Исматулло Йўлдошев іайёмга таєлид ( Рубоийлар ) Самарқанд – 2016



бет3/8
Дата29.06.2016
өлшемі1.37 Mb.
#166527
1   2   3   4   5   6   7   8

* * *

Бугунги кунимиз єандай нурафшон,

Эртамиз бугундан яхшидир ишон.

Бир-биридан ажаб бугун ва эрта,

Іар лаіза бизларга келтиради шон.
* * *

Дўстлар єайјусига бўлолсанг шерик,

Даврада турарсан кўкрагинг кериб.

Шунда сен єоядай бўлурсан юксак,

Єор каби кетмассан лаізада эриб.
* * *

Бизга етиб єўнган умр карвони,

Муіаббат мулкидир, аєл сарбони.

Умримиз фаслидур іар битта манзил,

Бироє олдиндадир ојир довони.
* * *

Бугун жумла жаіон шодликлари жам,

Майдайин чайєалар бахтдан бу олам.

Бу онни кўрганда майпараст Хайём,

Дер эди: - Наєадар гўзалдир бу жом.

* * *

Ёлјонга алданган инсон умрини,

Капалак умрига єиёс этгулик.

Армонлари унинг поёнсиз, чексиз,

Ишончим алданма, сен пок ва улуј.
* * *

Ёлјонларга бўлмагай ошно,

Поклик тўнин кийса чин инсон.

Эшитмагай дўстлардан дашном,

Тўјриликдан буюкдир инсон.
* * *

Дил шишаси тоза бўлса гар,

Ёпишмагай туімат занглари.

Кимга бўлса муіаббати ёр,

Покизадир унинг тонглари.
* * *

Кимда етук бўлса фазлу заковат,

Унинг касб-кори хайру саховат.

Мазлумларни кўрса эзилар єалби,

Кўнгил изтироби – буюк ибодат.
* * *

Нафаєат шу замин, осмон сеники,

Жонинг єўриєлаган посбон сеники.

Ўйлаб кўр, сендан іам недир ўтгандир,

Замондан нолима, замон сеники.

* * *

Ўн саккиз минг олам бор бўлса бордир,

Іар кимнинг иєболи ўзига ёрдир.

Бу ёлјон дунёни айландим, кездим,

Бировга кенг экан, бировга тордир.
* * *

Онанг рози бўлсин сендан, илоіим,

Яна ризо бўлсин пушти паноіинг.

Шу икки азизнинг кўнглини топсанг –

Билгинки, єолмапти сира гуноіинг.
* * *

Фитна аралашган сўздан єўрєаман,

Ёвуз назарлардан, кўздан єўрєаман.

Эй, јаним, ким бўпсан, сен бир бечора –

Гоіо иккилансам, ўздан єўрєаман.
* * *

Єани сирдошларим, ёрларим єани,

Яхши кунларимда борларим єани?

Бир гала нокаслар устимдан кулар –

Мени деб йијловчи зорларим єани?
* * *

Заминда ўтириб кўкка бўйлайсан,

Іаєиєат турганда, ёлјон сўйлайсан.

Отанг єайга кетди, онанг єаёєда,

Эй, одам боласи, нени ўйлайсан?

* * *

Инсон єисмати шу – шукр ва бардош,

Гоіо кўз чиєарар, єўяётиб єош.

Мен ушбу жаіонда кўп ошно топдим,

Лекин тополмадим кўнглимга сирдош.
* * *

Кимки, гумроі бўлса, тез огоі бўлсин,

Кимнинг кўнгли тоза – бахт іамроі бўлсин,

Элим деганларни эл кутиб яшар,

Уларга Яратган хайрихоі бўлсин.
* * *

Дўст єўлласа, азизам, бошгинанг осмон бўлур,

Дўсти йўєлар адашиб, чаманда сарсон бўлур.

Дўст чаєаси авлодур јанимнинг тиллосидан,

Дўстлар билан дунёнинг мушкули осон бўлур.
* * *

Дўстлик буюк неъмат, дилларда яшар,

Ўзбекча, тожикча тилларда яшар.

Авлоддан-авлодга ўтар эітиром,

Кўзларда, сўзларда, элларда яшар.
* * *

Ер іайдаётган зот наєадар улуј,

Наєадар буюкдир дон эккан деієон.

Яхши хабар берган забон кўп єутлуј –

Дунёни бузади бир кичик ёлјон.

* * *

Тангрининг сояси дейдилар подшоі,

Итоат фарз эрур іамиша унга.

Биз билмаган сирдан огоі эрур ул –

Гар кўзинг ўткирдир, тик боєма унга.
* * *

Гар иймон нуридан юраги селоб,

Сўєирнинг дилида порлайди офтоб.

Дунёда китоб кўп, баридан улуј –

Тангрининг каломи ул буюк китоб.
* * *

Аєлу идрок ила яшаса іар кас,

Муродга еткайдир, бўлмаса нокас.

Яхшининг іеч кимга зарари тегмас –

Шул боис номардга бошини эгмас.
* * *

Ўлимни ўйласа іар етук инсон,

Тириклик єадрига етгайдир шоён.

Бул кўіна дунёнинг іикмати шундоє –

Іаёт билан ўлим доим ёнма-ён.
* * *

Таєдири азалнинг буйруји шундай:

Єанча уринмагин, доим бири кам.

Банданинг жонини ололмас банда –

Сабабсиз тонг отмас, ботмагай кун іам.

* * *

Гар ризєинг бўлмаса азалдан ярим,

Іеч кимса насибанг ололмас тортиб.

Іаєдан хабар берар Єуръони Карим –

Дунёда илоіий устивор тартиб.
* * *

Яхшики, дунёда іає-адолат бор,

На нурли бир кундуз ё єаро тунда.

Жаннат уйингдадир тинч бўлса рўзјор,

Єайда ијво, билки, жаіаннам шунда.
* * *

Бу фано неча бор эврилиб тўзди,

Биров дунё тузди, бирови бузди.

Руіимга Хайёмдан мадад сўрадим,

Бир іовуч нур бўлиб, менга єўл чўзди.
* * *

Бу дунёда савол кўп, саволга жавоб єийин,

Миннатли ош татимас, миннатсиз савоб єийин.

Учраган іар нокасга эгаверма бошингни,

Меірибонинг худодир, ўзгага тавоб єийин.
* * *

Улуј іикмати бор оний бу зумда,

Fафлат, зиллати бор іар бир тузумда.

Сал кам юз йил яшаб бобомиз Хайём

Дунё іикматини топди узумда.

* * *

Савоб, гуноіимиз шу биллур жомда,

Саіарлаб кутганим келади шомда.

Дунё сирларидан јофил бандамиз,

Гоіо єисматимиз сопол хумдонда.
* * *

Бу бебош бўронлар дилга хавф солар,

Иблислар нокаснинг имонин олар.

Бу ёлјон дунёда ёлјончи бўлма,

Єолса биздан фаєат тўјри сўз єолар.
* * *

Бу тојлар силжимас шошгани билан,

Іайбати бошингдан ошгани билан.

Дарёлар єор бўлиб єайтиб келади,

Бајрини тарк этиб тошгани билан.
* * *

Бој яратиб, ариє єазсанг, асли ўзи савобдир,

Ризєу рўзинг іалол топсанг, Яратганга тавобдир.

Дангасага иш буюрсанг, сенга аєл ўргатар,

Дилингдаги эзгуликлар жоіил учун жавобдир.
* * *

Кимдир улфат излаб димојин чојлар,

Ош еган єўл билан этигин ёјлар.

Іаёт шу экан, деб ишонаверма,

Дунёни бузади оч, сўєир сојлар.

* * *

Бул заминнинг бозори кўп, сабри кўп,

Іар єаричда мозори кўп, єабри кўп.

Оіиста юр, эй, ўткинчи мусофир,

Нопок бўлсанг, озори кўп, жабри кўп.
* * *

Єайда бўлсам дўст дея кўксимни єилдим єалєон,

Юракни пора єилди дўст кулиб айтган ёлјон.

Ўзгалар кўнгли учун йијлатдим ўз кўнглимни,

Фитнага тўла экан асли бу кўіна жаіон.
* * *

Авф этиш санъатин ўрганган одам,

Жазо усулларин билар мукаммал...

Ёмонлик шундай бир илмки, буюксан -

Яшасанг ўшанга єилмасдан амал.
* * *

Бугун сен іукамо, эртага ўзга,

Зўр бўлсанг, гуноіинг кўринмас кўзга.

Маймунлар йијласа бир кун іолингга,

Шунда тушунасан, мен айтган сўзга.
* * *

Савобим ёнма-ён гуноіим билан,

Азобим ёнма-ён шу оіим билан.

Инсонни тергамоє энг ојир савдо,

Чаєирсанг борурман гувоіим билан.

* * *

Миноралар Соіибєирон сўзига гувоі,

Сайёралар Улујбекнинг кўзига гувоі.

Кафтингдаги шу тупроєєа авайлаб лаб бос,

У бир дилбар малаксиймо ўзига гувоі.
* * *

Єисматида не бўлса, банданг шунгадир сойим,

Амрингсиз бўлмагайдир, ерда єиёмат єойим.

Ўн саккиз минг оламнинг Сарвари яктосисан,

Ўзбекистон – болангни ўзинг єўлла, илоіим.
* * *

Єўлингда єилич бор, кўзга илмайди,

Тилингда заіар бор, іеч ким билмайди.

Єўрємайсан етимнинг ризєу рўзидан,

Сенга іам машіарда шафєат бўлмайди.
* * *

Эшшак бозорига харидор бўлма,

Даллолга ялиниб, єадди дол бўлма.

Отангнинг молини сенга сотади,

Бозордан єайтгандан дарди іол сўрма.
* * *

Ватансизлик дилни этади вайрон,

Хоіи мусулмонсан, хоі кофир бўлсанг.

Энг ојир кулфат шу: бўлмагил іайрон,

Ўзинг ўз уйингда мусофир бўлсанг.

* * *

На яёв, на отлиє, на бор єанотим,

Билмасман, не кечар эрта мамотим.

У – сенинг єўлингда, эй, муітарам зот,

Шу парча єојозга бојлиє іаётим.
* * *

Кимки аіли мардум фаслин билибди,

Билки, нафси унга таслим бўлибди.

Унга бенамоз, деб таъналар отма,

Іам іожи бўлипти, муслим бўлибди.
* * *

Сени тушунганга бергил жонингни,

Єизјанма мол-дунё, бурда нонингни.

Душманинг дўст бўлиб, дўстларинг сотса,

Секин йијиштиргин жомадонингни...
* * *

Амалга эришсанг ўзни унутма,

Хуш калом, іалол ризє, сўзни унутма.

Эгнингда шоіона либос бўлса-да,

Жандаи жулингни, бўзни унутма.
* * *

Дунёнинг алдови молу мулк, амал,

Нафсинг юрагингни єилмасин єамал.

Сенгача бу жаіон кўпларни кўрди,

Вафоси бўлмади іеч ваєт, іеч маіал.

* * *

Нодонга эрк берсанг, кўпириб жўшар,

Бир сўзга єирє ёлјон ўпириб єўшар,

Туяга мингину узоєни кўзла,

Осмонга тупурсанг – бошингга тушар.
* * *

Амалу бойлик деб бўлма хомтама,

Аєлингдан айириб єилур зам-зама.

Іатто чумолига бермагин озор,

Ўшанда адолат єилур тантана.
* * *

Ваєт ўтиб, умрингга тўлса паймона,

Сијмассан тириклик номли айвона.

Єаноти бўлса іам олис кетолмас,

Ўт билан ўйнашиб ўлар парвона.
* * *

Заминдан єудратни олмаса чинор,

Бунчалик бўлмасди адл, пурвиєор.

Чинордек осмонга бўйлаб турсанг іам,

Заминдан оёјинг узмагил зиніор.
* * *

Бойлигу мансабдан айладинг савол,

Тўјри сўз жавобим келмасин малол.

Бойлигу мансабни дунё кўп кўрди,

Тер тўкиб нон топсанг, шу ризєинг іалол.

* * *

Дунёнинг ишлари іийлаю найранг,

Кўнгилни яхшилик азмига шайланг.

Савоб деб Маккага бормоє шарт эмас,

Бир мазлум кўнгилини зиёрат айланг.
* * *

Іар битта эшикнинг банди, зулфи бор,

Іар битта юракнинг калит, єулфи бор

Ростгўй бўл, сўзингдан єочар іар нокас,

Тўјри сўз – бамисли кескир зулфиєор.
* * *

Яратган дейдики, сендан іаракат,

Шундан бандасига бўлар баракат.

Ёмондан йироє юр, нафаси тегса,

Сени іам домига тортар палакат.
* * *

Осмон эмас, ер бўл, биродар,

Тулки эмас, шер бўл, биродар.

Айрилмагил элу єавмингдан,

Доим элим дер бўл, биродар.
* * *

Биз ўтамиз, дунё єолади,

Жисм кетар рўё єолади.

Єўшиєларда жўшиб сайраган,

Бир булбулигўё єолади.

* * *

Адашмагил тўјри йўлингдан,

Огоі бўлгил ўнгу сўлингдан.

Fарибларга шафоатли бўл,

Яхшилик єил, келса єўлингдан.
* * *

Душман іушёр бўлса кўргил чорасин,

Мудом ёнингда тут дўстнинг сарасин.

Тилни єулф-калитда тут, жајни асра,

Омон саєла икки оёє орасин.
* * *

Умрнинг єувончи, ојуси іам тил,

Тилни яратганнинг эісони, деб бил.

Омон саєлай десанг азиз бошингни,

Тилнинг атрофига тишни єўрјон єил.
* * *

Дунёнинг іикмати бир сиєим донда,

Донолар суібатин озији жонда.

Ўз нафсин тиймаган бул нодонни кўр,

Тириклик єадрини ўлчар іамёнда.
* * *

Яратганга єуллує, ризє-рўз берибди,

Изіори дилимга іур сўз берибди.

Нафсимга єул бўлмай ўтдим, шукрким,

Авратим ёпишга бир бўз берибди.

* * *

Нодонни нодон деб юзига солма,

Дуч келса тирашма, йўлингдан єолма,

Таєдиринг шуларнинг измида бўлса,

Барча јам чекканинг бўлади іолва.
* * *

Умр саріадлари кўп эди узоє,

Єор босган шудгордек бошлар бўлди оє.

Эртами, ё кечми – аяб ўтирмас,

Ажал єиличини єайрар, єистайди Раззоє.
* * *

Ишим юришмади, синадим дўстни,

Ошкора айладим бор каму кўстни.

Дўстлар ташлаб єочди, душманим кулди,

Шу дамда ажратдим мајизни, пўстни.
* * *

Єутлуј сўз – єалбларнинг озији, билгил,

Не єилсанг – таєдирнинг ёзији, билгил.

Хиёнат єилсангу киприк єоємасанг,

Бир куни санчилар єозији, билгил.
* * *

Мен єози эмасман гуноі-ажрингга,

Аллоі раім єилсин савоб, жабрингга.

Аъмолинг бад бўлса, єиёмат куни

Худонинг лаънати ёјар єабрингга.

* * *

Бандасин яратмиш дунёи косиб,

Умрингни ўтказдинг єай тарзда босиб?

Халєингнинг корига ярадингми іеч,

Фарзанд бўлолдингми юртга муносиб?
* * *

Мудом іамроіимиз шодлик ила јам,

Дунёнинг іикмати иккисида жам.

Тириклик баірида ўшал бахтлидир-

Шу икки тўфонни енголган одам!
* * *

Іаётдан кўп сабоє тингладим, дединг,

Нафсимнинг жиловин тангладим, дединг.

Сабрдан тўн кийдим, єадрдан белбој –

Тириклик нелигин англадим, дединг.
* * *

Худо битта, ўлим баріаєдир,

Ўтган умринг іисоби наєддир.

Єочган билан єутулиб бўлмас-

Манглайингга не ёзса таєдир.
* * *

Яратган бандасин бино єилган чоє,

Аёлга кўрк берган, эркакка томоє.

Аіиллик шундандир, алдов іам шундан -

Турмуши тотлидир, рўзјори – ямоє.

* * *

Номаірамга боєсанг, кўзингда гуноі,

Фариштаман десанг, сўзингда гуноі.

Табиат іукмида шундай єонун бор -

Яралмиш чојингдан ўзингда гуноі.
* * *

Ўйламай босилган іар єарич єадам,

Фалокат олдидан бошланган алдам.

Сўєирдан раінамо чиємас іеч єачон,

Чиєса іам жарликка бошлайди іар дам!
* * *

Бунча турланасан ўткинчи дунё,

Тириклик бајрингда бир тутам рўё.

Єанча карвон ўтди Адан даштидан -

Тојлар – отамерос мозорларми ё?
* * *

Илоннинг хислати – охири чаємоє,

Єўйнида асраса, шул кимса ахмоє.

Бир куни заірига бўлади дучор

Оєилнинг сўзини олмаган гумроі!
* * *

Самодан, фазодан бизга не тилак?

Ризєинг бутун бўлар, толмаса билак.

Ибтидо – интиіо, мазмуни жумбоє –

Тириклик – єилкўприк тўшалган йўлак.

* * *

Амалдан бўшагач, сўнг ким бўласан?

Жавобинг тайинсиз, жим-жим бўласан.

Иймонинг мустаікам, хулєинг хуш бўлса,

Диёнат аілига іоким бўласан!
* * *

Мол-дунё ўткинчи, єўймагил іавас,

Инсонлар єатори кунинг ўтса бас.

Эшигингдан ажал сўроєлаб келса,

Дунёнинг моли іам сени єутєармас.
* * *

Ўлганнинг ортидан ёмон гапирма,

Бир важинг йўєолса, гумон гапирма.

Ёзма, имзо єўйма, гувоілик берма,

Іозир шундай бўлди замон, гапирма!
* * *

Чаённинг єилмиши барчага аён,

Ёмоннинг єилмиши чаёндан ёмон.

Чаённинг заірига маліам топилар,

Ёмон гап бандани єилар чалажон.
* * *

Шу муєаддас замин – азиз онамиз,

Шундан еб ичамиз, шундан єонамиз.

Магар шундай бўлса, хиёнат єилиб,

Нечун маліам бўлмай ундан тонамиз?

* * *

Умр ўтаверар билсанг-билмасанг,

Бойлик єимордай гап, йијсанг -йијмасанг.

Дунё бу Афанди айтган тојора -

Ўтириб кўрасан сијсанг-сијмасанг.
* * *

Манзилга етказар хушчаєчає іамроі,

Азобга солади гар бўлса гумроі.

Жоіил авбош билан ошна бўлмагил,

Ундан яхшироєдир бир сиєим тупроє.
* * *

Ёлјонни яширсанг, миси чиєади,

Ијвони яширсанг, иси чиєади.

Меъмор хомчўтини олмаган бино

Яхшилаб ўлчанса, кўсти чиєади.
* * *

Дилга зиё келар ёнган шуъладан,

Бошга јавјо келар тахмин, шубіадан.

Наіс босган кимсани яєин йўлатма,

Барака єочади келса шумєадам.
* * *

Раєиб дўст бўлмайди яхшилик єилса,

Ўзингдан гина єил, пичоє санчилса.

Ачиниб ўтирма, газанда зоти,

Барибир, чаєади чала янчилса.

* * *

Улјайиб комиллик топади инсон,

Маєсадга етишмас іеч кимса осон.

Заргар жило бермай олтин, кумушга,

Нархи ошганини кўргансан єачон?
* * *

Тујилмоє – ўлимга єўйилган єадам,

Буни англамайди жоіил, јўр одам.

Кўнглингда бор бўлса ишєи илоіий,

Яратган мададкор бўлади іар дам.
* * *

Манзилинг яєиндир іамроі учраса,

Овулга етибсан, чироє учраса.

Доіий эканман, деб бўлма хомтама –

Йўлингда бир тўда гумроі учраса.
* * *

Жаннатни истасанг, нафсни жиловла,

Дўзаxдан єўрєсанг гар, тилни тушовла.

Єай йўлни танласанг, єисматинг шудир –

Ниятга етарсан ўшал бедов-ла.
* * *

Тўјри бўл, тўјри юр, тўјри фикр єил,

Іаётнинг мајзин чає, дилга зикр єил.

Кўплар ўз йўлидан адашиб кетди,

Яратган меірибон, шунга шукр єил.

* * *

Яратган йўллаган фармон тўхтамас,

Итлар іураверар, карвон тўхтамас.

Іар бир єадамингни етти ўлчаб бос,

Бошингга иш тушса, іайвон тўхтамас.
* * *

Тириклик аслида кураш майдони,

Јозийдир, кимсада бўлса имкони.

Беіуда олишиб, белин синдирма –

Аєл-ла топилгай іар маъдан кони.
* * *

Мол-дунё истасанг, фаранг, олмон бор,

Єара, сотилмоєда єанча номус, ор.

Ватан она каби шунчалар мунис –

Арзийди пойида бўлсанг мардикор.
* * *

Англасанг, тўјри сўз туіматдан ёмон,

Рост гапинг кимсага миннатдан ёмон.

Бефаім тўнјизга гaпни уєтирмоє –

Тентак билан єилган суібатдан ёмон.
* * *

Кимга керак виєор, єурує савлатинг,

Дунёга нур берсин порлоє талъатинг.
Яхши хулє, ширин сўз, илму тафаккур –

Кенг феъл, хотиржамлик, кетмас давлатинг.



* * *

Шундайлар бор, бир сўз билан кулдиради,

Нокас банда бандасини куйдиради.

Іасадгўйга шерик бўлма, ёмондан єоч –

Бир кун сени ијво билан ўлдиради.
* * *

Замона зайлига бўлма іайрона,

Бир кун шамчироєсан, бир кун парвона.

Бирида пастдасан, бирда баландда,

Йиєилсанг, ташлама айбни нарвона.
* * *

Ёмонга ёндашсанг, ортга боємай єоч,

Яхшига ёндашсанг, єучојингни оч.

Ёмон юрт бузади, яхши юрт тузар,

Яхши фарзанд бўлиб, элга меір соч.
* * *

Тиласанг, худодан рўшнолик тила,

Тариєат рушдига ошнолик тила.

Дилингда давлатинг иймон нури бил –

Нафсингнинг устидан пошшолик тила.
* * *

Дарёга назар єил, шошади єайга,

Умринг фурсат билан єилади пойга.

Іар даминг іисобда, лаізанг јанимат,

Іадемай кетасан боєий саройга.

* * *

Іимматга йўјрилар яхши йўрији,

Пойгада зўр келар отнинг тўрији.

Ношуднинг косаси сири оєармас,

Бахт-иєболи кетар, йиртиє чорији.
* * *

Йигитлик фаслида омад бўлса ёр,

Нишонни тўјри ол, кетмасдан мадор.

Кексалик домига тутєун бўлганда,

Беіуда зўриєиб, этма жонни xор.
* * *

Фараз єил, мол-давлат беш єўл, беш бармоє,

Сенга жилва билан ташлайди єармоє.

Очкўзлик офатдир, жонга жазодир,

Яхшидир ваєтида нафсни єутєармоє.
* * *

Ёт элда сомонинг бујдой бўлмагай,

Ўз юртинг кўркидек чирой бўлмагай.

Ватанни єадрла, мукаррам тутгил,

Ўзганинг єарјаси іумoй бўлмагай.
* * *

Чўпон зийрак бўлса, подаси омон,

Нафсини ўйлаган кимса энг ёмон.

Авом бир-бирига єилмайди шафєат,

Бир куни тескари айланар замон.

* * *

Парранда зотига какку чин етим,

Єушлар хизматини єилар бетиним.

Бегона уяни тарк этганда іам,

Вайрон єилиб кетар, кўрсатмай бетин.
* * *

Тујилмоє – бешикдан тобутга сафар,

Шу йўлдан тоабад боради башар.

Бир тутам умридан мазмун тополса,

Одамзод дунёда хотиржам яшар.
* * *

Жаіонда яхшилар кўрмасин завол,

Іатто душманлар іам бўлсин баркамол.

Оєиллар салтанат жиловин тутсин,

Юртлар обод бўлсин, эл топсин камол!
* * *

Кўнгилни дейдилар бамисли шиша,

Инсоннинг бойлиги – уят, андиша.

Дунёни бузгувчи – дилозорлардир,

Шулардан йироє юр, эй дўст, іамиша.
* * *

Кимдир дўстин сотар, кимдир Ватанни,

Ахир, сотиб бўлмас буткул жаіонни.

Бошингга кўтариб нисор эт жонни,

На Ватан, на дўстин сотмас инсонни!

* * *

Мудом єил устида инсон іаёти,

Доим эгарликдир ажалнинг оти.

Єачон ўлишини билмайди одам,

Єуш ерга єулайди синса єаноти.
* * *

Умрингни іамиша баіор деб билма,

Іар онни субіидам, саіар деб билма,

Олдинда єаіратон єишу кузлар бор,

Тўјри сўзни зиніор заіар деб билма.
* * *

Бизга она эрур шу кўіна замин,

Шу тупроєда ётар аждодларимиз.

Руіимиз фалакка учгач сўнгги дам –

Тупроєєа кўмилар фарёдларимиз.
* * *

Дунёнинг јамини ема беіуда,

Молу мансаб, дея єайјурма жуда.

Еб-ичарга бўлса оби-ёвјонинг,

Умр кечирсанг бас тинчу осуда.
* * *

Инсонсан тўјрилик йўлидан толма,

Іасад оловида ўртаниб ёнма.

Дўст-ошно бўлмагай учраган іар кас,

Оллоідан ўзгага дўст деб инонма.

* * *

Душманнинг каттаю кичиги бўлмас,

Душман ортирмоєєа єилмагин іавас.

Єанча азоб бергай кўзингга тушса,

Чиєариб олгунча, іатто, оддий хас.
* * *

Омонат дунёда бари єўл кири,

Шунда мужассамдир дунёнинг сири.

Бировнинг дардига маліам бўлмасанг –

Юз йиллик іаётинг бир танга, мири.
* * *

Ўзни іар ён уриб, іар ён чопамиз,

Іатто жиноятчининг айбин ёпамиз...

Виждон деган іакам сўроєєа тутса -

Яна ёлјон сўзлаб нажот топамиз.
* * *

Бул дунёи дун аро гўзал гулзордир іаёт,

Ки, муіаббат аілија парирухсордир іаёт.

Ерда яшасак-да, асли кўк ошијидирмиз,

Бул іорјин руіимизга хуш рафтордир іаёт.
* * *

Заминдан єудратни олмаса чинор,

Бунчалик бўлмасди адл, пурвиєор.

Чинордек осмонга бўйлаб турсанг іам –

Заминдан оёјинг узмагил зиніор.

* * *

Кўп сирларга гувоі мана шу тупроє,

Асли савобингдан гуноіинг кўпроє.

Єадамингни ўйлаб, авайлаб ташла,

Єулоє сол, не дейди сарјайган япроє.
* * *

Кўркдир одамзодга одобу иймон,

Єанийди бир умр яшаса комрон.

Димоји іидланиб, бир кун семирса –

Билки, илдирибди домига шайтон.
* * *

Єиз бола тујилган уйига меімон,

Ота-онасига бўлар меірибон.

Бироє ўзга уйда бахти очилгай –

Ўзга хонадонни єилар чаројон.
* * *

Ўзини гулханга чојлаб кул бўлди,

Іаёт жонон эди, йијлаб тул бўлди,

Одамдай яшамоє эди нияти –

Умрини іирс билан бојлаб, єул бўлди.
* * *

Риёзат нимадур, єаноат надур,

Сабрдан нур олиб ой бўлди бадр.

Риёзат туфайли шоі бўлди фаєир,

Сабрдан юксалиб, эл топди єадр.

* * *

Баъзилар ўзини ёлјонга чојлар,

Єўшнига сув ўтса, йўлини бојлар.

Дунё іасад, ијво комига ботса –

Жиннихоналарда не єилсин сојлар.
* * *

Тентак іисоблайди ўзини доно,

Овсарга ёпишиб, топмайсан маъно.

Уларга єўшилиб єадрингни тўкма -

Соєиё, майни сун, созни чал, жоно.
* * *

Бу дунё корлари шунчалар ажаб,

Ўтган бир дамини бўлмайди тежаб.

Лекин іаёт шундай алдов маіриким –

Онангни отангга кўрсатар бежаб.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет