқ, серҳаракат, иккинчиси каттароқ, суст ҳаракатланадиган гаметалар бир-бири билан қўшилади. Каттароғи урғочи, кичиги эркак гамета деб юритилади. Оогамияда қўшилувчи гаметаларнинг бири анча йирик, аммо ҳаракатсиз бўлиб, у тухум ҳужайра, иккинчиси кичик ва ҳаракатчани эса эркак гамета ёки сперматазоид деб аталади.

Тухум ҳужайра ҳосил бўладиган жой оогоний, сперматазоид ҳосил буладиган жой эса антеридий дейилади.

Яшил сувўтлар бўлими 3 синфга бўлинади: чин яшил сувўтсимонлар ёки тенг хивчинлар (1), конъюгатсимонлар ёки маташувчилар (2) ва харасимонлар (3).
Чин яшил сувўтсимонлар Eushloropsida ёки тенг хивчинлилар Isocontae синфи.

Бу синф вакиллари яшил сувўтлар бўлимининг асосий қисмини ташкил этиб, турларга жуда бой.



Волвоксномалар (Volvocales) қабиласи. Волвоксномаларга ҳаракатчан яшил сувўтларнинг бир ҳужайрали ёки колонияли содда тузилган вакиллари киради. Ҳар бир ҳужайранинг олдинги қисмида бир хил узунликдаги иккита хивчини бўлади. Пектин моддали ҳужайра пўсти целлюлозадан иборат бўлиб, протопластига зич ёпишиб туради.

Волвоксларнинг шарсимон бир ядроси ҳужайра марказида жойлашади. Хроматофори битта, унинг олдинги қисмида қизил рангли «кўзча»си жойлашган кўпинча ҳассасимон, йирик пиреноидли. Фотосинтез натижасида крахмал ҳосил қилади.

Иккита қисқарувчи вакуолалари бор. Волвоксномалар вегетатив, жинссиз ва жинсий йўллар билан кўпаяди. Уларни оқмайдиган турли сув ҳавзаларида, кўлмаклар, ҳовузлар, кўллар ва нам тупроқларда кўплаб учратиш мумкин.

Волвоксларнинг табиатда ва кишилар ҳаётидаги аҳамияти катта. Волвокслардан сув ҳавзаларини биологик таҳлил қилишда, яъни сувнинг ифлосланганлик даражасини аниқлашда фойдаланилади. Шунингдек, улардан амалий ишда кенг фойдаланиладиган каротин олинади.

Хламидомонада ва волвокслар бу қабиланинг актив вакилларидир.

Хламидомонада (Chlamydomonas)нинг 320 га яқин турлари мавжуд. Бу турларнинг ҳаммаси бир ҳужайрали, пўсти аниқ кўзга ташланиб турадиган икки ёки тўрт хивчинли, шар ёки овал шаклдаги сувўтлардир.

Ҳ


65-расм. Хломидомонада (Chlamydomonas)нинг тузилиши ва жинсий кўпайиши: 1 – пектин моддали пўст, 2 – цитоплазмаси, 3 – периноид, 4 – хромото-фораси, 5 – ядроси, 6 – вокуоласи, 7 – кўзчаси, 8 – хивчини, 9 – изогаметаларнинг ќушилиши, 10 – гетерогамия, 11 – оогамия, 12 – зигота
ужайра протопласти аниқ ажралиб турадиган пектин моддали пўст билан ўралган. Унинг ички қисмини тирик косачасимон хроматофор тўлдириб туради, остки қисмининг қалинлашган жойида, шар кўринишидаги крахмал пўст билан ўралган пиреноид жойлашади. Хроматофорнинг юқори қисмида қизил рангли «кўзча» бор. Хивчинлар чиқадиган жойнинг атрофида қисқариб турадиган иккита вакуола ўрнашган ва улар жинсий ва жинссиз йўллар билан кўпаяди. У изогамия йўли билан жинсий кўпайганда она ҳужайрада зооспораларга ўхшаш изогаметалар ҳосил бўлади.

Жуфт-жуфт бўлиб қўшилиши натижасида ҳосил бўлган зигота кўп қаватли целлюлозали парда билан ўралиб, қизил рангда бўлади. Зигота тиним даврини ўтагандан сўнг, қулай шароит вужудга келиши билан унинг диплоид ядроси редукцион йўл билан бўлиниб тўртта зооспора ҳосил қилиб, уна бошлайди. Хламидомонада жинссиз кўпаяётганда эса ҳаракатдан тўхтаб хивчинларини йўқотади. Протопласти бўйига қараб 2-4 ёки 4-8 га бўлинади. Бўлинган ҳар бир бўлак ўзига пўст ва хивчинлар ҳосил қилгач, она ҳужайранинг шилимшиқ пўстидан ажралиб ҳарактчан хломидомонада кўринишида ташқарига чиқади. Хламидомонада қулай шароитда озиқ моддалар, ҳарорат ва ёруғлик етарли бўлганда тез кўпайиб, сувни тозалаш хусусиятига эга. Бундай сувлар кўпинча зангори рангга кириб, сувни «гуллаши» деб юритилади. Хламидомонадани нам тупроқнинг яшил ранг кирган юзасида ҳам кўплаб учратиш мумкин (65-расм).



Волвокс (Volvox)нинг колонияси мураккаб тузилган, органик моддаларга бой, ёзда илиқ кўлмак ҳамда ҳалқоб сувларда, майда ҳовузларда яшайди.

Волвокснинг колонияси шарсимон ёки эллипссимол бўлиб, диаметри 0,5-2,5 мм. Унинг маркази шилимшиқ суюқлик билан тўлган, уст томонидан хламидомонадага ўхшаш икки хивчини, ядроси, хроматофорли кўзчаси, тебранувчи вакуолалари бўлади. Битта колониядаги ҳужайраларнинг умумий сони 70 - 75 мингга етади. Ҳужайра пўсти сершилимшиқ бўлиб. хивчинли томони ташқарига, дум томони эса марказга қараб бир қатор бўлиб жойлашган. Волвокс колониясидаги ҳужайралар ингичка плазмасимон иплар ёрдамида ўзаро бирлашади. Бу эса волвокснинг колонияли эмас, балки дастлабки содда, кўп ҳужайрали организм эканлигидан далолат беради. Волвокс колонияси доим маълум томонга қараб айланма ва илгариланма ҳаракат қилиб туради колонияънинг асосий қисмини вегетатив ҳужайралар ташкил қилади. Улар орасида йирик, партеногенетик йўл билан кўпаядиган ва она калония ичида қиз колониясини ҳосил қиладиган репродуктив ҳужайраларини ҳам кўриш мумкин.

Волвокс жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. Жинссиз кўпайишда колониядаги партеногонадий ҳужайралар энига ва бўйига бир неча марта бўлинади. Натижада кўп ҳужайрали пластинка вужудга келиб, унинг четлари букилиб, кичик тешикли бола колонияларига айланади. Улар она колонияси ичида яшаб эркин ҳаракат қилади, ўсади ва хивчин чиқаради; маълум вақт ўтгач, бола колониялар она колония деворчасини йиртиб ташқарига чиқади ва мустақил яшай бошлайди. Она колония шу тарзда нобуд бўлади.

Жинсий кўпайиш оогамия йўли билан кечади. Бунда волвокснинг битта колониясида антеридий ва оогоний деб аталадиган алоҳида жинсий органлар етилади. Ооганийлар сони 10 га яқин бўлиб, колонияънинг орқа томонида тараққий этади. Унинг ранги қора-яшил тусда бўлиб, вегетатив ҳужайраларидан йириклиги билан фарқ қилади. Ҳар бир оогонийда биттадан ҳаракатсиз тухум ҳужайра етилади.

Антеридийда икки хивчинли, чўзиқ, сариқ рангли бир неча сперматозоид ҳосил бўлади. Сперматозоидлар антеридийдан чиқиб, оогоний томон яқинлашади, сўнг тухум ҳужайра билан қўшилиб, зигота ҳосил қилади. Зигота қалин пўстга ўралади ва захира озиқ моддалар тўплайди. Қишда тиним даври бошланади, баҳорда эса ўса бошлайди. Ўсиш олдидан аввал редукцион, сўнгра митоз бўлиниш йўли билан кўп ҳужайралар ҳосил қилади кейинги жараёнда қўшилишиб, шарга айланади ва сув бетига чиқади.

Волвоксдаги вегетатив организмларнинг дифференциацияланиши, уларда жинсий жараённинг юксалишига сабаб бўлган. Бу ҳол волвокслар, хламидомонадалардан бошланган эволюцияънинг охирги нуқтаси эканлигини кўрсатади.



Гониум, эвдорина ва пондориналар ҳа.м волвокссимонларининг вакилларидир.

Гониум (Gonium)нинг танаси 16 та ҳужайрадан иборат ценобийни ташкил қилади.

Ценобийдаги ҳужайралар бир-бири билан умумий пўст орқали бирикиб, тугмачасимон шакл ҳосил қилади. Ташқи томондан рангсиз, шилимшиқсимон парда билан ўралган. Ҳужайралар ценобийда бир қатор жойлашиб, улардан олдинги қисми ва хивчинлари ташқи томонга йўналган бўлади. Гониум жинссиз кўпайганда қиз ценобийлар ривожланади. Бунда она ценобийнинг ҳар бир ҳужайраси узунасига бўлиниб, 16 та ҳужайра ҳосил қилади. Бу янги ҳужайралар иккитадан хивчин ҳосил қилиб, шилимшиқсимон парда билан ўралади ва янги қиз ценобинларни вужудга келтиради. Қиз ценобий она ценобий пўстини емириб ташқарига чиқади. Гониум жинсий изогамия йўли билан ҳам кўпаяди. Бу сувўтлар таркибида азотли органик моддалар кўп бўлган кўлмак ва эски ҳовуз сувларида кенг тарқалган.



Эвдорина (Eudorina) эллипссимон шаклли, умумин шилимшиқсимон пардага ўралган, тартиб билан жойлашган 32 та ҳужайрали ценобиал сувўтдир.

Пандорина (Pandorina) ҳам эллипссимон шакли, ценобийси серҳаракат 16 та ҳужайрадан иборат бўлган сувўт ҳисобланади.

У ҳужайралари танасида зич жойлаганлиги ва бир-бири билан сиқилиши натижасида кўп қиррали кўринишни олади. Эвдорина ва пандоринанинг жинссиз кўпайишлари ценобийнинг ҳар бир ҳужайраси навбат билан бўлиниб, 32 та қиз ҳужайра ҳосил қилиши билан боради. Жинсий кўпайиш эса изогамия йўли билан ўтади. Ҳар иккала сувўт ҳам ҳовуз ва шолипоя сувларида кенг тарқалган.



Хлорококкномалар (Chlorococcales) қабиласи. Бу қабилага ҳаракатсиз, бир ҳужайрали ва колония ҳолида яшайдиган сувўтлар кириб, улар ҳужайрасининг шакли, хроматофорининг тузилиши билан бир-биридан фарқ қилади. Хлорококкномалар икки, тўрт, саккиз ҳужайрали, баъзан бир қанча ҳужайралар йиғиндисидан иборат. Ҳужайралари турли хил сферик, ярим ипсимон ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин.

Хлорококклар асосан зооспора ва автоспоралар ҳосил қилиш йўли билан кўпаяди. Уларнинг турларини оқмайдиган сув ҳавзаларида, планктон ҳолда нам тупроқларда учратиш мумкин.

Бу қабиланинг энг характерли ва морфологик жиҳатдан яхши фарқланадиган вакиллари - хлорококк, хлорелла, анкистродесмус, сценедесмус, педиаструм ва бошқалардир.

Хлорококк (Chlorococcum). Ҳужайраси шарсимон клетчатка билан ўралган. Хлорококкнинг протопласти, хроматофор, битта ядроси ва косачасимон переноиди мавжуд. Хлорококк жинссиз кўпайганда ана шу ҳужайра ичида 8-32 тагача ҳаракатчан икки хивчинли зооспоралар ҳосил бўлади. Зооспоралар хивчинини ташлаб қалин пўстга ўралгач, ҳаракатсиз ҳужайраларга - хлорококкга айланади.

Жинсий кўпайиш изогамия йўли билан боради. У турли субстратларда, сувда, тупроқда, тошларда, девор бетларида, эски тупроқли томларда, дарахт қобиқларида, гул тувакларида яшаб, уларга оч яшил ранг беради. У қурғоқчиликда ҳаётини вақтинча тўхтатади, намлик ва ёмғирдан сўнг фаолияти қайтадан тикланади.



Хлорелла (Chlorella). Хлорелла ҳам бир ҳужайрали, шарсимон ёки тухумсимон шаклда, хроматофори колбасимон бўлиб, чучук сув ҳавзаларида ва бошқа субстратларда тарқалган. Баъзан, тубан ҳайвонлардан инфузория, гидроспонгилла плазмасида симбиоз ҳолда яшайди ва замбуруғлар билан қўшилиб, лишайниклар ҳосил қилади. Хлорелланинг жинссиз кўпайиш даврида автоспора деб аталадиган ҳаракатсиз ҳужайралар пайдо бўлади. Унинг вояга етиши зооспораларга ўхшайди. Хлореллада жинсий кўпайиш бўлмайди. У ҳужайрасида захира моддалар, витаъмин ва антибиотиклар тўплаши билан характерланади.

Сув тўри (Hydrodiction reticulatum) колониясининг алоҳида олинган ҳужайраси ёпиқ цилиндрга ўхшайди.

Колония ҳужайраларининг 3 - 4 таси учма-уч бирикиб, беш-олти бурчакли тўр бурчак ҳосил қилади. Ҳужайрада элаксимон хроматофор ва унда талайгина пиреноидлар мавжуд. Цитоплазмада вакуолалар ва кўплаб ядролар бўлади. Сув тўри жинссиз йўл билан кўпайганда ҳужайралардаги ядролар сони ортади. Цитоплазма бир қанча бўлинмаларга бўлинади ва бўлакларнинг ҳар бирига биттадан ядро ва хромотофорнинг бир қисми ўтади.

Улар зооспораларга айланади, натижада битта ҳужайрадан бир неча минг зооспоралар ҳосил бўлади. Зооспора она ҳужайра ичида ҳаракатланиб, ўша ернинг ўзида янги сув тўрини ҳосил қилади. Она ҳужайранинг пўсти ёрилиши билан ёш сув тўри ташқарига чиқиб мустақил яшай бошлайди.

Улотриксномалар (Ulothrichales) қабиласи. Бу қабилага субстратга бириккан ёки эркин ҳолда яшайдиган, ипсимон, шохланган, баъзан ипсимон ва пластинкасимон кўп ҳужайрали сувўтлар киради. Буларнинг характерли белгиларидан бири шуки, ҳужайранинг тўхтовсиз бўлинишидан талломлари тобора ўсиб, катталашиб боради. Улотриксимонларнинг ҳужайралари бир ва кўп ядроли ҳам бўлади. Улотрикслар вегетатив, жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. Жинсий кўпайиш изогомия, гетерогамия ва оогамия жараёнидан иборат. Жинссиз кўпайиш тўрт хивчинли зооспоралар ҳосил бўлиш йўли билан боради.

У



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет