Келтирилган. Бандлик концептига илмий ва ҳуқуқий ёндашувлар кўрсатиб ўтилган



Pdf көрінісі
бет4/7
Дата08.08.2022
өлшемі326.46 Kb.
#459909
1   2   3   4   5   6   7
193 Раматов, Валиев, Ҳасанов4

Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences 
 
VOLUME 2 | ISSUE 6 
ISSN 2181-1784 
Scientific Journal Impact Factor
 
 SJIF 2022: 5.947 
Advanced Sciences Index Factor 
 ASI Factor = 1.7 
1341 
w
w.oriens.uz
ww
June
2022
 
балки бошқа мамлакатларда ҳам Конституция[17, 18] ва бошқа қонунлар билан 
ҳимоя қилинади. 
Ўзбекистон дунё ҳамжамияти давлатлари ўртасида аҳолисининг жадал 
ўсиб бораётганлиги билан ажралиб туради. Республикамиз аҳолиси сони ҳар 
йили ўртача 550-600 минг кишига, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони эса 320-350 
минг 
кишига 
кўпаймоқда[19]. 
Профессорлар 
Қ.Абдураҳмонов 
ва 
Б.Умурзоқовларнинг таъкидлашича, “юртимизда демографик вазият соғлом 
бўлиб, аҳоли ҳамда иқтисодиёт бир-бирига мутаносиб ўсмоқда. Агар туғилиш 
кўрсаткичлари 2030 йилгача ҳозирги суръатда сақланиб қолса, меҳнат бозорига 
ҳар йили 710-720 минг нафар йигит-қиз кириб келади. Ўз навбатида, 230-240 
минг киши пенсия ёшига етади. Шу маънода, йигит-қизларни ишга жалб қилиш 
чора-тадбирларини ҳозирданоқ кўриш долзарб аҳамиятга эга”[20]. 
Аҳолининг иш билан бандлигини ошириш, бунинг учун эса ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш борасида узлуксиз иш олиб 
бориш ва қонунчиликни такомиллаштириш лозим бўлади. Чунки жамиятнинг 
беқарорлашувига бошқа омил қатори аҳолини иш билан таъминланмаганлиги, 
яъни бандликни оширмаслик социал омил тарзида таъсир кўрсатади. Бошқа 
омилларга эса қуйидагилар киради: 
ишлаб чиқаришнинг турғунлиги; 
фан ва ишлаб чиқариш орасидаги алоқадорликнинг узилиши; 
қонунчилик базасини етук эмаслиги; 
яширин ишсизликни мавжудлиги; 
назорат этилмайдиган миграция
бўш иш жойларига доир ахборотнинг мавжуд эмаслиги. 
Бу ҳолат ўз навбатида миллий меҳнат бозорини шакллантириш ва уни 
ҳимоясини таъминлашни талаб этади. Акс ҳолда аҳолини турмуш даражаси 
пасайиб бориши, мамлакатда ишсизлар сонини ортиб бориши билан боғлиқ 
маданий, педагогик, психологик, демографик, тиббий, ҳуқуқий мазмунларга эга 
бўлган муаммолар[21, 22] келиб чиқиши мумкин. Масалан расмий жиҳатдан 
иш жойини қидириш ёки норасмий тарзда иш жойини қидириш ҳолати, 
ишсизларнинг руҳий ҳолатини беқарорлашуви натижасида турли шаклдаги 
конфликтларни келиб чиқишини кўрсатиб ўтиш мумкин.  
ХУЛОСА 
1. Бандлик билан шуғулланиш тизимини такомиллаштириб, тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланиб, иш жойларини ташкил этаётганларни 
рағбатлантиришни мақбул шаклларини жорий этиш лозим; 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет