- ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ ГОРМОНЛАРИ
- Бу без организмнинг умумий гормон балансида муҳим ўрин эгаллаб унинг асосий функциялари ўсиш — ривожланиш ва моддалар алмашинувини бошкаришга кўрсатадиган кучли таъсири билан боғликлигини кўрсатади. У конда айланиб юрадиган йодидни жуда шиддатли концентрлаб, физиологик фаол специфик гормонларга айлантиради, тиреоид (калконсимон без) гормонла- рининг резервуари сифатида хизмат килади ва уларни махсус оксил тиреоглобулин шаклида тутиб, ўз фолликулаларида саклайди, захира бўлиб тўпланган гормонларнинг гипофиз назорати остида конга ажралишини таъмилайди.
- Калконсимон без, асосан, таркибида тўртта йод атоми тутувчи тироксин (3,5,3,5 тиронин) номли гормонни ишлаб чикаради. Организмдаги барча йоднинг тахминан, учдан бир кисмини ташкил килади. Одамларда калконсимон без халкумнинг икки ёнида жойлашган, икки бўлакчадан иборат 25—30 г оғирликдаги кизил ясси тузилма. Безнинг функцияси сусайганда гормон кам микдорда чикарилади, организмда гипотиреоз холати пайдо бўлади. Агар бу касаллик ёшликда безнинг атрофияси натижасида юз берса, м и кс ед е м а вакретинизмга олиб келади. Бундай касалларнинг ўсиши ва ривожланиши оркада колади, улар кўпинча хомсемиз бўлиб тери ости клетчаткасида оксилга бои шилимшик модда тўпланади. Касал болалик ёшида пайдо бўлса, боланинг бўйи паст, тана тузилиши нотўғри, атрофдаги вокеаларга бефарк, нутки яхши тараккий килмаган бўлади.
- Баъзи районларда эндемик (шу жойга хос) шаклда (эндемик букок) кўп таркалган.
- (гипертрофия) Букокнинг пайдо бўлиши йоднинг етишмаслиги билан боғлик.
Достарыңызбен бөлісу: |