Келтирилган. Бандлик концептига илмий ва ҳуқуқий ёндашувлар кўрсатиб ўтилган



Pdf көрінісі
бет3/7
Дата08.08.2022
өлшемі326.46 Kb.
#459909
1   2   3   4   5   6   7
193 Раматов, Валиев, Ҳасанов4

Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences 
 
VOLUME 2 | ISSUE 6 
ISSN 2181-1784 
Scientific Journal Impact Factor
 
 SJIF 2022: 5.947 
Advanced Sciences Index Factor 
 ASI Factor = 1.7 
1340 
w
w.oriens.uz
ww
June
2022
 
Бу борада Президент Ш.Мирзиёев 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида: “...мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил 
қилиш, ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик 
назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат 
ташкилотлари кенг жалб этилади. ...Бу ишларни ташкил этиш учун келгуси 
йилда бюджетдан 60 миллиард сўм йўналтирилади”[4] –дея қайд этиб, аҳолини 
бандлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган устувор 
вазифаларни кўрсатиб ўтди.
Шунингдек, 2021 йилда “эҳтиёжманд аҳоли 
бандлигини таъминлашга Бандликка кўмаклашиш ҳамда Жамоат ишлари 
жамғармаларидан 500 миллиард сўм йўналтирилади”[5] -дея таъкидлади. 
НАТИЖА ВА МУҲОКАМА 
Тарихий тажрибалар шуни кўрсатадики[6, 7, 8], жамият муаммолари ичида 
инсоннинг шахси ва талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олмасдан ҳал қилишга 
уриниш омадсизликка маҳкум этади. Шунинг учун авваллари олимлар иш 
билан бандлик муаммоларини кўриб чиқаётганларида асосан, унинг иқтисодий 
жиҳатларига эътибор берган бўлсалар, кейинги пайтда иш билан бандликнинг 
ижтимоий-маданий, руҳий жиҳатлари тўғрисида тобора кўпроқ муносабат 
билдирилаётганликлари бежиз эмас[9]. Чунки жамиятда хизмат кўрсатиш 
соҳасини шаклланиши ва кенгайиб бориши, янги ихтисосликларни пайдо 
бўлиши иш ва бандлик масаласига мажмуавий тарзда муносабат билдиришни 
талаб этмоқда. О.В.Заяцнинг кўрсатиб ўтишича, бандликни ўз таркиблари 
мавжуд, булар: 
1. ижтимоий бандлик
2. давлат – хусусий бандлик; 
3. минтақавий – ҳудудий бандлик; 
4. соҳавий бандлик; 
5. профессионал-квалификациявий ёш ва жинс бўйича бандлик; 
6. миллий бандлик; 
7. оилавий бандлик[10] кабилар ҳисобланади. 
Аҳоли бандлигининг ижтимоий-демографик масалалари ҳар доим илмий-
социологик, илмий-иқтисодий мавзу тарзида долзарб бўлиб келган[11, 12, 13, 
14, 15, 16]. Бу мавзунинг тарихий, гендерли, маданий-психологик ва иқтисодий-
ҳуқуқий жиҳатлари бу кунга қадар ўз долзарблигини йўқотмаган. Статистик 
маълумотлар ва социологик тадқиқотларнинг натижалари шуни кўрсатадики, 
аҳолининг иш билан бандлиги муаммоси фақат бизнинг республикамизда эмас, 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет