12
келгани ҳам барчамизни хушнуд этяпти («Халқ сўзи» газетаси). Биринчи
жумлада лексемалашган бирлик эканлигини унинг қўшиб ёзилганидан,
иккинчи жумлада сўз бирикмаси бўлиб келганлигини ажратиб ёзилгани
ҳамда гапнинг умумий мазмунидан билиб олиш мумкин.
Ушбу
тадқиқотда
гап
лексемалашув
ҳодисасининг
лингвистик
табиатини кенгроқ талқин қилиш ҳақида борар экан, бунда сўз ясалишининг
синхрон ва диахрон аспектларини ҳам четлаб ўтиб бўлмайди. Хоҳлаймизми-
йўқми, лексемалашув ҳодисаси лисоний бирликка диахроник ёндашувни
талаб этади, айни пайтда, лексемалашув маҳсули бўлган бирлик тилнинг
синхроник ҳолатида амал қилади, унинг лексемалик мақоми ҳам маълум
маънода синхронияда баҳоланади. Тилдаги лексемалашув ҳодисаси ва унинг
сўз ясалиш жараёнидаги ўрни ва хизматини белгилаш ҳам ана шундай
долзарб масалалардан саналади.
Бобнинг «Қўшма сўзлар ва уларнинг ясалиш усуллари» номли иккинчи
бўлимида (1.2.) лексемалашув ҳодисасининг маҳсули бўлган қўшма сўзлар ва
уларнинг шаклланиши, лексик-грамматик табиати хусусида сўз юритилган.
Ўзбек тилида қўшма сўзларнинг лисоний табиати, ясалиши ва имлоси
А.Ғуломов, Б.Мадалиев, Н.Маматов, А.Ҳожиев каби тилшунослар томонидан
ўрганилган
8
. Шунингдек, туркология ва рус тилшунослигида ҳам қўшма
сўзлар масаласи ўтган асрнинг ўрталаридаёқ тадқиқотлар объекти бўлган
9
.
Қўшма сўзларнинг лисоний хусусиятларини аниқлашда, асосан, Европа
тилшунослигида пайдо бўлиб, рус тилшунослигига ҳам кўчган қарашлар
кейинроқ туркий тиллар тадқиқига ҳам татбиқ этила бошлади. Бунинг энг
кўп кузатиладиган жиҳатини қўшма сўз термини остида бирдан ортиқ сўздан
тузилган
бирликларни
тушунилишида
кўриш
мумкин.
Ўзбек
тилшунослигидаги айрим адабиётларда ҳам
қўшма сўз терминининг
туркологияда турлича изоҳланиши ва бунинг натижасида «қўшма сўз»,
«жуфт
сўз»,
«составли
(таркибли)
сўз»
терминларининг
аралаш
қўлланаверганлиги, бу, ўз навбатида, асл қўшма сўзнинг лисоний моҳиятини
англаш ва тушунтиришда маълум чалкашликлар келтириб чиқаргани айтилар
экан, аслида қўшма сўз деганда қандай бирликни тушуниш кераклигини
кўрсатувчи таъриф берилади: «Қўшма сўз деганда ўзаро боғланган икки ёки
ундан ортиқ сўз эмас, балки бирдан ортиқ негиздан ташкил топган бир сўз
тушунилиши керак: тоғолча, токилон, мош ранг, содда дил каби»
10
. Ҳозирги
8
Ғуломов А. Ҳозирги замон ўзбек тилида қўшма сўзларнинг имлоси ҳақида (рус тилида) / «Ученные записки
ТашГПИ» им. Низами. Фиологический сборник, вып. 2. – Ташкент, 1954; Мадалиев Б. Сложные слова в
современном узбекском языке: Автореф.дис…канд.филол.наук. – Ташкент, 1956; Акобиров С. Ўзбек
тилининг изоҳли луғатида қўшма сўзлар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1965. -№5. – Б.35-38;
Маматов Н. Қўшма сўзлар қўшиб ёзилади // Ўқитувчилар газетаси. 1981 йил 23 сентябрь; шу муаллиф.
Ўзбек тилида қўшма сўзлар. – Тошкент, 1982; Ҳожиев А. Ўзбек тилида қўшма, жуфт ва такрорий сўзлар. –
Тошкент: Фан, 1963. – 145 б.; Шу муаллиф. Ўзбек тили сўз ясалиши. – Тошкент, 1989. – 109 б.
9
Кенесбаев С.К. Қос создердiң кейбiр жасалу жолдары / «Ученные записки КазГУ», т. 11. – Алма-Ата, 1946;
Сайфуллин
Ч.Г.
Устойчивые
словосочетания
в
современном
уйгурском
языке:
Автореф.
дис...канд.филол.наук. – СПб, 1953; Шукуров Ж.Ш. Кыргыз тилиндеги татаал сөздер. – Фрунзе, 1955;
Бердыев Р. Сложные слова в туркменском языке. Автореф.дис...канд.филол.наук. – М., 1955; Адилов М.И.
Сложные слова в азербайджанском языке. Автореф.дисс...канд.филол.наук. – М., 1958.
10
Ҳожиев А. Ўзбек тилида қўшма, жуфт ва такрорий сўзлар. – Б.7.
13
ўзбек тилида охиридаги икки сўз қўшиб ёзиладиган бўлган. Бунда уларнинг
бир маънони ифодалайдиган ягона лексемага айланиши назарда тутилган.
Бунинг учун эса ўзаро бирикаётган сўзлар ўртасида қандайдир мантиқий
боғланиш бўлиши ва бу боғланиш уларнинг ўзаро бирикиб янги мазмун ва
янги шакл пайдо қилишига олиб келиши лозим. Табиийки, бундай
боғланишни юзага келтирадиган усуллар ҳам мавжуд бўлиши керак ва бу
усуллар синтактик-лексик, синтактик-морфологик ҳамда морфологик
усуллар эканлиги айтилган.
Қўшма сўзлар қайси усул билан ясалиши, таркиби қандай сўз
туркумларига алоқадор бўлишидан қатъий назар ясама сўз сифатида
қаралади ва уларнинг катта қисми лексемалашув ҳодисасининг маҳсули
ҳисобланади ҳамда ўзбек тили луғат таркибининг узлуксиз бойиб боришига
хизмат қилади.
Бобнинг «Лексемалашув маҳсули бўлган бирликлар имлоси» номли
учинчи бўлимида (1.3.) лексемалашувга учраган бирликлар имлосидаги
чалкашликлар хусусида сўз юритилган. Имлода қўшма сўзларни сўз
бирикмасидан фарқлаш эҳтиёжи уларни ёзувда ҳам фарқлаш заруриятини
келтириб чиқаради. Ана шу фарқлаш ўзбек тилида семантик тамойилга
асосланган бўлиб, бу тамойилга асосан қўшма сўзларнинг барча тури
қўшилиб ёзилиши лозим бўлади. Аммо бунинг амалда иложи йўқ. Иккинчи
компоненти феъл бўлган қўшма сўзларни биргаликда ёзиб бўлмайди.
Компонентлари бошқа сўз туркумларидан ҳамда ясалиш қолипи бир хил
бўлган сўзларни ҳам ҳамма вақт бу қоидага тушириб бўлмайди. Уларнинг
бири қўшиб ёзилса, иккинчиси ажратиб ёзилади: чаласавод – соф дил,
Достарыңызбен бөлісу: