Исматулло Йўлдошев іайёмга таєлид ( Рубоийлар ) Самарқанд – 2016



бет6/8
Дата29.06.2016
өлшемі1.37 Mb.
#166527
1   2   3   4   5   6   7   8

* * *

Душмандан дўст чиємас, бўлма овора,

Чин дўстлар бамисли шаффоф фаввора.

Ёшликда ошнолар бисёрдир, лекин,

Ёш ўтгач камайиб борар тобора...

* * *

Лабзи іалол зотнинг хатоси камдир,

Єасамхўр єавмининг орєаси намдир.

Барча безор бўлди ёлјончилардан,

Кимки ростгўй бўлса асл одамдир.
* * *

Сир айтма дуч келган іар єандай касга,

Мурувват кўрсатма іар бир нокасга.

Сўнгги пушаймоннинг фойдаси йўєдир,

Олов кетгандан сўнг ўт-ўлан, хасга.
* * *

Она замин деймиз, шу она тупроє,

Ранжу озор чекар бизлардан кўпроє,

Яралган бўлсак-да, сув ила гилдан,

Єадрига етмаймиз кўпинча, бироє.
* * *

Бугун сен отлиєсан, бизлар пиёда,

Шу боис јуруринг іаддан зиёда.

Ваєт келиб пиёда отлиє бўлгандек,

Отдан йиєилган іам кўпдир дунёда.
* * *

Јам-ташвиш тушганда ногоі бошимга,

Дўстларим келмади излаб єошимга.

Шунда англаб етдим, уларнинг кўпи,

Аслида дўст экан нону ошимга.

* * *

Оддий «ассалом»да минг бир синоат.

Іар ишга бош бўлсин мудом диёнат,

Келажагин зулмат бил ўша юртнинг,

Єозиси єонунга єилса хиёнат.
* * *

Гар хиёнат єилсам, майли, єўйдай сўй,

Фаєат сохта ваъзу сафсатангни єўй.

Дўстим, єани тотли шаробингдан єуй,

Мен учун дийдоринг бамисоли тўй.
* * *

Уммонларнинг наіанглари катта бўлгайдир,

Кўлмакларнинг балиєлари латта бўлгайдир.

Іаєєимизни саєлолмасак єор-тўфонлардан,

Насибамиз гадой деган патта бўлгайдир...
* * *

Бошимда ташвиш кўп, билмайман єўним,

Шунча ишласам-да ишда йўє унум.

Иши юришмаган номимни сотар,

Содиє дўст ахтариб ўтмоєда куним...
* * *

Айтилган іар калом отилган ўєдир,

Тилингдан ранжи келса, маліами йўєдир.

Тошга сўзласанг іам, таънасиз гапир –

Феълингдан гадо іам кўрмасин жабр.

* * *

Јўр йигит ёр пойига бош уриб бир дам,

- Мени ёлјизим деб ич, - деди, - єасам.

Єиз деди: - Софлигинг ёєимли, аммо,

Сен биринчи эмас, охиргиси іам...
* * *

Пойгада от миниб чополдингми, дўст,

Бировнинг айбини ёполдингми, дўст?

Бошига иш тушиб јам чеккан жонга –

Эш бўлиб кўнглини тополдингми, дўст?
* * *

Таъма юртни бузгай яшаса узоє,

Мудом омонда бўл, дилни тут уйјоє.

Іар битта луєманинг жавоби тайин –

Иблис иймонигга єўймасин тузоє.
* * *

Кирар эшигингни тамбалаб ёпма,

Тилингга эрк берма, балони топма.

Сирингни фош єилма іар бир нокасга,

Амалга єул бўлиб, ортидан чопма.
* * *

На ортиєча харж, сафо єилмайди,

Ошкора бировга жафо єилмайди.

Бундай єатъиятли инсон кўрмадим -

Ваъда беради-ю, вафо єилмайди.

* * *

Лолалар гулхан бўлур ёр лабин хандонида,

Мард ошиє ўлсам дейди, дилбарин зиндонида.

Иримга бир жўмард йўє ёлјонга тўла дунё,

Ажаб, не-не бойлар кўзи мазлумнинг іамёнида.
* * *

Нодонга ўргатма, бўлмайди оєил,

Сени бир чаєага олмайди жоіил.

Азал толеъига шундай ёзилган –

Етмишга кирса іам топмайди аєл.
* * *

Єайдан келаяпмиз, єаён кетамиз?

Манзил єай маконда, єачон етамиз?

Савоб-гуноіларни ўлчагувчи зот -

Сенга єай бирини баён этамиз?
* * *

Баланд мартабали зоти муітарам,

Іузурига кирдим, айла деб карам.

Мен іам очман, деди тишини ковлаб –

Гапига ишондим, мен каллаварам.
* * *

Баъзилар матлаби мансаб ва бойлик,

Уларга зар-зевар, олтин чиройлик.

Кимдир дийдаси тўє, ким нафсига єул –

Кимдир зојлик ёєар, кимдир іумойлик.

* * *

Ўт кетса, іўл-єурує єолмай ёнади,

Єаноат айласанг, нафсинг єонади.

Энг яхши дўстингдан хиёнат кутма –

У аввал сотади, кейин тонади.
* * *

Деворда бўлмаса эди гар єулоє,

Іар айтган каломинг бўлмасди улоє.

Деворга гапирдик, садо чиємади –

Лекин мен гунг бўлдим, сен бўлдинг чўлоє.
* * *

Кўнглим, манзил билмас итнинг саёји,

Бошида муаллає таєдир таёји.

Ёнингга йўлатма риё аілини –

Касофат келтирар нокас оёји.
* * *

Анча яшаб єўйдинг, гап йўє баёнга,

Энди бир іаєиєат ўхшар аёнга.

Оддий бир саволга жавоб топмадинг –

Єаёєдан келдинг-у, кетдинг єаёнга?
* * *

Дунё кенг азизим, торлик ёмондир,

Умр пайкон эса, іаёт камондир.

Дунё васвасаси мансаб-у бойлик,

Макрига учмадинг, бошинг омондир.

* * *

Єалбингдан не кечса, Худога аён,

Савоб-гуноіингни єилмагил баён.

Атрофингга єара, гала издиіом,

Лошини єўлтиєлаб, кетмоєда єаён?
* * *

Єайга борса, оєил кўзи тўє бўлади,

Гап тополмай єолса, жоіил дўє єилади.

Зоти пастга жонинг ачиб, кўмак берма –

Топган єадр-єимматингни йўє єилади.
* * *

Шаънингни асрамас бўлсанг, іарифсан,

Іар нарса јашингга тегса, єарибсан.

Феълингдан келади іар не яхшилик –

Кунинг нокасларга єолса јарибсан.
* * *

Ўзингга бино єур илм јиштидан,

Минг карра авлодир бој-беіиштидан.

Илм іидояти єиёматгача –

Жоіил лоф уради етти пуштидан.
* * *

Ўйчи ўйи битгунча єуръачи иш битказар,

Ким нени ният єилса, худо шуни етказар.

Бир танишим бор эди – мансабдан тушиб єолгач,

Іар куни ўз уйида энди мажлис ўтказар.

* * *

Маєтаб кийганлари хориж кийими,

Хитой чинниси зўр, япон буюми.

Тарбия йўлидан ўтиб кўрмаган –

Бошида аєл эмас, ахлат уюми.
* * *

Измингда улфатдир раєиб гоіида,

Базмингда раєибдир іабиб гоіида.

Кўплаб беморларга жон айлаб ато –

Ўзи хасталанар табиб гоіида.
* * *

Фаројат кўргайсан, заіматда юрсанг,

Залолат топгайсан миннатда юрсанг.

Яхши ном єолдирсанг агар дунёда –

Дунё сеникидир, іамматда юрсанг.
* * *

Яратган амрида офтоб ила ой,

Экинни яшнатар дарё ила сой,

Кимдан іиммат єолар, кимдан маломат –

Хачир от бўлолмас, турганида той.
* * *

Кимсанинг єадрини топтаб ўрганма,

Суякдан умидвор итга сурканма.

Мени, сал бўлмаса, отам девординг –

Сўйла, ўзи асли отанг бўлганма?

* * *

Јаразгўй єувонмас топган шонингдан,

Бир ишкал топар, жой берсанг ёнингдан.

Ўртаниб ўтирма, унинг феълидан –

Єувса єоч, умидинг бўлса жонингдан.
* * *

Іар фисєу фасодга бўлмагил шерик,

Оёєдан осилар єўй бўлса йирик.

Іар ишга єўл урсанг, Іає иродаси –

Омадинг чопгани – юрибсан тирик.
* * *

Тўрттага бош бўлсанг, Іотам єадар бўл,

Искабтопар бўлма яхши падар бўл.

Амал іам омонат, бир куни келиб –

Сўргувчи бўлмаса, бундан баттар бўл.
* * *

Іар кўнгил меіроби, іар эл юрти бор,

Берухсат бўйлама, эшик-зулфи бор.

Дўст киму душман ким – валаєлайверма,

Тилингга эрк берма, унинг єулфи бор.
* * *

Беташвиш куним йўє, дейсан-єўясан,

Дийдиёнг бошланса, тијсиз сўясан.

Елкангда раімон йўє, нафсингда сабр –

Айт, деди-дедидан єачон тўясан?!

* * *

Дўст борки, дўстлиги том айлангунча,

Дўст борки, дўстлиги ном айлагунча.

Соєиё, майдан єуй шаробхўр дўстга –

Анинг ошнолиги жом айлагунча!
* * *

Бадфеълдан узоє юр, аъмоли шудир,

Яхшиларни йиєса, шамоли шудир.

Чаённи єанчалар єилма тарбия -

Найзасин санчади – заволи шудир.
* * *

Керакли тош ојирлик єилмас,

Нодон уни назарга илмас.

Ўз ишингга пухта бўл мудом,

Овсар бўлсанг, оёјинг тинмас.
* * *

Бировнинг сенга кўз єараши єаттиє,

Бировнинг сўзида йўє сира мантиє.

Тириклик олами шундай бешумор -

Сен іам бу іаётга эмассан тортиє.
* * *

Ўзингни бунчалар кўрсатдинг мискин,

Лўлига фол очир, топасан таскин.

Сенинг кимлигингни іамма билади,

Ойнага разм сол, айтади аксинг.

* * *

Кўнгилни овламоє кўнгилнинг иши,

Јунчани овламоє булбулнинг иши.

Єирчанји чираниб чопєир бўлолмас,

Шамолни овламоє дулдулнинг иши.
* * *

Чанєаган бўлсанг кел, оби равон бор,

Жаннат бојчасидан оби іайвон бор.

Сен мўлжал айлаган єирда іеч гап йўє -

Чўєєини забт этсанг, унда жонон бор.
* * *

Умрингни яшадинг маіоратона,

Бандага єарадинг іаєоратона.

Барини эпладинг, лекин унутма –

Бу дунё бор-йўји таіоратхона.
* * *

Єаттиєєўллик керак, іалимлик іам зеб,

Кимсани ранжитма єаттиєўлман деб.

Тоза іалим бўлсанг, топтовда єолгунг,

Іар икки іолда іам єоласан панд еб.
* * *

Сир айтиб дўстингга, кўп единг пушмон,

Дўст деб топинганинг чиєди кўп ёмон.

Чиройли кулади, кулиб сотади –

Ундан авлороєдир минг карра душман.

* * *

Нонни ким хор єилса, ул хор бўлјуси,

Ночорга ким кулса, ночор бўлјуси.

Элга єўшилишни кимса ор билса,

Кўнглига ёлјизлик озор бўлјуси.
* * *

Чеіранг очиє бўлсин, бајринг іам бутун,

Бандага кўмак бер, елкала юкин.

Бир куни эслашса, яхши десинлар –

Барибир дунёга бўлмассан устун.
* * *

Бир кун орзу єипти туя іаммомни,

Роса пул излапти ковлаб кармонни.

Мўлжали чиємагач, шаталоє отиб,

Чамалаб жўнапти дарё томонни.
* * *

Даврада сўз дема тилга не келса,

Овсар жим ўтирар хомини билса.

Ојиздан чиєєан сўз, учган єуш мисол –

Обрўсин тўкар ким сўзга осилса.
* * *

Бировга насиіат бермоєлик жўн иш,

Бошєага душвордир бир гапга кўниш.

Насиіат єилгандан кўра ојайни –

Ўзингга боєєин-у сўнг майли тўн бич.

* * *

Донолик іам єийин фалсафа,

Кўп гапирсанг, бўлар сафсата.

Нодон доно бўлдим деган кун –

Бошланади барча васваса.
* * *

Кибрдан ўзингни сезсанг осмонда,

Ким сени дўст тутар, ушбу замонда.

Шунчаки, салгина бўйинг ўсипти –

Сендан бошєалар іам бор бу маконда.
* * *

Сени іурмат єилиб этсалар таъзим,

Кибрланиб кетма, бўлма бадіазм.

Сени улујлашса тавозеъ кўрсат –

Камтарлик мезони эрур бу базм.
* * *

Дўст йијласа, іижрон сабаб,

Дил ўртаса, армон сабаб.

Іар сабабда оєибат бор,

Оєил йијлар бўітон сабаб.
* * *

Беіунар, бадкирдор заволига боє,

Виждони тозанинг жамолига боє.

Бирисин юзида касофат зоіир,

Бирисин фаришта аъмолига боє.

* * *

Бадфеъл бўлсанг, сўзинг єародир,

Заіар бўлсанг, юзинг єародир.

Яхши калом кўпдир дунёда –

Ёмон бўлсанг, рўзинг єародир.
* * *

Умр ўлчанмайди мол-дунё билан,

Сувга баіо берма бир дарё билан.

Єуёшнинг тафтини ким баіолайди?

Дунёни ёритар бир зиё билан.
* * *

Іар гапни айтмоєдан олдин ўйлагил,

Тийнатда тинитиб, кейин сўйлагил.

Єўшнининг бојига бекор тош отма –

Айтилган жойларга бориб тўйлагил.
* * *

Бировни айблама хато єилганда,

Пушаймон айлама адо єилганда.

Жаннат ер юзида бўларди магар –

Іамма бир-бирига вафо єилганда.
* * *

Аіил эрсанг, тор уйга іам сијасан,

Жанжал бўлса, кенг уйда не єиласан?

Магар йўєдир рўзјорингда іаловат –

Ўлмай дўзах азобини биласан.

* * *

Яхшиларни айла эъзозу ардоє,

Ўзинг іам озгина яхши бўл мундоє.

Йўєса, руі кетганда арши аълога,

Эсламай єўяди іеч кимса мутлоє.
* * *

Ўт билан сув сира чиєишолмайди,

Туімат єадни эгар, изсиз єолмайди.

Ўзи асрамаса бу уч балодан,

Бечора бандаси чидай олмайди.
* * *

Сени излаб келса, дўстни єил єадр,

Йўєотсанг, хун бўлиб тушмагил садр.

Дунёнинг аслида ўзи шу экан –

Бир кун ой іилолдир, бир куни бадр.
* * *

Ниіол униб чиєса, синдирма, увол,

Чумоли уйини этмагил завол.

Кўнглингни топмадим чунон уриниб -

Нафас олишим іам келади малол.
* * *

Нафсингни жиловла, єилмасин тарож,

Ўзингни дўзахга айлама хирож.

Шундай яшагилки, меъёрни билгил,

Сендан юз бурмасин ул аіли сирож.

* * *

Умринг ўтди шароб билан,

Мингта іоли хароб билан.

Илм излаб, англаб етдим,

Іаєнинг йўли китоб билан.
* * *

Аімоєни аімоє десанг,

Арпа бўйи ўсади.

Ојуга асал єўшма,

Заіар заіри кесади.
* * *

Режали иш єилсанг, муаммо чиємас,

Оєил іар тешикка бурнини тиємас.

Нодон гап талабдир, оєил иш талаб –

Ўлчаб бичилган тўн белингни сиємас.
* * *

Тўјри гап ёємайди тујишганингга,

Пушаймон бўласан уришганингга.

Бу іаёт нотанти, ўзинг оєлама –

Арзимас іўкиздай сузишганингга.
* * *

Сабрли одамнинг тенги бўлмайди,

Сабрли одамдан кенги бўлмайди.

Лекин іар нарсанинг чегараси бор,

Эскирган кўйлагинг янги бўлмайди.

* * *

Яхши одам барча ишга сарвар бўлур,

Єалби уммон, єадри дуру гавіар бўлур.

Яхши одам муєим иймон бандасидур,

Ўз єавмини іаєєа бошлар, раібар бўлур.
* * *

Бахтлисан, іамонки оляпсан нафас,

Тириклик сен учун бўлмайди абас.

Одамлар сафида бўлмоє истасанг,

Іеч іасад єилмагин, айлагин іавас.
* * *

Минг турфа жонивор онгли жон эмас,

Биров олийіиммат, биров нонемас.

Кимсанинг миннатли нонидан кўра,

Ўзига нон топган пушаймон эмас.
* * *

Іар нарсанинг ўрни, ваєт-соати бор,

Фасллар алмашса таровати бор.

Беіуда совурма ўтган дамингни,

Умрнинг йилларга итоати бор.
* * *

– Мен дунёда битта, ягона деди,

Іеч ким тенг келмайди, бир дона деди.

Турмушга чиєди-ю гулдай тўзиди,

– Вой, хато єилибман, дугона, - деди.

* * *

Дарахт пўкка бўлса, єурт ейди доим,

Зомбирга шаід єилсанг, єиёмат єойим.

Бўш-баёв іам бўлма, бетга сапчима,

Керак пайт олов бўл, керак пайт сойим.
* * *

биров сирлашганда кирма ўртага,

Ўјринча єулоєлаб, іурма жўрттага.

Кўрдингки, у сенга дилдош эмасдир –

Четга ўт, оёєни узат кўрпага.


* * *

мол-давлат юз ишва ила кулдирар,

Єаддингни кўтарар, бајринг тўлдирар.

Сўнг жисму танингга маікам чирмашиб

Бир куни ордона сени ўлдирар.


* * *

насиіат олишга энди кеч бўлди,

Шунча панд-ўгитлар сенга іеч бўлди.

Азалдан тарбиянг йўє эди ошна,

Сендан єутулдию іамма тинч бўлди.


* * *

Бир єудрат дунёни изга солади,

Шодлик-јамни бошимизга солади.

Салгина муітожлик сезсанг нокасга,

Єайда кўрса, даріол юзга солади.

* * *

іаётдан чиєардим шундай хулоса:

Дунё шайинидир меіру муроса.

Єайда жанжал бўлса, єинтоблик бўлса –

Уни бузган чиєар бирор хунаса.


* * *

Баъзилар јалати, ростдан єўрєади,

Ёлјонни ямламай, паєєос ютади.

Ёлјонни дўст тутсанг, малоикалар,

Кўз юмгач, юзингга єаро суртади.
* * *

муаммо кўриниб турарди кундай,

Биров ундай деди, бирови бундай.

Бир оєил келди-ю, ишга тутинди –

Муаммо йўєолди тарєаб тутундай.


* * *

Масту аласт, турмуш эди шул,

Осуда бир кун йўє, тўполон нуєул.

Адабсиз муіитдан ибрат олдию

Іаєиєий инсонга айланди ўјил.
* * *

лаганбардор бўлсанг, амалинг тайин,

Кунгабоєар ўсар кун, соат сайин.

Чирмовиєєа єара, мулойимхунук –

Чинорни бўјади, бўлса-да майин.



* * *

Кимга сабр-тоєат, кимга ваіш берди,

Кимга иффат-іаё, кимга фаіш берди.

Бандаси синовда єиёматгача –

Кимга іасрат юки, кимга гашт берди.
* * *

Хушнудман дейсану йијлайсан нега?

Синган идиш синди, олмайди чега.

Умр бўйи йијдинг, эісон єилмадинг –

Энди мол-мулкингга топилди эга.
* * *

Давлатинг кўпайса, Іаєни унутма,

Іаммаси ўткинчи, ваєтни унутма.

Савобга юз тутгил фурсат борида

Єолгани насия, наєдни унутма.
* * *

Залолат нимадир? Завол умрга,

Єабоіат нимадир? Ўхшар кўмирга.

Бу маккор ојуни ичгандан кўра

Бир бурда єотган нон ўхшар іузурга.
* * *

Сенга єилмас сира иззат кор,

Шунча яшаб, кимдан бўлдинг миннатдор?

Гарчанд ёшинг улуј, фаросатинг йўє,

Сендан авлороєдир, оддий хизматкор.

* * *

Умрнинг фараібахш кунлари кўпдир,

Тўйларга туташган кунлари кўпдир,

Яхшилик касб айла илкингдан келса –

Бу іаётнинг єора тунлари кўпдир.
* * *

Мардларнинг бајри кенг, элга меіри бор,

Нокаслар нафс єули, золим бадкирдор.

Іар кимнинг ўз йўли, феълу аъмоли –

Шунга єараб бўлар Оллоі мададкор.
* * *

Іалоллик маісули – хотиржам юриш,

Манманлик келтирар бошга кўп ташвиш.

Хачир от бўлай деб уриниб кўрди –

Шундан аримайди бошидан шўриш.
* * *

Дўстлар оєибатни билмаса єийин,

Оєилга итоат єилмаса єийин.

Бандаси іар турли ўйин єилмасин –

Худо назарига илмаса єийин.
* * *

Кимки іалол ишлаб, зарра дон топди,

Ризєи бутун бўлди, билки, шон топди.

Кимки чиябўри йўлини тутди –

Бўрига дуч келди ва іаром єотди.

* * *

Ишинг юришмайди бўлмаса хоіиш,

Истасанг имконни, мумкиндир топиш.

Іаёт чархпалаги шунчалик пухта –

Очган эшигингни лозимдир ёпиш.
* * *

Іаётда нотавон бечоралар бор,

Асло ўзларини этмайди ошкор.

Нимадан єўрєасан, десам гезариб –

Дейди сен сўрама, сабаби бисёр!
* * *

Баъзида ўзимдан хафа бўламан,

Баъзан єувонаман, јамга тўламан,

Олтиндай дамларим елга соврилди –

Баъзида йијласам, баъзан куламан.
* * *

Ўзининг элида іар инсон азиз,

Омонат дунёда іар имкон азиз.

Єадаіни кўтариб яхши сўз гапир –

Меімон азиз бўлса, мезбон іам азиз!
* * *

Кимнидир єийнайди мудом йўєчилик,

Дунёни бузса іам яхши тўєчилик.

Таіорат олай деб шошилар мўмин –

Ароєхўр май ичиб єилар шўхчилик.

* * *

Кичикни кичик де, каттани катта,

Улар ўртасида бўлмагил латта.

Аввало ўзингнинг єадрингни билгил –

Бўлмаса, єўлингга тутишар патта.
* * *

Ёвлашган бандани ажратмоє єийин,

Нојора чалганга тушмагил ўйин.

Іар жойда іушёр бўл, сирингни берма –

Ўзингни фош єилсанг, обрўнг бир тийин.
* * *

Бировлар кўп оєил, уста бўлади,

Бировлар ёлјондан хаста бўлади.

Дудуєланиб єолар, аслинг ким десанг –

На пичоє бўлар, на даста бўлади.
* * *

Савдода адолат бўлмоји єийин,

Савдогар хижолат бўлмоји єийин.

Олди-сотди асли шайтон ўйини –

Ниятлар ижобат бўлмоји єийин.
* * *

Бир одам шошилиб учмоєєа іозир,

Бириси одимлар бамайлихотир.

Манзилга етади олдинма кейин –

Бири ботир бўлиб, бириси шотир.

* * *

Бошингга етмасин бу бурро тилинг,

Агар тавба єилсанг кечирар элинг.

Агарда фаєирга јирромлик єилсанг –

Маломат юкидан синади белинг.
* * *

Чумолига єара, барчаси чопєир,

Чарчамай дон излар абжир ва топєир.

Бир бўлиб ёпишса, филни єулатар –

Чумолидан ўрган, барака топгир.
* * *

Іар тонгни єаршила ширин сўз ила,

Рўзјоринг обод єил іалол туз ила.

Умрингдан неча йил, ё лаіза єолди –

Дунёни єаршила ёруј юз ила.
* * *

Олимлар илмдан іузур топарлар,

Хушхабар келтирар яхши чопарлар,

Дўстларга іамиша хушхабар етказ –

Аєлсиз бошларни дорга тортарлар.
* * *

Аъмолинг хуш бўлса, сабру саботдир,

Яхши инсонларга мансаб єанотдир.

Обрў топмоє истар эрсанг дунёда,

Гар элинг алєаса, шул чин іаётдир.

* * *

Таажжубдан баъзан ёєа тутаман,

Бўри кўкрагидан эісон кутаман.

Нафсига єул бўлса биронта дўстим –

Аллоідан диёнат сўраб ўтаман.
* * *

Онангни отангга бежаб кўрсатма,

Борингни бозор єил, тежаб кўрсатма.

Шайтонга йўлиєма – бахтга кўникма –

Сенга дастак ушбу ажаб кўрсатма.
* * *

Яхшилардан єолар яхши хотира,

Енгилтак іаётни истама сира.

Єабринг тепасида одамлар десин –

У дунёдан кетди єалби бокира.
* * *

Энг ночор аіволда єолганингда іам,

Нокас кимсалардан сўрама ёрдам.

Пасткашлар єошида эгилган бошни,

Кўтариб юрмоєлик ојир, эй одам!
* * *

Давлатинг кўпайса, ошмагил іаддан,

Іимматинг паст эрур бир фаєир марддан.

Мудом йијиб-тугдинг, хайр єилмадинг –

Сени Іає саєласин дуоибаддан.

* * *

Тошнинг-да жони бор, іали билмайсан,

Сенга бир гап айтай, лекин кулмайсан.

Бошинг тошдан бўлсин, деган іикмат бор –

Шундан бошинг тошга тегса ўлмайсан.
* * *

Яхши – ёмон кунлар бари синовдир,

Іалол меінат єилсанг бахтга гаровдир.

Бекорчидан іатто Худо безормиш –

Танбал эркакларга хотин эговдир.
* * *

Бу гўзал чечаклар сарјаяр, сўлар,

Томчилар тўпланиб дарёлар тўлар.

Кўзи тўє одамнинг сабри устувор –

Дейдилар, еб тўймас іайитда ўлар.
* * *

Єушни єанотлари парвоз этказар,

Ширин сўз юракдан јубор кетказар,

Якка от на шуірат, доврує таратмас –

Мурод-маєсадингга дўстлар етказар.
* * *

Тун билан тонг гўё туташ эгизак,

Юлдузлар Іилолга гўзал канизак.

Самони ёритган єуёш камтарин –

Бўронни тан олмас совує елвизак.

* * *

Іаётда хуш кечган дамлар јанимат,

Шодликдан кўзларда намлар јанимат.

Јанимат дунёда одам одамга –

Тўєчилик, йўєчилик камлар јанимат.
* * *

Єули бўлганингча ёвуз золимнинг,

Ити бўлган яхши дониш олимнинг.

Самимий бир дўстни топиб олсайдим –

Барини берардим топган молимнинг.
* * *

Гулханга тўладир кўкрак єафасим,

Яна гуриллайди сал эсса насим.

Ёнимдан эітиёт бўлиб ўт, дўстим –

Ёниб кетма дейман, тегиб нафасим.
* * *

Іеч кимда йўє нарса бари сенда бор,

Сени шу нарсалар єилди хору зор.

Сенда бор нарсанинг бизда бири йўє –

Биз шу йўє нарсадан бўлдик бахтиёр.
* * *

Инсон меір берса, тош іам гуллагай,

Луєманг іалол бўлса, бахтга йўллагай.

Макр гулханида ёнса-да мурдор,

Нархингни баіолаб арзон пуллагай.

* * *

Іар яра-чаєа іам битиши тайин,

Бир сирни кашф этдим ваєт ўтган сайин –

Дўстнинг хиёнати аён бўлса іам,

Ўпишиб кўришар, кулади майин.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет