Қишлоқ хужалик корхоналарида харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини такомиллаштириш масалалари



бет2/4
Дата28.03.2024
өлшемі35.09 Kb.
#496782
1   2   3   4
Maqola Tannarx

Адабиётлар шарҳи. Соҳага доир иқтисодий адабиётларда харажатлар, ишлаб чиқариш харажатлари, ишлаб чиқариш бўлмаган харажатлар ҳамда таннарх тушунчалари қўлланилган. Умумий иқтисодий маънода ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи тушунчаларига Ш.Шодмонов томонидан қуйидагича таъриф келтирилган: “Ишлаб чиқариш харажатлари — корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадларида, иқтисодий ресурслар сотиб олиш учун қилган пул сарфлари. Фирма ўз фаолиятини бозордан моддий ресурслар, яъни асбоб-ускуна, дастгоҳлар, транспорт ва алоқа воситалари, хом-ашё, ёқилғи, ҳар хил материалларни, меҳнат бозоридан ишчи кучини сотиб олишдан бошлайди. Шунга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқариш харажатлари таркибига хом-ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи ва энергия харажатлари, асосий капитал амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар, фоиз тўловлари ва б. харажатлар киради. Ишлаб чиқариш харажатларига қилинган барча харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади”
М.Болтабоев “ТАННАРХ, маҳсулот таннархи — корхонанинг мақсулот ишлаб чиқариш. ва уни сотиш ҳамда ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун қилган жами жорий харажатларининг пул шаклидаги ифодаси. Товар ишлаб чиқаришда таннархнинг муҳим элементлари — четдан олинадиган хом-ашё, асосий материаллар, электр-энергия ресурслари чиқимлари; асосий ва қўшимча иш ҳақи; ижтимоий суғурта ажратмалари; амортизация ажратмалари ва б. сарф харажатлар.” - деб таъриф келтиради.
Россия Солиқ Кодексида (1998) қуйидагича таъриф келтирилган: “Таннархни белгиловчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилган табиий ресурслар, хом-ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, энергия, асосий фондлар, меҳнат ресурслари ва эксплуатация бўйича бошқа харажатлар, шунингдек ишлаб чиқариш бўлмаган харажатларнинг қийматидан ташкил топади” [
Таҳлил ва натижалар. Республикамизда барча соҳаларга кенг кўламли имкониятлар берилмоқда шу жумладан саноат ишлаб чиқариш корхоналар фаолиятини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни давом эттирилиши, қишлоқ хужалик корхоналарининг иқтисодиётда ўрнини барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Шу билан бирга, корхоналарда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва уларнинг бир маромда фаолиятини муваффақиятли давом эттиришларида харажатлари ҳисобини тўғри ташкил этиш ва маҳсулот таннархини пасайтириш йўлларини илмий ҳамда амалий жиҳатдан асосланганлигини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
қишлоқ хужалик корхоналарида тўлақонли бошқарув ҳисобининг йўлга қўйилиши бўлиб, унинг ўзаги таннархни ҳамда харажатларни шаклланишини бошқаришдир. Харажатларни шакллантириш ва таннарх - бошқарув ҳисобининг марказий негизида қурилиш корхоналарнинг ҳисобини юритиш хозирги уннинг энг долзарб муаммоларидандир. қишлоқ хужалик корхоналарида таннархни ҳар бир фаолият ва маҳсулот турлари, сотиш бозорлари, минтақалар ҳамда харидорлар дидлари бўйича калькуляция қилиниши бугунги куннинг давр талабларидан бўлиб ҳисобланади. қишлоқ хужалик корхоналарида моддий харажатларни шакллантириш таннархни калькуляция қилиш усуллари билан узвий боғлиқ бўлиб, бу калькуляция қилиш усулларининг муҳим хусусиятларига, жумладан, соҳавий хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини тўғри ташкил этиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг илмий асосланганлиги уларнинг назарий жихатлари қай даражада ишлаб чиқилганлигига боғлиқ.
Харажатлар ҳисобининг назарияси ва амалиётида биргина “таннарх” тушунчасигина мавжуд эмас. Унинг мазмуни қуйидаги омиллар таъсирида ўзгариши мумкин:

  • маҳсулотнинг тайёрлик даражаси ва унинг сотилишига қараб, ярим тайёр маҳсулот, омборда сақланаётган маҳсулот ва сотилган маҳсулот таннархлари;

  • маҳсулот миқдорига қараб, маҳсулот бирлигининг, бутун ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархи;

  • жорий харажатларни калькуляция объектининг таннархига киритиш тўлиқлигига қараб, тўлиқ амалдаги таннарх ва чекланган таннарх;

  • таннархни шакллантиришнинг тезкорлигига қараб амалдаги

  • ёки меъёрий, режали таннарх фарқланади.

Қишлоқ хужалик корхоналарида харажатлар таркибида моддий харажатлар салмоқли ўринни эгаллайди, шу сабабли моддий харажатлар таркибини калькуляция қилиш орқали қайси бир харажатларга ошиқча йўл қўйилаётганлигини аниқлаб шу харажатларни қисқартириш чораларини кўриш, корхоналар фаолиятини бошқариш орқали фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани шакллантириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнианг ечимини топиш алоҳида ўрин эгаллайди. Корхоналарда харажатлар ҳисобини бошқаришда бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш соҳасида амал қиладиган қонунчилик доирасида фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани ўзгартиришга сабаб бўлади. Шу муносабатда “таннарх” тушунчасини турли нуқтаи назар асосида меъёрий маромга солиш, шакллантириш тамойиллари, таснифлашнинг турлича усулларини қўлланилади.
Хўжалик ички ҳисоб-китоблари ва назоратини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқариш сарфларининг ҳисоби маҳсулотнинг турларига кўра; сарфларнинг юзага келиш жойига кўра; харажатларнинг турларига кўра амалга оширилади.
Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан маҳсулотнинг (ишлар, хизматлар) таннархини ҳосил этувчи иқтисодий унсурларнинг барча корхоналар ва ташкилотлар учун ягона номенклатураси белгиланган буни 1- жадвалдан кўриш мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет