Келтирилган. Бандлик концептига илмий ва ҳуқуқий ёндашувлар кўрсатиб ўтилган



Pdf көрінісі
бет2/7
Дата08.08.2022
өлшемі326.46 Kb.
#459909
1   2   3   4   5   6   7
193 Раматов, Валиев, Ҳасанов4

Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences 
 
VOLUME 2 | ISSUE 6 
ISSN 2181-1784 
Scientific Journal Impact Factor
 
 SJIF 2022: 5.947 
Advanced Sciences Index Factor 
 ASI Factor = 1.7 
1339 
w
w.oriens.uz
ww
June
2022
 
ресурслардан манзилли фойдаланиш стратегиясини белгилаш имконини 
беради[1]. 
МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР 
Бандлик тушунчаси, этимологик жиҳатдан меҳнатга яроқли аҳолининг иш 
ўринлари билан таъминланганлик ҳамда хўжалик юритиш фаолиятида иштирок 
этиш каби маъноларни англатади. Бу тарздаги изоҳ, ўз навбатида бандлик - 
аҳолининг ҳаёт тарзини таъминлаб, уларни моддий ва маънавий яратувчанлик 
фаолияти билан шуғулланишлари учун замин ҳисобланади деб бевосита хулоса 
чиқариш учун етарли ҳисобланади. Фикримизча, бандлик, аниқ бир касб билан 
шуғулланиш учун касбга танлов ўтказишни, касбни эгаллаш учун таълим (шу 
жумладан касбий таълим) олишни, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини 
оширишни, иш жойини йўқотганларга моддий ёрдам кўрсатишни, меҳнат 
бозорининг талабларидан келиб чиққан ҳолда янги ихтисосликлар бўйича 
меҳнат юритишни таъминлашини тақозо этади. У, инсон камолотини муҳим 
ҳисобланган жиҳатини, аниқроғи ижтимоий жабҳасини таъминлаб, меҳнат ва 
унинг турли соҳалари билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондиради. 
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни 4-
моддасида бандлик концептига: “Бандлик фуқароларнинг қонун ҳужжатларида 
тақиқланмаган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қаноатлантириш билан 
боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятидир” 
– дея таърифланиб, “Фуқароларга ўзининг ишлаб чиқаришга ва ижодий 
меҳнатга доир қобилиятларидан фойдаланиш ҳамда қонун ҳужжатларида 
тақиқланмаган, шу жумладан ҳақ тўланадиган ишни бажариш билан боғлиқ 
бўлмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш бўйича мутлақ ҳуқуқ 
тегишлидир”[2] - деб белгиланган. 
Иш билан бандлик сиёсати бевосита ҳудуддаги демографик жараёнлар 
билан боғлиқ. Чунки Ўзбекистон дунё миқёсида аҳолиси энг ёш давлатлардан 
бири ҳисобланади ва аҳолининг ўртача ёши 26 ёшга тенгдир. Бу ҳолат эса 
мамлакатнинг улкан иш кучига эга эканлигидан далолат беради. Бугунги кунда 
Ўзбекистон аҳолиси сони 34 млн. киши атрофидани ташкил этиб, уларнинг 50% 
га яқини қишлоқ жойларда истиқомат қилса, мамлакат жами меҳнат 
ресурсларининг 57% қисми айнан қишлоқ жойлар улушига тўғри келади ва 
уларнинг сони 7,2 млн. кишидан ошади[3]. Бу ҳолат эса XXI асрда меҳнат 
захиралари юксак меҳнат фаоллиги ва касб тайёргарлиги билан ажралиб 
турадиган одамлар кўпчиликни ташкил этишига имкон беради. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет