бўйича туркумланиши
Иқтисодий элементлари бўйича
|
Калькуляцион моддалари бўйича
|
Ишлаб чиқариш характеридаги бевосита ва билвосита моддий харажатлар
|
Хом-ашё
|
Ёқилғи
|
Электр қуввати
|
Эҳтиёт қисмлар
|
Идишлар ва ҳакозо
|
Ишлаб чиқариш характеридаги
бевосита ва билвосита меҳнат ҳақи харажатлари
|
Асосий иш ҳақлари
|
Қўшимча иш ҳақлари
|
Иш ҳақига устамалар
|
Ишлаб чиқаришга тааллуқли меҳнат ҳақидан ажратмалар
|
Ижтимоий таъминот бўлимига
|
Меҳнат биржасига
|
Касаба уюшмасига
|
Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси, эскириш харажатлари
|
Асосий воситаларнинг эскириши
|
Номоддий активларнинг эскириши
|
Асосий восита ва номоддий
активларнинг ижара ҳақлари
|
Ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар
|
Турли ишлар ва хизматлар
|
Солиқлар, йиғимлар ва ҳакозо
|
Қишлоқ хужалик корхоналарда моддий харажатлар ҳисобиюритиладиган йўналиш-ишлаб чиқариш харажатларининг алоҳидаланган ва мақсадли ҳисобини талаб этувчи фаолият соҳасидир.Яъни, бухгалтерия маълумотларининг фойдаланувчилари бирор сарф-харажат ҳақида ниманидир билиб олмоқчи бўлсалар, айнан шу нарсанинг ўзи ҳисоб йўналиши бўлади.Маҳсулот таннархига киритиладиган моддий харажатлар ҳисобининг йўналишига маҳсулот таннархи калькуляцияси, сотиш бўлими таъминоти сарфлари калькуляцияси, яъни амалда бирон-бир мансабдор шахснинг ишлатилган захираларни баҳолаш заруратини юзага келтирадиган ҳолатлар мисол бўлиши мумкин.
Кишлоқ хужалик корхоналарида моддий харажатлар таснифи сарф-харажатлар маҳсулотни ишлаб чиқаришга нисбатан турлича эканлигини акс эттириш ва уларнинг турларини белгилашга имкон беради. Бухгалтерия маълумотларини таснифлашнинг кўпгина схемалари мавжудлигига қарамай, улардан бирини намуна сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин эмас. Таснифлаш схемаси маълумотнинг мақсадига боғлиқдир.
Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатда маҳсулот таннархига киритилган харажатлар рўйхатининг ўта муайян таърифи билан ажралиб туради. Халқаро стандартларга мос келадиган таннарх моддаларини таркиблаштириш нафақат ҳужжатларни шундай турдаги умумий меъёрларга яқинлаштиради, балки, эҳтимол, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналар учун фойдали ҳам бўлади. Кишлоқ хужалик корхоналарнинг моддий харажатларга қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш моддий сарфлари;
ишлаб чиқариш туридаги меҳнат ҳақи сарфлари;
ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган ижтимоий суғурталашга ажратмалар;
ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияси;
ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа сарфлар.
Кишлоқ хужалик корхоналарда моддий харажатларни ишлаб чиқаришга сарфи ҳисобини ташкил этишга фаолият турлари, ишлаб чиқаришнинг ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг тури, корхонанинг бошқарув тузилиши ва ўлчамлари таъсир кўрсатади.
Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан маҳсулотнинг (ишлар, хизматлар) таннархини ҳосил этувчи иқтисодий унсурларнинг барча корхоналар ва ташкилотлар учун ягона номенклатураси белгиланган.
Баъзи муаллифлар ишлаб чиқариш сарфларини умумиқтисодий ва режалиҳисоб белгиларига кўра таснифлашни таклиф этадилар.Кишлоқ хужалик корхоналарда моддий харажатлар таснифи сарф-харажатлар маҳсулотни ишлаб чиқаришга нисбатан турлича эканлигини акс эттириш ва уларнинг турларини белгилашга имкон беради. Бухгалтерия маълумотларини таснифлашнинг кўпгина схемалари мавжудлигига қарамай, улардан бирини намуна сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин эмас. Таснифлаш схемаси маълумотнинг мақсадига боғлиқдир. Инглиз олими Алборов, Ролан А. сарфлар ҳисобининг қуйидаги йўналишларини ва уларнинг эҳтимолий таснифларини таклиф этади.
Ҳисоб тизими сарфларни маълум тоифаларга кўра таснифлаб йиғади. Сарфларнинг бу тоифалари ҳисоб йўналишлари бўйича тақсимланади. Бухгалтерлар маҳсулот таннархига кирувчи сарфлар ва ҳисобот даври харажатларини таснифлайдилар. Маҳсулот таннархига киритиладиган моддий харажатлар қайта сотиш учун сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотларга оид сарфлар киритилади. Корхонада бу сарфлар тайёр маҳсулот ёки тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг таннархини, унинг сотилиши пайтигача белгилашда ҳисобга олинадиган маҳсулот бирлигининг таннархи бўлади. Маҳсулот сотилгандан кейин фойдани ҳисоблаш учун бу сарфлар сотишдан тушган тушумлар билан қиёсланади.
Ҳисобот даврининг харажатлари заҳираларни баҳолашда ҳисобга олинамайдиган сарфлар ҳисобланади. Шунинг учун улар содир бўлган давридаёқ харажат сифатида тан олинади. Демак, ҳисобот даврининг сарфлари ва заҳираларни баҳолашда ҳисобга олинадиган сарфлар билан умуман боғланмаслиги лозим. Корхонада барча ишлаб чиқариш моддий харажатлари маҳсулот таннархига, ноишлаб чиқариш харажатлари эса ҳисобот даври харажатларига киритилади. Маълумотнинг мақсади ва уни тақдим этишнинг даврийлиги мезони ҳам ажратиб кўрсатилиши лозим. Юқорида таъкидлаб ўтилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар уч асосий йўналишни аниқлашда қўлланилади. Демак, маълумот мақсади ва уни тақдим этишнинг даврийлик мезони ҳам мустақил мезон сифатида алоҳида ажратиб кўрсатилиши керак.
Кишлоқ хужалик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишларини ва зарарларини камайтиришга интилиши заҳираларни аниқлашга, хусусан, меҳнат, моддий ва хом-ашё заҳираларидан оқилона фойдаланишга этибор қилиш талаб этилади. Чунки моддий сарфларни қисқартиришга алоҳида эътибор бериш лозим, бунда барча ишлаб чиқариш сарф-харажатларининг 50-80% қисмини ташкил этади. Моддий сарфларнинг қиймати четдан сотиб олинган хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергиянинг барча турлари, сотиб олинадиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар, бошқа корхоналар бажарган ишлаб чиқариш туридаги ишлар ва хизматлар, моддий заҳираларнинг табиий камайиш меъёрлари доирасида камомади оқибатидаги йўқотишлар қийматидан таркиб топади. Бундан ташқари, моддий сарфлар таркибига ускуналар, жиҳозлар, лаборатория ускуналари ва асосий фондларга киритилмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг ҳисобланган эскириши қийматлари ҳам киради.
Достарыңызбен бөлісу: |