Хиқилдоқ, трахея ва бронхлар касалликлари
Хиқилдоқ, трахея ва бронхларнинг физиологияси. Хикилдоқ мушаклари функциялари. Хиқилдоқ шиллиқ пардаси тузилишининг ўзига хос хусусиятлари. Хиқилдоқнинг қон билан таьминланиши ва иннервацияси, лимфа системасининг ўзига хос хусусиятлари, нафас олиш, химоя, товуш хосил қилиш вазифалари. Ашула товуши. Хиқилдоқ, трахея ва бронхлар топографиясини ёш билан боғлиқ ўзгаришлари. Хиқилдоқ, трахея ва бронхларни текшириш усуллари. Бевосита ва билвосита ларингоскопия. Стробоскопия. Хиқилдоқни рентген ва компьютер томографияси. Юқори ва пастки трахеобронхоскопия. Хиқилдоқнинг ўткир касалликлари. Ўткир ларингит. Хиқилдоқ ангинаси. Флегманоз ларингит, клиникаси, ташхисни аниқлаш ва даволаш. Болаларда ўткир ларинготрахеит ўткир вирусли касалликлари кўриниши эканлиги. Бўғма. Хиқилдоқ шиши. Хиқилдоқни сурункали касалликлари. Сурункали ларингит: атрофик, катарал ва гипертрофик турлари. Хиқилдоқ мушакларининг парези ва фалажи. Хиқилдоқнинг касб касалликлари ва уларни олдини олиш. Фониатрия. Логопедия асослари. Хиқилдоқ ўсмалари. Хавфсиз ўсмалар - фиброма, папиллома, ангиома. Болаларда ва катталарда хиқилдоқ папилломатози. Хавфли ўсмалари. Хиқилдоқ раки статистикаси, таснифи, эрта аниқлаш усуллари, клиникаси ва даволаш усуллари. Хиқилдоқ хавфли ўсмаларини олдини касалларни диспансеризация қилиш.
Хиқилдоқ ва трахеянинг жарохатлари ва уларни хамда бронхларини ёт жисмлари, клиникаси, ташхисни асослаш ва даволаш усуллари. Хиқилдоқ стенози (торайиши), хиқилдоқ стенозини келтириб чиқарадиган касалликлари, клиникаси, даврлари, ташхисини асослаш, даволаш усуллари - консерватив, интубация, трахеостомия. Узайтирилган интубация ва трахеостомияга кўрсатмалар, уларни бажариш. Хиқилдоқ инфекцион гранулёмалари. Хиқилдоқ склеромаси, этиологияси ва патогенези. Географик тарқалиши, текшириш усуллари, клиник турлари, симптомлари. Консерватив ва жаррохлик усули билан даволаш усуллари.
Хиқилдоқ сили, клиникаси, ташхисни аниқлаш. Бошқа аъзолар сили билан боглиқлиги. Замонавий даволаш усуллари. Хиқилдоқ захми, клиникаси, ташхисий фарқлаш. Хиқилдоқ ва трахея касалликларида вақтинча ва доимий ишга яроқсиз бўлиш. Касаллик варақасининг беришнинг муддатлари ва мезонлари. Беморларни ШМТКга юбориш ва касбини ўзгартириш мезонлари.
Достарыңызбен бөлісу: |